MINORА_UZ
637 subscribers
17.3K photos
13.7K videos
89 files
23.7K links
Download Telegram
Каҳф сурасининг хосияти

Уламолар наздида Каҳф сурасини, айниқса, жума куни ўқиш – энг матлуб иш. Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: “Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, икки жума орасида ундан нур таралиб туради” (Имом Насоий ривояти).
Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир киши Каҳф сурасини ўқирди. Унинг олдидаги қозиққа оти боғлаб қўйилган эди. Осмондан бир булут тушиб, у кишига яқинлашди ва уни ўраб олди. Бундан от ҳуркиб, безовталанди. Эртаси куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб, воқеани баён қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бу сакинатдир, Қуръон ўқилгани учун тушган”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).
Сакинат – Аллоҳнинг Қуръон учун муаккал қилган фариштаси бўлиб, тиловат вақтида қорига хотиржамлик ва салобат бағишлайди.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қиладилар: “Ҳар ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, ердан самога қадар у учун бир нур юксалади. У нур қиёматга қадар порлайди. У инсоннинг икки жума ўртасидаги гуноҳлари афв этилади” (Ибн Мурдавайҳ ривояти).
Жума куни Каҳф сурасини ўқиган инсон барча фитналардан муҳофаза этилади. Дажжол чиқса, унинг ҳам найрангидан ҳимояда бўлади.


http://T.me/Minora_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
• САЛОВАТ АЙТИШ ҲАҚИДА

• Алҳамду лиллаҳ, барчамиз мўъмин-мусулмонмиз.
Биз мўъмин-мусулмонлар Пайғамбаримиз Соллаллоҳу Аьлайҳи Вассаламга саловат айтишга буюрилганмиз.
Агар бир марта саловат айтсак, бизга Аллоҳ ўн марта раҳмат йўллайди,
ўнта гуноҳларимизни ўчирилади, ўн даража мартабимиз кўтарилади.


• Росулуллоҳ Соллаллоҳу Аьлайҳи Вассаллам айтадилар:
“Ким менга бир марта салавот айтса,
Аллоҳ унга ўн марта раҳмат йўллайди.
Унинг ўнта гуноҳи ўчирилади.
Ўн даража мартабаси кўтарилади”


(Имом Аҳмад ривоятлари). 

Манбаларда қисқа салавот сифатида қуйидаги саловат берилади:

اَللَّهُمَّ صل وَسَلِّمْ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّد
Алло‌ҳумма Солли Вассаллим Аьла‌ Набиййина‌ Муҳаммад

Маъноси: Эй, Аллоҳ! Пайғамбаримиз Муҳаммад Аьлайҳиссаломга раҳмат ва салом йўллагин!

• Бугун энг камида 100 маротаба айтишга уриниб кўринг.
Бундай имкониятни ўтказиб юборманг
.

©Русатмжон Домла


http://T.me/Minora_uz
Жума Намозини адо этиш учун тайёргарлик кораётган Хазрати Инсонларимиз!..

Дуоларингизда бизни хам унутманг...



http://T.me/Minora_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сегодня Пятница ! 🌙

Аллахума Салли ва саллим ‘Аля набиййи-на Мухаммад.

«О Аллах! Благослави и приветствуй нашего пророка Мухаммада!»

Читайте много раз
....🌷


http://T.me/Minora_uz
❗️Кадрдон Инсонларим...

Жумадан кейин Ота-онангизни зиёрат қилинглар,
дуоларини олинглар,

агар ўтиб кетишган бўлса хақларига садақа бериб дуо қилинглар,

Дўстларим!
...

Ота Онангиз хаётда болсалар ,
Харкун ..илож болса харкун бориб кориб , дийдорларига тойиб..
тойиб тойиб кучоклаб , опиб, колларини юз козларизга суртинг
....

Кейин изларини хам топа олмайсиз..ишонинг....😢😢


http://T.me/Minora_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳисобини Аллоҳ қиладиган ҳақсизликлар учун маҳзун бўлманг балки табассум қилинг,жаннатга сармоя йиғиб қўйибсиз…

Жазосини Аллоҳ берадиган ғийбат,бўхтон,тухмат учун ғамга ботманг аксинча табассум қилинг,қиёмат куни гуноҳларингизни ортиб оладиган ҳаммоллар тайин бўлибди…

Мукофотини Аллоҳ жаннат билан адо этадиган синовлар учун йиғламанг балки сабр қилинг,сабрингиз сабаб қиёмат куни жаннатингиз калитини навбатсиз қўлга киритишдек олий бахтга сазовар бўларсиз…

Эгсалар эгилинг,буксалар букилинг,эзсалар эзилинг,аммо зинҳор синманг ва асло эгган,буккан,эзган бўлманг.

