FAVQULODDA VAZIYATLAR VAZIRLIGI/МИНИСТЕРСТВО ПО ЧРЕЗВЫЧАЙНЫМ СИТУАЦИЯМ
15.2K subscribers
22.5K photos
3.46K videos
10 files
9.14K links
"O'z vaqtida ogohlantirish, qutqarish va yordam berish"
"Своевременно предупредить, спасти и помочь"
https://www.facebook.com/FVV.Uzbekiston
Ishonch telefoni: 1101
e-pochta: info@fvv.uz
Manzili: Toshkеnt shahri,Kichik halqa yo`li,4uy
Download Telegram
Сувда оқиб кетаётган аёл
қутқариб қолинди

Жорий йилнинг 25 июль куни соат 7:55ларда Наманган шаҳар Косонсой кўчасидан оқиб ўтувчи "Шимолий Фарғона" каналида аёл кишининг оқиб кетаётганлиги тўғрисида вилоят ФВБ навбатчилик қисмига хабар келиб тушди. Зудлик билан ФВБ Қутқарув отрядининг сувда қидирув-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб борди. Амалий ҳаракат жараёнида Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ ходими билан биргаликда сувда оқиб кетаётган фуқаро қутқариб олиниб, биринчи ёрдам кўрсатилди. Қутқариб олинган фуқаро қутқарувчилар томонидан шифохонага етказилди. Ҳозирда фуқаро шифокорлар назоратида.

ФВВ ОГОҲЛАНТИРАДИ!!!
Чўмилиш қоидаларига риоя қилинг! Белгиланмаган жойларда чўмилманг!!!
Фарғонада кичик ҳажмли кемалар эгалари учун профилактик тадбир ташкил этилди

Куни кеча, Фарғона вилояти Қува туманида жойлашган сув омборида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ҳудудида кичик ҳажмли кемалар эгалари учун профилактик тадбир ташкил этилди. Унда маторли ва эшкаклик кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказилганлиги ва техник холати назоратдан ўтказилди. Батафсил...

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
ФВВ қутқарувчилари томонидан Олмазор туманидаги ошхоналардан бирида юзага келган ёнғин бартараф этилди

Бугун, 26 июл куни соат 13:14да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Олмазор тумани Аҳмад Дониш кўчасида жойлашган “Замондош” ошхонасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушди. Қисқа вақт ичида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 5 та ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойга жалб этилди. Батафсил...
—————-
Спасатели МЧС ликвидировали пожар, возникший в одном из общепитов в Алмазарском районе

Сегодня, 26-го июля в 13:14 часов в дежурную часть Управления по чрезвычайным ситуациям г. Ташкента поступило сообщение о пожаре в столовой «Замондош», которая расположена в Алмазарском районе на улице Ахмад Дониш. Мгновенно, на место ЧС прибыли 5 пожарно-спасательных экипажей МЧС. Подробно...

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
Олмазор туманида жойлашган электр подстанциясида ёнғин юзага келди

Бугун 26 июль куни соат 20:53 да Тошкент шаҳар Олмазор тумани Фаробий кўчасида жойлашган подстанцияда ёнғин содир бўлди. Ёнғин-қутқарув техникалари соат 20:57 етиб борган. Ёнғинни ўчиришга 4 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилиб ёнғинни ўчириш ишлари амалга оширилмоқда. Айни вақтда ёнғин қуршаб олинган ва атрофга тарқалиш хавфи мавжуд эмас.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ
Президент Шавкат Мирзиёев маданият, тиббиёт, савдо ва хизмат кўрсатиш иншоотлари қурилишига оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Миллий боғи ҳудудида барпо этиладиган замонавий кутубхона, онкология ва гематология тиббиёт марказларининг янги биноси, Термиз халқаро савдо маркази бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов по строительству объектов культуры, медицины, торговли и услуг.
Представлена информация о современной библиотеке на территории Национального парка, новых зданиях медицинских центров онкологии и гематологии, проводимой работе по организации Термезского международного торгового центра.

#Mirziyoyev #taqdimot #qurilish #loyihalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Олмазор туманида жойлашган электр подстанциясидаги ёнғин бартараф этилди

Аввал хабар берганимиздек 26 июль куни соат 20:53да Тошкент шаҳар Олмазор тумани Фаробий кўчасида жойлашган подстанцияда ёнғин юзага келганлиги тўғрисида хабар келиб тушган эди. Ёнғин-қутқарув экипажлари соат 20:57 етиб борган. Подстанция электрманбасидан узилиши билан ёнғин қуршаб олиниб, соат 22:42 да батамом ўчирилди.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги огоҳлантиради! Тақиқланган жойларда чўмилиш ҳаёт учун хавфли!
- - - - - - - - - - -
МЧС предупреждает! Купаться в запрещённых местах - опасно для жизни!

Boshqa
yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
Наманганда профилактик тадбирлар

Аҳоли ўртасида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар ҳамда ёнғинлар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида, ҳудудларда ўрганиш ва тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда.

Хусусан, Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан тегишли хизматлар билан ўзаро ҳамкорликда Учқўрғон туманида профилактик тадбирлар ташкил этилди. Батафсил...

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
Сурхондарёда “УАЗ” автомобилига ўрнатилган газ баллонида ёрилиш содир бўлди

Бугун, 28 июль куни соат 06:15да Музработ тумани “Юртим жамоли” МФЙда жойлашган “Қора марварид” МЧЖга қарашли Автомобилларга газ қуйиш шохобчасида “УАЗ” русумли автомобилга ўрнатилган газ баллонининг ёрилиши юзага келди.
Натижада автомобиль ва шохобчанинг том қисми зарарланган.
Ҳодиса оқибатида жароҳатланган ҳамда вафот этганлар йўқ
Ҳозирда ҳодиса сабаби ва келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, ССБ, Прокуратура ва бошқа тегишли идораларнинг куч-воситалари жалб қилиниб, вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари бажарилди.
Барча ҳайдовчилардан ўз бошқарувидаги транспорт воситасига ўрнатилган газ баллонининг яроқлилигига эътиборли бўлишларини сўраймиз.
Арнасой туманида сув манбаларининг ҳолати ўрганилди

Сув нафақат оби ҳаёт, тириклик манбаи, балки, фавқулодда вазиятларни бартараф этишнинг самарали воситаларидан бири ҳамдир. Шу сабабли, Жиззах вилояти Арнасой тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан аҳоли яшаш жойлари, корхона, муассаса ва ташкилотларда ёнғинга қарши сув манбаларининг ҳолати ўрганилди. Батафсил...

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram