🌸🌺ВОСПИТАТЕЛИ & СУПЕР МУЗИКАНТЫ🌸🌺
5.22K subscribers
138K photos
79.6K videos
39.7K files
79.3K links
WELCOME TO OUR CHANNEL
KANALIMIZGA HUSH KELIBSIZ

🏪 MTT hodimlari
🎼MP3 musiqalar 🎶
📷 Suratlar
📚 Ko'rgazmalar
Ish rejalar
👫Tarbiyachi ijodi
🇬🇧Ingliz tili
🇳🇱Rus tilli


BARCHASI BIZDA. CHET TILLARIDA HAM XOXLAGAN NARSALARINGIZNI SO'RANG👍👍👏
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ХАЙРЛИ_ОҚШОМ.

Шундай гўзал кўнгиллар борки хатто уларни кўрмасанг хам улардан таралаётган ифорни туйиб турасан🍃🌸🍃

Аллоҳим панохида асрасин сизни қалби чиройлигларим🌺🕊

🌸ПАЙШАНБА ОҚШОМИНГИЗ ХАЙРЛИ ва БАРОКАТЛИ БЎЛСИН!!!
#ИСКАНЖА


#Но_202
#Бй_Нафиса_Маликова


Ўтмишдан хотираларидан илкис кўзини очиб укасига боқди..
-ҳозироқ кет!
-ака кечирдим деган сўзингни эшитмагунча кетмайман!
Биллура бориб нотаниш амакига юзчасини чимириб қаради...
-дадамни ҳафа қилябсиз!
Яҳё ширингина қизга қараб оғир ютунди..
-ўзим ҳам ҳафа бўляпман...
-айиқчамни берсам кетасизми?-деди қўлидаги севимли айиқчасини кўрсатиб..
Шу пайт Яҳёни кўзи боя тўқнашиб кетган гўзал қиз ва ёнидаги рус қизга тушди...
-Ясин...
Рус қиз Яҳёга нафрат билан боқиб акасига яқинлашди...
Эътиборини ҳуркак нигоҳли қиз тортди...беғубор кўзлари унга қарай олмаётгани янада диққатини оширарди...
-бошқа сафар гаплашасиз!-деди рус қиз Яҳёга боқиб...
-акам кечирдим демагунча кетмайман!-деди Яҳё қатъий...Ясин нафрат билан унга яқинлашганда бояги қиз тўхтатди...
-муллака...керакмас!
Ясин унга қараб тинчлангандек бўшашди...нигоҳларини диққат билан кузатаётган Яҳё акасининг қизга бефарқ эмаслигини сезди...
-Яҳё...кет дедим!
Яҳё индамай бош эгиб ўтираверди...
-илтимос кетинг!
Бу сафар тилга кирган бояги қизга қараб бир зум кўз узолмади...бунча гўзал бўлмаса бу қиз...акаси ҳам яшаётган эканда!
-Румаса опа сок беринг!
Қизчани қўлидан тутган бу қизни исми Румайса шекилли...Ясин Румайсадан кўз узмаётган укасига боқиб секин яқинлашди...
-баъзи инсонлар асло ўзгармайди Яҳё!
Яҳё аламли жилмайди...
-ака ёдингдами? Менга олма териб бераман деб йиқилганинг?
Billurani o‘zi
Fayoz plastik operatsiyadan so'ng😁
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тун, қадрдонларим!

Барчамизни Аллоҳим доимо Ўз паноҳида асрасин!

Тунингиз сокин бўлсин!🤲

Ширин тушлар ҳамрохингиз бўлсин!🤲
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Номозга уйғониб шукр деган тил
Ҳаққа суюк эрур уйғонинг дўстим
Бу дунёдан ўтди неча хон-султон
Ҳеч бири бўлмади дунёга устун

Келмоғи кетмоқлик ҳар неда вожиб
Ғамлар ўтар ҳудди тун кетган каби
Кимлар нолиб яшар дунёда ҳар кун
Шукур дейди мудом мўминнинг лаби

Тирикликнинг ўзи асли бир имкон
Мўъжизадир тонгда кўзни очмоқлик
ПEШОНАНГИЗ САЖДА КЎРГАНИ
БИР БАХТ
ОМАДДИР ЖОЙНАМОЗ УЗРА
ТУРМОҚЛИК !!!

