192-maktab matbuot xizmati
688 subscribers
10.2K photos
3.33K videos
93 files
2.52K links
Ушбу каналда мактабнинг таълим сифатини ошириш мақсадида амалга оширилаётган ишларни кузатиб боришингиз мумкин
Download Telegram
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани 192-сонли умумтаълим мактабида соғломлаштириш оромгохининг 15 июль кунги фаолиятидан лавҳалар:
Саломатлик сари, илдам қадам, спорт тарғиботи
Миллий гвардия аркестри
камондан отиш мусобақаси
Машғулоти ташкил этилди
Forwarded from Shayxontohur tuman yoshlar (Шахзод Уткуров)
#Mulohaza

⚡️ "Hatto cho'kayotgan bo'lsang ham o'qi!

Ushbu haykal Finlandiyada joylashgan bo'lib, unga shunday nom berilgan: "Hatto cho'kayotgan bo'lsang ham o'qi".

O'qish – Insonlarning yuksalish va xalqlarning taraqqiy etish siridir.
#Adolat_SDP
#Deputat
#Sport_soglik_garovi

⚡️Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарори билан Спортни ривожлантириш вазирлигининг жойлардаги ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорликда Парламент Ўйинлари” спорт мусобакалари ташкил этилди. Мусобоқада Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар маҳаллий Кенгаш депутатлари фаол иштирок этди.
Бугунги кунга қадар ҳудудларда ушбу мусобақанинг 2 босқичи ҳам якунланиб, ғолиблар аниқланди.
🏸🏀Ушбу мусобақаларда Халқ депутатлари Шайҳонтоҳур туман Кенгаши депутати, тумандаги 192 мактаб директори Исломова Дилдора Шавкатовна ўйин иштирокчиси сифатида фаол қатнашди.

@adolatshahar
БОҚИЙ СЎЗ

Ватан тақдирини ёшлар тарбияси ҳал қилади.

✍️ Аристотел

Расмий саҳифаларимиз👇

| Telegram |
Мактаб формаларини тикиш авжида: янги ўқув йилидан мактабларда форма мажбурий бўлади

Ҳукуматнинг шу йил 19 майдаги 271-сонли қарори билан умумтаълим мактабларида ягона мактаб формасига ўтиш 2022/23 ўқув йилидан мажбурий қилинди. Хўш, тикувчилик корхоналари 6,6 миллионлик талабни қондира оладими?

👉 https://kun.uz/80385164

📹 ВИДЕОНИ КЎРИШ
🇺🇿 Tugʻilgan kuningiz muborak boʻlsin, janob Prezident!

Oʻzbekiston rivoji uchun millat gʻururini tiklash, kuchli iqtisod qurish, doʻstlik diplomatiyasini ilgari surish, qardosh Markaziy Osiyoni jipslashtirish yoʻlidagi tinimsiz harakatdan charchamang va eng muhimi, yoshlarga boʻlgan ishonchingiz hech qachon soʻnmasin.

