Менинг Биринчи Президентим
1.4K subscribers
1.5K photos
576 videos
12 files
554 links
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ёрқин хотирасига бағишланади.

Инста: https://www.instagram.com/birinchi_prezident/

Сайтларимизни ҳам кузатиб боринг:
👉http://birinchi-prezident.uz
👉http://mustaqillik-asoschisi.uz/
Download Telegram
TGStat Bot хизмати "Менинг биринчи Президентим" каналининг 2020 йилги статистикасини маълум қилди

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ёрқин хотирасига бағишланган "Менинг Биринчи Президентим" телеграм канали йил бошидан 446 та пост қолдирган. Шунингдек, каналдаги постлар жами 1 792 974 марта кўрилган.

🔹Хусусан, ҳар куни эълон қилинадиган постлар ўртача 2 000 марта кўрилади.

🔹Каналдаги энг машҳур пост 48 934 марта кўрилган.

Барчага раҳмат! Биз билан бирга бўлинг! 😊

Дўстларга улашинг: 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
#Тарихий_сурат

Янги йилингиз муборак бўлсин!

Ислом Каримов рафиқаси Татьяна Каримова, неваралари Иман ва Мариам билан Янги йилни кутиб олмоқдалар.
1999 йил. Декабрь. Тошкент.

Биз билан бирга бўлинг:👇
@islam_karimov_museum
#ИсломКаримов83

Бахтиёрман

Ислом Каримовнинг шахсий шифокори Вячеслав Аваковнинг хотираларидан:

«У киши ўзини аямас эди. Чунки у пайтлар давр мураккаб эди. Мустақил Ўзбекистон энди ўзини тиклаётган, дунё миқёсида тан олинишига ҳаракат қилаётган давлат эди. Халқаро жамоатчилик Афғонистон, Покистонни билишини, лекин Ўзбекистон ҳақида эшитмаганини айтишар, Президент эса Ўзбекистон — мустақил, катта салоҳиятга эга давлатлигини таъкидлашдан чарчамасди. Тез-тез хорижга сафар уюштирарди.
Мендан кўпинча «бахтиёрмисан?» деб сўрашади. Мен «Албатта» дейман. Чунки Ислом Каримовдай буюк инсоннинг ёнида ўтган йигирма беш йил мен учун катта ҳаётий мактаб бўлди. Ислом Каримовдан Ватанни, халқни севишни, юртнинг, табиатнинг гўзаллигидан баҳра олишни ўргандим».

Биз билан бирга бўлинг:
@Mening_Birinchi_Prezidentim
#ИсломКаримов83

Ислом Каримовнинг севимли китоблари

Ислом Абдуғаниевич жуда кўп китоб ўқиганлар. Самолётда, йўлда, уйда… Китоб ўқиш уларнинг энг севимли машғулотларидан бири бўлган. Бўш вақтлари бўлиши билан мутолаа қилишни ёқтирганлар. Биринчи Президентимиз севиб мутолаа қилган 15 та китоблар рўйхатини тақдим этамиз.

Яна ҳам аниқроғи ушбу рўйхатни Ислом Каримовнинг севимли 15 нафар адиблари рўйхати десак ҳам бўлади, чунки айрим адибларнинг бир нечта асарлари эслаб ўтилган.

Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг севимли асарлари рўйхати:👇
http://birinchi-prezident.uz/?p=983

Биз билан бирга бўлинг:
@Mening_Birinchi_Prezidentim
#IslomKarimov83
#Тарихий_сурат

Россия Бош вазири Владимир Путин анъанавий миллий ўзбек кийимида Президент Ислом Каримов билан суратга тушмоқда.

1999 йил 11 декабрь

Биз билан бирга бўлинг:
@Mening_Birinchi_Prezidentim
​​#IslomKarimov83

Ислом Каримовнинг биринчи мукофоти кимга насиб этган?

