FAVQULODDA VAZIYATLAR VAZIRLIGI/МИНИСТЕРСТВО ПО ЧРЕЗВЫЧАЙНЫМ СИТУАЦИЯМ
15.2K subscribers
22.5K photos
3.46K videos
10 files
9.13K links
"O'z vaqtida ogohlantirish, qutqarish va yordam berish"
"Своевременно предупредить, спасти и помочь"
https://www.facebook.com/FVV.Uzbekiston
Ishonch telefoni: 1101
e-pochta: info@fvv.uz
Manzili: Toshkеnt shahri,Kichik halqa yo`li,4uy
Download Telegram
“ШўртанГКМ” МЧЖда махсус-тактик ўқув машқи

Куни кеча Қашқадарё вилояти Ғузор туманида жойлашган “ШўртанГКМ” МЧЖда вилоят ФВБ ва Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимига кирувчи идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда “Фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар содир бўлганда объект раҳбарияти, қутқарув тузилмалари ҳамда ФВДқТ хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида махсус- тактик ўқув машқи ўтказилди. Батафсил...

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
Гидрометеорология хизмати маркази томонидан берилган маълумотга кўра, Фарғона водийси вилоятларининг тоғли ҳудудларида ҳамда Қирғизистон Республикасининг водий билан чегарадош ҳудудларида кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига, 17-19 июль кунларида Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида СЕЛ КЕЛИШИ ХАВФИ БОР.

Тоғ ва тоғ олди ҳудудларида яшовчи аҳоли диққатига!

Эҳтиёт чораларини кўришингизни ва нохуш вазиятлар вужудга келганда, ФВВнинг 10-50 қисқа рақамига мурожаат этишингизни илтимос қиламиз.

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
Косонсой туманида содир бўлган сел ҳодисаси бўйича қўшимча маълумот

Аввал хабар берганимиздек, 13 июль куни Қирғизистон Республикаси Жалолобод вилояти ҳудудида кучли ёмғир ёғиши натижасида сел оқимлари ҳосил бўлган. Ушбу сел оқимлари 13:20ларда Наманган вилояти Косонсой тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи “Косонсой” сойига 60 метр.куб ҳажмда сел сувлари оқиб келган. Унинг натижасида Косонсой тумани “Маҳмудий Аъзам” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Косонсой” сойи қирғоғида жойлашган, ушбу туманда яшовчи фуқарога тегишли бўлган, дам олиш масканида дам олаётган ва сойга чўмилиш учун тушган фуқароларни сел сувлари оқизиб кетган. Натижада 8 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 6 нафар фуқаро қутқариб қолинган. 1 нафар бедарак йўқолган фуқаро қидирилаётган эди.

Олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида бугун, 17 июль куни эрта тонгда 2014 йилда туғилган, 7 ёшли боланинг жасади Косонсой сойининг “Тагижар” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмидан топилган. Батафсил...

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
Тажриба, тезкорлик ва бирдамлик: ҳамкорликда махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди

Куни кеча Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида жойлашган автомабилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларининг бирида шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ва тегишли хизматлар билан ҳамкорликда махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди. Батафсил...

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
Чўкиш билан боғлиқ ҳодисаларнинг юз бермаслиги учун авваламбор чўмилиш қоидаларига қатъий риоя қилиш лозим. Бунинг учун биринчи навбатда об-ҳаво қуёшли ва шамол бўлмаган пайтда, ҳаво ҳарорати иссиқ бўлган вақтда чўмилиш тавсия этилади. Қорин оч бўлганда, чарчаганда, чанқаганда, яқинда беморликдан турганда, спиртли ичимлик истеъмол қилинганда, ёлғиз бўлганда ва офтоб уриш ҳолларида чўмилиш мақсадга мувофиқ емас. Шунингдек, тақиқланган жойларда чўмилиш, катер ва қайиқларга яқин сузиб бориш, ёш болаларни сувда қаровсиз қолдириш, чегараланган белгилардан ташқарига чиқиш, кўприк, дамба ва кемалардан сувга сакраш, нотаниш жойларга шўнғиш тақиқланади. Батафсил...

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
Uy ichida qulflanib qolgan 2 yoshli bola qutqarib olindi

Sirdaryo viloyati Guliston shahri “Buyuk kelajak” MFYda istiqomat qiluvchi fuqaro joriy yilning 18-iyul kuni soat 20.07 lar atrofida FVB tezkor-dispetcherlik xizmatiga qo‘ng‘iroq qilib, ikki yoshli farzandi uy ichkarisida qarovsiz qolib ketganligi, temir eshik qulflanib, uni ochishning imkoni bo‘lmayotganligi, qolaversa, xonadon ichida gaz plitasi yoniq qolganligi hamda farzandlaridan xavotir olayotganligi to‘g‘risida murojaat qilgan.
Olingan xabardan so‘ng qutqaruv otryadi xaloskorlari zudlik bilan ko‘rsatilgan manzilga yetib borib, qisqa vaqt ichida qulflanib qolgan uy eshigini ochishib, bolajonni onasiga topshirishdi.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги барчани Қурбон ҳайити билан муборакбод этади.
Ёғингарчилик оқибатлари бартараф этилмоқда

Жорий йилнинг 20 июль куни Фарғона водийсининг тоғли ҳудудларида кучли ёғингарчилик юзага келди. Натижада Андижон вилоятининг Қўрғонтепа, Жалақудуқ ва Андижон туманлари, Наманган вилоятининг Наманган шаҳар, Косонсой, Тўрақўрғон, Давлатобод ва Уйчи туманларида жойлашган аҳоли хонадонларининг томорқалари ва ховлиларига сув кириш ҳолатлари кузатилди.
Воқеа жойига Андижон ва Наманган вилоятлари Фавқулодда вазиятлар бошқармалари шунингдек, вилоят хокимликлари, ИИБ, МГ раҳбарияти ва шахсий таркиби ҳамда ФВДТ хизматлари куч-воситалари жалб этилиб, сув оқими оқибатларини бартараф этиш ҳамда аҳоли томорқаларидан сувни чиқариш ишлари олиб борилди.
Кучли ёғингарчиликлар натижасида аҳоли яшаш уйларига зарар етмаган ва жабрланганлар йўқ.
Гидрометеорология хизмати маркази томонидан берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг 21-23 июль кунлари республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига, СЕЛ КЕЛИШ ХАВФИ МАВЖУД.

Тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳоли диққатига!

Эҳтиёт чораларини кўришингизни ва нохуш вазиятлар вужудга келганда, ФВВнинг "10-50" қисқа рақамига мурожаат этишингизни сўраймиз.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таҳлилларга кўра, ёнғинларнинг ҳар учтадан биттаси электр ускуналари сабабли содир бўлмоқда.
Эътиборсиз бўлманг, биргина эҳтиётсизлик фожиага сабаб бўлиши мумкин.

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
ҚУДУҚДAГИ СИГИР ОЛИБ ЧИҚИЛДИ

Жорий йилнинг 22 июль куни соат 11:50 да Шаҳрисабз шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимининг навбатчилик қисмига Шаҳрисабз шаҳар A.Қодирий кўчаси 28-уйда яшовчи фуқаро мурожаат қилиб, унинг сигири ҳовлисидаги чуқурлиги 5 метр бўлган қудуққа тушиб кетганлиги тўғрисида хабар бериб, уни олиб чиқишда амалий ёрдам сўраган.
Мазкур мурожаат юзасидан, бўлимнинг ёнғин-қутқарув қисми қутқарувчилари юқоридаги манзилга зудлик билан етиб боришиб, қудуқдаги сигирни жароҳатларсиз олиб чиқишди.

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram