192-maktab matbuot xizmati
688 subscribers
10.2K photos
3.33K videos
93 files
2.52K links
Ушбу каналда мактабнинг таълим сифатини ошириш мақсадида амалга оширилаётган ишларни кузатиб боришингиз мумкин
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сўм – 27 ёшда. Миллий валюта тарихига назар

1994 йил 1 июлда сўм банкноталари илк марта муомалага чиқарилган эди. Ўшандаги купюраларнинг барчаси ҳозирга келиб тарихга айланган. Сўм “туғилган кун”да валюта биржасида 1 АҚШ долларининг қиймати роппа-роса 7 сўм бўлган.

👉 https://kun.uz/75294708

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT GERBI QABUL QILINGAN KUN MUNOSABATI BILAN SAMARQAND VILOYATI XALQ TA’LIMI BOSHQARMASINING CHELLENJI

Facebook | Telegram | Web-site | Instagram | Twitter
#Gerbim_faxrim


Бундан роппа-роса 29 йил аввал – 1992 йил 2 июлда "Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида"ги Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Х сессиясида қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби гуллаган водий узра чарақлаб турган қуёш тасвиридан ҳамда сўл томонида буғдой бошоқлари, ўнг томонида очилган пахта чаноқлари суврати туширилган чамбардан иборат.

Гербнинг юқори қисмида республика жипслигининг рамзи сифатида саккиз қиррали юлдуз тасвирланган: саккиз қирра ичида жойлашган ярим ой ва юлдуз мусулмонларнинг қутлуғ рамзидир.
Гербнинг марказида ҳиммат, олижаноблик ва фидойилик тимсоли бўлган афсонавий Ҳумо қуши қанотларини ёзиб турибди. Ушбу рамз ва тимсоллар халқимизнинг тинчлик, яхшилик, бахт-саодат, фаровонлик йўлидаги орзу-умидларини ифодалайди.

Гербнинг пастки қисмида республика Давлат байроғини ифода этувчи чамбар лентасининг бандига “Ўзбекистон” деб ёзиб қўйилган.
#DIQQAT...

Ассалому алайкум ҳурматли ота-оналар Эндиликда абитуриентлар my.dtm.uz сайтининг “Қабул-2021” бўлими орқали фанлар мажмуаси бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналишини танлашлари мумкин. Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш жорий йилнинг 22 июлига қадар (22 июль куни ҳам) давом этади. Эндиликда биз сизга my.dtm.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтказишга ёрдам берамиз. Мурожат учун +998900015416 рақами билан боғланинг
⚡️Президентлик сайловида қўйиладиган иккинчи номзод тавсия этилди

«Адолат» партияси президентлик сайловида иштирок этадиган номзодини эълон қилди

Маълум қилинишчиа, сайловда «Адолат» социал демократик партияси томонидан сиёсий кенгаш раиси Баҳром Абдуҳалимов номзод сифатида қатнашади
👇
Toshkent shahar Shayxontohur tumani 192-umumiy o‘rta ta'lim maktabida joriy yilning 6-iyulidan boshlab 2021-2022 o'quv yili uchun 1- sinfga qabul jarayonlari boshlab yuborilgan. Maktabga qabul qilinayotgan bolalar bilan suhbat qilish jarayonida, ularning barchasida bog'cha yoshida fikrlash qobiliyatlari shakllantirilganligi, maktabda o'qishga bo'lgan ishtiyoqlari sezilib turdi.

Eslatib o'tamiz maktabda ta'lim o'zbek va rus tillarida olib boriladi. Kuni uzaytirilgan guruhlarda ko'pgina to'garaklar faoliyat olib boradi.
⚡️Ўзбекистон президентлигига барча номзодлар

Ўзбекистондаги 5 та сиёсий партиялар 24 октябрда бўлиб ўтадиган президент сайловига ўз номзодларини эълон қилишди.

➡️ Экологик партиядан — Нарзулло Обломуродов;

➡️ «Адолат» партиясидан — Баҳром Абдуҳалимов;

➡️ ЎзЛиДеП партиясидан — Шавкат Мирзиёев;

➡️ Халқ демократик партиясидан — Мақсуда Варисова;

➡️ «Миллий тикланиш» партиясидан — Алишер Қодиров.
Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгаши депутати Дилдора Исламованинг саъй-харакатлари натижасида "Кўкча" МФЙдаги Қўрғонча кўчасининг пиёдалар ўтиш йўлаклари таъмирланмоқда.
Жамият аёллари олима бўлса юрт ривожланади

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ташаббуси билан ташкил этилган “Замонавий интеллектуал фаол аёл – Учинчи Ренессанс пойдеворини яратувчи куч” мавзусидаги Форумда иштирок этдим. Мамнуният билан таъкидлашим керакки, ушбу конференция бутун республика олима аёлларини жамлаган ва фикр-мулоҳазаларини кенг майдонда акс эттирган мулоқот манбаи бўлди.
Биз унда бугунги кунда аёлларни қийнаб келаётган асосий масалаларга тўхталиб, жамиятдаги камчиликларни бартараф этиш бўйича ўз таклифларимиз билан иштирок этдик. Айниқса, аёлларга нисбатан кучайиб бораётган зўравонлик, шавқатсизлик кўринишларининг ортаётганлиги кишини ташвишга солади. Шу боисдан хотин-қизларнинг уйда, оилада, жамиятда муносиб ўринларини топиши учун қулай шарт-шароитлар яратиб бериш, илмга, касб-ҳунар ўрганишларига имкониятлар бериш, тўғри йўлни танлаш кўникмаларини шакллантириш олдимизда турган муҳим вазифаларимиздан бири бўлиб турибди.
Аввало, гендер тенглик тушунчасини менталитетимиздан келиб чиқиб оилаларда тўғри татбиқ қила олиш, оналар ақлан теран ва илмли бўлмас эканлар, келгуси авлодлар тарбиясида нуқсонлар туғилавериши, тугамаслигини ҳар бир жамият вакилига тўғри тушунтира олиш ишларини йўлга қўйиш долзарб бўлиб бормоқда. Конференцияда шу каби фикрларни ўртага ташлар эканмиз, бу борада барча Адолатчи аёллар жипслашиб ҳаракат қилиши зарурлиги таъкидланди.


Дилдора ИСЛОМОВА,
Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман кенгаши депутати


Адолат ҳар бир инсон учун
Партия билан боғланиш учун: +99871 288 42 04
https://t.me/adolatshahar