Менинг Биринчи Президентим
1.4K subscribers
1.5K photos
576 videos
12 files
554 links
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ёрқин хотирасига бағишланади.

Инста: https://www.instagram.com/birinchi_prezident/

Сайтларимизни ҳам кузатиб боринг:
👉http://birinchi-prezident.uz
👉http://mustaqillik-asoschisi.uz/
Download Telegram
#Биласизми?

Ўзбекистон Республикаси 2015-2016 йилларда Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти фаолиятига раислик қилган.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан кузатувчи давлат сифатида қатнашаётган Ҳиндистон ва Покистон Ислом Республикалари ташкилотга аъзоликка қабул қилинган.

Суратда: Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди билан учрашуви.
23 июнь 2016 йил. Тошкент.

@Mening_Birinchi_Prezidentim
#Биласизми?

2008 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг фармони билан Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасидаги анъанавий дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини ҳар томонлама ривожлантириш ва чуқурлаштириш борасидаги улкан хизматлари ҳамда халқаро хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қўшган салмоқли ҳиссаси учун Россия Федерацияси Президенти Владимир Владимирович Путин «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотланган.

@Mening_Birinchi_Prezidentim
#Биласизми?

2018 йилда Ислом Каримов номидаги республика хайрия жамоат фонди томонидан нашр этилган "Ислом Каримов - Мустақил Ўзбекистон асосчиси" номли китобининг электрон кўриниши яратилган.

👉🏼 http://mustaqillik-asoschisi.uz/
#Биласизми?

Марказий Осиёнинг беш республикаси ва Америка бош дипломатларининг C5+1 форматидаги илк саммити 2015 йилнинг ноябрида Самарқандда кечган. АҚШ Давлат котиби Жон Керри Самарқандда Президент Ислом Каримов билан ҳам учрашганди.

Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик муҳокама қилинган ва Марказий Осиё ва АҚШ ўртасида ҳамкорлик тўғрисида декларация имзоланган.

Навбатдаги саммит 2023 йил 28 февраль куни Остонада бўлиб ўтади.

@Mening_Birinchi_Prezidentim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми?

🔹Биринчи Президентимиз Ислом Каримов 1999 йил 10 июль куни “Зулфия нoмидаги давлат мукoфoтини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармoнини эълон қилган.

🔸2015 йил 3 март куни Президент И.Каримов Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги қарорини имзолади.

-----------------------------

📹 Ўзбекистон халқ шоираси, журналист, таржимон ва жамоат арбоби Зулфия Исроиловага Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов томонидан “Дўстлик” орденининг топширилиши.

Тошкент. 20 сентябрь 1994 йил.

@Mening_Birinchi_Prezidentim
#Биласизми

❗️Ислом Каримов ташаббуси ва жасорати билан ҳали мустабид тузум ҳукмрон бўлиб турган даврда Наврўз байрами қайта тикланди.

Президентимизнинг 1990 йил 3 майдаги фармонига мувофиқ Наврўз умумхалқ байрами, 21 март дам олиш куни, деб эълон қилинди.

1991 йил 12 февраль куни эса Республикада Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш ҳақида ЎзССР Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг Фармони эълон қилинди.

Ўтган йилларда Наврўз мазмунан янада бойиди, халқимизнинг қадим маданияти, эзгу фазилатлари тимсолига айланди.

Биз билан бирга бўлинг: 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми?

1990 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан А.Қодирий номидаги Республика Давлат мукофоти таъсис этилди.

1991 йилда эса Ўзбекистон адабиётини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси, ўзбек миллий романи мактабини яратгани («Ўтган кунлар», «Меҳробдан чаён», «Обид кетмон» романлари) учун Абдулла Қодирийга (раҳматли) Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти
берилган.

Биз билан бирга бўлинг: 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
​​#Биласизми
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов Муборак Рамазон ҳайитининг маънавий ҳаётимизда эзгулик, шукроналик, меҳр-оқибат каби олижаноб қадриятларни қарор топтиришдаги ўрни ва аҳамиятини инобатга олиб, миллий-диний анъаналаримизни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида 1992 йил 27 мартдаги ПФ-368-сон Фармонига кўра, “Рўза ҳайитини дам олиш куни деб эълон қилган.
#Биласизми?

“Ислом ота” - энг намунали масжид

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги томонидан пойтахтдаги масжидларнинг умумий ҳолати, улардаги ташкилий ишлар даражасини эътиборга олиб 2017 йилда “Энг намунали масжид” номи аниқланган эди.

Мазкур эътирофга 2016 йилнинг октябр ойида қайта қуриб битказилган “Ислом ота” жомеъ масжиди муносиб деб топилган.

Масжид Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов номига аталган.

@Mening_Birinchi_Prezidentim
#Биласизми?

Тошкентда оилавий дам олиш учун қаерга бориш мумкин? “Оқсарой”га, албатта!

Дам олиш кунлари оила аъзоларингиз билан қизиқарли ва мароқли ўтиши мумкин бўлган жой ҳақида ўйлаяпсизми? Ташвишланманг! Бу борада “Оқсарой”га ташриф буюришингизни тавсия этамиз.

Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуа ҳовлисида манзарали ноёб ўсимликлар ва дарахтлардан баҳраманд бўлиб, хушманзара жойларида сайр қилиш мумкин. Шунингдек, мажмуада кўргазмалар зали ҳам жойлашган. Биринчи Президентимизга тегишли бўлган ўнлаб муҳим тарихий расмлар, суратлар, ҳайкалтарошлик намуналари ва видеоматериаллар ана шу масканда кенг оммага ҳавола этилмоқда.

