316-MAKTAB AXBOROT XIZMATI
126 subscribers
1.89K photos
597 videos
29 files
1.27K links
Шайхонтохур тумани 316-умумтаълим мактабида таълим сифатини ошириш мақсадида амалга оширилаётган ишларни тўғридан-тўғри кузатиб борасиз.
Download Telegram
#PSIXOLOGIK_FAKT

Bolalar kuniga 400 marta, kattalar esa 17 marta tabassum qiladilar👇🏼

https://t.me/MMMaktabjon316
Forwarded from BOTIRJON YUSUPOV
Toshkent shaxar Shayxontohur tumani 316-sonli umumiy o'rta ta'lim maktabda o'quvchilarni bo'sh vaqtini mazmunli tashkil etish maqsadida 18.05.2021 yil kuni tashkil etilgan "QIZIQARLI MATEMATIKA" to'garagidan lavxalar
Mavzu: Ko'p xonali sonlarni mustaxkamlash

O'qituvchi: O.Muxamedova
https://t.me/MMMaktabjon316
#PSIXOLOGIK_FAKT

Aksariyat millionerlarning rafiqalari – oʻqituvchilar👇🏼

@PSIHOLOGRA

https://t.me/MMMaktabjon316
Forwarded from Bolalik kunlarimda
Aka-uka qassoblar (6+) (nemis xalq ertagi)

Baxillik, ochko'zlik va ziqnalik hech qachon yaxshilikka olib kelmaydi. "Aka-uka qassoblar" deb nomlangan nemis xalq ertagida ham akaning ochko'zligi va tarbiyasizligi o'z boshiga yetadi. Saxiy va odobli uka esa hammaning hurmatiga erishib, o'zidan yaxshi nom qoldiradi.

#premyera
@bolalikkunlarimda
Forwarded from Bolalik kunlarimda
Братья-мясники (6+) (немецкая народная сказка)

Жадность и скупость никогда не приведут к добру. В немецкой народной сказке под названием «Братья-мясники» злой и ненасытный старший брат попал в весьма неприятную историю, а добрый и вежливый младший брат заслужил всеобщее уважение и почёт. Скорее включай эту интересную и поучительную аудиосказку!

#премьера
@bolalikkunlarimda
Forwarded from IT taʼlim
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Matematik tafakkur - tayyor bo'lgan ilg'or darslikdagi eng muhim yangilik!

Tadqiqotlarga koʻra, hisob-kitobni yaxshi oʻzlashtirgan oʻquvchidan koʻra, matematik mushohada hamda mantiqiy fikrlash koʻnikmasiga ega oʻquvchi hayotda ko'proq muvaffaqiyat qozonar ekan. Bu ko'nikma orqali odam matematik bilimlarini hayotda qo'llaydi, turli vaziyat va muammolarga tez yechim topadi.

Shuni hisobga olib, Finlyandiya, Singapur, Janubiy Koreya, Buyuk Britaniya va milliy tajriba asosida tayyorlangan Milliy oʻquv dasturida ham o'quvchining matematik tafakkurini rivojlantirishga e'tiborni qaratilgan.

Shuningdek, ilg'or o'quv dasturi asosida yaratilgan 1-sinf Matematika darsligida ham ilk bor farzandlarimizni matematik mushohadaga chorlaydigan mashg'ulot va topshiriqlarga keng o'rin berildi.

Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
Forwarded from Tarix | Kun.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bu yil ham maktablarda bitiruv imtihonlari qoldirilishi mumkinmi?

▪️"Yo‘q, bu yilgi imtihonlar o‘tkaziladi. Maktablar karantinga yopilgan bo‘lsa ham, imtihonlar sanitariya qoidalari asosida sinfxonalarda o‘tkaziladi", – deb ma’lum qildi XTV matbuot kotibi Laylo Rustamova.

➡️ Xpress.uz – Siz kutgan format
5 та муҳим ташаббус доирасида спортнинг оммавийлигини тарғиб қилиш ва ўқувчиларни спортга кенг жалб қилиш мақсадида 🥊 бокс бўйича кўп карра Ўзбекистон чемпиони, Осиё чемпиони, Жаҳон чепионати кумуш медал соҳиби, 2016 йил Бразилияда ўтказилган олимпия ўйинлари бронза медали соҳиби, WBА ҳамда IBF чемпиони Муроджон Аҳмадалиев ҳамда Ўзбекистон чемпиони, Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари кумуш ва олтин медал соҳиби, WBA Жаҳон чемпионлик камари учун даъвогар Исроил Мадримов билан онлайн мулоқот бўлиб ўтади.

Онлайн мулоқот жорий йилнинг 20 май куни соат 17:00 да Халқ таълими вазирлигининг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида тўғридан-тўғри эфирда бўлиб ўтади.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Имтиҳонларда қониқарсиз баҳо олган ўқувчи синфдан синфга қолдирилади

Мактабларда ўқув йили якуни бўйича ўтказиладиган имтиҳонлар муддати ва ўтказиш тартиби тўғрисида маълумот берилди.

Жорий йилда барча умумтаълим мактабларида:

26 майдан 2 июнга қадар 5, 6, 7, 8 ва 10-синф ўқувчилари учун босқичли назорат имтиҳонлари;

26 майдан 15 июнга қадар 9 ва 11-синф битирувчилари учун якуний давлат имтиҳонлари оғзаки, ёзма ҳамда тест синовлари шаклида ўтказилади.

Бир ёки икки фандан ўтказилган якуний аттестацияда қониқарсиз баҳо олган битирувчиларга охирги якуний аттестациядан кейин икки ҳафта ўтгач қайта якуний аттестациядан ўтиш ҳуқуқи берилади.

❗️ Йиллик баҳо ва якуний аттестация натижаларига кўра, умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари талабларини бажармай, «қониқарсиз» баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилади.

https://t.me/MMMaktabjon316
❗️Қабул жараёнлари бошланишига 1 ойдан камроқ вақт қолди

Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.2017 йилдаги 393-сонли қарорига кўра, абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш ҳар йили 15 июндан 15 июлгача (шу куни ҳам) амалга оширилади. Демак, қабул жараёнлари бошланишига 1 ойдан камроқ вақт қолди.

Ҳозиргача нималар аниқ?

Қайси йўналишда қайси фандан саволлар тушишини мана бу ерда кўриб олишингиз мумкин.

Тест саволлари тушадиган дарсликлар рўйхати мана бу ерда эълон қилинди.

2021 йил учун ДТМ эълон қилган намунавий тест саволлари мана бу ерда:

Математика
Физика
Биология
Кимё
Тарих
Она тили ва адабиёт
Қорақалпоқ тили ва адабиёти
Рус тили ва адабиёти
География
Инглиз тили
Немис тили
Француз тили

Рус гуруҳлари учун намунавий саволлар бу ерда.

Тест синовлари қаерда ўтказилиши ҳам ҳозирча аниқ эмас. Аввалроқ бу йилги тест синовлари ҳам стадионлар ва хиёбонларда ўтказилиши мумкинлиги хабар берилганди.

Квоталар, яъни қайси ОТМ нечта талаба қабул қилиши ҳозирча тасдиқланмади.


https://t.me/MMMaktabjon316
Forwarded from Sherzod Shermatov
22 may soat 14:00da bo‘ladigan 5 tashabbus harakati doirasidagi uchrashuvda yoshlarga 3 ta noutbuk ham beriladi

5 tashabbus harakati tashkilotchilari “To‘y to‘ydek bo‘lsin!” deb aytishgan ekan, endi “To‘yga to‘yona bilan borish kerak!” deb ertangi “Vazir va yoshlar” uchrashuvida 5 tashabbus harakatini maktablarga kengroq yoyish bo‘yicha eng yaxshi g‘oya bergan yoshlarga 3 ta noutbuk taqdim qilmoqchimiz. Noutbuk faqatgina g‘oya beradigan emas, balki o‘zi shu g‘oyani amalga oshira oladigan yoshlarga nasib qiladi deb umid qilamiz!

Marhamat, g‘oyalaringizni tayyorlab, ertangi uchrashuvga keling. Tadbirda qatnashish uchun www.toshkent21.uz sayti orqali online ro‘yxatdan o’ting.
Forwarded from Kanallani Dodasi (★ Sυɴɴατ ★ 👊)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нима бўляпти ўзи, деб сўраётганлар диққатига. Бу - ҳақиқий ёшлар ҳаракати. Иқтидорли, ижодкор ва фаол йигит-қизларни бирлаштирган тадбир. Ҳаммаси юқори даражада ташкил этилибди. Ёшлар ўзлари қизиққан соҳада ўзларини намоён этиш, спорт мусобақалари, рақс кечаларида қатнашиш имкониятига эга бўлмоқда.
Халқ таълими вазирлиги мактабларда “Сўнгги қўнғироқ”ни кўтаринки кайфиятда ва ортиқча ҳаражатларсиз ўтказишни сўрайди

Маълумки, ҳар бир ўқув йили якунида 25 май куни барча мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ташкил этилади.

Халқ таълими вазирлиги томонидан жорий йилда ҳам умумтаълим мактабларини битираётган 438 мингга яқин битирувчиларимиз учун мазкур тадбирни карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилди.

Ота-оналар ва мактаб маъмуриятларидан ушбу тадбирни фарзандларимиз учун фақат ижобий кечинмалар билан эсланадиган қилиб, кўтаринки кайфиятда ўтказишни илтимос қиламиз. Шу билан биргаликда, жойларда турли эътирозларни олдини олиш мақсадида тадбирларни ортиқча ҳаражатларсиз, хусусан ўқувчилар орасида оилавий шароитидаги фарқни салбий кўрсатишга сабаб бўлиши мумкин бўлган турли ҳил алоҳида кийим-кечак, безак, совғалар ва шу кабиларга катта маблағ сарфламасдан бир-бирини қўллаб-қувватлаган ҳолда ўтказишларини сўраймиз.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Мамлакатимиз мактабларини битирувчи ўғил-қизларимизга.

Азиз битирувчилар, қадрли фарзандларим!

Шу кунларда сизларнинг бахтингиз, камолингизни ўйлаб, юртимизда яна бир тизим жорий этилмоқда. Яъни, жойларда вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари, сектор раҳбарлари ота-оналар ва ўқувчилар билан учрашиб, барча битирувчилар учун зарур шарт-шароитларни яратиб бериш ташаббуси билан чиқмоқда.

Бир сўз билан айтганда, мактабни битириб чиқаётган йигит-қизларимиздан биронтаси эътибордан четда қолмайди. Уларнинг ҳар бири халқимиз, Ватанимизнинг чексиз меҳри ва юксак эътиборини ҳис қилиб яшайди.

Шу муносабат билан сизларга, бутун мамлакатимиз ёшларига мурожаат қилиб айтмоқчиман: ҳеч қачон унутманг, сизлар инсон ҳар томонлама эркин, озод ва фаровон яшайдиган янги Ўзбекистон, янги Ренессанс бунёдкорисизлар.

Сизларнинг ҳаётда ўз муносиб ўрнингизни топишингиз учун давлатимиз ва жамиятимиз бундан буён ҳам бор куч ва имкониятларини тўла сафарбар этади.

Халқимизнинг ана шундай юксак ишончига доимо муносиб бўлинг!

Сизларнинг ўз олдингизга юқори мақсадлар қўйиб, вақтингизни беҳуда ўтказмай, доимо билим ва кўникмаларингизни ошириб боришингиз, янги касб-ҳунарларни эгаллашингиз ва энг асосийси ўз мақсадингиз сари тинмай ҳаракат қилишингиз албатта келгусидаги муваффақиятларингиз гаровидир.

Ўрганиш, изланиш ва интилишдан асло тўхтаманг!

Сизларни мактаб таълимини муваффақиятли тугатганингиз билан яна бир бор самимий табриклайман.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, ишда ва ўқишда, шахсий ҳаётда катта ютуқ ва омадлар тилайман.

Мустақил ҳаёт сари ташлаётган илк дадил қадамингиз қутлуғ ва муборак бўлсин!

Сизларнинг ютуқ ва ғалабаларингизга ишонаман, азиз болаларим!

Шавкат Мирзиёев,

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Батафсил:
https://president.uz/uz/lists/view/4378
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#tomosha_qiling

@Bekhruz_Bakhodirov dan

MAKTAB
🏢
QISQA METRAJLI FILM🎞

Mana nechi yildurki maktabda o'qib bugun bir pasta maktabni ham tamomlab qo'yibmiz😢 "Ana endi ertalab barvaqt turib yuzimizni yuvib maktabga borishlar, sinifdoshlar bilan issiq non bilan dyushes suvlarini ichib bo'lishib yeyishlar, darsdan qochib kompyuterga borishlar, quvlamachoq o'ynashlar endi yo'q🙂"
Ko'z ochib yumgunimizcha yoshlik ham o'tib ketganini payqamay qolibmiz!😭


P/s: "tezroq maktab tugasin😒 Uff jonga tegib ketdi shu maktab 🥵 bormayman😡 maktabda nima bor😏" deb yurgan uka singillarimiz hozir mazza qiladigan vaqtingiz bu davrlarni qaytara olmaysiz Hozir sinfdoshlaringiz bilan mazza qilib oling keyin esa afsus qilasiz😊

Rejissyor: Behruz Bahodirov
Bastakor: Hudoyberdi Qurbonov
Aktyorlar: Bilol Hikmatillayev
Bohodir Hikmatillayev
Anvar Nazarov
Durdona Aliqulova
Nozimjon Hakimjonov
Abdulloh Tohirov
Abdubois Abdurazzoqov
Abdulloh Rahmatullayev
Abdusamad Sayfullayev
Abdulloh Abdurazzoqov

ETIBOR UCHUN RAXMAT!😍