Қизларингизга илм беринг!.
Улар миллатни тарбиялайдилар!
Биласизми Сингапурда дипломи бор аёллар турмушга чиқсалар давлатдан катта тўёна, агар фарзанд кўрсалар бошқа ўқимаган аёлларга нисбатан кўпроқ суюнчи пулларини оладилар. Хўш нима учун шунақа? Чунки буюк ислоҳотчи Ли Куан Ю мамлакатнинг муаффақияти аввалом бор илмли,зиёли аёллар ва оналарга боғлиқлигини тушуниб етганди. Тарих кўрсатдики Ли Куан Ю юз фоиз хақ бўлиб чиқди.
Ақлли ва илмли аёл, илмсиз, дунёқараши паст аёллардан кўра дунёга, хаётга реал кўз билан бахо бера оларкан. Бундай аёллар замонавий тенденциялар ва хаққонийлик билан ўз хаётлари ва оилаларини келажагини қура оладилар. Улар ўз турмуш ўртоқларига, фарзандларига тўғри йўналишларни бера олиш қурбига эга бўладилар. Энг камида бундай аёллар ўз соғлиқларига ва оила соғлиғига катта эътибор бера оладилар. Улар ўз турмуш ўртоқларига келажак истиқболларига олиб борувчи порлоқ йўлларни кўрсата оладилар, керак пайти танқид қилиб, зарур пайтда мақтов билан муаффақиятларга эриштира оладилар.
Илмли, ақлли аёллар қорин ғамидан, уйдаги мебель, идиш-товоқ, латта-путта каби майда нарсалардан юқори турадилар. Улар мўлжални жуда юқори оладилар ва оилани юксакликка олиб чиқиш режаларини қила оладилар. Бундай аёллар ўз эрлари ва фарзандларига китоб тутқазадилар ва илм-фанга йўналтирадилар.
Хар қандай буюк эркакнинг ортида буюк аёл туради деб бежизга айтилмаган. Интеллекти юқори аёл албатта буюк фарзандларни камолотга эриштирадилар. Отадан қон, жисм ўтсада, ақл, тафаккур кўпроқ онадан ўтади. Шунинг учун илмли, иймонли аёлларга уйланиш мақсадга мувофиқдир.
Интеллектуал ўткир билимга эга, ақл-фаросатли аёллар ўз эрларини йўқотган тарзда хам, ёки уларнинг аблах бўлиб чиқишидан қатъий назар барибир ўз хаёт йўлларини топиб кета оладилар. Чунки бундай аёллар ўз оилаларини иқтисодий-маънавий жиҳатдан қўрғон каби химоялаш усулларини топа оладилар.
Нима учун интеллектуаллар ўзларига жуда иқтидорли интеллектуал кучли аёлларни танлаганлар. Чунки улар биладилар фақат кучсиз одамлар ўзларидан хам кучсизларни танлашларини, улар ўзларига мос ва хос, замон билан хамнафас юрувчи жуфтни бежизга танламаганлар. Чунки бундай кучли одамларга фақатгина шунақа кучли аёлларгина илхом бера оладилар.
Хўш биздачи? Бизда эса "Аёл бахти" номли тренинглар. Аёлларга ёш қизалоқлигидан бўйсуниш, овқат қилиш, тикиш-бичиш, ўз хаётини қурбон қилиш йўллари ўргатилади. Тенденциялар қанчалик ўзгармасин, дунё қанчалик тараққиётга қадам қўймасин биздаги қарашлар халиям XV асрдаги ахволда. "Бўлмаса эрсиз қоласан ва тамомсан" принциплари устунлигича қолмоқда.
Дунё аёлнинг бўғирсоқ пиширишни билиши ёки билмаслигига эмас, балки унинг тафаккури ва профессионализмига хайратланади.
Ўзингизнинг истеъдодингизни, билимингизни намоён қилишдан, янги ғояларингизни амалга оширишдан хеч қачон қўрқманг, эски стреотиплардан баралла воз кечинг. Кир ювуш ва овқат қилишни истаган пайтда ўрганиб олиш мумкун, аммо мияни билимга, тафаккур ва кўникмаларга тўлдиришга кейин кеч бўлиши мумкин.
Қозоқ тилидан таржима қилинди.
@Исроил Тиллабоев

Психолог МИХАИЛ ЛAБКОВСКИЙ дан БОЛAЛAРНИ ТAРБИЯ ҚИЛИШ БЎЙИЧА 12 МAСЛAҲAТ
1. Бахтсиз одамлар бошқаларни бахтли қилишга ёки уларни бахтли бўлишида ёрдам беришга қодир эмаслар. Фарзандларингизга бахтни ўргатишдан олдин, бу нима эканлигини англаш яхшидир.
2. Кўпинча бир оилада бутунлай бошқача характерли фарзандлар улғайишади: бири доим қийналиб юрса, иккинчиси дунёдаги ҳамма нарсага осонлик билан эришади. Ота-оналарнинг ўзлари ўғиллари ва қизлари қандай қилиб ўзларининг аниқ нусхаларига айланганини сезмайдилар ҳам.
3. Тўлақонли тарбия учун болаларнинг озиқ-овқатига, кийим-кечак ва даволанишига бўлган жисмоний эҳтиёжларини қондиришнинг ўзи етарли эмас. Аммо кўплаб ота-оналар фарзандларининг ривожланиши учун шундай ғамхўрлик қилишнинг ўзи етарли деб ҳисоблашади.
4. Болалигида бола билан қандай мулоқот қилсангиз, улар сизнинг кексалигингизда сизга шундай муносабатда бўладилар.
5.Aгар бошланғич мактабда, болангиз ёрдамингизсиз дарсларни яхши тушунмаса, сиз узоқ вақт давомида дарслари билан шуғулланишингизга тўғри келса, муаммо болада эмас, балки мактабдадир. Мактабни ўзгартириш керакдир.
6. Болаларни жазолаш мумкин ва баъзан керак. Лекин сиз болани ва унинг ҳаракатини аниқ ажратишингиз керак.
7.Чўнтак пуллари олти ёшдан бошлаб боланинг ёнида бўлиши керак. Катта пуллар эмас албатта, лекин сарфларига мунтазам аралашиш керак эмас.
8. Болалар учун ўз ҳаётини ўтказиш, нима қилиш ва нима қилмаслик кераклигини ҳал қилиш, улар учун муаммоларини ҳал қилиш, амбицияларингиз, умидларингиз, кўрсатмаларингиз билан уларга босим ўтказиш керак эмас. Сиз кексайганизда, улар қандай яшайдилар?
9. Мен доимий яқин назоратга қаршиман. Бола оиланинг уни севиши, ҳурмат қилиши ва унга ишонишига ишонч ҳосил қилиши керак.
10. Ўсмир хонасидаги тартибсизлик унинг ички ҳолатига мос келади. Унинг руҳий оламида ташқи тартибсизлик мана шундай ифодаланади.
11. Тарбия беришда ўрнак бўлиш керак, фақат қандай яшашни тушунтиришнинг фойдаси кам.
12. Болалар билан муаммолар ҳақида эмас, балки уларни қандай ечиш, режаларни амалга ошириш ҳақида гаплашиш керак.
Ота-оналар учун психология

Forwarded from Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
#Бу_муҳим
⚡️Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!
Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" бошланмоқда.
Мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда Youtubeдаги саҳифасида ушбу ҳавола https://youtu.be/iLOIXxL0nek орқали томоша қилишингиз мумкин.
Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!
Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
29 сентябрь. Кечки соат 00:00. Туркиянинг Анқара шаҳри. Миллий кутубхона. Одатда бу вақтда аксарият инсонлар уйқуда бўлади. Инсон уйқудан ором олиши тасдиқланган. Ушбу кутубхонада уйқуданда кўпроқ ҳордиқ берадиган имконият бор. Бу ердаги инсонлар энг ширин нарса-уйқудан воз кечиб, билим олиш билан банд.
Бир шогирд узоқ фурсат машҳур рассомнинг қўлида таълим олибди ва касб маҳоратини эгаллаб олгач, устозидан оқ фотиҳа беришни сўрабди.
- Ижозат берсангиз, мен ҳам мустақил иш бошласам, ўрганганларимни амалда тадбиқ этсам…
Устоз жавоб берибди:
- Сен менинг энг яхши шогирдимсан, жуда кўп нарсани ўргандинг. Аммо мустақил иш бошлашингдан олдин сўнгги маслаҳатим бор. Бунинг учун боргин-да, энг яхши расмингни чизиб кел!
Шогирд устозининг олдидан мамнун ҳолда чиқиб, бор маҳорати билан зўр расм чизибди. Сўнг уни устозининг олдига олиб келибди. Устози расмни кўриб, шогирдига топшириқ берибди:
- Энди шу суратни шаҳарнинг энг гавжум жойига олиб бориб илиб қўй ва ёнига қизил қалам қўйиб, шу сатрларни ёз: «Расмга эътирози борлар қизил қалам билан ўша эътироз ўрнига белги қўйсин!»
Ўз расмининг мукаммаллигига шубҳа қилмаган шогирд устозининг айтганини бажарибди ва икки кундан сўнг кўз ёш билан қайтиб келибди:
- Устоз, мендан рассом чиқмайди! Қаранг, энг мукаммал деб ҳисоблаган расмим ҳам одамларга ёқмабди.
Устоз қараса расмнинг ҳамма жойига қизил билан чизиб ташланган, қизил қалам тегмаган жойи йўқ ҳисоби. Шунда шогирдини овутиш учун устоз яна битта топшириқ берибди.
- Энди қизил қаламларни ўчириб ташлагин-да, шу расмни ўша гавжум жойга яна илиб қўй, аммо бу сафар расмнинг ёнида қизил қалам эмас, мўйқалам билан ранглар идишини қолдир ва шу сатрларни ёз: «Расмга эътирози борлар мўйқалам билан ўша эътирозни тузатиб қўйсин!»
Шогирд чиқиб кетибди. Бир кун, икки кун, бир ҳафта, бир ой вақт ўтибди. Аммо расмга биронта одам ўзгартириш киритмабди. Шогирд буни тушуна олмай турганида устози унга сўнгги маслаҳатини илинибди:
- Кўрдингми! Одамлар шунақа, танқид қилиш сўралса ҳамма ўзини шу касб мутахассиси ҳисоблайди, аммо тузатишга келганда ҳаммалари жим бўлишади.
Унутма, бирон нарсани танқид қилишдан аввал ўрнига нима бера олишинг мумкинлигини ўйла. Йўқса, танқид қилма! Отабек Хасанов - Лидерлар китобидан

