🌸🌺ВОСПИТАТЕЛИ & СУПЕР МУЗИКАНТЫ🌸🌺
5.21K subscribers
137K photos
78.9K videos
38.9K files
76.1K links
WELCOME TO OUR CHANNEL
KANALIMIZGA HUSH KELIBSIZ

🏪 MTT hodimlari
🎼MP3 musiqalar 🎶
📷 Suratlar
📚 Ko'rgazmalar
Ish rejalar
👫Tarbiyachi ijodi
🇬🇧Ingliz tili
🇳🇱Rus tilli


BARCHASI BIZDA. CHET TILLARIDA HAM XOXLAGAN NARSALARINGIZNI SO'RANG👍👍👏
Download Telegram
Хиндча рақслар👆👆
Ўқинг ! Лекин йиғламанг.

ГУЛДАСТА

Қирмизи гулларни саралаётган сотувчи дўконга кириб келган барваста харидорни кўриб хурсанд бўлди ва тавоъзе билан қўл узатди.
- Э, келинг укам. Қадамларига хасанот. Тунов кунгидай қилиб ўраб берайми? Яна келасиз дегандимку.
Харидор жилмайиб кўришар экан, кўзи анвойи гулдасталар тўла пештахтада эди.
- Келинингизга ёқди ака. Ўзиям битта бўлиб ажралиб турди совғам. Энг зўридан берган экансизда ўзингиз.
Сотувчига бундан ортиқ эътирофнинг кераги йўқ, харидорнинг қайтиб келишиёқ унинг диди ва ишига берилган муносиб баҳо эди.
- Яна ўшандай қилиб саралаб бераман унда. Хозир...
Харидор ўтган галги гулкосаси катта- катта голланд атиргулларига қиё ҳам боқмади, аксинча бошқа томондаги гулдасталарнинг бирига ишора қилди:
- Ака, ану гуллар ҳам ёмон эмас шекилли. Бурчакдаги яшил қоғозга ўралганини оламан. Қанча берай? Бу ёққа олингчи.
Сотувчи хайрон, шундай бўлсада энг арзон қоғозга ўралган, уринганроқ барглари қайчиланган гулдастани эмас, кўз қувнатиб турган голланд гулларидан бештасини узатиб таърифлай кетди:
- Булар барибир бошқача. Гулмисан гулда! Кўчати Европадан келтириди. Сиз ҳижолат бўлмай шулардан олинг. Келинга ёқди дедингизку! Пулингиз камроқ бўлса келаси сафар ташаб кетаверасиз.
Харидор уни эшитмади. Ўзи танлаган гулдастани олиб беришни талаб қилиб, катмонини чиқарди.
- Ака, пулим етади. Бугун шунисини оламан. Ану, бир - иккита шалпайганини олиб ташласангиз бўлди.
Сотувчи бошқа индамай, уни айтгани қилиб пулни санаб олди.
Харидор илжайганча гулдастани олиб эшикка йўналганида телефони жиринглади.
- Ало, синглим яхшимисан? Жиянларим яхшими? Туғилган кунинг билан! Хозир сеникига кетаётгандим-да...
Сотувчи қулоғига чалинган сўзларни тахлил қилди. Чиройли атиргулларга маъюс тикилар экан, болалигидаёқ ўлиб кетган бир дона синглисини соғиниб йиғлаб юборди
....
СИНГИЛЛАРНИ ЙЎҚЛАБ ТУРИНГ

Донни босиб ўтса бўлар сингил учун,
Жонни кечиб кетса бўлар сингил учун.
Ота уйда улгайиш бор қолиш йўқдур,
Сингилларни йўқлаб туринг кўнгил учун.

Юмшоқ кўнгил, таъна нима билмайдиган,
Бошингизга кулфат келса кулмайдиган.
Бу дунёдан ўтар бўлсак йиғлайдиган,
Сигилларни йўқлаб туринг кўнгил учун.

Янги уйда илдиз отиб ўрнагунча,
Борган жойда тошдек қотиб ўрнагунча.
Фарзандлари ерда юриб ўйнагунча,
Сингилларни йўқлаб туринг кўнгил учун.

Узоқ-узок ўлкаларда бўлсангиз ҳам,
Дунёни у чекасида юрсангиз ҳам.
Ота уйга йилда бир бор келсангиз ҳам,
Сингилларни йўқлаб туринг кўнгил учун.