MA`NAVIYATLI INSONLAR | BIZ BILAN BIRGA BO‘LING
5.08K subscribers
36.9K photos
5.1K videos
1.49K files
7.86K links
Download Telegram
"𝐊𝐎𝐍𝐒𝐓𝐈𝐓𝐔𝐓𝐒𝐈𝐘𝐀𝐌-𝐎𝐋𝐈𝐘 𝐐𝐎𝐌𝐔𝐒𝐈𝐌" 𝐧𝐨𝐦𝐥𝐢 𝐦𝐚'𝐧𝐚𝐯𝐢𝐲-𝐦𝐚'𝐫𝐢𝐟𝐢𝐲 tadbirda iqtidorli talabalar taqdirlanish jarayonidan lavha.
"𝐊𝐎𝐍𝐒𝐓𝐈𝐓𝐔𝐓𝐒𝐈𝐘𝐀𝐌-𝐎𝐋𝐈𝐘 𝐐𝐎𝐌𝐔𝐒𝐈𝐌" 𝐧𝐨𝐦𝐥𝐢 𝐦𝐚'𝐧𝐚𝐯𝐢𝐲-𝐦𝐚'𝐫𝐢𝐟𝐢𝐲 tadbirdan lavha.
"𝐊𝐎𝐍𝐒𝐓𝐈𝐓𝐔𝐓𝐒𝐈𝐘𝐀𝐌-𝐎𝐋𝐈𝐘 𝐐𝐎𝐌𝐔𝐒𝐈𝐌" 𝐧𝐨𝐦𝐥𝐢 𝐦𝐚'𝐧𝐚𝐯𝐢𝐲-𝐦𝐚'𝐫𝐢𝐟𝐢𝐲 tadbirdan lavha.
"𝐊𝐎𝐍𝐒𝐓𝐈𝐓𝐔𝐓𝐒𝐈𝐘𝐀𝐌-𝐎𝐋𝐈𝐘 𝐐𝐎𝐌𝐔𝐒𝐈𝐌" 𝐧𝐨𝐦𝐥𝐢 𝐦𝐚'𝐧𝐚𝐯𝐢𝐲-𝐦𝐚'𝐫𝐢𝐟𝐢𝐲 tadbirdan lavha. Harbiy ta'lim fakulteti talabalari hamda Milliy gvardiya xodimlarining chiqishlari.
"𝐊𝐎𝐍𝐒𝐓𝐈𝐓𝐔𝐓𝐒𝐈𝐘𝐀𝐌-𝐎𝐋𝐈𝐘 𝐐𝐎𝐌𝐔𝐒𝐈𝐌" 𝐧𝐨𝐦𝐥𝐢 𝐦𝐚'𝐧𝐚𝐯𝐢𝐲-𝐦𝐚'𝐫𝐢𝐟𝐢𝐲 tadbirdan lavha. Kogon tuman 8-son maktab o‘quvchilarining chiqishlari.
Ассалому алайкум!

Шу Ватанда туғилганман,
Шу Ватанда уй-жойим,
Шу Ватанда улғайганман,
Шу Ватанда киндик қоним
Шу Ватаннинг сувларида
Эркин юрган ғозиман
Шу Ватаннинг эрки учун
Қурбон бўлсам розиман!


Ўзбекистон Республикаси 1992 йил 8 декабрь куни қабул қилинган конституциямизнинг 28 йиллиги муносабати билан барча Ўзбекистон ҳалқини ва юртдошларимизни чин қалбимиздан муборакбод этамиз.

Барча юртдошларимизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий тинчлик-хотиржамлик тилаймиз.
* Лаҳза сурати

ГАРДУН, НИМАСАН?

Гардун, нимасан – “оҳ”сан, кўп турфа харидоринг,
Одам қазиган чоҳсан, зулмат йўлагу ғоринг.

Гардун, нимасан – “вой”сан, хўп ғавғо қилар жойсан,
Гоҳида Ҳотамтойсан, гоҳ талваса бозоринг.

Ҳар кимсага бир ишсан, олғир-ла ҳамоғушсан,
Эҳ, бунча фаромушсан, яхшими бу рафторинг?

Саргашта чавандозим, карвони талаш ғозим,
Синди юрагим – созим, ўлдирди-ку озоринг.

Машрабни олиб кетдинг, тупроққа солиб – нетдинг?!
Қисматга хатар битдинг... Кўпми юраги боринг?

Начора, ўзар фурсат, кўнгилни бузар фурсат,
Бизларни узар фурсат – бўлсин-да Худо ёринг.

Алқисса, тузиб мажлис, айла уни ҳам мухлис,
Афсус демайин ҳаргиз – ўтсин бу умидворинг...

Шодмон СУЛАЙМОН
* Фарзандингизга ўқиб беринг

БАХТ СОТИЛАДИМИ?

Шогирд Устоздан сўради:
– Бахт пулда эмас, деган сўзлар қанчалик тўғри?
Устоз “Тўла-тўкис тўғри”, деб жавоб берди:
– Буни исботлаш осон. Масалан, пулга тўшак сотиб олиш мумкин, аммо уйқуни харид қилиб бўлмайди. Шунингдек, таомни сотиб оласан, бироқ иштаҳани эмас. Дорини ҳам оларсан, лекин саломатлик сотилмайди. Пулга хизматкор ёллашинг мумкин, аммо дўстларни ололмайсан. Пул ёрдамида бирор аёлга уйланса бўлар, бироқ муҳаббатни харид қилиш мумкин эмас. Пул эвазига уй-жойли инсонга айланасан, лекин оила ҳаловатига эга бўлишинг қийин. Чўнтагинг қаппайган бўлса, гап-гаштак қилишинг мумкин, бироқ қувонч ололмайсан. Пулга билим олсанг-да, ақл-фаросат ҳеч қаерда сотилмайди... Мен кўп нарсаларни тилга олдим, лекин бу рўйхатнинг охири йўқ.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 10 декабр – Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинган кун

Ўзбекистон Республикаси мадҳияси 1992 йил 10 декабр куни қабул қилинган. Мадҳия Мутал Бурҳонов мусиқаси, Абдулла Орипов шеъри асосида яратилган.

Юқоридаги видеолавҳада Мутал Бурҳонов ва Абдулла Орипов мадҳия яратилиш жараёнида.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Инсонпарварлик тамойили - «Меҳр-3» операцияси
* Ифтихор

ДАВЛАТ МАДҲИЯСИ ЯНГРАГАН МАҲАЛ

Давлат мадҳияси янграган маҳал,
Юртдошим, дарёдай оёққа қалқи.
Чунки, осонликча эришган эмас –
Бу бахтга жафокаш, мард ўзбек халқи.

Давлат мадҳияси янграган маҳал,
Эсла аждодларнинг ҳеч сўнмас шонин.
Тараннум этгайдир бу қўшиқ ҳар гал –
Асл инсонликнинг олий нишонин.

Давлат мадҳияси янграган маҳал,
Тош қотгил, кўксингни тоғдайин кериб.
Зеро, бу бахт учун курашган азал –
Не-не мард ўғлонлар ўз жонин бериб.

Давлат мадҳиясин янгратиб кўп бор,
Ҳайратларга тўлдир кенг дунёларни.
Руҳларин шод этгил, ёд этиб такрор –
Усмону Чўлпону Абдуллоларни...

Давлат мадҳияси янграган маҳал,
Ўнг қўлинг чап кўксинг устида бўлсин.
Тинчлик қўрғонига қалқон аскардай,
Юрагинг доим ўз постида бўлсин!

Зикрилла НЕЪМАТ
* Ўгит

БИЛМАСАНГ

Савоб асли самодан тушмас,
Тилло ерга гадодан тушмас,
Кўкда учган ҳар жонзот қушмас,
Ерда юргин, уча билмасанг.
Тугун тугма, еча билмасанг.

Мезбон итин бўшатиб қўймас,
Ош берган зот ошатиб қуймас,
Ҳасад аҳли тош отиб тўймас,
Чаён бўлма, чақа билмасанг,
Кир тутмагин, ёқа бўлмасанг.

Етим ётган остона бўлгин,
Онанг ўпган пешона бўлгин.
Гул шохида бир шона бўлгин,
Қўл чўзмагин, уза билмасанг,
Балиқ бўлма, суза билмасанг.

Тун берган зот чироқ ҳам берган,
Ёвинг бўлса, яроқ ҳам берган,
Охиратдан сабоқ ҳам берган,
Ўқиш нечун, уқа билмасанг,
Кўлмак бўлгунг, оқа билмасанг.

Тангри сенга дил берган, эй дўст,
Шукри учун тил берган, эй дўст,
Неки берса чин берган, эй дўст,
Маҳмуд, тек тур, сўзлай билмасанг,
Булбул бўлма, бўзлай билмасанг.

Маҳмуд ТОИР
* Ҳикматли дунё

ДУНЁНИ ЎЗГАРТИРМОҚЧИ БЎЛГАН ОДАМ

Бир киши дунёни ўзгартирмоқчи бўлди. Аммо дунё шунчалик улкан, у эса кичкина эди.
Ўйлаб-ўйлаб ўзининг шаҳрини ўзгартиришга аҳд қилди. Аммо шаҳар шунчалик катта, у эса шу қадар майда эди.
Энди оиласини ўзгартиришга жазм қилди. Аммо оиласи ҳам шунчалик каттаки, болаларининг ўзи ўнтага етарди.
Шунда у кучи етадиган ягона ишга қўл урди, бу кичик ҳаракат эса ўз-ўзини ўзгартириш эди.
​​Буюк ёзувчи Лев Толстой 22 ёшида ўзи учун ҳаётий тартиб-қоидалар тузади ва унга бутун умр амал қилади. Ирода, фаоллик, хотира ва ақлий қобилиятни ривожлантирадиган бу йўриқлар сизу бизга ҳам катта фойда бериши аниқ.

• Ҳар қандай жисмоний машаққатга чида, қийналганингни бошқаларга билдирма.

• Ҳар кун заифроқ биладиган тилингда шеър ёдла.

• Қўлингдаги мулкнинг ўндан бирини эҳсон қил.

• Ўн баробар бойиб кетсангда, ҳаёт тарзингни ўзгартирма.

• Ҳар қандай нарсага ҳар томонлама назар сол – фойдасини ҳам, зарарини ҳам кўр.

• Ўзинг билмаган ёки ёқтирмайдиган одамларнинг мақтовини олишга уринма.

• Ҳар тонг кунлик режа туз ва уни албатта бажар.

• Бошқаларнинг фикрини ўйлаб ўтиргандан кўра ўз устингда кўпроқ ишла.

• Шуҳрат учун сарф-харажат қилма.

• Ўзинг учун иложи борича кўп машғулот ўйлаб топ.

• Бир ўзинг якунлашинг мумкин бўлган ишга ёрдамчи талаб қилма.

• Ҳеч қачон ҳиссиётларингни ошкор қилма.

• Яқин кишингни ўзингдай яхши кўр, икки яқин кишингни эса ўзингдан ҳам кўпроқ яхши кўр.

• Иложи борича кам ухла.

• Ҳар тун кундузи ўрганганларингни такрорла.

• Ортиқча нарсангни ўзинг учун эмас, жамият учун ишлат.

• Яхшилик қилишга имкон изла.

• Яхши бўл ва сенинг яхши эканингни ҳеч ким билмаслигига интил.

• Ҳаммани бирдай яхши кўр, бу муҳаббатдан ўзинг ҳам четда қолма.

• Элнинг муҳаббати учун майда туйғулардан воз кеч.

• Шароит қанча ёмон бўлса, ҳаракатни шунча кучайтир.

• Бор нарсаларга қаноат қил.

• Бирор ишни бошласанг, охирига етказмай ташлаб кетма.

☀️Яқинларингнинг ҳаёти ширин бўлишига ҳисса қўш.
ЕТИМ ЙИҒЛАСА

Қатор-қатор масжид солинг, бари бекор,
Қимматбаҳо гилам солинг, бари бекор,
Жойнамозда ухлаб қолинг, бари бекор,
Маҳаллада битта етим йиғлаб турса!

Гарчи бексиз, ошиғингиз доим олчи,
Дунё деган, ўтар кетар ёлғон фолчи,
Аршни ларзон қилар экан битта томчи,
Маҳаллада битта етим йиғлаб турса!

Мол топасиз, кўз тутмайсиз эртасига,
Шариатда рухсат бор деб тўрттасига,
Уй қурасиз, жаҳаннамнинг ўртасига,
Маҳаллада битта етим йиғлаб турса!

Ҳою-ҳавас, ўтар кетар дунё фоний,
Ожизанинг сўроғлари ҳукми олий,
Кўзидаги жола эмас, азоб оний,
Маҳаллада етим аёл йиғлаб турса!

Ғаним бўлди икки қароғ бир-бирига,
Кўмилманг-ей, ўтар кетар кун сирига,
Қадам босманг,
Байтуллоҳдай пок ерига,
Маҳаллада битта етим йиғлаб турса!

Кун санаманг, шоён ўтган кунингизни,
Йўқламасдан, ночор яшар инингизни,
Ислом деманг, амал қилган динингизни,
Маҳаллада битта етим йиғлаб турса!

Ёздим балки кимларнидир юрак дардин,
Ўтолмадим, Аллоҳ деган гўдаклардин,
Кўзингизга суртолмайсиз жаннат гардин,
Маҳаллада битта етим йиғлаб турса!

@Мирзоҳид Ботиров
Тошкент. Олмазор.
2020.11.12
"...Болалик феномени… Мен болалик таассуротлари билан яшамайдиган ҳеч бир одамни, айниқса, ижодкорни билмайман. Ахир “Оқ кема” қиссасининг қаҳрамони қилиб бола танлангани бежиз эмас-ку. Мен бу билан бола — иймон-диёнат ҳомиласи, шахс ҳомиласи, буларнинг бари болаликдан бошланади, деган фикрни уқтирмоқчи бўлганман.

Бу ҳақда ҳозирги илмий-техника тараққиёти, барча ахборот воситаларининг универсаллашуви авжига чиққан даврда жиддий бош қотириш керак бўлади. Қачонлардир бола руҳияти, унинг онг-шуурига фақат ота-онаси, бува-бувиси, яқин қариндошларидан яна кимдир таъсир кўрсатган. Ҳозир уларнинг бу вазифаларини болалар боғчалари, мактаблар “туя” қилмоқдалар. Болалар боғчалари, мактаб, буларнинг яхши, фойдали томонлари кўп.

Лекин уларнинг ҳаммани бараварлаштириб, бирхиллаштириб қўйиш жиҳатларини ҳам инкор қилиб бўлмайди. Ҳамма болалар бир вақтда бир телекўрсатувни ва бир хил филмларни томоша қиладилар. Бу ҳол эса ҳозирга қадар мисли кўрилмаган даражада эстетик, маънавий мезонларнинг умумий бўлиб қолишига олиб келади. Бунда бола ривожланишидаги индивидуаллик, ўзига хослик қайсидир маънода йўқолади..."

Чингиз Айтматов
"Ҳаёт ва адабиёт ҳақида суҳбат"дан
* Бир ҳовуч нур

*
Нақадар гўзал бу олам, бу ҳаёт,
Дилни яйратар бу руҳафзо дамлар.
Барчасига фақат яхшилар сабаб,
Илоё, бор бўлсин яхши одамлар.

*

Қўзи сўраганга той берган элим,
Шамъ сўраб келганга Ой берган элим.
Ўзимники, дея ҳотамлик билан
Борин бойларига бой берган элим.

*
Нетай, бир мунглиғ “оҳ” бўғзимдан чиқса,
Икки дарё икки кўзимдан чиқса.
Ғанимлар кўзига қандай боқай мен,
Қодирийни сотган ўзимдан чиқса.

*

Сенга ўтин нечун ўт ёқолмасанг,
Ё манзил не керак йўл тополмасанг.
Не керак Алпомиш каби бу келбат,
Ҳақиқат кўзига тик боқолмасанг.

***
Душманинг минг бўлса, ғам емоқ нечун,
Азалдан яралган шундай бу очун.
Минг йил яшаб, битта дўст топа олсанг,
Бундан улуғроқ бахт бўлмас сен учун.

Сулаймон ШОДИЕВ
* Эски дафтардан

***
Дил ёнар қоронғу кечада,
Не асрор бу қадим хумчада.
(Кўрмасам, ҳолим не кечади?!)
Оёғим, нима бор кўчада,
Кўнглим-ай, сен кимга ёздинг хат?
Муҳаббат...

Йиғладим йиғлоқи саҳарда,
Кечмадим серғалва шаҳардан.
Дўстим-ай, озроқ қуй заҳардан,
Келяпман минг йиллик сафардан.
Кўксимдан қўлинг торт, сукунат!
Муҳаббат...

Хўрландим, минг бора турландим,
Хизрнинг сувидек ҳурландим.
Ўзимдан беҳуда ғурурландим,
Ўл, деди тунчироқ, ҳузурландим.
Кел, пари талъатим, кел абад,
Муҳаббат...

Хорландим, дунёга зорландим,
Бахт кулди, иқболга ёрландим.
Яхшию ёмондан орландим,
Васл этдим, ҳижронга хуморландим,
Исмимни изладим бетоқат,
Муҳаббат...

Ёмоним, дилдаги фиғоним,
Чўнг талотўпларда омоним.
Хокисор гулгинам, осмоним,
Пушмоним, энг тоза армоним,
Бунчалар яхшисан, бунча бад,
Муҳаббат?!...

Шодмон СУЛАЙМОН