2019 йил 29 январь. Тошкент, Оқсарой. Ўзбек миллий академик драма театри актёри, Ўзбекистон Халқ артисти Ёдгор Саъдиев Ўзбекистоннинг Биринчи Президентига бағишланган хотира кечасида Ислом Каримов ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

“Оллоҳимнинг бу юртга назари тушмаганида бундан 30 йил илгари бизга Ислом Каримовни бермасди. Мана шу ҳам Оллоҳимнинг шу юртга назари тушганидан далолат бериб турибди”.
Ёдгор Саъдиев 1989 йил 5 ноябрдаги Ҳамза давлат мукофотини тақдирлаш маросимини эслади:
“Мукофотни Ислом Каримовнинг шахсан ўзлари топшириб туриб айтдиларки, — Ёдгорбек бу биринчиси экан а? — дедилар. — Ҳа, Ислом Абдуғаниевич, биринчиси десам, секин кулиб, қулоғимга менам биринчи марта топширяпман, -дедилар.

👉🏼 Видео

Ўзбекка бош эгсам арзийди чунки,
Амир Темур каби боболари бор.
Юртига бўлган фидойи Биринчи Президентим,
Ислом Каримовдек буюклари бор”.

Биз билан бирга бўлинг:
@Mening_Birinchi_Prezidentim
​​#IslomKarimov83

Ислом Каримовнинг опалари Меҳринисо ҳақида

Меҳринисо опа ёш бева қолганлар. Уларнинг Илхом исмли уғиллари Ислом Каримовнинг тенгдоши бўлиб, улар бир мактабнинг параллел синфларида ўқишган. Меҳринисо оилада ёлғиз қиз фарзанд эдилар ва кенжа укаларига ниҳоятда меҳрибон опа бўлганлар. Уларга кийимлар бичиб тикиб берар, байрамларда эса ҳамиша совғалар билан сийлашни яхши кўрар эдилар.
Меҳринисо опа “Аёл меҳнати” артелида цех бошлиғи бўлиб ишлаганлар.

“Бу ерга мактабдан кейин келиб турар эдим, аммам тушликка менга ширинликлар олиб берар эдилар. Ҳаётнинг барча машаққатларига қарамасдан, Меҳринисо опа жуда ҳам хушмуомала ва очиқкўнгил инсон бўлганлар. Уларнинг ақл-фаросати мени доимо ҳайратлантирар эди», – дея эслайди жиянлари Азим Каримов.

Меҳринисо опа укалари Ислом билан жуда фаҳрланганлар, айниқса у биринчи синфга чиққанида рус тилини умуман билмаганлиги, шундай бўлсада, рус мактабини олтин медал билан тамомлагани ҳақида гапиришни яхши кўрар эдилар. Меҳринисо укалари Ислом Каримов юқори синфларда ўқиб юрганида энг яхши иншоларни ёзгани, синфдошларига ҳам иншо ёзишда ёрдам бергани, ўқитувчи иншоларни бир киши ёзганини сезиб колмаслиги учун матнни турлича услубларда тузганини қайта-қайта сўзлаб беришни хуш кўрар эдилар.

Суратда: Ислом Каримовнинг волидалари Санобар-ая ва опалари Меҳринисо (1920-1984).

Биз билан бирга бўлинг:
@Mening_Birinchi_Prezidentim
​​#IslomKarimov83

Ислом Каримов “Мустақиллик” орденига сазовор бўлган биринчи инсонни эълон қилди

“Мустақиллик” ордени 1994 йили Ватанимиз суверен тараққиёт йўлидан дадил одимлай бошлаган кезларда, таъбир жоиз бўлса, Истиқлол тонгида, Президент Ислом Каримов томонидан таъсис этилди. Ушбу мукофотнинг таъсис қилиниши бир асрдан зиёд давом этган мустамлака даврини яшаган халқ тафаккурини янгилаш ҳамда миллий ўзликни англашда муҳим аҳамият касб этди. Янги орденнинг Ўзбекистон мустақиллиги ва ҳурлиги йўлида жонини фидо қилган инсонларга буюк хизматлари эътирофи сифатида берилиши эса чуқур рамзий маънога эга эди.

“Мустақиллик” орденига сазовор бўлган биринчи инсон — асарлари билан ҳар биримизнинг юрагимиздан муносиб ўрин олган атоқли адиб Абдулла Қодирийдир.

