LATIFA
41.9K subscribers
1.33K photos
2.66K videos
1 file
306 links
Энг сара ичак узди латифалар ва дунё оламидаги қизиқарли видеолар фақат бизда!👍

Рекламаларсиз телеграм каналдан баҳраманд бўлинг! 😊

Админ: @LATIFA_BBOT

Реклама: @Reklama_1Q @shokin_pricee
Download Telegram
Афандининг бир қизи бор экан. Унга бирдан уч йигит ошиқ бўлибди. Учаласи уч юртдан экан, биринчиси: ўзбек, иккинчиси: рус, учинчиси: немис экан. 
Афанди уларга шарт қўйибди:
— Ўзингизга ёққан гулни олиб келинглар. Улар олиб келибди. 
— Энди ҳар ким ўзи олиб келган гулни есин, - дебди. 
Ўзбек лола олиб келган экан, уни бемалол ебди. Рус атиргул олиб келган экан. У гулни еяр экан, ҳам кулармиш, ҳам йиғлармиш.
— Нега йиғлаяпсан, деб сўрашса 
— Атиргулнинг тикани бўғзимга тиқиляпти, - дермиш.
— Унда нега кулаяпсан, -деб сурашса
— Ану немис кактус кўтариб келяпти, - дермиш.
😂

💥 @LATIFA 💥
― Қара-чи, кечки овқатга нима пиширишяпти экан?
― Хотинингни пиширишяпти экан, ёнида фрииси ҳам бор экан))

💥 @LATIFA 💥
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пародияни ёрворишибди 😁

Радарга кўп тушадиган танишларга юборамиз!

💥 @LATIFA 💥
Битта ҳожака Ўзбекистон бўйлаб саёҳатга чиқибди. Фарғонада меҳмон қилишибди, кетишида:
— Мени мозорга оборинглар, - дебди
Оборишибди. У мозорни зиёрат этиб, тиловат қилибди.
Кейин Самарқандга борибди. У ерда ҳам ҳамма жойни кўрсатишибди. Қайтишида яна мозорини зиёрат қилибди.
Кейин Қашқадарёга бориб, айланиб:
— Энди мозорга оборинглар, - деса
— Бизда мозор йўқ, - дейишибди
— Ие, ўлганларни қаёққа кўмасизлар, - деса
— Бизда ҳеч ким ўлмайди, туғилиб Тошкентга кетишади, - дейишибди. 😂😂

💥 @LATIFA 💥
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Даҳшатли авария содир бўлди...

💥 @LATIFA 💥
Бир куни чумчуқ пастроқ учиб кетаётиб, катта тезликда келаётган мотоцикл билан тўқнашиб кетибди. Мотоциклчи тўхтаб, чумчуқни олиб, уйига борибди. Қушни қафасга қўйиб дон ва сув солинган идишни олдига қўйибди. Чумчуқ ҳушига келиб қараса, қафасда экан. Сув ва донга қараб туриб:
— Жин урсин! Мотоциклчини ўлдириб қўйибманку неччи йил беришган экана, - деган экан.😂

💥 @LATIFA 💥
Хотин эрдан аразлаб онасиникига кетиб қолди. Лекин кўп ўтмай қайтиб келиб эрига:
— Мени кечиринг, - деб ёлбора бошлади.
Эрнинг фиғони фалакка чиқди:
— Кетиб қолганингни кечиришим мумкин, аммо қайтиб келганингни у дунё, бу дунё кечирмайман!

💥 @LATIFA 💥
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Даҳшат шеър экан 😁

💥 @LATIFA 💥
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Роса қизиқ ўйин экан 😂

💥 @LATIFA 💥
“Ҳаётимда 3 та аёл бор улар: онам, хотиним ва қизим”, деб интервью берган қўшиқчининг телефонига бувисидан хабар келибди: “Пенсия пулимга олиб берган совғаларим тешиб чиқсин!”

💥 @LATIFA 💥
Ана бўлмаса! Шедевр санъат асари 😁

• Суратда Абу Райҳон Беруний,
• Исмда Ибн Сино,
• Санани кўрган Навоий ҳайрон ўлтурур эди.

Хуллас, Кусто ҳайратда))

💥 @LATIFA 💥
Кеча свет йўғлигида туғилган рубоийлар 😁

Свет йўғи телфонга балолиғ бўлди,
Зарядга қўймадим, хатолиғ бўлди.
Гуруҳда ёзолмай ўлтирибман жим,
Ё Раб, нетайин не юз қаролиғ бўлди.

Зулматда телфон шодумон бўлмас эмиш,
Движок ҳам унга меҳрибон бўлмас эмиш.
Электр ёнмайин шам кўтарса бош,
Телеграм ҳам менга ошиён бўлмас эмиш.

Ҳар кимки заряди бор телфон титкусидир,
Ҳар кимки заряди йўқ алам юткусидир.
Яхши киши кеча зарядлаб олган,
Йўқлари светни анча куткусидир.

💥 @LATIFA 💥
Тарихий филмда телефон нима килаяпти 😂

💥 @LATIFA 💥
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Запални ёмони 😂

Ҳушёрлик - давр талаби))

💥 @LATIFA 💥
Чет эллик бир сайёҳ:
— Ўзбеклар қанчалик бахил, хасис халқ эканлигини тасаввур ҳам қилолмайсиз...


Чой дамлади, бир пиёла тўлдириб қўйди-да, ўйланиб қолди, қайта чойнакка ағдарди. Иккинчи маротаба ҳам яна тўлдириб қўйди-да, иккиланди, шекилли, шоша-пиша чойнакка қайтариб қўйди. Учинчи маротаба ҳам шу аҳвол.

Ҳар тугул, қовоқ солиб турганимдан аччиғим чиққанини сезган кўринади, орадан нақд беш дақиқа ўтгач, бир қарорга келган, шекилли, пиёланинг тагига озгина чой қўйганча менга узатди.

Бечора, шунда ҳам “кўп қуйиб юбордим” деб ўйлаётган бўлса керак, иккинчи қўли билан юрагини ушлаб олган — бахил.

💥 @LATIFA 💥
Жиннилар жиннихонада ўзларича тўй қилаяпти. Биттаси қўшиқ айтаяпти, биттаси челакни чаляпти, биттаси супургини гитара қилиб олса, бир жинни бурчакда орқа томонга қараб олиб "Тиииирррр, тиртиртир" - деб турса. Врач келиб:⠀
— Сен нима қилаяпсан, бурчакда тириллаб тўйга қатнашмийсанми, - деса.⠀
Ҳалиги жинни врачга қараб:⠀
— Свет йўқ-ку, мен движокман, - дермиш. 🤣

💥 @LATIFA 💥
Маймуннинг қўлида фотоаппарат бор экан, у ўрмонга кириб борганида, ҳайвонлар фотоаппаратни кўриб қизиқишибди.
Шер маймунга қараб:⠀
— Бу нима, деб сўрабди⠀
Маймун:⠀
— Чиқ-чиқ, - дебди.⠀
Маймун шерга:⠀
— Тур расмга тушураман, - дебди⠀
Чиқ-чиқ қилибди.⠀
— Нархи 1500 бўлади. Бер, - дебди.⠀
Кейин ҳамма ҳайвонлар расмга тушибди. Қуён буни кўриб дўконга борибди.⠀
— Мангаям чиқ-чиқ беринг.⠀
Сотувчи бу милтиқ бўлса керак, деб қуёнга берибди. Айиқ қуёндан сўрабди:⠀
— Бу нима?⠀
Қуён:⠀
— Чиқ-чиқ, дермиш⠀
— Тур! Бииир-иккииии-ууууч.⠀
— Чиқ-чиқ⠀
Гумбуллаган овоз келибди. Қуён айиқни отиб қўйибди. Қуён ўлган айиққа қараб:⠀
— Шантаж қилма! Барибир, 1500 берасан, - дебди.

💥 @LATIFA 💥
❗️Жуда фойдали маслаҳат:

Агар тўхтовсиз чарчаб, нуқул уйқунгиз келаётган бўлса, чойга лимон солинг, бир оз долчин қўшинг. Кейин Гавайи оролларигами ё Малайзиягами чипта олинг-да, самолётга ўтириб, учиб кетинг. Асабларингиз жойига тушиб, анча тетиклашасиз. Анави чойни хоҳласангиз ичинг, хоҳласангиз ичманг. Бир тийинлик фойдаси йўқ, барибир 😂

💥 @LATIFA 💥
Тўйдан аввал:
Йигит:

- Ва нихоят. Эҳ қачондан бери кутяпман.
Қиз:
- Кетишимни истайсизми ?
Йигит:
- Йўқ бу гапни қаердан топдинг буни ўйлаш ҳам вахимага солади мени!
Қиз:
- Мени севасизми ?
Йигит:
- Албатта! Ҳар доим !
Қиз:
- Бошқа қизлар билан ҳам юрганмисиз ?
Йигит:
- Йўқ асло нега сўраяпсан ?
Қиз:
- Мени кинога олиб борасизми ?
Йигит:
- Ҳа! Қачон истасанг ўша пайт !
Қиз:
- Мени урасизми ?
Йигит:
- Хаёлинг жойидами асло !
Қиз:
- Сизга ишонсам боладими ?
Йигит: - Ха.
Қиз:
- Севгилим...

Тўйдан 10 йил кейин👆🏻
Энди шу сухбатни пастдан тепага ўқинг 😂

💥 @LATIFA 💥
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
300 000 000 ўғирлаган ўғрининг суддаги охирги сўзи...😂

💥 @LATIFA 💥
​​Иккита янги бой учинчи янги бойни қўлтиғидан ушлаб олиб кетяпти. Бир йўловчи уларга қараб:
-"Нега буни қўлтиғидан етаклаб олдинглар? Мастмикан, кўп ичиб юборибдими" - деса, бойлар:
- "Йўғе, буни машинаси ремонтда, ҳечам пиёда юрмаган, юришни ўргатяпмиз" – дермиш.


💥 @LATIFA 💥