BOG‘OT TUMANI HOKIMI MATBUOT KOTIBI / MUXABBAT ABDULLAYEVA
84 subscribers
1.05K photos
101 videos
135 links
БОҒОТ ТУМАНИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАР БИЛАН СИЗЛАРНИ ТАНИШТИРИБ БОРАМАН
Download Telegram
#ИНВЕСТОРЛАР_БОҒОТДА
#БУГУН_29_03_2022_йил

ЖАНУБИЙ КОРЕЯЛИК ИНВЕСТОРЛАР БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ШАВКАТ ЯХШИБАЕВ БИЛАН «ГУЛШАН» МАҲАЛЛАСИДАГИ «PERFEKT LOGISTIK» КОРХОНАСИДА МУЗОКАРА ЎТКАЗДИЛАР

Жанубий Корея Республикасининг «SMART AGRO» LLC бош директори C.H.Seo томонидан Хоразм вилояти Боғот туманида ташкил қилиниши режалаштирилаётган «Иссиқхоналар кластери» лойиҳаси бўйича «SMART AGRO» LLC томонидан 50 млн.АҚШ доллар бўлган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритиш эвазига иссиқхона хўжаликларига АГРОНОМЛАР ТАЙЁРЛАШ УЧУН ЎҚУВ МАРКАЗЛАРИ ташкил қилиш, иссиқхона хўжаликларида етиштирилаётган маҳсулотлар учун ЛОБАРАТОРИЯ ХИЗМАТЛАРИНИ ташкил қилиш, иссиқхона хўжаликларида етиштирилаётган маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича сақлаш, юклаш ҳамда ташиш учун ЛОГИСТИКА МАРКАЗИНИ ташкил қилиш ишлари режалаштирилмоқда.

Бугун музокара давомида Боғот туманига Жанубий Кореянинг «SMART AGRO» LLC томонидан 50 млн. АҚШ доллар бўлган тўғридан- тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш режаси 20 гектар ер майдонида «Замонавий иссиқхона» ташкил қилиш ҳамда янгидан 170 та иш ўринларини яратиш, иссиқхоналар учун агрономларни ва асбоб- ускуналарни олиб келиш ҳамда ўрнатиш, иссиқхоналарда маҳсулот етиштиришни 300 центнер қилиб бажариш ишлари бажарилиши ҳақида ўзаро келишиб олинди.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali
Бугун вилоят ҳокими Фарход Эрманов Жанубий Кореянинг “SMART AGRO” LLC компанияси бош директори C.H.Seo бошчилигидаги ишбилармонларни қабул қилди.

Мулоқот чоғида Боғот туманида ташкил қилиниши режалаштирилган “Иссиқхоналар кластери” лойиҳаси бўйича ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Инвесторлар билан музокара жараёнларида Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев ҳамда Боғотлик тадбиркор Муҳаммаджон Абдиримовлар ҳам қатнашди.

Маълумот учун, SMART AGRO” LLC компанияси томонидан 50 млн.АҚШ доллар тўғридан-тўғри инвестиция киритиш ҳисобига Боғот туманида иссиқхона хўжаликлари учун аграномлар тайёрлашга мўлжалланган ўқув марказлари ва лаборатория хизматларини ташкил қилиш, етиштирилаётган маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича сақлаш, юклаш ҳамда ташиш учун логистика марказини ташкил этиш режалаштирилган.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
#БОҒОТ
#ЯШИЛ_МАКОН
#БОҒЗОР_МАҲАЛЛАСИ
#ГУЛЗОР_МАҲАЛЛАСИ

«КЎЧАТ ЭК ВА
БОҒ ЯРАТ, ЯХШИДАН БОҒ ҚОЛАДИ»

Боғот туманидаги исми жисмига монанд бўлган «Боғзор» маҳалласининг меҳнатсевар аҳолиси катта магистраль йўл ёқасидаги ерларга «Ризамат ота», «Келин бармоқ», «Хусайни»,«Хасани», «Мерседес» навли узум кўчатлари экишмоқда.

Бундай хайрли ва халқ учун фойдали, даромадли ишларга маҳалла раиси, Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгаши депутати Қадамбой Хўжақов бошчилик қилмоқда.

Айни дамларда туманимизнинг «Гулзор» маҳалласи раиси Ўткирбек Аминов аҳоли билан ҳамжиҳатликда 1000 дона терак қаламчаларини экиш, суғориш ишларига бош бўлмоқда.

Ҳа, дарҳақиқат, боболаримиз таъкидлаганидек, яхшилардан боғ қолади.

Ҳорманг хонадонини, кўчаю маҳалласини, Боғлар юрти Бояотимизни боғу роғга айлантиришга бел боғлаган бободеҳқон, забардаст, меҳнатсевар Боғотликлар!

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali
БУГУН ХАЛҚАРО ҚИЗИЛ ЯРИМ ОЙ ЖАМИЯТИ ТАШКИЛ ТОПГАН КУН

Ассалому алайкум ҳурматли устозлар ва ҳамкасблар!

8 май - Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамияти ташкил топган кун муносабати билан барча касбдошларимизни самимий табриклайман!

Жамиятимиз ривожи йўлида олиб бораётган эзгу савобли ишларингизда барчангизга куч - қувват тилайман!

Эртага нишонланадиган 9 май - «Хотира ва қадрлаш куни», фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 77 йиллиги юртдошларимизга қутлуғ бўлсин!

Илоҳим, юртимиз тинч, ҳаётимиз фаровон, янги Ўзбекистонимизда ҳар бир кунимиз осуда ва файзли бўлиб ўтсин!

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамиятининг Боғот тумани бўлинмаси Ижрочи директори
Феруза Усмонова
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali