Mahmud Usmon
10.9K subscribers
241 photos
497 videos
5 files
771 links
Ustoz Mahmud Usmon

Ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarimizni kuzatib boring:
Taplink.cc/mahmud_usmon

Savol va takliflar uchun:
@mahmudusmon_aloqabot
Download Telegram
​​Кеча Ибн Ҳишомнинг “Сийрат”ини ўқиб ўтиргандим, мана шу жойига келганда мулоҳаза қилганларимни сизлар билан баҳам кўрай дедим.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан олдин қўшин юборган энг сўнгги ерлар бугунги Фаластин ерлари бўлган.

Қўшин йўлга чиқар-чиқмас у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганлар. Тез орада баъзи исломда янги бўлган араб қабилалари муртад бўлиб, бошқалари закот тўлашдан бош тортиб, мўминларга қарши бош кўтара бошлаган.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фаластинга йўлга чиқишини буюрган армияни бундай вазиятда Мадинада ушлаб туриш ақлга кўра тўғрироқдек эди. Баъзи саҳобалар Абу Бакр розияллоҳу анҳуга шундай маслаҳат ҳам берганлар. Бироқ у зот “Мен халифалигимни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам амрларига хилоф қилиб, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам йўлга чиқарган қўшинни ортга қайтаришдан бошламайман” деб туриб олганлар.

Қўшин йўлга чиққан. Қарангки, Мадинага ҳужум қиламан деб турган кўплаб араб қабилалари айнан мана шу қўшиннинг ўша даврдаги энг катта империя бўлган Румга қарши Фаластин ерларини улардан олиб, фатҳ этиш учун отланганини эшитиб, мусулмонлар анча кучли экан деган хулосага келганлар ва Мадинага юриш қилиш фикридан қайтганлар.

Қўшин шонли ғалабалар билан музаффар ҳолда Мадинага соғ- саломат қайтиб келган.

Ҳа, азизлар, у ерлар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам васияти, икки буюк халифа - Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумаларнинг омонати бўлган муқаддас ерлардир. Уни золимлардан ислом учун фатҳ этганлар икки дунёда олий бўлдилар, энди золимларга топшириб қўяётганлар, шубҳасиз, хор бўладилар!

Маҳмуд Усмон

https://t.me/MahmudUsmon
Мадина Ислом университети суратларда

https://t.me/MahmudUsmon
Channel photo removed
Channel name was changed to «Mahmud Usmon саҳифаси»
Қуйида сизларга Аш Шабаб гуруҳи томонидан ўғирлаб кетилиб, 18 ой тутқунликда ушлаб турилганида исломни қабул қилган Аиша Силвианинг италиялик журналист Девид Пиккардога Ла Луcе Италия газетаси учун берган интервюси таржимасини ҳавола этамиз. Мақола, айниқса Аишанинг ўзига энг ёққан суралар ҳақидаги жавоби менга жудаям қаттиқ таъсир қилди. Аллоҳ синглимизни исломда собитқадам қилсин!
👇
​​Ўзбекларнинг яна бир забардаст олими шайх Алоуддин Мансур вафот этибдилар. Маҳзунлик йили мусибатларига яна минг мусибат қўшилибди.

Имом Косонийнинг “Бадоеус Соноеъ” китоби ҳанафий мазҳабининг энг буюк ва мўтабар китобларидан. Бу китобдан асрлар давомида нафақат ҳанафийлар, балки тўрт мазҳаб уламолари ўз асарларида фойдаланиб келадилар. Имом Самарқадийнинг “Туҳфатул фуқаҳо”ларига ёзилган бу шарҳ фиқҳ илмида энг мукаммал ва муфассал илмий мерослардан ҳисобланади.

Мана шу муборак китобни марҳум шайх Алоуддин Мансур ўзбек тилга таржима қилаётган эдилар. “Таҳорат” ва “Намоз” китоблари чоп этилганини кўриб мен кўп хурсанд бўлгандим.

Афсуски, энди шайх орамизда йўқ. Энди бу китобни ўзбек тилига ким таржима қилади? Ким у зот бош бўлган дарслар ва даъватларни давом эттиради?
Дарҳақиқат, олимнинг ўлими сабабидан дунёда қолган бўшлиқни ҳеч нарса тўлдира олмайди!

Аллоҳ шайхни ўз раҳматига олсин! Жаннатларда имом Самарқандий ва Имом Косонийлар билан жамласин!

Қуръон таржималари ва бошқа асарларидан минглаб мусулмонлар манфаат оляптилар. Барчасининг савоби йиллар давомида тўхтовсиз ва зиёдаси билан номаи аъмолларига ёзилиб туришини насиб қилсин!

‎إنا لله و إنا إليه راجعون

Муҳмуд Усмон
#boycott_french_products

#BoycottFrenchProducts

Биз мусулмонларнинг армиямиз, ҳимоя қиладиган давлатимиз, кучимиз йўқ.
Бироқ биз кўпчиликмиз. Бизнинг истеъмолчилик танловимиз бор. Бу эса капитализм асрида жуда катта куч. Агар салкам 2 миллиард мусулмонларнинг ҳеч бўлмаса 20-30 фоизи бирор давлат ёки компания товарларини яхши таниб олиб, ўшани асло харид қилмаса, ўша давлат ёки компания албатта мусулмонлар билан муроса қилишга мажбур бўлади.

