BOG‘OT TUMANI HOKIMI MATBUOT KOTIBI / MUXABBAT ABDULLAYEVA
84 subscribers
1.05K photos
101 videos
135 links
БОҒОТ ТУМАНИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАР БИЛАН СИЗЛАРНИ ТАНИШТИРИБ БОРАМАН
Download Telegram
2022 ЙИЛ - ҲОКИМЛАРНИНГ МАКТАБЛАРГА ЭЪТИБОРИ ЙИЛИ

«Беш ташаббус беш имконият»

Боғот тумани ёшлари ўртасида «Беш ташаббус - беш имконият» тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилмоқда. Бугун Боғот ТХТБ мудири Гўзал Рахимова ташаббуси билан «Нурафшон» шаҳарчасидаги 3- сон ИДУМда 5 та муҳим ташаббус тадбири ташкил этилди.

⚡️«Беш ташаббус- беш имконият» тадбирини Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев очиб берди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари Иброҳимжон Жўраев, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги Хоразм вилояти филиали раҳбари Қаҳрамон Отажонов, Хоразм вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Ҳамро Бектемировлар иштирок этиб, Боғотлик ёшларнинг шижоати ва ғайратини кўриб мамнун бўлдилар.

Ёшларнинг қобилиятларини намоён қилишлари учун давлатимиз томонидан яратилган кенг имкониятлар
учун ўқувчиларнинг ота- оналари Президентимизга самимий миннатдорлик билдирдилар.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali