MA`NAVIYATLI INSONLAR | BIZ BILAN BIRGA BO‘LING
2.7K subscribers
38.5K photos
5.24K videos
1.49K files
7.95K links
Download Telegram
#Bayrogimiz_faxrimiz
#buxdu_besh_tashabbus
#Xorijiy_tillar_fakulteti

11.11.2020 sanasida Buxoro Davlat Universiteti , Xorijiy tillar fakulteti talabalari
🇺🇿"#BAYROGIMIZ_FAXRIMIZ"🇺🇿
nomli challange ga start berdi.

Siz ham bizga qóshiling.
Vatandoshlar yoshlar qatorida bóling!

👉 @MANAVIYATLIINSONLAR
#Bayrogimiz_faxrimiz
#buxdu_besh_tashabbus
#Jismoniy_Madaniyat_fakulteti

12.11.2020 sanasida
Buxoro Davlat Universiteti
Jismoniy Madaniyat Fakulteti
talabalari

🇺🇿"#BAYROGIMIZ_FAXRIMIZ"🇺🇿
nomli chellengeni davom etmoqda

👉 @MANAVIYATLIINSONLAR
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿#bayrog'imizfaxrimiz🇺🇿
#Eng\yaxshi_videorolik
--------------------------------------------
🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿

Тема:18 ноября день принятия флага

Фаттоева Дильноза
Факультет филология и обучение языкам(русский язык) Бухарского Государственного Университета
Группа :6-2RUS-20
------------------------------------------
@BDU_yoshlar_ittifoqi
​​ҚИШ

Кекса кампир ун элар,
Келинларни шошириб.
Илоҳий тухумларни
Оқ супрага яшириб.

Йўлларнинг четларида
Мактабдан қайтар излар.
Сумкада қор, билмасдан
Қайтиб келяпти қизлар.

Ўзи билмай улғаяр,
Нигоҳлар — ўт, камалак.
Қизларнинг сийнасини
Ўстиради яхмалак.

Қорбобонинг бурнини
Ғуломқуён еб қочган.
Қорнинг жим-жит шовқини
Пок юракларга кўчган.

Токчаларда гултувак,
Меҳмон қиздай жим, ҳайрон.
Печка турар гуриллаб,
Мезбон чолдай меҳрибон.

Уйларнинг мўрилари
Қўшни уйга боқяпти.
Янги тушган келинчак
Қорда гилам қоқяпти.

Ёнбошлаб ётар дала,
Кетмон таътилга чиққан.
— Томдан тушгин, ҳей бола,
Авайла, йиқиласан.

Урчуқдаги сўзондан
Эртак тўқийди кампир.
«Муродга етмай» бола
Ухлаб қолди барибир.

Шундан бери ухлайман,
Шундан бери умрим туш.
Бу муродли уйқудан
Уйғонгим келмас эмиш.

Кекса кампир ун элар…

Шодмонқул Салом, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси
​​☆ ☆ ☆

Иккимиз айланиб бир томон бўлсак,
Сен дилгир дилдору мен ёмон бўлсам,
Боши тугун замон бир томон бўлса,
Дақиқа сўрайман ёрижон бўлсанг.
Иккимиз айлана бир томон бўлсак.

Йўқсил тонготарда ол карвон ўтса,
Ул карвон қушлари тахтравон тутса,
Ишласак бу бахтга, илкис мунг тутса,
Опичлаб олгали гўзал тун ўтса,
Йўқсил тонготарда ол карвон ўтса.

То Маҳшар базмига еткунга қадар,
Мен шотут баргларин aйлaгум дафтар,
Ҳар ёзган шеъримни оҳ, гулисафсар,
Сенга ўқиб берса бийрона, агар
То маҳшар базмига етгунга қадар.

Не имкон, бир томон юз томон бўлди,
Орзиқиб-орзиқиб кўз тамом бўлди,
Айролиқ гадодин шаҳжаҳон бўлди.
Путурлар ғазнамга ғазнабон бўлди.
Не имкон, бир томон юз томон бўлди.

