316-MAKTAB AXBOROT XIZMATI
126 subscribers
1.89K photos
597 videos
29 files
1.27K links
Шайхонтохур тумани 316-умумтаълим мактабида таълим сифатини ошириш мақсадида амалга оширилаётган ишларни тўғридан-тўғри кузатиб борасиз.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1-СИНФГА ОНЛAЙН-ҚAБУЛ ТАРТИБИ

Ҳужжатлар My.maktab.uz сайти орқали электрон шаклда қабул қилинади.

Ҳужжатларни топшириш бўйича йўриқнома ушбу видеода ўз аксини топган👆👆👆
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Владимир Путин ўқитувчисини топиб, омма олдида миннатдорчилигини билдириб қўлини ўпади👇🏻

https://t.me/MMMaktabjon316
Forwarded from Rustam Karimjonov
Ҳурматли ота-оналар!

Яшаш манзилингизни киритиш орқали микроҳудудингизга бириктирилган мактабни
онлайн тарзда аниқлаш электрон хизмати
- my.maktab.uz платформасида ишлаб чиқилди.

Марҳамат!

1️⃣. my.maktab.uz веб сайтига киринг
2️⃣. Мактабни қидириш бўлимида яшаш манзилингизни киритинг ва қидириш тугмасини босинг
3️⃣. Фарзандингизни 1-синфга қабул бўйича қайси мактабга бириктирилганлигини ҳамда мактабнинг ҳаритада жойлашувини билиб олинг.

1-синфга қабул бўйича батафсил маълумот қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин - https://t.me/RustamKarimjonov/554

Мактаб жойлашуви бўйича ҳаритадаги хатони кўрсангиз изоҳда қолдиринг!
Forwarded from Times.uz
❗️Расман: эртага, 20 июндан олий таълим муассасаларига қабул бошланади. Aбитуриентлар ҳужжатларини my.dtm.uz сайти ёки my.gov.uz портали орқали онлайн топширади.
#Timesuz
Forwarded from Edu.uz
#Қабул_2021 | #Абитуриентлар_диққатига

☝️EDUUZ эслатади

⚠️ Бу йилги кириш имтиҳонларида абитуриентлар 5 та фандан имтиҳон топширади. Максимал балл – 280,5

❗️Барча тест топширувчилар учун мажбурий 3 та фан (максимал балл – 94,5 балл):

1. Она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ ва бошқа тиллар) – 15 та савол, тўғри жавоб учун – 2,1 балл.

2. Математика – 15 та савол, тўғри жавоб учун – 2,1 балл.

3. Ўзбекистон тарихи – 15 та савол, тўғри жавоб учун – 2,1 балл.

‼️ Бакалавриат таълим йўналишига мос 2 та фан бўйича (максимал балл – 186 балл):

👉 1-фан – 30 та савол, тўғри жавоб учун – 3,1 балл.

👉 2-фан – 30 та савол, тўғри жавоб учун – 3,1 балл.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook| YouTube
Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди

🖥 2021/2022 ўқув йили учун ОТМнинг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди.

Бунда абитуриентлар:

🔸 телефон рақамини авторизациядан ўтказиб, паспорт маълумотлари, доимий яшаш манзили ва тугатган таълим муассасаси бўйича маълумотларни киритиши;
🔸 имтиёзлари мавжуд бўлса, уларни текширишлари;
🔸 чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлса, сертификат маълумотларини киритиши керак.

❗️Таълим йўналишларини эса 2021-2022-ўқув йили учун ОТМга ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари белгиланиб, тиллар кесимида тасдиқланганидан сўнг танлаш мумкин бўлади.

🌐 Рўйхатга олиш Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайти ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали амалга оширилади.

Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш 20 июлга қадар (20 июль куни ҳам) давом этади ҳамда улар ушбу муддатга қадар ўз маълумотларини ўзгартиришлари, чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўладиган бўлса, сертификат маълумотларини киритишлари мумкин.

📌 2021/2022 ўқув йилидан абитуриентларни ОТМга ўқишга қабул қилишдаги айрим ўзгаришлар билан қуйидаги ҳаволалар орқали батафсил танишиш мумкин:
● 1-қисм;
● 2-қисм;
● 3-қисм;
● 4-қисм.

