FAVQULODDA VAZIYATLAR VAZIRLIGI/МИНИСТЕРСТВО ПО ЧРЕЗВЫЧАЙНЫМ СИТУАЦИЯМ
15.2K subscribers
22.5K photos
3.46K videos
10 files
9.14K links
"O'z vaqtida ogohlantirish, qutqarish va yordam berish"
"Своевременно предупредить, спасти и помочь"
https://www.facebook.com/FVV.Uzbekiston
Ishonch telefoni: 1101
e-pochta: info@fvv.uz
Manzili: Toshkеnt shahri,Kichik halqa yo`li,4uy
Download Telegram
МАШҒУЛОТЛАРДАГИ МАШАҚҚАТ ЖАНГОВАР ВАЗИФАЛАРНИ САМАРАЛИ БАЖАРИШГА ЗАМИНДИР...

Мамлакатимизда барча иқтисодиёт тармоқлари билан бир қаторда қурилиш соҳаси ҳам жадал суръатларда олдинга қараб одимламоқда. Пойтахтимиз Тошкентда ҳамда вилоятлар марказларида баланд қаватли биноларнинг қурилиши шаҳримиз кўркига кўрк қўшмоқда.
Таъкидлаш жоизки, мазкур қад кўтараётган осмонўпар биноларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, содир бўлган ёнғинларни ўчириш ҳамда қутқарув ишларини олиб бориш ёнғин-қутқарув бўлинмалари олдига янгидан-янги вазифаларни қўяди. Бу эса ўз навбатида ёнғин-қутқарув бўлинмалари шахсий таркибининг касбий тайёргарлигини янада оширишни тақозо этади. Батафсил
👇Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube
ҲАЙДОВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати марказидан берилган маълумотларига кўра, 2020 йил 22 ноябрь куни А-373 “Тошкент-Ўш” автомобил йўлининг “Қамчиқ” довони қисмида вақти-вақти билан қор ёғиши, шамол тезлиги 7-12 м/с гача кучайиши, ҳарорат кечаси 10-13 даража, кундузи 5-8 даража совуқ бўлиши, йўлларда қор уюмлари, яхмалак ҳосил бўлиши кутилмоқда.
Шу муносабат билан, йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, довон ҳудудида ҳаракатланишда ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини илтимос қиламиз.

👇Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube
2020 йил 21 ноябрь соат 19:16 ларда Қибрай тумани, Гулистон-3 кўчаси, 15-уйда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди. Чақнаш оқибатида уйнинг бир қисми қулаб тушди, қолган қисмининг деворлари ва шифти ҳосил бўлган кинетик зарба натижасида, деформацияга учраган.
ФВВ томонидан олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари вақтида уй вайроналари остидан соат 19:45да уй эгаси Х.Н оғир аҳволда олиб чиқилиб, Тошкент шаҳар 7-сонли клиник касалхонасига ётқазилди, олиб борилган реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор соат 20:45 да вафот этган.
Шунингдек, олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари давомида соат 23:06да уй эгасининг ўғли А.А. нинг жасади топилди.
Газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши хонадон ёнидан ўтган ер ости газ қувуридан табиий газ сизиб чиқиб, хонадонинг ертўла қисмига тўпланиши тахмин қилинмоқда.
Воқеа жойига вилоят ҳокимлиги, ФВБ, ИИБ, ССБ, Прокуратура ва бошқа тегишли идораларнинг куч ва воситалари жалб этилиб, авария тиклаш ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Fvv.uz | Facebook | Telegram |
Қорда қолган фуқароларга ёрдам кўрсатилди

Ноқулай об-ҳаво, қор, йўллардаги музлама ҳайдовчиларга ноқулайлик туғдирмоқда.

ФВВ Жиззах вилояти бошқармаси қутқаручилари томонидан Дўстлик, Бахмал туманлари ва Жиззах шаҳрида қорга тиқилиб қолган автомобиллар чиқариб олиниб, 14 нафардан зиёд ҳайдовчи ва йўловчиларга тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилди.

Йўллар музлаш оқибатида сирпанчиқлар юзага келиши, туман тушиши ва кўриниш даражасининг ёмонлашуви эҳтимоли сақланиб қолмоқда. Шу муносабат билан ҳайдовчи ва йўловчилардан эҳтиёт чораларини кўришларини сўраймиз.

👇Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга оид концепция тақдимоти билан танишди.
Давлатимиз раҳбари йўловчи ташиш хизматларидан аҳоли мутлақо норози эканини таъкидлаб, жамоат транспорти ҳаракатининг тезлиги ва қулайлигини таъминлаш вазифасини қўйди.
Тирбандлик кузатилаётган кўп қаторли йўлларнинг бир қисмини жамоат транспорти учун ажратиш, шу билан бирга, пиёдалар ва велосипедлар йўлакчаларини кўпайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с концепцией развития дорожно-транспортной инфраструктуры Ташкента.
Глава государства отметил, что население абсолютно не довольно услугами по перевозке пассажиров и поставил задачу обеспечить скорость и удобство общественного транспорта.
Указано на важность выделения для общественного транспорта отдельных полос на многополосных дорогах, увеличения количества пешеходных и велосипедных дорожек.

#Mirziyoyev #taqdimot #transport #konseptsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
НАМАНГАНДА ҚЎМОНДОНЛИК – ШТАБ ЎҚУВ МАШҚИ ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 18-20 ноябрь кунлари Наманганда вилоят ФВБ ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимига кирувчи корхона, ташкилотлар билан биргаликда қўмондонлик-штаб ўқув машқи бўлиб ўтди...Батафсил...

👇Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube
Тошкент шаҳар ФВБ қутқарувчилари йўналишли автобусда юзага келган ёнғинни ўчиришди

Aвтобус жорий йилнинг 24-ноябрь куни соат 06:13 да Тошкент кичик ҳалқа йўлида, 116-сонли йўналишли автобус ҳайдовчиси илк йўловчиларни олиб кетиш мақсадида автотураргоҳдан терминал станциясига қараб чиқиб кетаётган вақтда ёниб кетган. Воқеа жойига 4 дақиқадан сўнг Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув гуруҳлари етиб келишди...Батафсил...
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - -
Спасатели столичного УЧС потушили воспламенившийся рейсовый автобус

Возгорание автобуса произошло 24 ноября, в 06:13 утра на Ташкентской малой кольцевой автодороге, в тот момент, когда водитель рейсового автобуса № 116 выехал из автопарка в сторону конечной станции, для того, чтобы набрать первых пассажиров. Пожарно-спасательные расчёты Ташкентского Управления по чрезвычайным ситуациям прибыли на место происшествия спустя 4 минуты...Подробно...

👇Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube
Жиззах вилоятида ФВВнинг вилоят бошқармаси қутқарувчилари эҳтиётсизлик туфайли қудуққа тушиб кетган кекса аёлни қутқариб қолишди
2020 йилнинг 24 ноябрь куни эрталаб соат 07:30 да Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани “Лалмикор” МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи 69 ёшли фуқаро уй қудуғидан сув олиб чиқмоқчи бўлиб, эҳтиётсизлиқ оқибатида қудуқ ичига тушиб кетган. Воқеа содир бўлган жойга зудлик билан катта лейтенант Боҳодир Норбобоев бошчилигидаги Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вилоят бошқармаси қутқарув гуруҳи етиб борган...Батафсил...
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -
В Джизаке спасатели регионального Управления МЧС вызволили из колодца пожилую женщину, упавшую в него из-за неосторожности
2
4-го ноября, примерно в 07:30 утра 69-летняя жительница посёлка «Лалмикор» Галляяаральского района, пытаясь набрать воды из домашнего колодца, по неосторожности в него упала. На место инцидента мгновенно был вызван спасательный отряд районного Управления МЧС...Подробно...

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ФВБ
#ИС_ГАЗИДАН_ЭҲТИЁТ_БЎЛИНГ
#ОГОҲЛАНТИРАМИЗ

ҚОИДАЛАРГА АМАЛ ҚИЛИНГ!
УНУТМАНГ, САЛГИНА ЭҲТИЁТСИЗЛИГИНГИЗНИНГ ЯКУНИ АЯНЧЛИ БЎЛИШИ МУМКИН!

24.11.2020

👉 @matbuot_fvb Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси 👮‍♂️👨‍🚒👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сравнительная таблица чрезвычайных ситуаций в аналогичные периоды 2019, 2020 годов. По ряду показателей наблюдается положительная динамика.