FAVQULODDA VAZIYATLAR VAZIRLIGI/МИНИСТЕРСТВО ПО ЧРЕЗВЫЧАЙНЫМ СИТУАЦИЯМ
15.5K subscribers
20.7K photos
3.2K videos
10 files
8.48K links
"O'z vaqtida ogohlantirish, qutqarish va yordam berish"
"Своевременно предупредить, спасти и помочь"
https://www.facebook.com/FVV.Uzbekiston
Ishonch telefoni: 1101
e-pochta: info@fvv.uz
Manzili: Toshkеnt shahri,Kichik halqa yo`li,4uy
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги барчани Қурбон ҳайити билан муборакбод этади.
Ёғингарчилик оқибатлари бартараф этилмоқда

Жорий йилнинг 20 июль куни Фарғона водийсининг тоғли ҳудудларида кучли ёғингарчилик юзага келди. Натижада Андижон вилоятининг Қўрғонтепа, Жалақудуқ ва Андижон туманлари, Наманган вилоятининг Наманган шаҳар, Косонсой, Тўрақўрғон, Давлатобод ва Уйчи туманларида жойлашган аҳоли хонадонларининг томорқалари ва ховлиларига сув кириш ҳолатлари кузатилди.
Воқеа жойига Андижон ва Наманган вилоятлари Фавқулодда вазиятлар бошқармалари шунингдек, вилоят хокимликлари, ИИБ, МГ раҳбарияти ва шахсий таркиби ҳамда ФВДТ хизматлари куч-воситалари жалб этилиб, сув оқими оқибатларини бартараф этиш ҳамда аҳоли томорқаларидан сувни чиқариш ишлари олиб борилди.
Кучли ёғингарчиликлар натижасида аҳоли яшаш уйларига зарар етмаган ва жабрланганлар йўқ.
Гидрометеорология хизмати маркази томонидан берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг 21-23 июль кунлари республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига, СЕЛ КЕЛИШ ХАВФИ МАВЖУД.

Тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳоли диққатига!

Эҳтиёт чораларини кўришингизни ва нохуш вазиятлар вужудга келганда, ФВВнинг "10-50" қисқа рақамига мурожаат этишингизни сўраймиз.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таҳлилларга кўра, ёнғинларнинг ҳар учтадан биттаси электр ускуналари сабабли содир бўлмоқда.
Эътиборсиз бўлманг, биргина эҳтиётсизлик фожиага сабаб бўлиши мумкин.

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
ҚУДУҚДAГИ СИГИР ОЛИБ ЧИҚИЛДИ

Жорий йилнинг 22 июль куни соат 11:50 да Шаҳрисабз шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимининг навбатчилик қисмига Шаҳрисабз шаҳар A.Қодирий кўчаси 28-уйда яшовчи фуқаро мурожаат қилиб, унинг сигири ҳовлисидаги чуқурлиги 5 метр бўлган қудуққа тушиб кетганлиги тўғрисида хабар бериб, уни олиб чиқишда амалий ёрдам сўраган.
Мазкур мурожаат юзасидан, бўлимнинг ёнғин-қутқарув қисми қутқарувчилари юқоридаги манзилга зудлик билан етиб боришиб, қудуқдаги сигирни жароҳатларсиз олиб чиқишди.

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
ЖИЗЗАХДА РЕЙД: УЙЛАРНИНГ ОЛДИДАГИ СУНЪИЙ ТЎСИҚЛАР ОЛИБ ТАШЛАНДИ

Кўп қаватли уйлар олдидаги ўтиш йўллари сунъий тўсиқлар ёки шахсий автомобиллар билан тўсиб қўйилиши жуда кўп учрайдиган ҳолат. Бу ёнғин вақтида қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатланишига халақит қилади, оқибатда, талафотлар ортади.
Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда унинг шаҳар ва туманлардаги бўлимлари томонидан кўчаларга ва кўп қаватли уйларнинг олдига ўрнатилган 29 та сунъий тўсиқлар аниқланиб, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда олиб ташланди. Батафсил.

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
Forwarded from Toshkent shahar FVB
ЮНУСОБОД ТУМАНИДА ЮЗАГА КЕЛГАН ЁНҒИН БЎЙИЧА...
Бугун 23 июль куни соат 09:29 да Юнусобод туман ТХАЙ кўчаси, Учқахрамон айланма йўлида жойлашган “Электрон реклама қурилмаси”да юзага келган ёнғин бўйича Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган . Ёнғин қутқарув техникалари соат 09:33 да воқия жойига етиб борган ва 09:38 да ёнғин ўчирилган. Ёнғин натижасида жабирланганлар йўқ, ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.
https://toshkentfvb.uz/new/
Тошкент шаҳар ФВБ
Матбуот хизмати
ФВВ Академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти “Фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлиги” мутахассислиги бўйича 2021-2022 ўқув йили учун Магистратура босқичига қабул эълон қилади

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти магистратура босқичида кундузги шаклда ўқитиш бўйича қабул қилиш квотаси 10 нафар (2 нафар номзод давлат гранти, 8 нафари тўлов-контракт асосида) этиб белгиланган.

Магистратурага қуйидаги номзодлар ўқишга қабул қилинади:

олий таълим муассасаларининг 5640100 – “Ҳаётий фаолият хавфсизлиги” йўналиши бўйича бакалавриат босқичини тамомлаган олий маълумотли мутахассислар;

Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимига кирувчи вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида беш йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлган ходимлари. Батафсил...

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
Олмазор туманида жойлашган мебель цехида ёнғин содир бўлди

Бугун, 23 июль куни соат 18:45да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Олмазор тумани Чуқурсой кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Шунга кўра, бошқарма ёнғин-қутқарув экипажлари соат 18:56 да воқеа жойига етиб бориб, соат 19:17да ёнғин ўраб олинган ва соат 20:12 да батамом ўчирилган.
Ёнғинни ўчиришга 8 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган.
Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Юқоридаги каби кўнгилсиз вазиятларн инг олдини олиш мақсадида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишни сўраб қолади.
“Қамчиқ”да инсон ҳаёти сақлаб қолинди

Бугун, 24 июль куни соат 05:40да “Қамчиқ” махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси навбатчи-диспетчерлик хизматига А-373 “М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали – Ўш” автомобиль йўлининг 234-километрида фуқаронинг пастликка тушиб кетгани тўғрисида хабар берилиб, ёрдам сўралган.
Аниқланишича, “Тошкент-Водий” йўналишида тўхтаб турган “Нексия” русумли автомашина йўловчиси йўлнинг чекка қисмида эхтиётсизлиги сабабли тахминан 50-60 метр пастликка тушиб кетиб, турли даражада тан жароҳатлари олган.
Воқеа жойига зудлик билан қутқарувчилар етиб бориб, махсус техникалар ёрдамида жабрланган фуқарони пастликдан олиб чиқишди ва тез тиббий ёрдам хизмати ходимларига топширишди. Айни вақтда жабрланувчига Наманган вилояти Поп тумани марказий шифохонаси ходимлари томонидан малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳозирда унинг ахволи ўрта даражада деб баҳоланган.

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Суҳбат аввалида Россия Президенти давлатимиз раҳбарини таваллуд айёми билан дилдан муборакбод этиб, Ўзбекистон халқига тинчлик, фаровонлик ва бардавом равнақ тилади.
Ўзбекистон-Россия стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Олий даражадаги тадбирлар режаси муҳокама қилинди.

Президенты Узбекистана и России провели телефонный разговор.
В начале беседы Президент России сердечно поздравил главу нашего государства с днем рождения, искренне пожелав мира, благополучия и дальнейшего процветания народу Узбекистана.
Рассмотрены актуальные вопросы узбекско-российских отношений стратегического сотрудничества и союзничества. Обсужден график мероприятий на высшем уровне.

#Mirziyoyev #muloqot #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Оҳангарон тумани ҳудудидаги очиқ майдонда ёнғин чиқди

Бугун, 24 июль куни соат 12:28да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Оҳангарон тумани Марказий қўрғон МФЙ ҳудудидаги “Биоэкоҳимоя” хусусий корхонасига қарашли очиқ майдонда ёнғин бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушди.
Ёнғинни бартараф этишга 4 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси, 32 нафар ҳарбий хизматчи ҳамда кўнгилли фуқаролар жалб этилди. Биринчи бўлинма чақирилган манзилга соат 12:40да етиб бориб, ёнғин 16:30 да қуршаб олинди ва соат 17:20 да тўлиқ бартараф этилди.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин даврида очиқ майдонда қуруқ ўт ва шох-шабба ёнган. Ёнғиннинг тахминий сабаби очиқ оловдан фойдаланишдаги эҳтиётсизлик деб ҳисобланмоқда.
Ҳозирда кўрилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
Сувда оқиб кетаётган аёл
қутқариб қолинди

Жорий йилнинг 25 июль куни соат 7:55ларда Наманган шаҳар Косонсой кўчасидан оқиб ўтувчи "Шимолий Фарғона" каналида аёл кишининг оқиб кетаётганлиги тўғрисида вилоят ФВБ навбатчилик қисмига хабар келиб тушди. Зудлик билан ФВБ Қутқарув отрядининг сувда қидирув-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб борди. Амалий ҳаракат жараёнида Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ ходими билан биргаликда сувда оқиб кетаётган фуқаро қутқариб олиниб, биринчи ёрдам кўрсатилди. Қутқариб олинган фуқаро қутқарувчилар томонидан шифохонага етказилди. Ҳозирда фуқаро шифокорлар назоратида.

ФВВ ОГОҲЛАНТИРАДИ!!!
Чўмилиш қоидаларига риоя қилинг! Белгиланмаган жойларда чўмилманг!!!
Фарғонада кичик ҳажмли кемалар эгалари учун профилактик тадбир ташкил этилди

Куни кеча, Фарғона вилояти Қува туманида жойлашган сув омборида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ҳудудида кичик ҳажмли кемалар эгалари учун профилактик тадбир ташкил этилди. Унда маторли ва эшкаклик кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказилганлиги ва техник холати назоратдан ўтказилди. Батафсил...

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram