Robaxon Maxmudova
4.35K subscribers
3.05K photos
383 videos
1.27K links
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҲАФТАЛИК_ДАЙЖЕСТ

🎞 Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан якунига етган ҳафта давомида қилинган ишлар, ўтказилган муҳим тадбирлар юзасидан ҳафталик дайжест.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Матбуот хизмати

Бизни кузатиб боринг

adolat.uz | Facebook | Telegram | InstagramTwitter  |  YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Сурхондарё вилоятида бўлиб, сурхондарёлик “адолатчилар” ва маҳаллий Кенгаш депутатлари билан учрашди

Ҳудуддаги партия дастурий вазифаларининг бажарилиши, лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш борасида қилинаётган ишлар ҳолати билан яқиндан танишилди. Йиғилишда партия аъзолари сафини кенгайтириш, бошланғич партия ташкилотлари фаолиятида янада самарадорликни таъминлаш, кадрлар захирасини мустаҳкамлаш, аъзолик бадаллари тушумини тизимли йўлга қўйиш, партия аъзоларининг сиёсий билимлари ҳамда фаоллигини ошириш ва бошқа устувор масалалар муҳокама қилинди.

Жараёнда партия раҳбари ўтган даврда партиянинг Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан амалга оширилган ижобий ишлар ва эришилаётган ютуқларни эътироф этар экан, йўл қўйилган айрим камчиликларга ҳам эътибор қаратиб, уларнинг ечими бўйича аниқ таклифлар билдирди.


adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Қумқўрғон туманида бўлиб, партиянинг туман Кенгаши ҳамда ҳудуддаги БПТлар фаолияти билан танишди

Партия фаоллари билан юртимизда кечаётган ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар юзасидан суҳбатлашилди. “Адолат” СДП Сайловолди дастурида илгари сурилган илғор ғоялар, ҳаётга татбиқ этилаётган партия лойиҳалари доирасида олиб борилаётган ишлар ва уларда бошланғич партия ташкилотларининг фаоллигини ошириш борасидаги муҳим масалалар юзасидан фикрлар алмашилди.

— Бошланғич партия ташкилоти — бу сиёсий партия фаолиятини мувофиқлаштиришда, танилувчанлигини оширишда ҳамда ҳаётий ғоя ва ташаббусларни илгари суришида алоҳида аҳамиятга эга, — деди жараёнда партия раҳбари Робахон Махмудова.


adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
#Давра_cуҳбати

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова иштирокида Термиз давлат университетида “Янги таҳрирдаги Конституция – инсон, жамият ва давлат ривожининг гарови” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда партия раҳбари йиғилганларга янги таҳрирдаги Конституциянинг қабул қилиниши ва унинг аввалгисидан фарқлари юзасидан тушунча берди.

Қайд этилганидек, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг мутлақо янги механизмларини назарда тутувчи конституциявий асослар мустаҳкамланди. Аҳамиятлиси, Конституциявий қонунида кўплаб соҳа ва йўналишлар қаторида ёшлар масаласига ҳам алоҳида устуворлик берилган. Ёшлар ҳуқуқлари акс этаётган алоҳида моддага кўра, давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилиши белгиланганлиги алоҳида эътироф этилди. Бу эса, мамлакатимизнинг ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тамойилига содиқлигини исботлади.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сайловолди дастурида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёш авлоднинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида муҳим ташаббуслар акс этгани бежиз эмас. "Юрт келажаги ватанпарвар ёшлар қўлида" шиори остида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, партиямиз ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлида сезиларли ишларни амалга оширмоқдалар. Натижада партиямизни қўллаб-қувватлайдиган ёш сафдошларимизнинг улуши кундан-кунга ошиб бормоқда.


Тадбир якунида партия сафига қўшилиш истагини билдирган Термиз давлат университетининг бир гуруҳ талаба-ёшларига партия раҳбари томонидан аъзолик билетлари топширилди.

adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҲАФТАЛИК_ДАЙЖЕСТ

🎞 Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан якунига етган ҳафта давомида қилинган ишлар, ўтказилган муҳим тадбирлар юзасидан ҳафталик дайжест.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Матбуот хизмати

Бизни кузатиб боринг

adolat.uz | Facebook | Telegram | InstagramTwitter  |  YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Байрам_қутлови

Наврўзи олам муборак!

Ассалому алайкум, азиз ватандошлар!

Диёримизга қутлуғ қадамлари билан кириб келган баҳорнинг янгиланиш ва ёшариш, эзгулик ва меҳр-оқибат айёми бўлмиш Наврўзи олам билан барчангизни самимий муборакбод этаман!

Наврўз ерга нур, элга ғурур, дилга сурур бағишлайдиган, меҳру мурувватли халқимизнинг азалий урф-одатлари бутун бўй-бастини яққол кўрсатадиган шодиёна сифатида қалбимизга яқиндир. Наврўз айёми асрлар оша халқимизнинг шонли тарихи, фалсафаси, қадриятлари, урф-одатларига ҳамоҳанг тарзда сайқал топган, азалий орзу-умидлари қадар миллатнинг қон-қонига сингиб кетган.

Ўзбекистон «Адолат» СДП мамлакатимизнинг янада равнақ топиши, аҳолимиз ҳаётини муносиб даражага кўтариш йўлидан борар экан, бундай шарафли вазифани адо этишда Сиз, азизларнинг, орзу-ниятларингиз ва манфаатларингизни рўёбга чиқаришни ўзининг энг олий мақсади деб билади. Ушбу муаззам заминда, барчамиз оиламиз, мамлакатимиз фаровонлиги йўлида сидқидилдан меҳнат қилаётган эканмиз, бундай шарафли йўлда бир-биримизнинг меҳр-оқибатимизга, бағрикенг халқимиз муҳаббатига таянамиз.

Табиат янгиланаётган, юртимизда байрам шукуҳи кезиб юрган нурли лаҳзаларда, барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, бахту саодат, қилаётган эзгу ишларингизга файзу барака тилаймиз.

Наврўз – кириб келаётган йил боши юртимизга қут-барака, халқимизга тинчлик, хотиржамлик ва фаровон ҳаёт олиб келсин. Ҳар бир хонадон бахт ва қувонч қўрғонига айлансин! Ҳазрат Алишер Навоий лутф этганларидек, ҳар тунингиз қадр, ҳар кунингиз эса Наврўз бўлсин!

Ватанимиз равнақи йўлидаги шарафли меҳнатингизда ҳамиша улкан зафарлар, оилавий бахт, баҳорий кайфият ҳамроҳингиз бўлсин!

Робахон МАХМУДОВА,
«Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси


adolat.uz | Facebook | Telegram | InstagramTwitter  |  YouTube
Партия Марказий аппаратида ЕХҲТ ДИИҲБ делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппаратида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ) миссияси раҳбари Урсула Гачек бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг ўтган даврдаги фаолияти, партиянинг ғоя ва мақсадлари ҳамда Сайловолди дастуридан келиб чиқадиган вазифаларнинг ижроси, келгусидаги устувор йўналишлар хусусида сўз юритди.

Шунингдек, учрашувда Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасида яратиб берилаётган имкониятлар, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини тўлақонли таъминлашга қаратилган ислоҳотлар хусусида ҳам сўз борди.

Самимий руҳда ўтган учрашувда томонлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб олишди.

adolat.uz | Facebook | Telegram | InstagramTwitter  |  YouTube