Барча абитуриентларга омад ва муваффақият тилаймиз!

huquqiy axborot

https://t.me/Rasmiy_xabarlar
#обод_маҳалла2021

Ободлик, тозалик бор жойда файзу-барака бўлади. Қадимдан оналаримиз эрта тонгда туриб ҳовли кўчаларни супуриб, тартибга келтиришга одатланганлар. Бу бизга ҳам сингиб кетган қадриятлардан эди. Бироқ сўнгги йилларда бу одатдан бироз юз ўгиргандекмиз гўё. Сабаби қайга қараманг чиқинди ташланган. Кўчада юрамизми, ёки бирор дам олиш масканида, қўлимиздаги пластик идишлар, порлиэтилен пакетлар, қоғоз ва ҳоказоларни дуч келган ерга ирғитиб кетиш одитий ҳолга айланиб қолган.


🧹 Ободонлаштириш бўлими ходимлари биз ташлаган чиқиндиларни тозалашга мажбурдек. Албатта кўчалар, ҳиёбонларни озода тутушга улар масъуллар. Бироқ биз ҳам улардек бу ишга масъул эканлигимизни унутмоқдамиз.


❗️Шайхонтоҳур тумани ободонлаштириш бўлими ишчилари ҳар куни туман кўчаларини тозалашни канда қилмайдилар. Айниқса Эски-жува бозори атрофларидан кунда икки маротаба чиқиндилар йиғиб олинсада камлик қилади. Улар ўз вазифаларини сидқидилдан адо этмоқдалар. Аммо биз-чи? Биз ҳам шаҳримиз кўчаларининг озодалиги-ю ободлигига бирдек масъулмиз. Шуни унутмайлик.


✍️ Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Forwarded from Kudratov
Siz iqtidorlimisiz? Yangi g'oyalaringiz bormi? Unda "O'zbekiston uchun 100 g'oya" respublika tanlovi aynan siz uchun!

🔶 Respublikada istiqomat qilayotgan millati, tili, dini va ijtimoiy kelib chiqishidan qat’iy nazar 30 yoshgacha bo‘lgan barcha yoshlarni ushbu loyihaga taklif etamiz.

Ilm-fan, ta’lim va sog‘liqni saqlash, madaniyat, san’at, media, sport, turizm, davlat xizmatlarini rivojlantirish, qurilish, arxitektura, transport, tadbirkorlik, bandlik, qishloq xo‘jaligi, irrigatsiya, agro texnologiyalar, axborot texnologiyalari, ekologiya, qayta tiklanuvchi energiya manbalari va kimyo texnologiyalari kabi yo‘nalishlarda o‘z g'oyangiz bilan ishtirok eting va yurt rivojiga munosib hissa qo'shing.

🔰 100ideas.uz platformasi orqali batafsil ma’lumotga ega bo‘lib, ro‘yxatdan o‘tishingiz mumkin.
Telegram sahifamiz👉@yoshlaragentligi
Эндиликда ниқобсиз бўлган шахслар транспорт воситалари салонига чиқарилмайди

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Транспорт вазирлиги ва бошқа қатор манфаатдор ташкилотлар таклифига биноан республика махсус комиссияси қарорига кўра йўналишли автобус ҳайдовчилари (кондукторлари) ва метро кузатувчилари ниқобсиз бўлган шахсларни транспорт воситалари салонига чиқармаслик (киритмаслик) чораларини кўриши белгиланди.

Шунингдек, мунтазам равишда микрофон орқали шахсларни масъулиятни ошириш бўйича тушунтириш ишларини олиб борилиши, жамоат транспортларининг охирги бекатида дезинфекция-тозалаш ишларини амалга оширилиши зарурлиги кўзда тутилмоқда.