Сталин қатағонлари даврида миллатимизнинг гули бўлган юзлаб ижодкорлар, илм ва санъат аҳли шафқатсиз равишда қатл этилди. Адибнинг фожиали тақдири ҳам зулм ва зулмат замони – ўша машъум қатағонларни ёдга солади. Давлатимиз раҳбарияти томонидан “Мустақиллик” орденининг илк бор Абдулла Қодирийга берилгани озодликка ташна халқимиз кўнглидаги иш бўлган ва бу тарихий адолатнинг қарор топиши эди.

Биз билан бирга бўлинг:
@Mening_Birinchi_Prezidentim
#IslomKarimov83
#Тарихий_сурат

Академик В.Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази ҳузурида кардиожарроҳлик мажмуи очилгани ҳам соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш соҳасида
яна бир амалий қадам бўлди. Бу ноёб муассасанинг барпо этилиши - Ўзбекистон Биринчи Президентининг ташаббусидир.

Биз билан бирга бўлинг:
@Mening_Birinchi_Prezidentim
#IslomKarimov83
#Тарихий_сурат

“Маънавият инсоннинг қон-қони, суяк-суягига йиллар давомида она сути, оила тарбияси, аждодлар ўгити, Ватан туйғуси, бу ҳаётнинг баъзида аччиқ, баъзида қувончли сабоқлари билан қатра-қатра бўлиб сингиб боради. Айниқса, табиатга, одамларга яқинлик, доимо яхшиликни ўйлаб яшаш, ҳалол меҳнат қилиш, дунёнинг тенгсиз неъмат ва гўзалликларидан баҳраманд бўлиш маънавиятга озиқ беради, уни янада кучайтиради”—Ислом Каримов

Биз билан бирга бўлинг:
@Mening_Birinchi_Prezidentim
​​#IslomKarimov83
#Тарихий_сурат

Президент билан илк учрашув: “Сизни телеэкранда кўрганман”

Биринчи Президентимиз бошқа соҳалар қатори фермерчиликка ҳам асос солдилар. Ер ўз эгасини топди. Халқимиз мулкдор бўлди. Бу инсон Фарғонага келганида деҳқонлар, тадбиркорлар, фермерлар билан учрашардилар. Ўзларининг қимматли маслаҳатларини бериб, кучимизга куч, ғайратимизга-ғайрат бахш этардилар. Мен ҳам улар билан бир неча бор суҳбатлашиш бахтига муяссар бўлганман.

Фарғонага ташрифи чоғида: “Сизни телеэкранда кўрганман, танидим, сиз ўша фермер опамисиз”, деб ҳавас билан гапириб, кўришганмиз. “Сизнинг меҳнатсеварлигингиз, жасоратингизга қойил қолдим”, дея эътироф этиб, мени қаттиқ бағрига босган эди.

Ҳар сафар вилоятимизга ташриф буюришганида албатта мен билан суҳбатлашар, халқимизнинг кайфияти, орзу умидларини сўрар эди. Самимий муносабати, меҳнаткаш инсонларни қадрлаб, уларни янада рағбатлантиришидан қувониб кетардим.

Лолахон Муротова,
Олтиариқ тумани “Нурли обод” фермер хўжалиги раиси

Биз билан бирга бўлинг:
@Mening_Birinchi_Prezidentim
Каримов кашкадарё
<unknown>
#IslomKarimov83

Ислом Каримов қашқадарёликлар ҳақида:

«Қаерда бўлмасин Қашқадарёликни барибир танийман. Қиёфаси бўладими, чеҳраси бўладими, юзи-кўзи бўладими, қадди-қомати бўладими, Қашқадарёлик ўзига ҳос, ўзига мос...».

Биз
билан бирга бўлинг:
@Mening_Birinchi_Prezidentim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#IslomKarimov83

"Энг яхши кўрган болаларим, фарзандларимиз сизлар"

Хавас билан, ғурур, ифтихор билан яшайдиган давлат, халқ ҳеч қачон кам бўлмайди. Билиб қўйинглар, сизлар билан бирга халқимиз, сизлар билан бирга Президент.
Энг яхши кўрган болаларим, фарзандларим сизлар. Энг катта ишончим сизларга. Энг катта келажакни очиқ юз билан кўришимни, керак бўлса шарти, гарови – сизнинг хизматингиз ва сизнинг саломатлигингиз.