Мажмуа ҳовлиси соат 9:00 дан 22:00 гача, кўргазмалар зали эса соат 10:00 дан 17:00 гача ишлайди. Иш вақти ҳар куни. Кириш бепул.

Ҳам маданий, ҳам маънавий ҳордиқ чиқаришингиз тилакдошимиз. 😊

@Mening_Birinchi_Prezidentim
#Биласизми?

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов 2016 йилнинг июль ойида Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси (АИБА) томонидан «Хизматлари учун» ордени билан тақдирланган

@Mening_Birinchi_Prezidentim
🇺🇿 Мустақиллигимизга 32 йил

#Биласизми

Мустақиллик ва Эзгулик Монументи – Тошкент шаҳридаги Мустақиллик майдонида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ғояси билан бунёд этилган меъморий – бадиий мажмуа.

@Mening_Birinchi_Prezidentim
#Муқаддас_қадамжолар
#Биласизми?

Абу Мансур ал-Мотуридий мақбараси

2000 йил Ўзбекистонда олим ва файласуфнинг 1130 йиллик юбилейи кенг нишонланди. Ал-Мотуридий илмий меросини ўрганиш мавзусида ўтказилган халқаро анжуманда дунёнинг кўп мамлакатларидан келган олимлар илмий маърузалари билан қатнашди.

XX асрнинг 30-йилларида бузиб ташланган мақбара ўрнида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ташаббуси билан қайтадан меъморий мажмуа бунёд этилди. Унинг марказида олимнинг мақбараси қад ростлади. Уни барпо этишда ўзбек миллий меъморчилик мактабининг илғор анъаналари қўлланди.

@Mening_Birinchi_Prezidentim
#Бугун_байрам

«Бу дунёда ҳар қайси онгли инсон — қаерда ишламасин, қандай касбу кор, лавозим эгаси бўлмасин, унга билим ва тарбия бериб, ҳаётга йўллаган муҳтарам ўқитувчи ва мураббийлари олдида ҳамиша қарздорлик ҳисси билан яшайди»—Ислом Каримов.

#Биласизми?

Ўзбекистон Республикасининг "Ўқитувчи ва мураббийлар кунини белгилаш тўғрисида"ги Қонуни 1996 йил 27 декабрда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан имзоланган.

@Mening_Birinchi_Prezidentim
#Биласизми?

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан давлат тилига ҳуқуқий мақом бериш масаласи кун тартибига қўйилди ва 1989 йил 21 октябрь куни «Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида»ги алоҳида қонуни қабул қилинди.

@Mening_Birinchi_Prezidentim
#Биласизми

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ёрқин хотирасига бағишланган ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари

“Телеграм”да:
@Mening_Birinchi_Prezidentim
@islam_karimov_channel
@IslomKarimov

«Instagram» да:
👉🏼
instagram.com/birinchi_prezident
👉🏼
instagram.com/islam_karimov_channel

“Facebook”да:
fb.com/museumofislamkarimov
👉🏼
fb.com/MeningBirinchiPrezidentim/
👉🏼 "Биз Ислом Каримов фарзандларимиз" гуруҳи:
fb.com/groups/177285929583779/

«YouTube» каналида:
👉🏼
@IslamKarimov19382016

Веб-сайт:
👉🏼
islomkarimov.uz
👉🏼
mustaqillik-asoschisi.uz
👉🏼
birinchi-prezident.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми?

🔹Биринчи Президентимиз Ислом Каримов 1999 йил 10 июль куни “Зулфия нoмидаги давлат мукoфoтини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармoнини эълон қилган.

🔸2015 йил 3 март куни Президент И.Каримов Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги қарорини имзолади.

-----------------------------

📹 Ўзбекистон халқ шоираси, журналист, таржимон ва жамоат арбоби Зулфия Исроиловага Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов томонидан “Дўстлик” орденининг топширилиши.

Тошкент. 20 сентябрь 1994 йил.

@Mening_Birinchi_Prezidentim
#Биласизми

Рамазон ҳайити дам олиш куни

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов Муборак Рамазон ҳайитининг маънавий ҳаётимизда эзгулик, шукроналик, меҳр-оқибат каби олижаноб қадриятларни қарор топтиришдаги ўрни ва аҳамиятини инобатга олиб, миллий-диний анъаналаримизни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида 1992 йил 27 мартдаги ПФ-368-сон Фармонига кўра, “Рўза ҳайитини дам олиш куни деб эълон қилган.

@Mening_Birinchi_Prezidentim
#Биласизми?

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов биобиблиографияси

2022 йил Биринчи Президент Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасининг молиявий кўмагида “Zamin Nashr” нашриёти томонидан “Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов биобиблиографияси” чоп этилган.

Биобиблиография 1148 номдаги библиографик ёзувлардан иборат бўлиб, хронологик тартибда жойлаштирилган. Унда Биринчи Президентимизнинг 1990-2016 йиллардаги ҳаёти ва фаолиятига оид кўп жилдли, алоҳида мавзули тўпламлари, асарлари, рисолалари, даврий нашрларда босилган мақолалари ўрин олган.

Ушбу китобни ўқиш истагидаги китобхонларни кутубхонамизга таклиф этамиз.
Локация

@Mening_Birinchi_Prezidentim
#Биласизми?

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов 2016 йилнинг июль ойида Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси (АИБА) томонидан «Хизматлари учун» ордени билан тақдирланган.

@Mening_Birinchi_Prezidentim