Мен иложи борича Хитой, Ҳиндистон, Исроил ва яна бир неча давлатларда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни харид қилмайман. Агар уларга муқобил топа олсам албатта ўшани оламан. Топа олмасам, агар жуда керакли нарса бўлмаса, ўшасиз яшайвераман. Сизларни БДС фаолияти билан танишишга ва уларнинг тактикасини бошқа исломга душман давлатларга қарши ҳам қўллашга чақираман.
Энди рўйҳатимнинг бошига Францияни ҳам қўшиб қўйдим. Бу ифлосларнинг ҳеч бир маҳсулотини олмайман иншааллоҳ.

Аллоҳ бизларда нусрат берсин! Золимларга кифоя қилсин!

Маҳмуд Усмон
Исломга душманлик қилаётган, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақорат қилишни давлат дастури даражасига олиб чиққан Франция иқтисоди учун энг муҳим 100 та компания.

Душманни таниб қўйинг.

Маҳмуд Усмон

@MahmudUsmon
Эрдўғон макронни “руҳий касал” деган экан, макарон Туркиядаги элчисини чақириб олибди.
Буёғи қизиқ бўлди-ю. Ҳақорат қилиш сўз эркинлиги эмасмиди? Сенга келгунча эркинлик, сен ҳақорат қилинсанг “unacceptable” (“қабул қилиб бўлмас иш”) бўлиб қолдими?
Буларнинг иккиюзламачилигини қаранг!

Оламларга раҳмат қилиб юборилган, дунёнинг 1.8 миллиард аҳолиси севган пайғамбарни ҳақорат қилса бўлавераркан, бу жиннини жинни деб бўлмас экан.
Ана сизга Ғарбнинг “сўз эркинлиги”!

@MahmudUsmon
#boycott_french_products

#BoycottFrenchProducts

Биз французларни бойкот қилишга чақирганимизда умматнинг жавоби биз истагандан ҳам яхшироқ бўлди. Юқорида ҳаштаглар орқали кузатсангиз, дунё бўйлаб юз минглаб, балки миллионлаб мусулмонлар буни қўллаб қувватлаётганларига гувоҳ бўласиз.

Шу билан бирга, бизнинг миллатдан чиқиб кофирларга муҳаббати кўпроқ бўлиб қолган баъзи бечоралар эътирозларини ҳам учратмай қолмадик.

Бу эътирозларни жамласангиз, икки нуқтага қайтарсангиз бўлади:👇
​​Биз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни нега яхши кўрамиз?

Росулуллоҳдан соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюк саҳобий Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу сўрадилар: "Эй Росулуллоҳ, сиз учун энг севимли инсон ким?" Росулуллоҳ ҳеч иккинланмай, тараддудланмай жавоб қилдилар: "Ойша".
Амр ибн Ос росулуллоҳ учун энг севимли инсон мен бўлсам керак, деб ўйларди, сабаби, у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар бир одамга шундай гўзал муомала қилардиларки, ҳар бир одам у зот учун энг севимли инсон менман деб ўйлар эдилар. Амр Ибн Ос умидини ёқотмаганди. Саволида давом этди: "Эркаклардан-чи?" Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна тараддудсиз жавоб қайтардилар: "Ойшанинг отаси!"

Росулуллоҳнинг мана шундай кучли муҳаббатига эриша олган Ойша розияллоҳу анҳо айтадилар:
Кунларнинг бирида росулуллоҳнинг жуда хурсанд пайтларини топиб у зотга айтдим: “Эй росулуллоҳ, мени дуо қилинг.” Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларига энг севимли бўлган зот – Ойша онамизни дуо қилдилар: “Эй Аллоҳ, Ойшанинг ўтган ва келажакда бўладиган, ошкора ва махфий гуноҳларини кечиргин.” Ойша онамиз бу дуодан шунчалик қувондиларки, хурсандчиликдан нурли юзлари кулгига тўлди, қандай қувонмасинлар, ахир дуоси қайтарилмайдиган зот уларни бундай дуо қилаётгани?
“Дуоим сени бунчалар қувонтирдими? - дедилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Ҳа, дедилар Ойша онамиз. Шунда Росулуллоҳ жавоб қилдилар: “Аллоҳга қасамки, бу менинг умматим учун ҳар бир намозимда қиладиган дуоимдир!”

Мана шу учун биз Росулуллоҳни яхши кўрамиз! Ўзлари учун энг севимли аёлларига қилган дуоларини биз учун ҳар намозда қиладиган, бизни – умматларини она фарзандларини яхши кўргандан кўпроқ яхши кўрган зотга қандай қилиб муҳаббатимиз бўлмасин!?

Маҳмуд Усмон

https://t.me/MahmudUsmon