Менинг Биринчи Президентим
1.45K subscribers
1.45K photos
547 videos
12 files
544 links
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ёрқин хотирасига бағишланади.

Сайтларимизни ҳам кузатиб боринг:
👉http://birinchi-prezident.uz
👉http://mustaqillik-asoschisi.uz/
Download Telegram
“Биз фарзандларимизни она Ватанга муҳаббат, бой тарихимизга, ота-боболаримизнинг муқаддас динига садоқат руҳида тарбиялаш учун, таъбир жоиз бўлса, аввало уларнинг қалби ва онгида мафкуравий иммунитетни кучайтиришимиз зарур. Токи ёшларимиз миллий ўзлигини, шу билан бирга, дунёни чуқур англайдиган, замон билан баробар қадам ташлайдиган инсонлар бўлиб етишсин. Ана шунда жоҳил ақидапарастларнинг «даъвати» ҳам, ахлоқ-одоб тушунчаларини рад этадиган, биз учун мутлақо бегона ғоялар ҳам уларга ўз таъсирини ўтказа олмайди”—Ислом Каримов

Биз билан бирга бўлинг: 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
“Ватанга қасамёд” монументи

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида амалга оширилган кенг кўламли ўзгаришларни акс эттириш мақсадида Қуролли Кучлар музейи ташкил этилди. Музей ҳудудида давлатимизнинг биринчи раҳбари раҳнамолигида яратилган “Ватанга қасамёд” ҳайкали ўрнатилди. Ушбу ёдгорлик тимсолида халқ ва Ватанга садоқат ғоялари мужассам бўлган.

Биз билан бирга бўлинг: 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
#Кун_тарихидан

Ўзбекистон ЮНЕСКОнинг фаол аъзосидир. 1997 йилда Ташкилотга аъзо мамлакатлар Ўзбекистон Республикасини Ижроия кенгашга сайлади. Президент Ислом Каримовнинг 1996 йил апрель ойида ЮНЕСКОнинг Париждаги бош қароргоҳига ташриф буюриб, Амир темур таваллудининг 660 йиллигига бағишланган тадбирда иштирок этгани бу ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

1998 йилнинг ноябрь ойида ЮНЕСКО Ижроия кенгаши 155-сессияси якуний мажлисининг Ўзбекистонда ўтказилгани тарихий аҳамиятга молик воқеа бўлди. Унинг якунида “Тинчлик маданияти ва аъзо мамлакатларда ЮНЕСКО фаолияти” деб номланган Тошкент декларацияси қабул қилинди.

Биз билан бирга бўлинг: 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
Дилдан суҳбат

Биз билан бирга бўлинг: 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайвонларга меҳр берганлиги борасидаги мазкур фотосуратларни унинг ҳаёти ва фаолиятини акс эттирувчи суратлар жамланмаси орасидан топилди.

Ислом Абдуғаниевичнинг суратлари орасида расмий тадбирлар, чет элга қилинган расмий ташрифлари муҳрланган суратлардан тортиб, оила ва дўстлар даврасидаги ҳордиқ дамлари, уй ҳайвонларига бўлган меҳрли муносабати акс этган фотосуратларни кўриш мумкин.

Биринчи президентнинг фотосуратларида рафиқаси Татьяна Каримованинг ва президентнинг неваралари ва севимли уй ҳайвонларини кўриш мумкин.

Биз билан бирга бўлинг: 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
Танишинг, юртдошингиз!

Фарғоналик иқтидорли рассом Ғиёсжон Болтаев.

У ҳозирда Фарғона шаҳридаги 1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ёш рассомларга устозлик қилмоқда.
Ғиёсжон оламни теран кўз ва ҳаётий мантиқ билан кўради. Унинг асарларидаги оддийлик аслида инсонни улуғлаш, унга берилган умр барча неъматлардан юқори туришини фалсафий қарашларда ифодалайди.
Унинг келгуси ижодий ишларида мувафаққиятлар тилаб қоламиз.