Forwarded from Otabek Hasanov
#Табрик
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги жамоаси номидан соҳанинг барча вакилларини 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий қутлаймиз.
Таълим тизимимиз тараққиёти, ёш авлодимизга илм ва касб сирларини ўргатиш, халқ билан ҳамнафас давлат хизматчиларининг янги авлодини шакллантиришда чинакам фидойилик кўрсатаётган юртдошларимизнинг ҳаёти, фаолияти таҳсинга сазовор.
Соҳани ривожлантириш йўлида фидойилик билан меҳнат қилаётган барча устозларга, мураббийларга мустаҳкам соғлик, машаққатли ва шарафли фаолиятларида янги-янги зафарлар тилаймиз!
@otabek_khasanov

Устоз мақоми
Балки ҳаёти давомида “ўқи”деган сўзни энг кўп ишлатадиган инсон устоздир. Шунданми, уларнинг мақоми улуғ. Уларнинг йўллари шарафли. Қайсики катта бир натижаларга эришган инсонларни кўрмайлик, улар муваффақиятини устозлари билан боғлайди. Яхши устоз кўрганлигимдан, дейди.
Ҳар бир оилада фарзанд учун илк мураббий эса ота-она. Айниқса, ўғил фарзанд камолоти учун отанинг ўрни жуда муҳим.
Бир олимни олдиларига бир инсон келиб боласи уларга ўхшаши учун нима қилиши кераклиги ҳақида сўрайди. Шунда улар "Сизнинг ўзингиз отамга ўхшаган бўлишингиз керак", деб жавоб берганида ҳам ҳикмат бўлган.
Бошланғич синфдаги яхши устоз эса ўқувчини келажакда илмга боғланишига йўл очадиган муҳим инсон. Жуда кўп буюклар илк устозлари ҳақида фахр билан гапириши сабаби ҳам шунда.
Бугун давлат идораларида ёниб, муваффақиятли ишлаётган ёш кадрлар билан гаплашганимда ҳам ишхонадаги тажрибали инсонлар устозлик қилаётгани ҳақида айтади. Нима демоқчиман, ҳатто ҳаётдаги мустақил қадамларда ҳам яхши устознинг йўл-йўриғи муҳим.
Айни дамда кўз ўнглимда шахсан мен учун ҳам бугунга қадар ўз билими ва тажрибасини беминнат ўргатган азиз инсонлар бирма-бир гавдаланяпти. Йиллар балки бизни ўзгартирар. Лекин сизлар ўзгармайсиз. Ҳануз ёш, янги авлодларга "ўқи", "илм ол" дейиш, ўқитиш билан машғулсиз.
Биз учун ҳамиша қадрлисиз! Байрамингиз муборак бўлсин, устозлар!

«МУАЛЛИМ»
Шеърга шунчаки браво👍
Барча Устоз ва мураббийларга байрам муборак бўлсин. Бахтимизга соғ бўлинг, азиз Устозлар!

