BOG‘OT TUMANI HOKIMI MATBUOT KOTIBI / MUXABBAT ABDULLAYEVA
79 subscribers
1.05K photos
101 videos
135 links
БОҒОТ ТУМАНИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАР БИЛАН СИЗЛАРНИ ТАНИШТИРИБ БОРАМАН
Download Telegram
#DIQQAT
#TEZKOR_SHTAB
⭕️⭕️⭕️
📢Hurmatli Bog‘ot tumani fuqarolari!

📋 Bog‘ot tumanida qish mavsumida yuzaga kelishi mumkin bo‘lgan muammolarni nazoratga olish hamda bartaraf etish, aholi va ijtimoiy soha obyektlarida mavjud kamchiliklar to‘g‘risida tezkor ma’lumot olish maqsadida ishonch telefonlari faoliyat olib bormoqda.

🔴Bog‘ot tumani aholisi murojaat qilishi va zarur maʼlumotlarni olishi uchun telefon raqamlari:

▫️Bog‘ot tumani hokimligi tomonidan Bog‘ot Yengil sanoat texnikumi binosida tashkil etilgan shtab raqami:
☎️ 62-31-52-809

Bog‘ot tumani hokimi o‘rinbosari Sarvar Xo‘janiyozov
+99891-278-80-07

🔥“Bog‘otumangaz” Gaz ta’minoti bo‘limi
☎️ 62-31-51-826
Korxona rahbari Quvondiq Qurbonov
📱+99897-211-58-09

💡Bog‘ot tumani Elektr ta’minoti korxonasi
☎️ 62-31-52-303
Korxona rahbari Mansurbek Matmurotov:
📱+99893-922-10-04

💧Bog‘ot tumani ichimlik suvi ta’minoti bo‘limi
☎️ 62-31-52-746
Korxona rahbari Anvar Murodov:
📱+99893-286-41-14

🏘 Bog‘ot tumani qurilish va uy-joy kommunal xo‘jaligi bo‘limi
☎️ 62-31-51-326
Korxona rahbari Ruslon Jumaniyazov:
📱+99890-943-84-08

🔥 Bog‘ot tumani ko‘mir ombori mudiri Eldor Xudayberganov:
📱+99899-223-33-39

🚒 Bog‘ot tumani FVB
☎️ 101 , 62-31-51-125
Bog‘ot tumani FVB bo‘lim boshlig‘i Shixnazar Xudashkurov :
📱+99897-512-34-59

🌳Tuman Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish bo‘limi boshlig‘i Sarvarbek Jumaboyev :
📱+99899-966-39-25

Bog‘ot tumani hokimligi Axborot xizmati

@bogottumanihokimligikanali
Forwarded from Xorazm.uz
Жорий йилнинг 12 январь куни муҳтарам Президентимиз раислигида ўтказилган Хавфсизлик кенгашининг навбатдаги йиғилишида белгилаб берилган вазифаларининг вилоятдаги ижроси, вилоят ҳарбий-маъмурий секторининг 2023 йилдаги иш якунлари ҳамда 2024 йилдаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Вилоят ҳокимлигида ўтказилган ушбу йиғилишда видеоалоқа орқали шаҳар ва туман студияларидан сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва ҳарбий соҳа вакиллари ҳам иштирок этдилар.

Йиғилишда вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Жўрабек Рахимов сўзга чиқиб, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик ишларини ташкил этиш, ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, шаҳар ва туманлар мудофаа бўлимларининг биноларини капитал таъмирлаш ва янгидан қуриш каби қатор долзарб масалаларга тўхталди. Муҳокама этилган масалалар бўйича ҳар бир тегишли ташкилотнинг аниқ вазифалари, ишлаб чиқилган "Йўл харитаси" га асосан амалга ошириладиган тадбирлар белгилаб олинди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube
Forwarded from Xorazm.uz
Бугун вилоят ҳокимлигида вилоят Маънавият ва маърифат кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда кенгаш аъзолари, шунингдек, видеоалоқа тизими орқали шаҳар ва туманлардан мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилишда вилоят ҳокими, вилоят Маънавият ва маърифат кенгаши раиси Жўрабек Рахимов мазкур йўналишда амалга оширилган ишларни чуқур танқидий таҳлил этиб, маънавий –маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, бу борада идоралараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларига эътиборни қаратди. Сўзга чиққанлар миллий маънавиятимизни янада юксалтиришда кенг жамоатчилик олдида турган вазифалар, тарғибот-ташвиқот ишларини янгича услубда ташкил этиш бўйича фикр мулоҳазалари ва таклифларини билдирдилар.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube
Forwarded from Xorazm.uz
Янги техникалар топширилди
 
Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Боғот тумани ободонлаштириш бошқармасига йўл қурилиши соҳасида ишлатиладиган, умумий қиймати 7 миллиард сўмдан ортиқ бўлган  йирик ҳажмли юк автомобиллари, экскаватор, грейдер, юкловчи ва зичловчи   техника воситаларини топширди.
Маълумот учун ўтган йил туманда 40 км узунликдаги ички ва магистрал автомобил йўлларига асфальт, 77 км ички йўлларга қум-шағал аралашмаси ётқизилди, 2 км йўл бетонлаштирилди. Янги техникалар келтирилиши натижасида жорий йилда йўлларни таъмирлаш бўйича бажариладиган иш ҳажми бир неча баробар ортади.
 
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube