Менинг Биринчи Президентим
1.4K subscribers
1.5K photos
576 videos
12 files
554 links
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ёрқин хотирасига бағишланади.

Инста: https://www.instagram.com/birinchi_prezident/

Сайтларимизни ҳам кузатиб боринг:
👉http://birinchi-prezident.uz
👉http://mustaqillik-asoschisi.uz/
Download Telegram
#IslomKarimov83

“Маънавият - инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир” — Ислом Каримов

Биз билан бирга бўлинг 👇🏼
@Mening_Birinchi_Prezidentim
#IslomKarimov83

“Ўзбекистонда яшаётган миллион-миллион ёшлар - менинг болаларим, менинг фарзандларим”

Биз билан бирга бўлинг 👇🏼
@Mening_Birinchi_Prezidentim
#IslomKarimov83
#Хотира

“Мен ҳеч иккиланмай энг бахтли санъаткорман, деб айта оламан…”

Қилинган меҳнатлар, ижод дея ўтказилган бедор тунлар, чекилган машаққатлар эвазига бу ҳаёт миллионлаб инсонларни яқинларимга айлантирди. Ижодкор учун мухлислари бебаҳо бойлик бўлса, ҳукумат эътибори ва эътирофи қўшалоқ бахтдир.
Бундан ўн йил муқаддам Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабулига киришга муяссар бўлдим. Юрагимда қандайдир ширин ҳаяжон ҳукмрон эди. Эшитажак ҳар бир сўзим хотирамда бир умрга муҳрланиб қолишига ишонардим.
Юртбошимиз менга бироз маъноли нигоҳ билан тикилиб турдилар-да, ўйчан қиёфада бундай савол бердилар.

Батафсил: http://mustaqillik-asoschisi.uz/?p=444

Биз билан бирга бўлинг 👇🏼
@Mening_Birinchi_Prezidentim
#IslomKarimov83

“Менинг назаримда, «маънавият» тушунчаси жамият ҳаётидаги ғоявий, мафкуравий, маърифий, маданий, диний ва ахлоқий қарашларни ўзида тўла мужассам этади. Шунинг учун ҳам бу мавзуда фикр юритганда, мазкур қарашларнинг барчасини умумлаштириб, кенг маънодаги «маънавият» тушунчаси орқали ифода этиш мумкин”— Ислом Каримов

Биз билан бирга бўлинг 👇🏼
@Mening_Birinchi_Prezidentim
#Кун_тарихи

2003 йил (бундан 18 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан Испан ҳамда ўзбек халқлари ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни ривожлантириш, Ўзбекистон Республикаси билан Испания Қироллиги ўртасида самарали ўзаро манфаатли муносабатларни чуқурлаштириш борасидаги улкан хизматлари, шунингдек, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун Испания Қироли Хуан Карлос I ҳамда Испан ва ўзбек халқлари ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантириш ишига катта ҳисса қўшгани, илмий, ижтимоий ва хайрия фаолиятидаги улкан хизматлари учун Испания Қироличаси София де Бурбон и Гресиа Зоти Олиялари «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотландилар.

Биз билан бирга бўлинг 👇🏼
@Mening_Birinchi_Prezidentim
#IslomKarimov83

Эҳтиёжманд оилаларнинг муаммолари доимий эътиборингизда бўлсин

“Мен сизлардан фақат бир нарсани илтимос қилмоқчиман: кўпроқ одамлар орасида бўлинглар, халқнинг турмушидан, ҳол- аҳволидан хабар олиб туринглар. Айниқса, муҳтожларнинг, етим- есир, бева-бечораларнинг, эҳтиёжманд оилаларнинг муаммолари Наврўз ёки Ҳайит кунларидагина эмас, доимий эътиборингизда бўлсин”

Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг иккинчи сессиясида сўзлаган нутқидан.
1995 йил 5 май. Тошкент.

Дўстларга улашинг: 👇🏼
@Mening_Birinchi_Prezidentim
Ислом Каримов қашқадарёликлар ҳақида:

«Қаерда бўлмасин Қашқадарёликни барибир танийман. Қиёфаси бўладими, чеҳраси бўладими, юзи-кўзи бўладими, қадди-қомати бўладими, Қашқадарёлик ўзига ҳос, ўзига мос...».