Паришон-паришон қадам ташларман,
Бузилиб-бузилиб алам бошларман,
Узилиб-узилиб ситам бошларман,
«Шу икки қўлимни тоштарош этдим,
Бус-бутун умримни мен адош этдим».

Паришон-паришон қадам ташларман.

1990
Абдували Қутбиддин
Абдураҳмон ЖОМИЙ

“Баҳористон”дан

Ҳакимлардан бири демишки: “Ҳикматдан қирқ дафтар ёздим, аммо ундан наф кўрмадим. Ундан қирқ калимасин ихтиёр қилдим, аммо на манфаату на фойдасин билмадим. Ундан тўрт сўз танлаб олдим ва қидирган нарсамни топиб кўнгилга солдим:
Аввали шуки, аёлларга ҳам эркаклар каби эътимод қўйма… Иккинчиси шуки, бойликка мағрур бўлма, бойлик қанчалик фаровон бўлмасин, уни замон охири паймол этади:

Бойликдан керилмоқ – ақлдан нари,
Чунки у ўткинчи булут сингари.
Ўткинчи булутда жавҳар бўлса-да,
Субутига йўқдир ақлинг бовари.

Учинчиси улким, ўз яширин сирингни дўстингга ҳам айтма, чунки дўстликка халал етиб, душманликка айлангани ҳаётда кўп учрайди:

Эй ўғил, душманларингдан ёширин бўлса сиринг,
Яхшиси, дўстлар аро ҳам сўзлама, қолсин ниҳон.
Бу фалак каж айланиб, душман киши дўст бўлганин,
Дўст душман бўлганин ҳам кўрганим бор кўп замон.

Тўртинчи улким, фақат фойдаси тегадиган илмни олиш керак, фойдасиз фазилатдан қочмоқ ва фақат зарур нарсага қулоқ очмоқ лозим:

Энг зарур билимни қунт билан ўрган,
Зарур бўлмаганин ахтариб юрма.
Зарурини ҳосил қилгандан кейин,
Унга амал қилмай умр ўткурма.
* Дил дафтари

***
Азизу мўътабардирсан, аё жаннатмакон онам,
Баҳоси йўқ гуҳардирсан ҳамиша, ҳар замон, онам.

Дилимда ҳурматим кўпдир, баён этсам агар ошкор,
Ани минг бир ғазал бирла этолмасман баён, онам.

Ажаб эрмаски, Ой бирла Қуёш сендан меҳр олган,
Жаҳон сенсиз жаҳон эрмас, ўзингсан бир жаҳон, онам.

Агар хоки пойингга арзисам, минг бор шукр дердим,
Қаёнда бўлмасанг, сажда қилармен сен томон, онам.

Дилимда қанча меҳрим бор, бўлиб шоҳиста ҳар доим,
Азиз номингни ҳар ерда дегайман ҳар қачон, онам.

Алишмам икки дунёга оёғинг гардини асло,
Бу кўнгил мулкида танҳо эрурсан зарфишон, онам.

Сенинг ёдинг хаёлимдан чиқар жоним ила бир кун,
Ўзинг битта эдинг, мен ҳам ўзингдан битта жон, онам.

Сулаймон ШОДИЕВ
OMON BO'LING!

Bu dunyoning bori yo'ldir,
Bu yo'llarda tuzoq mo'ldir.
Yo'l boshida so'zim shuldir ―
Omon bo'ling, omon bo'ling!

Ko'zingizga tortsa ham mil,
Kiprigingiz bo'lsa ham qil,
Nomard bilan topishmang til ―
Sarson bo'ling, sarson bo'ling!

Nopok ketsa yerdagi jang,
Mayli, bo'lsin holingiz tang,
Hech bozorgir bo'la ko'rmang ―
Arzon bo'ling, arzon bo'ling!

Har darzni tez yopmoq uchun,
To'rt yon ildam chopmoq uchun,
Har shohga yo'l topmoq uchun ―
Beyuz bo'ling, bejon bo'ling!

Har bir ovga qosh-ko'z bo'lib,
G'olib yovga Siz o'z bo'lib,
Tana bo'lsa Siz po'st bo'lib
Faqat yenggan tomon bo'ling!

Menam odam, emas Xizr,
Har kim o'z bilganin tuzur.
She'rim tegib ketsa, uzr,
Omon bo'ling, omon bo'ling!

1988-yil
✍️ Halima Xudoyberdiyeva
* Ўлмас сатрлар

АЛИФБО

“А” ҳарфини ўрганиш-чун авваламбор
“Ассалом”ни такрорлашинг зарур, қизим.
Бу дарс эмас, насиҳат ҳам эмас зинҳор,
Бу эътиқод, бу тарбия, ғурур, қизим!

Бир маҳаллар ўша ҳарфни ўргансин деб
Қўлимизга айиқ расмин тутқазганлар.
Инсон эмас, махлуқ билан юзлаштириб,
Тарбияда бир нимадан ютқазганлар.

Кун келади – четга чиқиб ҳою ҳавас,
Ҳаммасини эзгуликка йўядилар;
Алифбонинг аввалида айиқ эмас,
Алла айтган аёл расмин қўядилар.

Шунда севинч бирла кулиб кўз-қароғим,
Ҳаволарга ҳайф бўлмади нолам, дейман.
Алпомишга “А” кетади, қизалоғим,
Барчинойга “Б” кетади, болам, дейман!

Жўрабек РАМАЗОН
​​​​ ОНАМГА БИР ҚУЧОҚ ГУЛ ОЛАРДИМ...

(таъсирли хикоя)

Университет таҳсилини тамомлаб эндигина иш бошлаган йилим эди. Ҳаяжон билан бешинчи синфларга дарсга кирдим. Биринчи дарсимни қизиқарли ўтиш учун синф доскасига инглиз тилида “Бир куни бой бўлсам онамга .... совға қиламан” деган жумлани ёздим-да, ўқувчиларга қараб:
Болалар, сиз доскага ёзилган жумладаги нуқталар ўрнига ўзингиз хоҳлаган сўзни қўйиб, гапни тўлдиринг. Тушунарлими?- дедим. Ўқувчиларга варақ тарқатдим. Синф сув қуйгандек жим-житлик ичида қолди. Болалар синф тахтасига кўз тикиб хаёлга берилдилар. Беш дақиқадан сўнг синф хонасини кезиб, тарқатган қоғозларимни йиғдим ва бирма -бир ўқий бошадим. Онасига қаср совға қилишни, машина олиб беришни, ҳаж зиёратига юборишни орзу қиларкан менинг жажжи дўстларим. Беғубор орзуларни ўқиганим сари синфда кулгу кўтарилар, тийнати покиза болажонларнинг шаффоф ниятидан кўнглимга нур инарди. Сўнгги варақдаги ёзувни ўқидим. “If I were rich, I would buy flowers for my mom”

Бу гапнинг эгаси синфга шу йили янги келган, ҳеч ким билан очилиб гаплашмайдиган, маъюсгина болакай эди.
Орамизда романтик дўстимиз ҳам бор экан, -дедим. – Сардор, ўрнингдан туриб ўртоқларингга бу вараққа нима ёзилганини тушунтирасанми?
Бир куни бойиб кетсам, онамга жуда кўп гуллар совға қиламан,- деб ёзилган устоз...
– Сардорнинг овози маҳзун, лекин қатъият билан чиқди.
Синфда енгил кулгу кўтарилди.
Мен жуда бой бўлсангиз, дегандим. Яъни ўзингизни бойиб кетган бадавлат дея тасаввур қилиб, сўнг ёзинг дедим. Шунга қарамай, гул олардим, деганингнинг ўзига хос сабаби бордир? – дея сўрадим.
Бироз жим турди-да:
Хаёлимга бошқа нарса келмади-да, устоз!- деди оҳиста. Чеҳрасида Мона Лизанинг юзидаги табассум ва қайғу қоришиқ ғариб ифода зоҳир эди.
Тушунтирдим-ку, Сардоржон? Хаёлингга бирор нима келиши учун яна нима қилишим керак эди? – Шундай дея жавоб варақаларини болаларга тарқатдим.
Дарс якунланганини билдириб қўнғироқ чалинди. Болалар тўзғиган ари уясидек ташқарига отилдилар.
Эртаси куни тонгда мактабга келсам, Сардорнинг отаси мени коридорда кутаётган экан. Қўлида кеча Сардорнинг орзуси ёзилган ғижимланган қоғозга кўзим тушди. Ўтириб бироз гаплашдик. Сўнг у кетди. Оёғимни зўрға босиб ўқитувчилар хонасига кирдим. Бошим айланарди. Юрагимдан ўкириққа ўхшаган нарса тўлиқиб келар, нафасим тиқилиб, ичимда нимадир портлашга шай тургандек эди. Мен қоғоздаги кичик бўшлиқни гул билан тўлдирган Сардорнинг ҳаётидаги улкан бўшлиқни ҳам гул билан тўлдиришга уринаётганини англадим. Уч ой аввал бахтсиз ҳодиса туфайли онасидан айрилган болакай ҳар жума куни отаси билан онасининг қабрини зиёрат қилишни канда қилмаслигини ва ўзи билан онаси ёқтирган гулларни олиб боришини билдим. Кеча тунда отаси эшитмаслиги учун юзини ёстиққа ўраб тонгача ўксиб йиғлаганини эшитдим. Ва англадимки фақатгина Университетнинг ўқитувчилик дипломи билан устозликни ўрганиб бўлмас экан...
* Дўст туҳфаси

Луқмони ҳаким насиҳатларидан:

– Жон ўғлим, Аллоҳ таолони танигил;
– айтган сўзингга амал қилғил;
– олдин ўйлаб, кейин сўзлагил;
– кишининг ҳақига кўз олайтирма;
– сирингни ўзгага айтма;
– дўстингни фойда ва зиёнда синагил;
– жоҳилу нодонлардан узоқ юр;
– зукко ва билимли дўст изла;
– яхши ишларда ғайратли бўл;
– аёлга оғиринг тушмасин;
– билимли ва холис одам билан маслаҳат қил;
– сўзласанг, далили билан гапир;
– ёшликни ғанимат бил;
– ёру дўстларни азиз тутғил;
– очиқ чеҳрали бўл;
– ота-онангни ғанимат бил;
– устозингни отанг каби улуғ санагил;
– харажатингни даромадингга биноан қил;
– ҳар ишда ўртача бўл;
– қўлингдан келганча меҳмонга хизмат қил;
– бировнинг уйига кирсанг, кўзингни ва тилингни тий.

“Насиҳатлар китоби”дан
#Халқаро_кун🗓

20 ноябрь – Бутунжаҳон бола куни 🌈


БМТ 1954 йилги резолюциясида барча мамлакатларга 20 ноябрни Бутунжаҳон бола куни сифатида нишонлашни тавсия этган.

Шунингдек, 20 ноябрь санасида 1959 йилда "Бола ҳуқуқлари ҳақидаги Декларация", 1989 йилда "Бола ҳуқуқлари тўғрисида Конвенция" қабул қилинган.

Байрам болалар фаровонлигини оширишга, дунё миқёсида болалар манфаатлари йўлида БМТ томонидан олиб борилаётган ишларни кучайтиришга қаратилган
.

Жорий йилда ушбу сана муносабати билан Ўзбекистон шаҳарларидаги тарихий ва замонавий объектлар кўк рангда ёритилади. Бундан мақсад – жамоатчилик эътиборини бола ҳуқуқлари масаласига қаратишдир.

📣Биздан узоклашманг!
t.me/MANAVIYATLIINSONLAR🇺🇿
#ДИҚҚАТ_ТАНЛОВ!
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2020 йил 13 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусни амалиётга жорий этиш самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги КҚ-20-IV-сонли қарори ижроси юзасидан университет талаба-ёшлари ўртасида 2020 йил 23-30 ноябрь қадар @MANAVIYATLIINSONLAR расмий канали(@Yoshlar_bilan_ishlash_bot- га ижодий ишлар юборилади)да ёшларни адабиётга қизиқишларини ошириш, истеъдодини юзага чиқариш ҳамда китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида “Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор” шиори остида истеъдодли шоира, жозибали насрий асарлар муаллифи Саида Зуннунова ижодини ўрганиш мақсадида қуйида келтирилган хеш-теглар асосида танлов эълон қилинади:
1. #eng_yaxhi_taqdimot,
2. #eng_yaxshi_esse,
3. #eng_yaxshi_rasm(yoki illyustratsiya),
4. #eng_yaxshi_parcha,
5. #eng_yaxshi_sahna_ko`rinishi,
6. #eng_yaxshi_insho,
7. #eng_yaxshi_sher
ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ ТАРТИБИ:
1-номинация бўйича муаллиф томонидан истеъдодли шоира, жозибали насрий асарлар муаллифи Саида Зуннунова ижоди бўйича тайёрланган тақдимот видеолавҳа орқали (муаллиф овозли изоҳ бериши ёки ўзи иштирок этиши мумкин. Иккаласидан бири бўлиши шарт. Танловни баҳолаш тартиби бўйича унинг сифатига, мазмунан ёритилишига, маълумотларнинг тўлиқ берилишига алоҳида эътибор қаратилади);
2-номинация бўйича муаллиф томонидан шоира ижодларидан бирига ёзилган эссе (Танловни баҳолаш бўйича эссе ёзиш тартибига амал қилганлигига алоҳида эътибор берилади);
3-номинация бўйича муаллиф томонидан шоиранинг ижодларидан бирига атаб чизилган расм ёки иллюстрация (Танловни баҳолаш бўйича муаллиф томонидан танланган асарнинг мазмун моҳияти акс этганлигига ва сифатига алоҳида эътибор берилади).
4-номинация бўйича муаллиф шоиранинг ижодларидан бирини танлаш ва шу асосда парча ёки монолог тайёрлаш видеоролик орқали (Танловни баҳолаш бўйича тайёрланадиган видеороликнинг сифати, нутқи ва образга киришига алоҳида эътибор қаратилади);
5-номинация бўйича муаллиф томонидан шоиранинг ижодидан бири бўйича тайёрланган саҳна кўриниши видеоролик орқали (Танловни баҳолаш бўйича тайёрланадиган видеороликнинг сифати, мазмунан ёритилиши, саҳна декорациясига алоҳида эътибор қаратилади).
6-номинация бўйича муаллиф томонидан шоиранинг ижодига бағишлаб иншо ёзиш. Тақдим этиш тартиби word ёки pdf (Танловни баҳолашда иншо ёзиш тартибига тўлиқ амал қилишига алоҳида эътибор қаратилади).
7-номинация бўйича муаллиф томонидан шоирага атаб ёзилган шеър (Танловни баҳолашда шеър ёзиш тартибига тўлиқ амал қилганлиги ҳамда мазмунига алоҳида эътибор қаратилади).
Танловга тушган ижодий ишлар ҳакамлар томонидан 10 баллик тизимда баҳоланади.
Танлов бўйича ижодий ишларни қабул қилиш муддати 2020 йил 30ноябрь соат 18-00га қадар.
Танловда иштирок этиш истаги бўлганлар мазкур @Yoshlar_bilan_ishlash_bot - га кириб юборишлари мумкин.

ТАНЛОВ ИККИ БОСҚИЧДА ЎТКАЗИЛАДИ:
БИРИНЧИ БОСҚИЧДА ФАКУЛЬТЕТ КАНАЛИДА БЕРИЛАДИ 23-27 НОЯБРЬ КУНЛАРИ
ИККИНЧИ БОСҚИЧДА ҲАР БИР НОМИНАЦИЯ БЎЙИЧА ФАКУЛЬТЕТ БОСҚИЧИДАН 3 ТАДАН ҒОЛИБЛАР УНИВЕРСИТЕТ БОСҚИЧИДА ИШТИРОК ЭТАДИ 27-30 НОЯБРЬ


ЭСЛАТМА! ТАНЛОВ ЯККА ТАРТИБДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИ.
ЮБОРИЛАДИГАН БАРЧА ИЖОДИЙ ИШЛАР КАНАЛГА ЧИҚАРИЛАДИ.
ТАНЛОВ ШАРТИ БЎЙИЧА ҲАКАМЛАР ИЖОДИЙ ИШЛАРНИ ТЕГИШЛИ ТАРТИБДА БАҲОЛАЙДИ.
ТАНЛОВ ШАРТИ БЎЙИЧА ТАЙЁРЛАНМАГАН ИЖОДИЙ ИШЛАР ҲАКАМЛАР ТОМОНИДАН БАҲОЛАНМАЙДИ. ТАНЛОВ НАТИЖАЛАРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН СЎНГ ЭЪТИРОЗЛАР ИНОБАТГА ОЛИНМАЙДИ. БЕЛГИЛАНГАН ТАРТИБДА БЕРИЛМАГАН ИЖОДИЙ ИШЛАР КАНАЛГА ЧИҚАРИЛМАЙДИ.

👉ҚУЙИДАГИ ТАРТИБДА АМАЛГА ОШИРИЛИШИ ШАРТ, БЎЛМАСА КАНАЛГА ЮКЛАНМАЙДИ.
-------------------------------------------------
Видеоролик, аудио, фото, матн, word, pdf
-------------------------------------------------
#adiblar_xiyoboni
#buxdu_besh_tashabbus
#adabiyotga_etibor_manaviyatga_kelajakka_e`tibor
#eng_yaxhi_taqdimot - ҳар бир хеш-тег номи ёзилади бу ерда.
-------------------------------------------------
Исми ва фамилияси
Бухоро давлат университети ....... факультети .... гуруҳ талабаси
-------------------------------------------------
👉@MANAVIYATLIINSONLAR
📣 ДИҚҚАТ ЭЪЛОН❗️
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2020 йил 13 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусни амалиётга жорий этиш самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги КҚ-20-IV-сонли қарори ижроси юзасидан университет талаба-ёшлари ўртасида 2020 йил 23-30 ноябрга қадар ёшларни адабиётга қизиқишларини ошириш, истеъдодини юзага чиқариш ҳамда китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида “Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор” шиори остида

👉@buxdu_5tashabbus расмий канали(@buxdu_5_tashabbus_bot га ижодий ишлар юборилади) да ўзбек тарихчиси, филолог, Ўрта Осиё жадидчилигининг таниқли вакилларидан бири, биринчи ўзбек профессори  Абдурауф Фитрат

ҳамда

👉@MANAVIYATLIINSONLAR расмий канали(@Yoshlar_bilan_ishlash_bot- га ижодий ишлар юборилади)да истеъдодли шоира, жозибали насрий асарлар муаллифи Саида Зуннунова ижодини ўрганиш мақсадида танлов эълон қилинди.

ТАНЛОВ ИККИ БОСҚИЧДА ЎТКАЗИЛАДИ:
БИРИНЧИ БОСҚИЧДА ФАКУЛЬТЕТ КАНАЛИДА БЕРИЛАДИ 23-27 НОЯБРЬ КУНЛАРИ
ИККИНЧИ БОСҚИЧДА ҲАР БИР НОМИНАЦИЯ БЎЙИЧА ФАКУЛЬТЕТ БОСҚИЧИДАН 3 ТАДАН ҒОЛИБЛАР УНИВЕРСИТЕТ БОСҚИЧИДА ИШТИРОК ЭТАДИ 27-30 НОЯБРЬ
Ушба танловда талаба-ёшларни фаол иштирок этишлари сўралади.
Ҳар бир адиб бўйича эълон қилинган канал ва ботлари берилган ижодий ишларни юбориш учун.