💔💔💔💔💟💟💟💔💔💔💔

Супер музикантлар ва мтт ходимлари гуруҳи админлар жамоаси сизга хайрли тун тилаб бомдодда ғойибона дийдор учрашиш умиди билан хайрлашамиз......
💟💟💟💟💔💔💔💟💟💟💟.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак

Яхши амал жаннатга йўлак,
Савобларнинг совғаси бўлак.
Чин юракдан билдирай тилак,
Жума айёмингиз бўлсин муборак!

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг! Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин қадрдон! Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
#ИСКАНЖА

#Но_203
#Бй_Нафиса_Маликова


     Ясинни жуда яхши ёдида укасини деб неча бора йиқилганлари...бирга югурганлари аммо хотини билан ҳиёнати...
  -сен менга ҳиёнат қилдинг!-деди Ясин юраги оғриб...
  -ака бу ҳаммаси уни иши эди...онам қаердалар...сиз билан келганларми?
  Яҳёнинг умидвор нигоҳларидан Ясин унинг ўлимдан бехабар эканлигини сезди...
  -онамиз ўлди Яҳё...
  Яҳё тошдек қотиб қолди...
  -қачон?
  -сен ўзингни ўлдига чиқарган кунинг!
  Ясинни бу гапидан кейин Яҳё бўшашиб кетди...
  -заҳарланган..узоқ вақт давомида...
  Бу гапдан Яҳё ялт этиб акасига боқди...
  -Ффф...Фаёзачи?
  Икки қиз ошхонага кириб кетган акаси билан ёлғиз юзма юз турарди..
  у қамоқда! Заҳарлагани сени ўлдиргани учун!
  -ака...-дея ўрнидан туриб акасини қучди...-кечира олсанг кечир мени...сендан ўзга борар жойим йўқ..ўша мегажин бор пул билан қочиб кетди...қандай алдандим ўзим ҳам билмайман..энг муҳими қара тирикман..яна учрашдик!
  Ясин укасини куч билан итарди...
  -мусофир сифатида бошпана беришим мумкин аммо ака сифатида эмас!-деди қатъий...охири виждони устунлик қилди барибир..Яҳё мамнун жилмайди...


🌺🌺🌺🌺🌺

   -уялмай келиб олганини қара!
  Жан ошларни солишаркан жаҳл билан қош чимирди...
  -Жан агар у бу уйда қолса мен ортиқ бу ерда ишлай олмайман...
-яна чекинасанми? Сен ундан қочишга мажбур эмассан...
   -шундайкуя аммо уни юзини кўрсам уни деб қанча азоб тортганим ёдга тушади...-дедим аламдан лаб тишлаб...


   -кечирасизлар...сув борми?
  Яҳёни овозидан ялт этиб қарадим...
  -сув ичмай заҳар ичгур..-дея ғудранди Жанна...-бор..ана кириб ичаверинг...
   Яҳё бир зум ҳам мендан нигоҳини узмасди...қанийди юзига тўйиб тўйиб тарсаки тортсам...

Ўтмиш.

   -Фаёзам...доим сени севганман шуни унутма!
   Ўша оқшом кўксига бош қўйган инсоним киприк қоқмай мени қотилга айлантириб кетганди...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саҳар эшикларин очди...
Севгили қалблар келсин, дея.
Бир гўзал дуолар умидида ошуфта кўнгилларга боқдик.
Нурларга боқдик, нурлар қалбимизда жилоланса эди, дея.
Ишқ бўйлари таралар, маҳзун диллар зор бўлар...
Илтижолар завқидан ул қароқларда ашк бўлар...
Бирам хуш, бирам фараҳ.

Саҳар эшикларин очар, танланган Ошиқлар ичра  эканлигинг бирам хуш..


Жума тонги барчамизга муборак бўлсин АЗИЗЛАРИМ.......
ДОИМ ЯХШИЛИКЛАР УСТИДА БАРДАВОМ БЎЛАЙЛИК......
Ушбу отган тонг учун,
Мусаффо осмон учун,
Яна бир имкон учун
Роббим Ўзингга шукр!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Бошланган янги кунингиз янги орзуларга, чексиз самимий умидларга, ҳадсиз-хисобсиз эзгуликларга бой бўлсин..!!

Булут ортидан мўралаган қуёш тафти кўнглингизга бахт қувонч, шоду хуррамлик олиб келсин.