Қашқадарёликларга улашинг: 👇🏼👇🏼👇🏼
@Mening_Birinchi_Prezidentim
Forwarded from Islam Karimov
Бугун, 2021 йил 25 январь куни Ислом Каримов таваллуд кунини нишонлаш ҳафталиги ўз ишини бошлади. Ислом Каримов номидаги Ёдгорлик мажмуаси ва Фонд, шунингдек, бир қатор корхона ва ташкилот ҳодимлари Биринчи Президент ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйдилар.
-
Сегодня, 25 января 2021 года стартовала Неделя празднования Дня рождения Ислама Каримова. Сотрудниками Мемориального комплекса и Фонда имени Ислама Каримова, а также ряда структур и организаций были возложены цветы к памятнику Первого Президента.

islam_karimov_museum
Forwarded from Islam Karimov
Амалий санъат давлат музейида "Ислом Каримов сиймоси - амалий санъат асарларида"номли кўргазма ўз ишини бошлади. Ўзбекистон ва ҳорижий ҳунармандлар томонидан яратилган Биринчи Президентимиз Ислом Каримов сиймоси акс этган 17та санъат наъмуналари экспозициядан жой олди.
Кўргазма 7 февралга қадар ўз ишини давом эттиради.
-
В Государственном музее прикладного искусства начала работу выставка, посвященная памяти Первого Президента Узбекистана. Экспозиция состоит из 17 произведений искусства, созданных местными и зарубежными мастерами.
Выставка ждет своих посетителей до 7 февраля 2021 года.

islam_karimov_museum
#ИсломКаримов83

Хотира ҳафталиги давом этмоқда

Тошкентдаги Чўлпон кутубхонасида “Истиқлол фидойиси – тарих саҳифаларида” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд кунини нишонлаш хафталиги доирасида ташкил этилган мазкур тадбирда олимлар, ёзувчилар қатнашдилар.

Иштирокчилар эътиборига Биринчи Президент рафиқаси Т.Каримованинг видеомурожаати ҳавола этилди. Ёдгорлик мажмуаси рахбари Т.Ширинов, “Билим” ахборот-кутубхона маркази директори Х.Каримова, Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Т.Эшбеков ва З.Неъматов, 219-сонли мактаб ўқитувчиси Д.Шарипова, Тошкент транспорт институти доценти А.Тулаганов маъруза қилишди.

Барча тадбир қатнашчиларига Татьяна Каримова совға қилган адабиётлар тақдим этилди.

Биз билан бирга бўлинг 👇🏼
@Mening_Birinchi_Prezidentim
​​#ИсломКаримов83

«Ўша гўзал табассумлари ҳали-ҳали эсимда»

Ўзбекистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов хотираларидан

"Нукусда Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Toжикистон раҳбаpлари Орол муаммоси бўйича йиғилиш ўтказди. Тушлик вақтида куй чалишимиз керак эди. Бир гуруҳ созандалар давлат раҳбарлари ўтовига кирдик. Ислом Абдуғаниевич «Қайси куйни чаласизлaр?» деб сўрадилар мендан. «Ўзбек, тoжик, қирғиз ва қозоқ куйларини попурри килганмиз», деб жавоб бердим. «Ҳар доим ўзбек куйидан бошланг, хўпми?» деб нимтабаcсум қилдилар.

Ўша гўзал табаcсумлaри ҳали-ҳали эсимда. Куй чалиб бўлганимиздан кeйин Қирғизистон Президентига мени кўрсатиб «Бу йигитни танийcизми, иcми нима?» деб сўрадилар. У киши «Танийман-у, иcми эсимда йўқ», деди. Шунда Ислом Абдуғаниевич «Сиз Акаевсиз, бу – Укаев», деб ҳаммани кулдирдилар.

Биринчи Президентимиз ана шундай ҳозиржавоб, зукко ва кези келганда ҳазилга уста инсон эди".

Биз билан бирга бўлинг 👇🏼
@Mening_Birinchi_Prezidentim