Биз билан бирга бўлинг:
@Mening_Birinchi_Prezidentim
Мустақилигимизнинг_ишончли_қалқони.pdf
2 MB
#ТАБРИК

Ҳурматли аскар ва сержантлар, офицер ва генераллар, Қуролли Кучларимиз фахрийлари!
Қадрли юртдошлар!

Ўз ҳаётини Ватанни ҳимоя қилишдек энг улуғ ва олижаноб ишга бағишлаган сиз, азизларни, бутун халқимизни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбдан самимий муборакбод этамиз.

Сиз, ҳурматли ҳарбий хизматчиларга – аскар ва сержантлар, офицер ва генераллар, Қуролли Кучларимиз фахрийларига Ватанимизга сидқидилдан хизмат қилишдек шарафли вазифани адо этишда мустаҳкам соғлик, улкан зафарлар, куч-ғайрат, оилаларингизга эса файз-барака ва бахт-саодат ёр бўлишини тилаймиз.

Шу билан бирга Сиз азиз китобхонларни, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов кутубхонаси томонидан тайёрланган “Мустақиллигимизнинг ишончли қалқони” мавзусидаги виртуал китоблар кўргазмаси билан танишишга таклиф этамиз.

Дўстларга улашинг:
👉🏼@KarimovLibrary
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тарихий_видео

"Сиздек йигитларни ҳавас қилиб, бағримга босаман"

Дўстларга улашинг:
👉🏼@KarimovFoundation
#IslomKarimov83

“Бу ёруғ оламда энг буюк жасорат нима деган саволга ҳеч иккиланмасдан энг буюк жасорат—бу маънавий жасорат, деб жавоб берсак ўйлайманки, янглишмаган бўламиз“—Ислом Каримов

Биз билан бирга бўлинг:
@Mening_Birinchi_Prezidentim
Forwarded from Islam Karimov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Бутун Ўзбекистон сиғади бу инсоннинг бағрларига”
- Равшан Эрматов

islam_karimov_museum
#IslomKarimov83

«Умр йўлларимизда қандай оғир синов ва машаққатлар дуч келмасин, уларни енгиб ўтишда руҳимизни кўтариб, кучимизга – куч, ғайратимизга – ғайрат қўшадиган инсонлар ҳам, қалби дарё аёлларимиздир» — Ислом Каримов

Биз билан бирга бўлинг:
@Mening_Birinchi_Prezidentim
#IslomKarimov83

Меҳри дарё, қадри тенгсиз Ислом бобо

Ватаним деб ёниб куйган,
Фарзандларин дилдан суйган
Ҳар бир сўзи тўла маъно
Меҳри дарё, қадри тенгсиз Ислом бобо.

Тиним билмай меҳнат қилган
Халқи учун жонин берган
Ўз Ватанин дилдан суйган
Меҳри дарё, қадри тенгсиз Ислом бобо.

Ўзбек ҳалқин қарамликдан қутқарган,
Ўзбек номин чўққиларга кўтарган
Ҳар ўзбегин ёмонлардан сақлаган
Меҳри дарё, қадри тенгсиз Ислом бобо.

Юрардингиз Андижон-у, Хиваларда,
Халқингизни рози қилиб, ҳар қадамда,
Севар эдик барча юртдош сизни танҳо
Меҳри дарё, қадри тенгсиз Ислом бобо.

Кетдингизми бобожоним, сафарларга?!
Борса қайтиб келмас, бўлмас тарафларга,
Фаришталар етакласин Жаннатларга,
Раҳмат қилсин сизни хар он Қодир Худо,
Меҳри дарё қадри тенгсиз Ислом бобо.

Муштарий Алишеровна

Биз билан бирга бўлинг 👇🏼
@Mening_Birinchi_Prezidentim
#IslomKarimov83

“Маънавият - инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир” — Ислом Каримов

Биз билан бирга бўлинг 👇🏼
@Mening_Birinchi_Prezidentim
#IslomKarimov83

“Ўзбекистонда яшаётган миллион-миллион ёшлар - менинг болаларим, менинг фарзандларим”

Биз билан бирга бўлинг 👇🏼
@Mening_Birinchi_Prezidentim