316-MAKTAB AXBOROT XIZMATI
127 subscribers
2.32K photos
662 videos
29 files
1.44K links
Шайхонтохур тумани 316-умумтаълим мактабида таълим сифатини ошириш мақсадида амалга оширилаётган ишларни тўғридан-тўғри кузатиб борасиз.
Download Telegram
#Онлайн

‼️Айни вақтда Халқ таълими вазирлигининг фейсбук тармоғидаги расмий саҳифаси орқали ДУНЁНИНГ ЭНГ ЕТАКЧИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА БЕПУЛ ТАЪЛИМ ОЛИШ ИМКОНИЯТИЯТЛАРИ ЮЗАСИДАН очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда.

Мазкур очиқ мулоқотни жонли эфирда қуйидаги ҳавола орқали кузатишингиз мумкин:

👉https://www.facebook.com/uzedu/videos/326496962712938


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Rustam Karimjonov
👨🏻‍💻15-16 yoshli maktab o‘quvchilari IT bo‘yicha xizmatlarini taklif etayotganlari juda quvonarli!

E’tibor bering:

🔹1 va 2-rasmda 15-16 yoshli maktab o‘quvchilari - Diyorbek Baxtiyorov va Ilmiddin Muhammadjonov o’z IT-xizmatlarini taklif etayotgan bo’lsa,
🔹3-rasmda esa ish beruvchi IT-mutaxassislarga 4,5 ming AQSh dollarigacha(49 million so’m) oylik ish haqini taklif etmoqda.

Hozirgi zamonda AKT sohasi, chet tillarini mukammal bilganlar uchun hech qanday chegaralar yo‘q, imkoniyatlar cheksiz.

📲@itmarket_uz telegram kanali axborot texnologiyalari sohasida ish taklif beruvchilar hamda ish qidiruvchilarni bir birlari bilan bog‘laydigan platformaga aylangan.

Platforma shiddat bilan rivojlanmoqda va qisqa muddat ichida foydalanuvchilarining soni 10 ming nafardan oshib ketdi.

Hurmatli o‘quvchilar!
Maktab davridanoq AKT hamda chet tillari bo‘yicha bilim va ko‘nikmalaringiz ustida puxta ishlang! Shunda, kelajakda yuqori daromadli kasb egasi hamda muvaffaqiyatli inson bo‘lishingiz ehtimoli oshib boradi.
Forwarded from 316-MAKTAB AXBOROT XIZMATI (BOTIRJON YUSUPOV)
💥 ASSALOMU ALAYKUM💥
XURMATLI KANALIMIZ A'ZOLARI!!!
DUSHANBA KUNI 24 YANVARDAN BOSHLAB 316-MAKTAB 🏫 KANALIMIZDA ONLINE DARS JADVALI VA VIDEO DARSLARNI BERIB BORAMIZ.
BUNDAN TASHQARI KANALIMIZDA TA'LIMGA TEGISHLI BO'LGAN QIZIQARLI MA'LUMOTLAR VA MAKTABIMIZDA OLIB BORILAYOTGAN ISHLAR BILAN BEVOSITA TANISHIB BORASIZLAR.
BIZDAN UZOQLASHMANG.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/MMMaktabjon316
«TONG YULDUZI» gazetasining 2022-yil 3-sonida:

♦️ “BIR KUNI DARSDA...”
“Kim beradi menga javob, qani ayting, kim?”

♦️ “INTERNET AFZALMI, KITOB?”
Men kitobni tanlayman!

♦️ “FAQAT QIZLAR O‘QISIN!”
Haroratni nazorat qiling!

♦️ “ИНГЛИЗ ТИЛИНИ ЎРГАНАМИЗ!”
Character stories…

♦️ “TA'TILDA TANAFFUS YO‘Q”
O‘quvchilarning bo‘sh vaqtlarini mazmunli tashkillashtirish maqsadida olib borilayotgan onlayn dars mashg‘ulotlarida bolajonlar faol.

♦️ “FIZIK O‘LCHOV ASBOBLARI”
Topqirlik mashqlarida bilimingizni sinab ko‘ring!

Mobil ilovani yuklash:
https://play.google.com/store/apps/details?id=tongyulduzi.greatsoft.uz
www.tongyulduzi.uz

Kanalga ulanish
https://t.me/gazetalar_sharhi
https://t.me/tongyulduz
Дам олиш кунлари ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда - «Ўзгидромет»

Эртага республика бўйича ёмғир ва қор ёғади, ҳарорат кундузи 0-5 даража илиқдан ошмайди. Якшанба куни ёғингарчилик тўхтайди, кечаси совуқ кучаяди ва 0-5 даража атрофида бўлади.

👉https://t.me/MMMaktabjon316
Forwarded from Edu Kids
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📒“Hobbit yoxud borib qaytish” asarini nega o‘qish tavsiya etiladi?

Britaniyalik Djon Ronald Tolkinning “Hobbit yoxud borib qaytish” kitobi📔 ko‘pchilikka tanish bo‘lsa kerak. “Hobbit yoxud borib qaytish” asari eng ko‘p o‘qiladigan asarlaridan biridir. Kitobning bosh qahramoni Bilbo Beggins gnomlar🧝‍♂️ va sehrgar Gendalf bilan uzoq va xavf-xatarga to‘la safarga yo‘lga chiqadi🗺. Safardan maqsad esa yovuz ajdarni yengishdir.

Biroq nega ushbu asarni o‘qish tavsiya etiladi? Biz mazkur savolga bugungi dayjestimiz orqali javob berishga urinib ko‘ramiz.

Website | Instagram | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ота-онасини қариялар уйига олиб бормоқчи бўлганлар, тайёр турсин!

Фарзандлари ўзларини ҳам олиб боришига...

👉🏻 Телеграм:https://t.me/MMMaktabjon316
Forwarded from Bolalik kunlarimda
Hasan va Husan (10+)

Ular egizak emas, ammo hamisha birga. Ular sarguzashttalab, shuning uchun doimo qiziq vaziyatlarga duch kelishadi. “Ular kim?” degan savolga “Hasan va Husan” ertagini tinglab, javob topish mumkin.

#arxiv
@bolalikkunlarimda
Audio
Audio
Forwarded from Bolalik kunlarimda
Хасан и Хусан (10+)

Хасан и Хусан - настоящие смельчаки и герои. Они не близнецы, но всегда вместе и готовы протянуть друг другу руку помощи. Они любят приключения и часто попадают в интересные ситуации. А хотите ли вы узнать всю историю храбрых юношей? Если да, тогда вперед к новым путешествиям с героями сказки «Хасан и Хусан».

#архив
@bolalikkunlarimda
Audio
Первая часть
#архив
@bolalikkunlarimda
Audio
Вторая часть
#архив
@bolalikkunlarimda
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Toshkent shahar
Shayxontohur tumani
316-sonli umumiy o'rta ta'lim maktabida MUSIQA fanidan maktab o'qituvchilari ishtorkida ochiq dars bo'lib o'tdi. Ushbu darsimizda O'QITUVCHILARIMIZ faol ishtirok etib kuy va qo'shiqlar kuyladilar.

https://t.me/MMMaktabjon316
Азиз ота-оналар, қадрли устозлар!

Сизу бизнинг мақсадимиз Учинчи Ренессанс маънавий пойдеворини барпо этиш экан унинг асосида ўқиб-ўрганишдан, ўз устида мунтазам ишлашдан чарчамайдиган авлодни тарбиялаш ётади.

Ҳар қандай янгилик негизига ўқиб-ўрганиш орқали етилади ва янги ғояларга замин ҳозирланади. Бунинг учун фарзандларимизда мутолаа маданиятини шакллантириш зарурати аёнлашади.

Тўғри, бутун дунё электронлашиб бормоқда. Ўрганишларимиз шуни кўрсатдики, бола компьютер ёки телефон орқали асосан сурат ва фильмларни томоша қилади. Булар табиий ва унинг қизиқишини биз ҳам инкор этмаймиз. Лекин болаларга дастлаб дарсликдан ташқари китобларни ҳам ўқишга тавсия қилишимиз зарур. Мутахассисларнинг маслаҳат беришларича, фарзандларга китобдан аввал газета ва журналлар мутолаасини ўргатган маъқул экан.

Албатта, газета ва журнал, китобга меҳр ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмайди. Газета-журнал мутолааси бу нафақат янги билимлар, балки юртимиздаги ўзгаришлар, дунёда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларнинг моҳиятини англашга, энг асосийси, ёшларни таҳлилга ўргатади.

Бунинг учун олдимизда турган вазифаларни белгилаб олишни лозим топдик. Аввало, муаллимнинг ўзи барчага ибрат бўлиб ўзи учун энг зарурий нашрларни ўқиб, янги дарс методикаларини ўрганиб, таҳлилий мақолалардан тегишли хулосалар чиқариб, ўз устида мунтазам ишлашни йўлга қўйиши зарур. Ўқитувчилар билим ва малакасини оширишида педагогик нашрларнинг ўрни алоҳидадир.

Ўзида шаклланган бу кўникмани муаллим ўқувчиларининг ота-оналарига “юқтириш”га ҳаракат қилиши ва ўз фарзандлари ёшига муносиб газета-журнал сотиб олиб беришларини тарғиб этиши, алалоқибат, оилалар даврасида мутолаа соатлари ташкил қилинишини йўлга қўйиши келгусида газетхон, китобхон инсонлар кўпайишини таъминлайди.

Мактабда педагог, уйда ота-она болани мутолаага чорласа, кўзлаган мақсадга осон эришиш мумкин. Унутмаслик керакки, болани мутолаа билан тарбияловчи устоз ёки ота-оналарнинг ўзи ҳам албатта юксак тафаккур эгаси бўлиши зарур.

Болани мутолаага ўргатиш унинг дунёқараши кундан-кун кенгайиб боришини таъминлайди. Бу йўналишда уларга турли илмий ва бадиий адабиётлар билан биргаликда болалар нашрлари кўмакка келади. Мутолаа қилган ўсмир тарихни, бугунни ва келажакни яхши идрок этадиган буюк шахс бўлиб камол топади.

Миллатимиз келажаги, Ватанимиз эртаси - кенг тафаккурли ёшлар қўлида. Бугун мустақил фикр-мулоҳаза юритадиган, билимдон, зукко, баркамол авлод - эртага Ўзбекистонимиз тараққиётига ҳисса қўшувчи, уни дунёга танитувчи комил инсон бўлиб етишади. Бунинг учун, албатта, ўғил-қизларнинг билим олишига, дунёқарашини кенгайтиришга уларнинг кичик ёшиданоқ эътибор қаратиш лозим.

Халқ таълими вазирлиги муассислигидаги “Маърифат”, “Учитель Узбекистана”, “Тонг юлдузи”, “Класс” газеталари, “Халқ таълими”, “Халқ таълими ахборотномаси”, “Бошланғич таълим”, “Тил ва адабиёт таълими”, “Ғунча”, “Гулхан” журналларига ўзи истаб обуна бўлаётган ўқитувчи ва ўқувчилар сони ҳам камайиб кетди.

Бугунги кун ўқитувчи ва ўқувчилари ўз хоҳиши билан газета сотиб олиши, маънавий оламини бойитиши, дунёқарашини кенгайтириши ўта муҳим масаладир. Зеро, нафақат мавжуд дарслик ҳамда қўлланмалар, балки газета ва журналлар орқали болаларга, болалар орқали эса уларнинг оиласидаги катталарга зиё тарқатиш ХАЛҚ ТАЪЛИМИ деган номга муносибдир.

Буюк мутафаккир Маҳмудхўжа Беҳбудий айтганидек, “Муаллим ва муҳаррир – миллатнинг икки кўзидир”.
Бахтиёр Саидов: “Баркамол авлод” болалар мактаблари борлигини ҳар бир оила билиши керак”

Жорий йилнинг 21 январь куни Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов «Баркамол авлод» болалар мактаблари фаолиятини такомиллаштириш юзасидан йиғилиш ўтказди. Тадбирда мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш, ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш масалалари муҳокама этилди.

Батафсил: 👉https://bit.ly/33XKRKe


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#КУН_ҲИКМАТИ

Умра суннати муаккада бўлиб, буюк зиёратдир! Зеро, мусулмон киши бутун қалби, руҳи ва бадани ила Аллоҳ таоло учун энг суюкли бўлган жойни зиёрат қилади. Бу омонлик диёрида кўнгиллар хотиржам, қалблар хотиржам, кўзлар эса Байтуллоҳни кўришга ошиқади. Бу диёр мусулмонлар қалбидан улкан ўрин эгаллаган Макка ва Мадинадир.

👉 https:https://t.me/MMMaktabjon316
«Лох»га айланманг!

Бугун ўта арзонга телефон сотаман, деб одамларни алдаш кўпайиб кетди.

Бу қандай бўлади?

Phone, Samsung телефонларини арзонга сотамиз, чунки булар божхонада мусодара қилинган, дейишади ва бозордан анча арзон нарх айтишади;

Сиз дастлаб ишонмайсиз, аммо улар пулини телефон қўлингизга боргач берасиз, унгача 1 сўм ҳам керакмас дейди. Оҳ, қандай инсофли одамлар экан-а!

Фақат такси-доставка учун 10 минг сўм тўлашингиз керак, дейишади. Ҳа, 10 минг нима бўпти, тўлайман. Алдансам ҳам "жалкомас";

Сизга алламбало линк бериб, шу ердан 10 минг сўм тўланг, бошқа пул керакмас, дейишади. Ўша линкка кириб, карта номери, амал қилиш муддати ва телефонга келган СМС-кодни киритасиз🤦‍♂️ ТАМОМ!

Қарабсизки, пластикдаги барча пулларни ечиб олишади. Пул бўлмаса, аввал номингиздан онлайн қарз олиб, кейин ечиб олишади.

Барака топгурлар, текин ва арзон нарсаларга ўч бўлаверманглар. Сизларни "лох" қилишларига йўл қўйманг. Дўстларингизга ҳам юборинг, улар ҳам алданиб қолмасин.


Канал👉https://t.me/MMMaktabjon316
2022 йил 24 январь куни ўқувчилар учун эфирга узатиладиган телевизион дарслар жадвали

👉 1-синф
Телеканал: “1-4-sinflar”

8:30 ― Математика
8:41 ― Она тили ва ўқиш саводхонлиги
8:52 ― Она тили ва ўқиш саводхонлиги
9:02 ― Француз тили

👉 2-синф
Телеканал: “1-4-sinflar”

10:04 ― Математика
10:18 ― Она тили ва ўқиш саводхонлиги
10:27 ― Табиий фанлар
10:36 ― Француз тили

👉 3-синф
Телеканал: “1-4-sinflar”

11:41 ― Ўқиш
11:59 ― Она тили
12:19 ― Математика

👉 4-синф
Телеканал: “1-4-sinflar”

13:30 ― Ўқиш
13:43 ― Она тили
13:58 ― Математика

👉 5-синф
Телеканал: “5-8-sinflar”

8:30 ― Она тили
8:44 ― Тарих
8:57 ― Биология
9:13 ― Немис тили

👉 6-синф
Телеканал: “5-8-sinflar”

10:21 ― Она тили
10:33 ― Тарих
10:48 ― Биология
11:05 ― Немис тили

👉 7-синф
Телеканал: “5-8-sinflar”

12:13 ― Она тили
12:26 ― Жаҳон тарихи
12:45 ― Биология
13:01 ― Немис тили

👉 8-синф
Телеканал: “5-8-sinflar”

14:13 ― Она тили
14:27 ― Жаҳон тарихи
14:44 ― Биология
15:03 ― Немис тили

👉 9-синф
Телеканал: “9-11-sinflar”

8:30 ― Инглиз тили
8:46 ― Жаҳон тарихи
9:02 ― Физика
9:18 ― Биология
9:34 ― Француз тили

👉 10-синф
Телеканал: “9-11-sinflar”

11:02 ― Инглиз тили
11:24 ― Физика
11:40 ― Француз тили
12:02 ― Адабиёт
12:13 ― Биология

👉 11-синф
Телеканал: “9-11-sinflar”

14:00 ― Инглиз тили
14:20 ― Адабиёт
14:31 ― Жаҳон тарихи
14:43 ― Рус тили
14:59 ― Биология