Биз билан бирга бўлинг: 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
“Ўз киндик қони тўкилган, ота-боболари хоки ётган она юртни дунёда тенгсиз, муқаддас Ватан деб биладиган одамнинг мақсад-муддаолари аниқ, ғурур ва ифтихори юксак бўлади” — Ислом Каримов

Биз билан бирга бўлинг: 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
#Хотира #Дил_изҳори

Раҳмат сизга, Ислом ака!

Таққан соатингиз Швейцарияники бўлгани учун эмас, балки у ким томонидан ҳадя этилгани билан қимматли бўлади.
Ислом Абдуғаниевични кўпчилик ниҳоятда қаттиққўл, бир сўзли раҳбар бўлган деб эслайди. Лекин унинг оталарча меҳрибон, ўзгалар бахти учун чин дилдан қайғурадиган инсон, буюк қалб эгаси бўлганлигини аксарият одамлар билишмайди.
Йўқса, арзимаган меҳнатимга ўша пайтларда шунчалик қимматбаҳо совға олармидим...
Мана 10 йилдирки бу соатни фақат муҳим учрашувларга, халқаро тренингларга, фан имтиҳонларига, диссертация ҳимояларига тақиб бораман. Чунки, ишонинг, у менга ҳар доим омад келтиради.
Раҳмат сизга, Ислом ака!

Беруний Алимов,
Блогер, таржимон, собиқ дипломат, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD.
2018 йил.

Биз билан бирга бўлинг: 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
#Хотира #Дил_изҳори

Илиқ хотиралар

5-декабр — ҳаётимдаги энг муҳим саналардан бири. 2016-йилдан буён ҳар 5-декабр санаси келганда, илиқ хотиралар ёдимга тушади.
2015-йил 5-декабрда Оқсаройда Давлат мукофотларини топшириш маросими бўлган эди. Бу маросим раҳматли Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов учун сўнггиси эканлиги ҳеч кимнинг ҳаёлига ҳам келмаган. У кишининг ўша кунги шижоатлари, дадил ҳаракатлари, маъноли нутқларини кўрган, эшитган киши ҳали кўп ишларни қилишларига ишонгани аниқ. У ердан олган таассуротларим хотирамда бир умрга муҳрланган.
Менинг номзодимни Давлат мукофотига муносиб кўриб, тавсия қилган устоз ва ҳамкасбларимга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Нодира Сафарова,
“Дўстлик” ордени соҳибаси
Сурхондарё вилояти

Биз билан бирга бўлинг: 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хотира

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қандай яратилган?

Дўстларга улашинг:
@KarimovLibrary
Forwarded from Islam Karimov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ислом Каримовнинг Конституция куни билан сўнгги табриги.
2015 йил 5 октябрь.
-
Последнее поздравление Ислама Каримова с Днем Конституции.
5 декабря 2015 года.

islam _karimov_museum
#8_декабрь_Конституция_куни

БИЛАСИЗМИ?

Олий Кенгаш қарори билан 1990 йил 21 июнь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов раислигида давлат арбоблари, депутатлар, мутахассислардан иборат 64 нафар аъзони ўзида жамлаган Конституциявий комиссия тузилди ва Конституция лойиҳаси ана шу комиссия томонидан 2 йилдан ортиқ вақт мобайнида тайёрланди.

Конституция комиссияси аъзоси Шавкат Ўразаевнинг хотираларидан:

“Ислом Абдуғаниевич лойиҳани ипидан игнасигача билиб, унга ўз қўли билан тузатиш ва ўзгартиришлар киритди. Бу билан эса у тиришқоқлик, зукколик ва донолик намунасини кўрсатди. Президент ўзига нисбатан ғоят талабчан эди. У жуда залворли вазифани ўз зиммасига олиб ярим тунга қадар ишлар эди”.

Биз
билан бирга бўлинг: 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
Асосий Қонунимиз Шарқ ва Ғарб, Жануб ва Шимолнинг нечта мамлакати тўплаган илғор конституциявий тажрибани ҳисобга олиб яратилган?
Anonymous Quiz
26%
87 та
51%
92 та
23%
97 та