https://t.me/Sarhumdon_yangiliklari
Шавкат Мирзиёев таваллуд топган кун

Шавкат Миромонович Мирзиёев 1957 йил 24 июлда Жиззах вилоятининг Зомин туманида шифокор оиласида туғилган. Миллати – ўзбек. Олий маълумотли, 1981 йили Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тугатган. Муҳандис-механик мутахассислигига эга. Техника фанлари номзоди, доцент.
Меҳнат фаолиятини 1981 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида бошлаб, кичик илмий ходим, катта ўқитувчи, доцент, ўқув ишлари бўйича проректор лавозимларида ишлади.
1990 йили Республика Олий Совети депутатлигига сайланиб, айни вақтда Мандат комиссиясининг раиси сифатида ҳам фаолият кўрсатди.
1992 йилда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани ҳокими лавозимига тайинланди. 1996-2001 йилларда Жиззах вилояти ҳокими, 2001-2003 йиллар мобайнида Самарқанд вилояти ҳокими лавозимларида ишлаб, мазкур туман ва вилоятларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришга катта ҳисса қўшди.
Ижро ҳокимиятидаги фаолияти билан бир пайтда 1995-2003 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг депутати сифатида ҳам мамлакатни сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда демократик ислоҳотларни амалга ошириш борасидаги муҳим қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жараёнида фаол иштирок этиб, самарали фаолият олиб борди.
Ш. М. Мирзиёев 2003 йилда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири этиб тасдиқланди ва ушбу лавозимга яна уч марта – 2005, 2010, 2015 йилларда Олий Мажлис палаталари томонидан қайта тасдиқланди.
Ш. М. Мирзиёев Ҳукумат бошлиғи сифатида кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, мамлакатимизни модернизация қилиш ва янгилаш, йирик ва ноёб лойиҳаларни ҳаётга жорий этиш, хусусий мулкни устувор даражада ривожлантириш, иқтисодиётда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улушини кескин ошириш ҳамда уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини янада мустаҳкамлашда ўзининг юксак салоҳияти ва моҳир ташкилотчилик қобилиятини намоён этди.
Мамлакат иқтисодиётини индустриал ривожлантириш, республиканинг экспорт салоҳиятини ошириш, аграр соҳани тубдан ислоҳ қилиш, айниқса, фермерлик ҳаракатини тараққий топтириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва аҳолини кафолатланган ва арзон маҳсулотлар билан таъминлаш ишларига устувор даражада эътибор қаратди.
Юртимизнинг барча ҳудудларида улкан бунёдкорлик ва ободончилик ишларини олиб бориш, аҳолига сифатли коммунал хизмат кўрсатиш, республиканинг шаҳар ва туманлари, айниқса, узоқ қишлоқ туманларини комплекс ривожлантириш орқали аҳолининг турмуш ва меҳнат шароитини тубдан яхшилашга қаратилган кенг кўламли ва самарали тадбирларни амалга оширди.
Ш. М. Мирзиёевнинг фаолиятида социал-иқтисодий масалалар билан бир қаторда таълим, фан, соғлиқни сақлаш тизимларини замонавий талаблар асосида ривожлантириш, ёшларнинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етишлари учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, оналик ва болаликни кучли муҳофаза қилиш устувор вазифа сифатида муҳим ўрин эгаллади.
Ўзини ўзи бошқаришнинг ноёб институти бўлган маҳалланинг нуфузи ва обрўсини янада ошириш, шунингдек, бошқа жамоат ташкилотларини демократик ислоҳотларга кенг жалб этиш орқали жамиятда уларнинг мавқеини мустаҳкамлаш, миллий маънавий қадриятларни эъзозлаш ва изчил ривожлантириш ишларига юқори даражада эътибор қаратди.
Қайд этилганлар билан бир қаторда, иқтисодий ва ижтимоий вазифаларни амалга оширишда хорижий давлатлар ва халқаро тузилмалар, шунингдек, халқаро молия институтлари билан ҳар томонлама ўзаро ҳамкорликни кучайтириш орқали мамлакатимизнинг миллий манфаатларига ва иқтисодий ривожланишига хизмат қиладиган келишувларга эришишда бевосита раҳбарлик қилди.
2016 йил 8 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида парламент палаталарининг қўшма қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини бажариш вақтинча Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. М. Мирзиёев зиммасига юкланди.
19 октябрь куни Тошкентда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг VIII съезди бўлиб ўтди. Унда партия сиёсий кенгаши аъзоси Шавкат Миромонович Мирзиёев номзодини Президентликка тасдиқлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинди. 2016 йил 4 декабр куни бўлиб ўтган Президент сайлови якунлари бўйича сайловчиларнинг 88,61 фоиз овози билан Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди. 2016 йил 14 декабрда расман ўз вазифасини бажаришга киришди.
Ш. М. Мирзиёев оилали, икки қиз, бир ўғли бор. Рафиқаси З. М. Мирзиёева – мутахассислиги бўйича муҳандис-иқтисодчи.
Ш. М. Мирзиёев давлат ва бошқарув органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини юксалтириш ишига улкан ҳисса қўшгани учун «Меҳнат шуҳрати» ва «Фидокорона хизматлари учун» орденлари билан тақдирланган.
http://muzaffar.uz/tabriklar/4148-shavkat-mirziyoyev-tavallud-topgan-kun.html
Танзила Норбоева таваллуд топган кун

Танзила Камаловна Нарбаева — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг раиси (2019-йилдан), Ўзбекистон велоспорт федерацияси президенти (2011-йилдан), Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси (2016-2019), Сенат аъзоси (2019-йилдан).
Танзила Норбоева 1956 йилнинг 24 Июль куни Андижон вилоятидаги Шаҳрихон туманида туғилган.
Маълумоти олий, 1981 йилда Тошкент университетини битирган, педагогика фанлари номзоди.
Иш фаолиятини 1974 йилда Андижон вилояти Шаҳрихон шаҳридаги 1-мактаб ёшлари етакчиси лавозимидан бошлаган.
1975-1995 йилларда Тошкент шаҳрида мактаб ўқитувчиси, директор ўринбосари ва Тошкент шаҳар ўқувчилар уйи директори, кейинчалик турли даражалидаги давлат органларида масъул лавозимларда ишлаган.
1995-2010 йиллари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари котибияти мудири, Оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш мажмуаси раҳбари котибияти мудири, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаменти етакчи мутахассиси, бош мутахассиси лавозимларида ишлаган.
2010-2016 йиллари Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раиси лавозимида ишлаган.
2016-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида фаолият кўрсатган.
2019 йил 20 июнда Ўзбекистон Президенти томонидан Олий Мажлис Сенатининг аъзоси этиб тайинланди. 21 июн куни Сенат раиси этиб сайланди.
"Фидокорона хизматлари учун" ордени, "Меҳнат шуҳрати" ордени ва "Шуҳрат" медали билан билан тақдирланган.
Оилали, 2 нафар фарзанди бор.
http://muzaffar.uz/tabriklar/4149-tanzila-norboyeva-tavallud-topgan-kun.html
Forwarded from Axborotuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #ТАРҚАТИНГ

2022-2023 ўқув йилидан бошлаб мажбурий мактаб формаси тасдиқланган

Мактаб ўқувчилари амалдаги тартибга кўра, тасдиқланган мактаб формасида бўлишлари шарт

P.S.:
Монополлар ҳам жонга тегди-да!😡

✏️@blogeruzofficial
Forwarded from Xomidov Shodiyor
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактаб формаси хамма учун мажбурий☝️

Tezkor Telegram
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVjgHnwcIVkK3FdVQ