Менинг Биринчи Президентим
1.4K subscribers
1.5K photos
576 videos
12 files
554 links
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ёрқин хотирасига бағишланади.

Инста: https://www.instagram.com/birinchi_prezident/

Сайтларимизни ҳам кузатиб боринг:
👉http://birinchi-prezident.uz
👉http://mustaqillik-asoschisi.uz/
Download Telegram
#Фотогалерея

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг таваллуд кунига бағишланган хотира кечаси ўтказилди.

Маросим Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида бўлиб ўтди.

Биз билан бирга бўлинг 👇🏼
@Mening_Birinchi_Prezidentim
​​Oʻzbekiston Respublikasi Birinchi Prezidenti Islom Abdugʻaniyevich Karimovning yorqin xotiralariga bagʻishlanadi.Oxiratlari obod boʻlsin🤲

ISLOM OTAM

Xalqini jonidan ortiqroq suygan,
Yig’lasa ovutgan, o’zin unutgan,
Mustaqillik qulfin ochgan zo’r hotam,
Eng buyuk qahramon, siz ISLOM OTAM.

O’zbekni dunyoga tanitgan inson,
O’zinmas, xalqini o’ylagan har on.
Ismi ham jismiga tushgandir monand
Ezgulik istovchi iymonli farzand.

Zero, hayot ekan yovuz hamma vaqt,
Oldi-yu ketdi-da ajal-beshafqat,
Shu vaqtni eslaymiz o’ksinib bot-bot,
Xalqini yig’latgan nuroniy bir zot.

Ammo xayollardan hech o’chmagaysiz,
Xalqingiz qalbida hamon yashaysiz.
Uchrashish men uchun bo’ldi-ku armon,
Jannatdan qaraydi go’zal qalb inson.

✍️Muxtorjonov Axmadjon

Биз билан бирга бўлинг 👇🏼
@Mening_Birinchi_Prezidentim
​​«Ислом Абдуғаниевич гулдаста совға қилишни жуда хуш кўрар эди»

Татьяна Каримованинг хотираларидан:

Ислом Абдуғаниевич қаттиққўл, айни чоғда ниҳоятда адолатли инсон эди. Унинг ҳаёт тарзини аскетик деб баҳоласа бўлади. У овқатланишда ҳам маълум меъёрга риоя этарди.
У спорт билан ёшлигидан шуғулланар эди. Умрининг сўнгги кунларигача сузиш ва теннис билан шуғулланиб келди.
Биринчи Президентимиз деярли таътилсиз ишлар эди. Фақат баъзан-баъзан ўзимизнинг Қайнарсойда бир-икки кун дам олардик. Юртимиз табиатини у киши ниҳоятда яхши кўрар, табиатимиздан гўзалроқ маскан йўқ деб ҳисоблар эди.
Шифокорларга мурожаат қилишни ҳуш кўрмас эди. У кишини бирор бир тиббий текширувдан ўтишга ундаш мен учун чинаккам бир муаммо эди. Унинг бутун фикру ҳаёли ҳамиша ишда эди.
Совға қилишни жуда яхши кўрар эди. Агарда уйимизга келган меҳмон бирор бир сувенирни кўриб, “чиройли экан” деса, хурсанд бўлиб дарров ҳадя қилиб юбораверар эди.
Ислом Абдуғаниевич гулдаста совға қилишни жуда хуш кўрар эди. Дала ҳовлимизда сайр қилар эканмиз, албатта гул териб менга инъом этар эди. Бу хотиралар кўнглимдан чуқур жой олган...

Биз билан бирга бўлинг 👇
@islam_karimov_museum
​​#Хотира

“Вақт келади, мен ҳам бу оламда йўқ бўламан, аммо суратлар, хотиралар қолаверар экан”

Бугун яна бир бор фотоальбомимни вароқладим. Не одамлар ўтиб кетмади бу бевафо дунёдан. Ислом акага сафарларида кўп бор ҳамроҳ бўлганман. Бир йили Фарғона вилояти пахта сотиш режасини бажара олмади. Ислом ака ҳижолатда бўлганларни койимади. Маслаҳат берди.

Бир сафар деҳқон уйидан анор олиб келган экан. Шундан тотиниб кўрасиз, деб туриб олди. Ислом ака Муҳаммаджон анорни кес, дедилар. Кейин анор кесиш «санъатим»ни мақтадилар. Баъзида ҳазиллашиб қўйган вақтлари ҳам бўлган. Лекин «жиддий» мулоқотлар кўп бўлар эди. Президент саволларига ҳамиша холис ва тўғри жавоб берар эдим.

Андижонда эканимизда плёнка остига пахта экиш керакми ёки йўқми, сўраб қолдилар. Баъзи катта раҳбарларга бу усул ёқмасди. Шундай бўлсада фикримни қатъий айтдим. Хитой тажрибасини гапириб бердим. Президент жилмайиб қўйди. Бу унга ёққани эди… Вақт келади, мен ҳам бу оламда йўқ бўламан, аммо суратлар, хотиралар қолаверар экан..

Муҳаммаджон Обидов,
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист

Биз билан бирга бўлинг 👇🏼
@Mening_Birinchi_Prezidentim
Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат кўрсатди.
Қуръон оятлари тиловат қилинди. Ислом Каримовнинг эзгу ишлари, олижаноб инсоний фазилатлари ёдга олинди.
Маросимда Президент Администрацияси, парламент палаталари ва ҳукумат аъзолари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар, пойтахт жамоатчилиги иштирок этди.

Биз билан бирга бўлинг 👇🏼
@Mening_Birinchi_Prezidentim
Самарқандда ҳам Ислом Каримов хотираси ёд олинди.

Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ушбу тадбирларга бош бўлди.

Биз билан бирга бўлинг 👇🏼
@Mening_Birinchi_Prezidentim
#ИсломКаримов83

Хотира кечасидаги спектаклдан лавҳа

Ислом Каримов ва Татьяна Каримовалар ролини Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри актёрлари ижро этдилар.

Биз билан бирга бўлинг 👇🏼
@Mening_Birinchi_Prezidentim
#ИсломКаримов83

Бугун Москва шаҳрида ҳам Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовни хотирлаш тадбири ўтказилди. Унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирилиб, пойига гуллар қўйилди.

Ислом Каримов ўзининг серқирра сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон миқёсида катта ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган улуғ шахс ва арбоб хотирасига 2018 йилнинг 18 октябрь куни Москва шаҳрида ҳайкал ўрнатилган эди.

Владимир Путин ва Россия халқи Ислом Каримовни Ўзбекистон тараққиёти, халқимиз фаровонлиги йўлида фидокорона меҳнат қилган, энг мураккаб пайтларда тинчлик ва барқарорликни таъминлаган шахс сифатида хотирлайди.

Биз билан бирга бўлинг 👇🏼
@Mening_Birinchi_Prezidentim