Robaxon Maxmudova
4.33K subscribers
3.05K photos
383 videos
1.27K links
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси
Download Telegram
Ижтимоий адолат — ижтимоий тенглик сари

“Адолат” СДП жамиятимизнинг ҳар бир жабҳасида ногиронлиги бор шахсларни мамлакатнинг барча тенг ҳуқуқли фуқаролари сингари, тенглик асосида фаолият юритишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди — Робахон Махмудова, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси.


Батафсил

adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Муҳтарама онахонлар, қадрли опа-сингиллар!

Сиз азизларни, Сизларнинг тимсолингизда барча аёл-қизларимизни гўзаллик ва нафосат байрами – 8 март билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Бу қутлуғ айёмда барчангизга энг самимий, энг эзгу тилакларимни йўллайман!

Ўзбекистон “Адолат” СДП мамлакатимизнинг янада равнақ топиши, аҳолимиз ҳаётини муносиб даражага кўтариш, аввало Сиз, азизларнинг орзу-ниятларингиз ва манфаатларингизни рўёбга чиқаришни ўз олдига катта вазифа қилиб қўйган.

Бу борада сизлар билан биргаликда халқимиз тинчлиги, юртимизнинг гуллаб-яшнаши ва равнақи йўлида биргаликда Сайловолди дастурларида илгари сурган ғояларимизни амалга ошириб, Ватанимизга сидқидилдан хизмат қилишимизга ишонамиз.

Бизнинг тилагимиз, мақсадимиз битта – оилангиз, фарзандларингиз, жонажон мамлакатимиз бахтига ҳамиша соғ-омон бўлинг!

Барчангизга оилавий хотиржамлик, хонадонларингизга тинчлик, файзу барака тилаймиз.

Байрам муборак бўлсин, муҳтарама онахонлар, азиз опа-сингиллар!

Робахон МАХМУДОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сиёсий Кенгаши раиси


adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Мукофот ва эътироф муборак, Наргизахон!

Давлатимиз раҳбарининг фармон ва қарорига кўра, 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан давлат ва жамият ҳаётида фаол бўлган бир гуруҳ аёл-қизлар мукофотланди.

Улар орасида “Адолат” СДПнинг фаол аъзоси, ташаббускор қизимиз Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани “Қўшчинор” газетаси мухбири Юнусова Наргиза Туйчимурод қизининг “Зулфия” номидаги давлат мукофотига муносиб деб топилгани бизни беҳад қувонтирди.

Ижодкор қизимизнинг фидокорона фаолиятига бўлган эътироф барча партиядош аёл-қизларимизга бўлган эътибордир. Ўз навбатида ушбу юксак мукофот Наргизахон қатори барча “Адолат”чи қизларимизни Ватанимиз равнақи йўлида янада фаол бўлишга ундайди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши жамоаси ва кўп минг сонли партиядошларимиз номидан Наргизахон Юнусовани юксак мукофот билан самимий муборакбод этаман ва келгуси ишларига омад ва зафарлар ёр бўлишини тилайман.

Робахон МАХМУДОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сиёсий Кенгаши раиси


adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҲАФТАЛИК_ДАЙЖЕСТ

🎞 Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан якунига етган ҳафта давомида қилинган ишлар, ўтказилган муҳим тадбирлар юзасидан ҳафталик дайжест.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Матбуот хизмати

Бизни кузатиб боринг

adolat.uz | Facebook | Telegram | InstagramTwitter  |  YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Сурхондарё вилоятида бўлиб, сурхондарёлик “адолатчилар” ва маҳаллий Кенгаш депутатлари билан учрашди

Ҳудуддаги партия дастурий вазифаларининг бажарилиши, лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш борасида қилинаётган ишлар ҳолати билан яқиндан танишилди. Йиғилишда партия аъзолари сафини кенгайтириш, бошланғич партия ташкилотлари фаолиятида янада самарадорликни таъминлаш, кадрлар захирасини мустаҳкамлаш, аъзолик бадаллари тушумини тизимли йўлга қўйиш, партия аъзоларининг сиёсий билимлари ҳамда фаоллигини ошириш ва бошқа устувор масалалар муҳокама қилинди.

Жараёнда партия раҳбари ўтган даврда партиянинг Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан амалга оширилган ижобий ишлар ва эришилаётган ютуқларни эътироф этар экан, йўл қўйилган айрим камчиликларга ҳам эътибор қаратиб, уларнинг ечими бўйича аниқ таклифлар билдирди.


adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Қумқўрғон туманида бўлиб, партиянинг туман Кенгаши ҳамда ҳудуддаги БПТлар фаолияти билан танишди

Партия фаоллари билан юртимизда кечаётган ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар юзасидан суҳбатлашилди. “Адолат” СДП Сайловолди дастурида илгари сурилган илғор ғоялар, ҳаётга татбиқ этилаётган партия лойиҳалари доирасида олиб борилаётган ишлар ва уларда бошланғич партия ташкилотларининг фаоллигини ошириш борасидаги муҳим масалалар юзасидан фикрлар алмашилди.

— Бошланғич партия ташкилоти — бу сиёсий партия фаолиятини мувофиқлаштиришда, танилувчанлигини оширишда ҳамда ҳаётий ғоя ва ташаббусларни илгари суришида алоҳида аҳамиятга эга, — деди жараёнда партия раҳбари Робахон Махмудова.


adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
#Давра_cуҳбати

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова иштирокида Термиз давлат университетида “Янги таҳрирдаги Конституция – инсон, жамият ва давлат ривожининг гарови” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда партия раҳбари йиғилганларга янги таҳрирдаги Конституциянинг қабул қилиниши ва унинг аввалгисидан фарқлари юзасидан тушунча берди.

Қайд этилганидек, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг мутлақо янги механизмларини назарда тутувчи конституциявий асослар мустаҳкамланди. Аҳамиятлиси, Конституциявий қонунида кўплаб соҳа ва йўналишлар қаторида ёшлар масаласига ҳам алоҳида устуворлик берилган. Ёшлар ҳуқуқлари акс этаётган алоҳида моддага кўра, давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилиши белгиланганлиги алоҳида эътироф этилди. Бу эса, мамлакатимизнинг ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тамойилига содиқлигини исботлади.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сайловолди дастурида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёш авлоднинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида муҳим ташаббуслар акс этгани бежиз эмас. "Юрт келажаги ватанпарвар ёшлар қўлида" шиори остида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, партиямиз ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлида сезиларли ишларни амалга оширмоқдалар. Натижада партиямизни қўллаб-қувватлайдиган ёш сафдошларимизнинг улуши кундан-кунга ошиб бормоқда.


Тадбир якунида партия сафига қўшилиш истагини билдирган Термиз давлат университетининг бир гуруҳ талаба-ёшларига партия раҳбари томонидан аъзолик билетлари топширилди.

adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҲАФТАЛИК_ДАЙЖЕСТ

🎞 Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан якунига етган ҳафта давомида қилинган ишлар, ўтказилган муҳим тадбирлар юзасидан ҳафталик дайжест.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Матбуот хизмати

Бизни кузатиб боринг

adolat.uz | Facebook | Telegram | InstagramTwitter  |  YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM