Kuch va quvvat ALLOHDANDIR.
766 subscribers
4.74K photos
5.8K videos
20 files
2.77K links
#Bismillah🍃
Robbim bizga bu dunyoda ham yahshilikni,oxiratda ham yahshilikni bergin va bizni dòzax olovi azobidan saqlagin.🤲 #Baqara_surasi {201-oyat}
"Albatta amallar niyyatga boĝliq"☝️
Download Telegram
🍃Қаерда бўлсангиз ҳам, ҳаттоки мустаҳкам қалъаларда бўлсангиз ҳам ўлим сизни топадир.  (Нисо сураси, 78-оят). Ўлим ҳақ..!
☝🏻Хеч ким қачон ва қаерда бу дунёни тарк этишини билмайди. Ҳаммамиз хам бир кун яратганинг ҳузурига борамиз. Фақат ўшанда кимдир боши эгилган ҳолда бошқа бир инсон эса бошини баланд тутади.
Эслатинг, эслатиш мўминларга манфаат берур!🌿

Shunchaki🫀 😕
https://t.me/Mehriibonim_Robbim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Менинг ҳам устозларимдан бири айтган эди: “Масалан бир одам яшаш учун ижарага бир уй олса, у ҳеч қачон у уйга ортиқча ҳаражат қилиб уни безамайди, “нима қиламан барибир бу уйда кўп қолмайманку, мендан кейин бошқа одам яшайди”, деб уйига маблағ ажратишга кўзи қиймайди, лекин агар уй ўзиники бўлса “қилсам ўзимга қиламанда” деб исрофига эътибор қилмай уйини жиҳозлайди, аслида у “ўзиники” бўлган уйда ҳам кўп қолмайди, борса 20-30 йил яшар кейин эса барибир бошқаларга қолдириб кетади. Биз мўминлар ҳам бу дунёда шундаймиз, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидай: “Бу дунёда ғарибдек ёки бир йўловчидек бўл”, узун йўлида бироз ҳордиқ чиқариш учун бир дарахтнинг соясида тўхтаб кейин эса йўлини давом эттирадиган йўловчи. Бизнинг ҳам йўлимиз Жаннат… (иншааллоҳ)
https://t.me/Mehriibonim_Robbim
Муфтий ҳазратларига янги ўринбосар тайинланди

Шу йил 8 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда масжидлар ҳолатини яхшилаш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини таъминлаш ва имом-домлалар фаолиятини ривожлантиришга доир масалалар кўриб чиқилиб, бир қатор топшириқлар берилди.

Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўрилди. Унда, ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин Ҳамроқулов ўрнига Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Маълумот ўрнида, Зайниддин Эшонқулов 1976 йилда туғилган. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ва Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Шунингдек, Миср Араб Республикасидаги “ал-Азҳар” университети малака ошириш курсини ўтаган.
https://t.me/Mehriibonim_Robbim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

Ибн Сунний ривояти.
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг фазилатлари (тўққизинчи мақола)

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз алайҳиссаломга:

«Эй Аллоҳнинг Расули, дуо қилинг, Аллоҳ мени дуоси қабул бўладиганлардан қилсин», дедилар. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом:

«Эй Саъд, таомингни ҳалол қил, дуоси қабул бўладиган бўласан. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зот билан қасамки, бир одам ҳаром луқмани қорнига ташласа, Аллоҳ унинг дуосини қирқ кунгача қабул қилмайди. Қайси банданинг гўшти ҳаромдан ва рибодан ўсса, унга дўзах муносибдир», дедилар.

Сўнгра эса қуйидаги ривоятда келадиган дуони қилдилар.

عَنْ سَعْدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: اللَّهُمَّ اسْتَجِبْ لِسَعْدٍ إِذَا دَعَاكَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳим! Қачон Саъд Сенга дуо қилса, қабул айлагин!» дедилар».

Термизий ривоят қилгаn
https://t.me/Mehriibonim_Robbim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ШЕЪРИЯТ

ЧОРА

Ғурурланма ожиз банда,
Ўлмасликка чора борми,
Куз ҳазон қилган гул каби,
Сўлмасликка чора борми?!

Ҳаёт давру даврон ўтар,
Ҳар кимсани ҳисоб кутар,
Ёғи битган чироқ тутар,
Сўнмасликка чора борми?!

Шошиб кирма эгри йўлга,
Жон фидо қил тўғри йўлга,
Ширин жонинг Азроилга,
Бермасликка чора борми?!

Дўст кўринган ҳамма дўстмас,
Ибодат қил, умр кутмас,
Ётиб кўр гўрда ҳам бир пас,
Ётмасликка чора борми?!

Ўйламай қўйдинг ўлишни,
Тарк қилмадинг ҳеч  кулишни,
Эслатай: кафан кийишни,
Киймасликка чора борми?!

Ботил билан камолотга,
Етмай қолурсан уятга,
Тобут деган ёғоч отга,
Минмасликка чора борми?!

Туриб мазлум томониди,
Савоб ишла замонида,
Содиқ дўстлар армонида,
Кетмасликка чора борми?!

Кўтарилар кўздан парда,
Кўражаксан ким қаерда,
Уй қазилмиш қаро ерда,
Кирмасликка чора борми?!

Мункар Накир келар албат,
Роббинг ким, деб сўрар албат,
Мўъмин жавоб берар албат,
Бермасликка чора борми?!

©️ Тарж. Аброр Мухтор Алий
https://t.me/Mehriibonim_Robbim
Bismillahir Rohmanir Rohim.
Alhamdulillahi Robbil A'lamin
Assalatu vassalamu a'la Muhammadin, va a'la alihi va asxabihi ajmain
Amma ba'ad
Assalomu Alaykum va Rohmatullohi va Barokatuh.
https://t.me/Mehriibonim_Robbim
#ҚАДАР

• Дадам Мухтор Алий бу дунёни тарк этиб, охират диёрига кўчиб ўтдилар.
• Ёшлари ҳижрий саксон бирни ошган эди.
• Жаноза 13 май, душанба, соат 13:30 ларда «Кўкча» масжидида ўқилиши мўлжалланмоқда!
• Сиз азизлардан дадам ҳақларида дуолар тилаб қоламан!
• Боқийлик Аллоҳга хос!
• Аллоҳим! Дадамга Ўзинг раҳматинг ила муомала қил!
• Омин!
• Омин!
• Омин!

©️ Аброр Мухтор Алий
https://t.me/Mehriibonim_Robbim
🕌 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

Ибн Сунний ривояти.
https://t.me/Mehriibonim_Robbim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МОҲИЯТ

• Пулнинг саноғидан кўра маъноси муҳим!

©️ Аброр Мухтор Алий
https://t.me/Mehriibonim_Robbim