Сизнинг улардан фарқингиз марҳаматингиз бўлсин.
Сизнинг улардан фарқингиз табассумингиз бўлсин.
Сизнинг улардан фарқингиз сабрингиз-матонатингиз бўлсин.
Сизнинг улардан фарқингиз минг урунсалар ҳам синмаслигингиз,бошдан бошлашни билишингиз бўлсин.
Ахир сиз улардек эмас,фарқлисиз…


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•



http://T.me/Minora_uz
СУННАТДА КЕЛГАН СЕРМАЗМУН ДУОЛАР

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кечаси тунги намозларини тугатгач, шундай дуо қилаётганларини эшитдим: «Аллоҳим, Сендан Ўз ҳузурингдан бўлган раҳматингни сўрайман. Бу раҳматинг ила қалбимни ҳидоятга бошла, тарқоқ ишларимни бирлаштир, паришон ҳолатимни ўнгла, ботинимни ислоҳ эт, зоҳиримни ўнгла, амалларимни холис қил, тўғри йўлни илҳом қил, садоқатимни қайтариб бер, ҳар қандай ёмонликлардан сақла».

«Аллоҳим, ортида куфр бўлмаган шубҳасиз иймон ва раҳматингни бер. У орқали дунё ва охиратда ҳурмат-эҳтиромингга сазовор бўлай».

«Аллоҳим, Сендан қазои қадарда муваффақият, шаҳидлар мақоми, саодатманд инсонларнинг ҳаёт тарзи ва душманлар қаршисида нусрат беришингни сўрайман».

«Аллоҳим, фикрим косир, амалим заифлигини эътироф этиб, барча эҳтиёжларимни Ўзингга ҳавола қиламан. Сенинг раҳматингга муҳтожман. Эй барча ишларнинг фармонини берувчи, эй барча қалбларнинг шифосини берувчи! Денгизлар ўртасини кўринмас тўсиқ билан тўсганинг каби, мени ҳам дўзах азобидан, ҳисоб кунида ўзига ўлим тилашдан ва қабр фитналаридан тўсиб қўй».

«Аллоҳим, менинг қосир фикримга келмаган, ҳали Сендан сўрашни ният қилмаган, ҳали сўраб улгурмаган бирор яхшиликни бандаларингга ваъда қилган бўлсанг ёки улардан бирига беришинг муқаррар бўлган инъоминг бўлса, мен ҳам ўша нарсани беришингни ёлвориб сўрайман. Эй оламларнинг Робби меҳрибонлигинг ҳаққи-ҳурмати, менга ҳам уларни бер!»

«Эй мустаҳкам арқон (Қуръон) ва тўғри иш эгаси бўлган Зот! Сендан ваъда қилинган кунда хавфсизликни, мангулик кунида жаннатда Ўзингга муқарраб, кўп рукуъ ва сажда қилувчи, аҳдига вафо қилувчи бандаларинг билан бирга қилишингни сўрайман. Албатта, Сен бундай сифатдаги бандаларингга раҳм қилувчи ва уларни яхши кўрувчи Зотсан. Албатта, Сен хоҳлаган ишингни қилурсан».

«Аллоҳим, бизни тўғри йўлга бошловчи ва ҳидоят топганлардан қилгин, адашувчи ва адаштирувчилардан қилмагин, дўстларингни дўст тутувчи, душманларингни душман тутувчи қилгин. Сени суйганларни муҳаббатинг ила яхши кўрадиган, Сенга қарши чиққанларга адоватинг ила душманлик қиладиганлардан қилгин».

«Солиҳлар ҳаётидан сара нақл ва хабарлар» китобидан.


http://T.me/Minora_uz
Биз неъматларга ўрганиб қолганмиз. Шу сабаб биров ҳолимизни сўраса: "Янгилик йўқ", деймиз. Саломатлик ва неъмат доимий янгиланишда эканини наҳот ҳис қилмаяпмиз?!

Аллоҳга доимий ва абадий ҳамд бўлсин!


Шайх Мутаваллий Шаъровий

◾️Mubashshir Аhmad


http://T.me/Minora_uz
IXLOS surasi tafsiri
ИХЛОС сурасининг тафсири

Устоз Қобилжон қори


Дўстларингизга ҳам улашинг!


http://T.me/Minora_uz
Сизга бир гап айтайми?

Бугун мен бир инсонга Жаннатни тиладим, топингчи у ким экан? 🥰

Қизиқ бўлса...
Каъбани 👇 устига босиб кўринг!

🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋



http://T.me/Minora_uz