Дўстлар икки хил бўладилар: биринчилари – ўз ихтиёрлари билан самимий дўст бўлганлар. Иккинчилари – мажбурият ва зарурият юзасидан аҳду паймон боғлаганлар. Буларнинг мақсади фойда кўрмоқ ва зарардан қочмоқдир. Лекин самимият ва садоқатга асосланган дўстлик ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар шароитда ишончли бўлади. Зарурият ва мажбурият натижасида пайдо бўлган дўстлик эса ундай бўлмайди. У дарё каби гоҳ тошиб, атрофни босади, гоҳ қуриб, суви озайиб қолади. Зарурият юзасидан пайдо бўлган дўстликка ишониш дуруст эмас. Зарурият ўртадан кўтарилиши билан дўстлик адоватга айланиши эҳтимол.
Тоҳир Малик.
«Меҳмон туйғулар»
Тоҳир Малик.
«Меҳмон туйғулар»
LUQMONI HAKIMDAN HIKMATLAR:
- Odamlarning donosi kim?
- Hayot tashvishlaridan diltang bo'lmagani.
- Odamlarning qudratlisi kim?
- Aqli komil bo'lgani.
- Ul qanday olovki, o'z yoquvchisini kuydiradi?
- Hasad.
- Ul qaysi binoki, hech xarob bo'lmas?
- Adolat.
- Ul qanday achchiqlikki, oxiri shirin bo'lur?
- Sabr.
- Ul qanday shirinlikki, oxiri achchiq bo'lur?
- Tezlik.
- Ul qanday bemorlikki, tabiblar uning muolajasidan ojizdur?
- Ahmoqlik.

-Болалар бахтиёрлигининг сирларидан бири шуки, - деди бир куни Луқмони ҳаким. Улар келажак ёки ўтмишда эмас, ҳозирги вақтда яшайдилар.
-Яхши тушунмадик? - дейишди одамлар. Ҳаким изоҳ берди:
Агар нимадандир ташвишда бўлсангиз, келажакда яшаяпсиз. Агар нимадандир хафа бўлсангиз, ўтмишда яшаяпсиз. Агар сиз хотиржам ва қалбингиз равшан бўлса, демак, ҳозирда яшаётган бўласиз.

Тулки дарёнинг нариги қирғоғида турган туядан сўради:
— Сув сатҳи чуқур эмасми?
Туя жавоб берди:
— Йўқ, елка баробар.
Тулки ўзини сувга отган эди дарё чуқурлигидан уни домига торта бошлади. У гоҳ сув ичига ғарқ бўлиб, гоҳ типирчилаб зўрға бошини сувдан чиқариб, аранг бир тошга тирмашиб жонини сақлаб қолди. Кейин хансираганча туяга бақирди:
— Сен дарёни елка баробар, демаганмидинг?!
Туя яна хотиржам жавоб берди:
— Ҳа, шундай, лекин у менинг елкам баробар.
Қиссадан ҳисса:
Бировдан маслаҳат сўрасангиз, у ўз имкониятларидан келиб чиқиб маслаҳат бериши мумкинлигини ҳисобга олинг. Ҳамманинг ҳам кўрсатмалари ёки ҳаёт йўлини тўлиғича ўзингизга йўл тутманг. Йўқса, улар кечиб ўтган йўл, сизни ғарқ қилиши мумкин.
Бирор ишда иккилансангиз, омонатдор, сизни яхши тушунган, шароит ва имкониятларингиздан қисман хабардор ҳамда ҳаётий тажрибага эга бўлган кишидан маслаҳат сўранг.

Буюк Шекспирнинг олтинга тенг сўзлари:
"Мен ҳамиша ўзимни бахтиёр сезаман. Биласанми нега?!
Чунки мен ҳеч кимдан ҳеч нарса кутмайман. Кутиш бу азоб. Ҳаёт қисқа....
Шундай экан, ўз ҳаётингни сев....
Ҳамиша кулиб боқ.... Гапиришдан олдин тингла... Ёзишдан олдин ўйла....
Пулни сарфлашдан олдин ишлаб топ....
Аразлашдан олдин кечиришни бил....
Оғритишдан олдин ҳис қил.... Нафратланишдан олдин сев....
Ўлишдан олдин яша!

Agar ota-onalar mehnat qilayotgan bir paytda, farzandlar kayfu-safo bilan band bo'lsa, bilib qo'yingki, ularning nabiralari tilanchilik qiladi.
Yapon maqoli
@liderlar1
Yapon maqoli
@liderlar1