Ҳар қандай инсоннинг қалби ўз ҳаёти давомида барча нарсалардан тўяр экан. Кулгудан, ғамдан, ёлғизликдан, бахтсизликдан барча барчасидан. Аммо, шундай туйғу бор-ки, одамзот доимий унга нисбатан ташналик сезар экан...
Бу МЕҲР туйғуси экан...

Ана шу ташналик ҳиссини яқинларимизга раво кўрмайлик, яқинларимизга тонгда мехр ила хушкайфият улашайлик.

Бошланган янги кунимиз барокатли, сермазмун серфайз бўлсин!!!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💐АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!💐

🍃🌸Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

🍃🌸Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

🍃🌸Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг. Аллоҳ доим ҳамрох ўзи паноҳига олсин.
Бугун ҳар бир уйнинг эшигидан фаришталар кириб, табассум ила

"Мен сизнинг хонадонингизда абадийман! Мен сизга - Соғлик, Бахт, Омад ва Муҳаббат олиб келдим!" дея айтсин!!!❤️🤲
#ИСКАНЖА


#Но_204
#Бй_Нафиса_Маликова



Ташқаридаги товушдан чўрчиб уйғониб кетиб секин юриб ҳовлига чиқдим..ғалати ис атрофни босиб кетган...оёқ кийимимни кийиб юрсам кўзим шундоққина тупроқли еримизда ёниб кул бўлган катта изга тушди...йиғган ёғочларимни ким ёқдийкан?
-шу ҳовли...
Қўшни келин ҳарбий либосли йигитларни бошлаб келганди...
-турушини қаранг буни одам ёқиб!
Анқайиб туравердим..нималар бўляпти...
-холани кўриш керак...
Қайнонамни хонасига кириб кетди келин...бир пайт аюҳаннос кўтарди....
-уни ҳам ўлдирибди...
-фуқаро Фаёза бизга жавоб беринг...
Жойимда қимирламай турардим..туш кўряпманми?

Кўзимга ёш тўлиб хотиралардан чекиндим...
-Жан мен ҳозир келаман...-дея секин чиқиб кетаётгандим Яҳё сув учун идиш сўради...
-керак бўлса топиб олинг!-дедим тез тез юриб чиқиб кетганча...

🌺🌺🌺🌺🌺
-бу қиз нимадан бунча аламзада?-деди Яҳё Жаннага сўз қотиб...
-битта ғаламис алдаган...-деди Жанна ошни идишларга солиб бўлгач Яҳёга тўмрайиб...
-шундай қизни алдаган бўлса демак кўр экан!-деди Яҳё жилмайиб...
-кўр ҳам гапми? Алфонс ҳали кўп афусланади!-деди ишонч билан...
Яҳё сувни бир маромда ича бошлади...«Акамга ким бўларкан бу қиз?»..


🌺🌺🌺🌺🌺


Диванда ўтирганча хаёл суриб ўтирган муллакамга кўзим тушди...индамай секин ўтиб кетаётгандим
-Румайса яна йиғлаяпсизми?-дедилар секин ўгириларкан...
Кўзимни ёшини тезда артдим...
-ҳеч...
-қаёққа кетаябсиз?
-кўчага...сал нафасим бўғилаяпти!
-тўхтанг бирга чиқамиз!-дея ўрнидан қўзғалди...
Audio
@MTMmusiqa
"Bog'cha opamiz" qo'shig‘i.
#Xayr_bogcha_tadbiri_uchun_minus
#Aranjirovkachi🎹
@hasan_hushvaqtov

Onamizdek mehribin,
Mehribonu qadirdon.
Unutmaymiz sizni hech,
Bog‘cha opamiz!

Naqorat:

Xayr bog‘chamiz,
Go‘zal bog‘chamiz.
Xayr opamiz,
Bog‘cha opamiz!2:m.

Yayraydi ertayu kech,
Dillarda doim sevinch.
Unutmaymiz sizni hech,
Bog‘cha opamiz!

Naqorat:

Xayr bog‘chamiz,
Go‘zal bog‘chamiz.
Xayr opamiz,
Bog‘cha opamiz!2:m.

Bu bog‘da shod kuldik biz,
Endi katta bo‘ldik biz.
Unutmaymiz sizni hech,
Bog‘cha opamiz!

Naqorat:

Xayr bog‘chamiz,
Go‘zal bog‘chamiz.
Xayr opamiz,
Bog‘cha opamiz!2:m.