markaz16
573 subscribers
15.9K photos
2.04K videos
16 files
8.28K links
Bahriyev Merojiddin
https://t.me/markazMMM16
Download Telegram
⚡️⚡️Кўксарой қароргоҳида Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Икки мамлакатнинг давлат байроқлари билан безатилган майдонда Озарбайжон Президенти шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни кутиб олди.

Давлат раҳбарлари шоҳсупага кўтарилдилар. Ўзбекистон ва Озарбайжон давлат мадҳиялари янгради. Мамлакатларимиз етакчилари фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.

Батафсил
〰️〰️〰️〰️

📲 Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
⚡️⚡️Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, ўнга яқин шеърий ва насрий асарлар муаллифи, таниқли жамоат ва маданият арбоби, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Аҳмаджон Тошхўжаев вафот этди.

А. Тошхўжаев 1952 йилнинг 15 мартида Наманган вилояти, Тўрақўрғон туманида туғилган. Тошкент Давлат университетини тамомлаган.

У Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтида турли лавозимларда фаолият юритган.

А. Тошхўжаев ўзбек адабиёти ва журналистикаси ривожига салмоқли ҳисса қўшган, қалами ўткир, ўзига хос таҳрир мактабига асос солган, соҳа учун кўплаб малакали, илмли, маърифатли шогирдлар етиштириб берган устоз, фидойи инсон эди.

Ўзбекистон Миллий матбуот маркази Аҳмаджон Тошхўжаевнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.

📲 Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️Озарбайжон президенти давлатимиз раҳбари ҳамроҳлигида "Янги Ўзбекистон" боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументига гул қўйди.

Президент Азербайджана в сопровождении главы нашего государства посетил парк "Янги Узбекистон" и возложил цветы к монументу Независимости.

📲 Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
⚡️⚡️🇺🇿🇦🇿 Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари музокаралар якуни бўйича оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказдилар.

— Озарбайжон Президентининг тарихий аҳамиятга эга давлат ташрифи олдинга ташланган улкан қадамдир. Бугун биз биродар халқларимиз дўстлигини янада мустаҳкамлаш ва мамлакатларимиз стратегик шериклигини чуқурлаштириш учун барча шароитларни шакллантирдик, — деди Шавкат Мирзиёев.

Батафсил

📲 Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
⚡️⚡️Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 20,5 млрд долларни ташкил этди

Бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,6 млрд долларга ошган.

➥ Батафсил: xabardor.uz/kr/10040

📲 Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
⚡️⚡️Аҳолининг 71 фоизи жисмоний машғулотлар билан шуғулланмоқда

Давлат статистика қўмитаси уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига асосан 2022 йилнинг январь-май ҳолатига кўра, кузатувдаги аҳолининг 71 фоизи жисмоний машғулотлар билан шуғулланган.

Шундан:

аёллар — 66,1 фоиз

эркаклар — 75,9 фоиз

📲 Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
⚡️⚡️Тўпаланг сув омборининг мустаҳкамлигига зиён етмаган

Ижтимоий тармоқларда Тўпаланг сув омборида сув чиқаётганлиги тўғрисида маълумотлар тарқалди ушбу ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.

Бугун 22 июнь куни соат 08:14ларда Тўпаланг сув омборидан чиқаётган сув кескин кўтарилган, Тўпаланг ГЭС сув омбор лойихаси қуввати 400 млн.м.куб, амалда 378,87 млн. м.кубни ташкил этмоқда. Сув ташламаси режавий 70 м.куб.сек. 2022 йил 22 июнь куни хозирга вақтда 110 м.куб сек.ни ташкил этмоқда.

Сув омборининг мустаҳкамлигига зиён етмаган, айни вақтда чиқарилаётган сув хажмини камайтириш ишлари олиб борилмоқда.

📲 Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
⚡️⚡️Буғдойдан бўшаган майдонларга ўт қўйманг!

Олимларнинг таъкидлашича, 1 гектар ер майдонида бошоқли дон пояси ёқилганда атмосферага 500 грамм азот оксиди, 379 грамм улгеводород, 3 килограмм кул, 20 килограмм ис гази ва углерод оксиди (СО) гази чиқиб кетади.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3N6NcDr

📲 Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
⚡️⚡️Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари Ичан қалъада

📲 Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
⚡️ 23 июнь КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжуманлари бўлиб ўтади:

11:00 да Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи.

Мавзу: “Ал-Қомус: арабча-ўзбекча қомусий луғат” китобининг тақдимоти.