Темир йўл вокзаллари ва аэропортларда эса санитария-эпидемилогия талабларига амал қилинишини қатъий назоратга олинишини, шу жумладан, дезинфекция ва тозалаш тадбирларини мунтазам равишда йўлга қўйилиши таъминланадиган бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Forwarded from Bolalik kunlarimda
Aql bo'lsa pulning keragi yo‘q (8+) (italiya xalq ertagi)

Ko‘pgina kishilar boylik bo‘lsa har qanday ishni amalga oshirsa bo‘ladi, deb o‘ylashadi. Ammo boylik bilan bitmaydigan ishlar ham bor. "Aql bo'lsa pulning keragi yo'q" deb nomlangan italiya xalq ertagining qahramoni – musofir shahzoda o'z aqliga ishongan edi. Ammo uning aqli pand berdi. Biroq enagasi chindan ham aql ishlatib, uning mushkulini oson qildi. Bu qiziqarli voqea qanday sodir bo'lganini esa ertakni tinglagach, bilib olasiz!

#premyera
@bolalikkunlarimda
Forwarded from Bolalik kunlarimda
Ум решает всё (8+) (итальянская народная сказка)

Многие люди думают, что если у них есть богатство, то им подвластно всё на свете. Однако есть вещи, которые дороже любого богатства. Главный герой итальянской народной сказки «Ум решает всё» заморский принц верил только в силу своего разума. Да только сумел ли он им воспользоваться? Послушайте нашу сказку и узнайте, что на самом деле произошло с принцем!

#премьера
@bolalikkunlarimda
Великий советский педагог Шалва Александрович Амонашвили, автор концепции гуманной педагогики, однажды задал учителям, собравшимся на его лекции, вопрос. «Представьте себе ситуацию, вы проводите урок в четвертом классе, и заходит ребенок, который опоздал на 20 минут. Ваши действия?» Учителя начинают предлагать разные варианты: «Выйди из класса», «Давай дневник», «Садись на свое место, поговорим после урока»… Но Шалва Александрович не был удовлетворен.

Он сказал: «Когда ребенок зашел, я бы от всего сердца сказал: „Здравствуй, чадо мое, пожалуйста, проходи, садись, мы не могли начать без тебя урок, мы тебя ждали“. Это называется безусловная любовь, это нельзя сымитировать. Если он опоздает и на второй день, я с еще большей любовью скажу: „Здравствуй, чадо мое любимое, я так ждал тебя, проходи скорей, садись. Мы без тебя не могли начать урок“.

И вы знаете, если вы так сделаете три, четыре, пять раз, ребенок перестанет опаздывать. Потому что он реагирует только на чистый импульс любви. И если он чувствует, что его где-то любят, он не будет туда опаздывать больше. В этом психология ребенка: если он чувствует, что его где-то безусловно любят, его греют, он там ценен, его уважают как личность, он никогда туда больше опаздывать не будет».

Сам же Шалва Амонашвили до седьмого класса был круглым двоечником, а школу окончил с золотой медалью. Его отношение к учёбе изменила новая учительница по грузинскому языку, которая относилась к детям с интересом и уважением. Личность ребёнка стала центральным понятием концепции гуманной педагогики, которую разработал Амонашвили.
Forwarded from Tarix | Kun.uz
Yangilik: Bu yil abituriyentlar xohlasa, 5ta yo‘nalishdan grantga kirganida o'qishni tanlashi mumkin

▪️Buning uchun abituriyentlarga onlayn ro‘yxatdan o‘tish vaqtida tanlov uchun ustuvorlik sifatida “davlat granti” yoki “davlat granti va to‘lov-kontrakt”dan birini tanlash imkoniyati yaratiladi, deb izoh berdi DTM prezident qaroriga.

Bunda abituriyent ustuvorlik sifatida:

▫️ Davlat grantini tanlasa – dastlab davlat granti, so‘ngra to‘lov-kontrakt asosida;
▫️ Davlat granti va to‘lov-kontraktni tanlasa – oldingi yillardagi kabi davlat granti va to‘lov-kontrakt asosida tanlagan ta’lim yo‘nalishlari bo‘yicha ketma-ket tanlovda ishtirok etadi.

Eslatib o‘tamiz, avvalgi yillarda abituriyentlar faqat tanlagan yo‘nalishlari ketma-ketligida OTMlarga qabul qilingan. 1-yo‘nalishga kontrakt, 2-yo‘nalishga grantga kirsa ham, 1-yo‘nalishga qabul qilinardi.

➡️ Xpress.uz – Siz kutgan format
Forwarded from Tarix | Kun.uz
Yangi O‘zbekiston universitetiga shu yildan qabul bo‘ladi

▪️Prezident qaroriga ko‘ra, universitet davlat OTMsi hisoblanadi. Qabul shu yildan boshlanadi va darslar ingliz hamda davlat tilida o‘tiladi. Grant va to‘lov asosida talabalar qabul qilinadi.

Yangi O‘zbekiston universitetini tugatganlar 5 yillik stajdan so‘ng rahbarlikka tayinlanadigan nomzodlar ro‘yxatiga kiritiladi.

➡️
Xpress.uz – Siz kutgan format
⚡️Тезкор хабар

ССВ: КАРАНТИН ТАРТИБ ВА ЧЕКЛОВЛАРИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИЛДИ

Сўнгги кунларда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортиб бораётганлигини инобатга олиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таклифига биноан, бугунги кунга қадар Республика махсус комиссиясининг қарорлари билан жорий этилган тартиб ва чекловларга қўшимчалар киритилди:

📌 жорий йилнинг 28 июнидан
12 июлига қадар Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт (автобус, автомобиль) воситалари орқали ўта зарурат бўлмаган ҳолларда кириш бўйича чекловлар ўрнатилди;

📌хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламлари билан биргаликда Тошкент шаҳри аҳолисининг 18 ёшдан катта бўлган барча қатламини ўзлари бириктирилган оилавий поликлиникаларда коронавирус инфекциясига қарши Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан иҳтиёрий тарзда оммавий эмланиши белгиланди;

📌 жорий йилнинг 28 июнидан бошлаб республика бўйлаб кўнгилочар объектлар – ресторан, тунги клублар, дискотека, караоке, бильярд заллари ва компьютер ўйинлари марказлари ҳамда умумий овқатланиш объектлари – кафе, ошхона, чойхоналарни ишлашига соат 8:00 дан 20:00 гача рухсат берилади;

📌 кўнгилочар ва умумий овқатланиш объектларида ташриф буюрувчиларга ушбу муассасаларнинг умумий сиғимининг 50 фоизидан қатъий оширмаган ҳолда хизмат кўрсатиш белгиланди. 👇
https://t.me/MMMaktabjon316
Ҳар бир ота-онанинг орзуси – фарзандига муносиб таълим олиш учун шароит яратиш. Бу масъулиятли вазифани Genius International School хусусий мактаб билан биргаликда амалга оширишни тавсия этамиз. Бизнинг мактабда фарзандингизга ривожланган давлатларда тобора оммалашаётган прогрессив таълим шакли орқали билим берилади. Шунингдек, мактабда араб тили дарслари, хаттотлик тўгараклари ва шарқона одоб-ахлоқ асосларидан ҳам сабоқ берилади. Қизиқиб қолган бўлсангиз, видеони охиригача кўринг ва барчасига ўзингиз гувоҳ бўлинг.

📍Манзил: Учтепа тумани, 13 мавзе, 23-А уй. Мўлжал: Афруз тўйхонаси.

☎️ Телефонлар:
+998977343807
+998994855085
+998998389933
+998901390414

Telegram | Instagram | Facebook

🌐 genius-school.uz
На этом видео вы можете увидеть всю красоту нашей любимой школы, а также ощутить ту энергетику, которую в скором времени смогут почувствовать и ваши дети. Наша школа подразумевает гармоничное развитие каждого ученика.

Лучше посмотреть всё своими глазами. После просмотра видео мы думаем, что вы сделаете правильный выбор и обязательно посетите нас. Наша команда ждёт вас с нетерпением!

📍Адрес: г. Ташкент, Учтепинский р-н, 13 квартал, 23 А Ориентир: ресторан Афруз

☎️ Телефонлар:
+998977343807
+998994855085
+998998389933
+998901390414

Telegram | Instagram | Facebook

🌐 genius-school.uz