15:00 да Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги Ўзбeкистон миллий мeтрология институти.

Мавзу: Республикамизда метрологик хизмат кўрсатишнинг истиқболлари: Миллий маҳсулотларимиз сифатини оширишда ўлчовларнинг аҳамияти.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманига журналистларни, мустақил журналист ва блогерларни таклиф қиламиз.

📲 Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
Халқ таълими вазири Миробод туманидаги мактабларда амалга оширилаётган қурилиш ишларини кўзда кечирди

Бугун, Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов пойтахтимизнинг Миробод туманидаги таълим муассасалари фаолияти билан танишди.

Жумладан, Миробод туманидаги “Баркамол авлод” болалар мактабида бўлиб, у ерда ўқувчилар учун яратилган шароитлар ҳамда ушбу мактаб учун барпо этилаётган янги мактаб бинонинг қурилиш жараёнларини кўздан кечирди.

Шундан сўнг вазир тумандаги 125, 31 ва 263-сонли мактабларнинг фаолияти, уларда амалга оширилаётган қурилиш ишларининг сифати билан танишди. Ушбу мактаб раҳбарлари ва педагог ходимлари билан суҳбатлашиб, таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими борасида фикр алмашилди.

Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
“Меҳрли мактаб”да таълим олаётган болалар учун ҳомийлик асосида 4000 дан ортиқ китоблар совға қилинди

Болалар гематология, онкология ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган болаларга умумий ўрта таълим бериш учун ташкил этилган “Меҳрли мактаб” давлат таълим муассасасида узоқ муддат давомида даволанаётган мактаб ёшидаги болаларнинг китобхонликка бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи ташаббуси билан 4000 дан ортиқ бадиий ва илмий-оммабоп адабиётлар совға қилинди.

Китоб тўпламлари тарзидаги совғаларни “Меҳрли мактаб” директори Нигора Алимова “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи директори Тўлқин Мухаммадиевдан қабул қилиб олди.

Халқ таълими вазирлиги мазкур ташаббус учун “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйига миннатдорчилик билдиради.

Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
ИЮНЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

1377 йил— Ричард II Эдвард III дан кейин Англия қироли бўлган;

1633 йил— авлиё Минерва монастирида Галилео Галилей тиз чўкиб, ўзининг дунёнинг гелиоцентрик тизими ҳақидаги доктринасидан воз кечган. Айнан ўша ерда Жордано Брунога ўлим жазоси эшиттирилган эди;.

1671 йил —Туркия Ҳамдўстликка қарши уруш эълон қилган;

1675 йил— Англия қироли Чарлз II Гринвич расадхонасига асос солган;

1815 йил — Наполеон Бонапарт Ватерлоодаги мағлубиятдан кўп ўтмай тахтдан воз кечган;

1876 йил— Испания конституцияси қабул қилинган;

1889 йил — Германия Европада биринчи бўлиб кекса ёшдаги фуқаролар учун нафақа бериш тизимини жорий қилган;

1915 йил — Австрия ва Германиянинг иттифоқдош кучлари Лвовни эгаллаб олишган;

1919 йил— Антантадан келган ультиматум муносабати билан Германиянинг Веймар таъсис йиғилиши немислар учун қуллик сифатида қабул қилинган тинчлик шартномасини имзолашга рози бўлиб овоз берган;

1940 йил —Компиегне шаҳрида Франциянинг Германияга таслим бўлганлиги тўғрисидаги шартномага имзо чекилган (1918 йилда Германия таслим бўлган вагонда);

1941 йил —фашистлар Германияси Совет Иттифоқига ҳужум қилган;

1944 йил —Совет қўшинларининг Белоруссиядаги операцияси бошланган;

1948 йил —СССР Шарқий Германияда пул ислоҳотини ўтказган;

1960 йил —СССР ва Хитой ўртасидаги муносабатларда расмий танаффус юз берди. Бунинг сабаби миллий коммунистик партиялар раҳбарлари ўртасида ҳақорат алмашинуви эди. Хрушчев Мао Цзедунни сталинист деб атади, Цзедун эса бош котибни ревизионист деб атаган;

1973 йил — ГДР ва ГФР БМТга қабул қилинган;

1986 йил —аргентиналик футболчи Диего Марадона Мексикадаги ФИФА Жаҳон чемпионатида Англия дарвозасига "аср голи" деб аталган голни урган;

1994 йил - Брюссельдьа Тинчлик учун Ҳамкорлик дастури доирасида Россия ва НАТО ўртасидаги ҳамкорлик асослари тўғрисидаги Протокол имзоланган;

2002 йил — Ғарбий Эронда Рихтер шкаласи бўйича 6,5 балли зилзила 260 дан ортиқ одамни ҳаётдан олиб кетган;

2009 йил — Ингушетия Президенти Юнусбек Евкуровнинг ҳаётига суиқасд қилинган ва у жароҳат олган..

Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
Агар меҳнат шартномаси бекор қилинган ходим, қайтадан ишга тикланса, у меҳнат таътилидан фойдаланиши мумкинми?

ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 111-моддасига асосан меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинган ёки ходим ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилган ҳолларда, у иш берувчининг ўзи, суд ёки бошқа ваколатли орган томонидан аввалги ишига тикланиши лозим.

Мазкур ҳолатда воқеалар ривожи шундаки, иш берувчи ходимни ишга тиклар экан, аввал ўзининг ушбу ходимни ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруғини бекор қилади, ха шундай, айнан ўша буйруқни бекор қилади. Иш берувчи томонидан бу вазиятда ходимни ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқни бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ расмийлаштирилиши керак. Шунингдек, у истаса, шу буйруқнинг ўзи билан, истаса, бошқа алоҳида буйруқ билан ходимни ишга тиклаш масаласини ҳам ҳал этиши керак.

Мана шу вазиятда, ходимни ишга тиклаш давомида у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ноқонуний ёки нотўғри буйруқ бекор қилиндими, демак, амалда ўша ходим ишдан бўшатилмаганлик ва меҳнат муносабатлари одатдагидек давом этаётганлик факти юзага келади.

Ўз-ўзидан бу мазкур вазиятда ходимнинг меҳнат ҳуқуқлари, шу жумладан йиллик меҳнат таътилидан фойдаланиш ҳуқуқлари ҳеч қандай узилишларсиз давом этаверади деганидир.

Мисол учун, ходим 2021 йил май ойидан ишга кирган ва унинг йиллик меҳнат таътилидан фойдаланиш бўйича иш даври 2021 йил майдан 2022 йил майга қадар. Айтайлик, корхона раҳбари ушбу ходим билан тузилган меҳнат шартномасини ғайриқонуний равишда 2022 йилнинг март ойидан бекор қилди. Ходим судга даъво бериб, ютиб чиқди ва шу суднинг қарорига мувофиқ 2022 йилнинг 1 апрелидан ишга тикланди. Мана шу вазиятда ишга тикланган ходим дейлик, 1 майдан унга меҳнат таътили беришни сўраб ариза беряпти. Албатта, бу ҳолатда ишга тиклаш билан бирга унинг меҳнат ҳуқуқлари ҳам тикланганлиги сабабли ўша ходимга 2021 йил май ойидан 2022 йил май ойига қадар бўлган иш даври учун меҳнат таътили бериш керак бўлади.

Хулоса: Меҳнат шартномаси бекор қилинган ходим, қайтадан ишга тикланган тақдирда йиллик меҳнат таътилидан фойдаланиши мумкин.

Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
ЖССТ раҳбари: “Дунё пандемиянинг янги тўлқинига тайёр эмас!”

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус дунёда пандемиянинг янги тўлқини бошланишидан жиддий хавотирда. Унинг таъкидлашича, агар коронавирус қайта авж олса, инсоният касалликнинг янги тўлқинига тайёр эмас.

“Биз ҳозир пандемиянинг ўртасидамиз, — дейди ЖССТ бош директори. — Агар янги мутация пайдо бўлса, бунга ҳар томонлама ҳозир бўлишимиз шарт!”

Шу боис Т. Гебрейесус барча мамлакатларни CОVID-19га қарши курашиш борасидаги тавсияларга қатъий амал қилишга чақирди. Хусусан, касалликка қарши эмлаш кўрсаткичларини ошириш зарур. Бу пандемия янги тўлқини бошланишининг олдини олишга хизмат қилади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, айни пайтда “омикрон” штаммининг ВА.5 варианти инсоният саломатлигига кўпроқ хавф солиб турибди.

Ушбу мутация анча юқумли ва оғир асоратларни келтириб чиқариши билан ажралиб туради. Жумладан, у, аввало, 60-65 ёшдан ошган, эмланмаган аҳоли қатлами, қолаверса, ортиқча вазнга эга ва қандли диабет, буйрак етшмовчилиги каби сурункали касалликларга чалинганлар учун жиддий хавф туғдириши мумкин.

Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.