LATIFA
41.9K subscribers
1.33K photos
2.66K videos
1 file
306 links
Энг сара ичак узди латифалар ва дунё оламидаги қизиқарли видеолар фақат бизда!👍

Рекламаларсиз телеграм каналдан баҳраманд бўлинг! 😊

Админ: @LATIFA_BBOT

Реклама: @Reklama_1Q @shokin_pricee
Download Telegram
​​Бир каттакон амалдор йиғилишда.
— Мана, ўртоқлар, кризисни бошдан ўтказаяпмиз, бу йил гўшт маҳсулотларининг нархи ошиб кетиш арафасида, шунга қандай чора кўрасизлар?

Ҳамма жим турса, бир отахон туриб:
— Энди кўпрок ишлашимизга тўғри келади. Кунига 8 соат эмас 12 соат ишлаймиз.
— Яшанг, отахон. Кейинги йил сут маҳсулотларининг ҳам нархи ошиб кетса, нима киласизлар?

Яна ҳамма жим, бироз вакт ўтиб, ўша отахон туриб:
— Унда 12 соат эмас 16 соат ишлаймиз.
— Барака топинг, отахон. Ҳамма шу отахондек фикр қилиши керак. Айтайлик ундан кейинги йил нон маҳсулотларининг ҳам нархи ошса, унда нима чора кўрасизлар?

Отахон яна туриб:
— Агар шундай бўлса, ноилож 24 соат ишлашга мажбурмиз...
— Барака топинг, ота. Кечирасиз, сиз ўзи нима иш қиласиз, отахон?
— Мен гўрковман, болам, гўрков...

💥 @LATIFA 💥
Қадим-қадим замонда бир золим подшох бўлган экан, унинг зулмидан халқ жуда кўп азият чеккан экан.
Вақтлар ўтиб подшохни вақт-соати етиб ўлим тўшагига ётиб қолиб йиғлайдиган бўлиб қолибди. Шунда подшохни ўғли отажон нега йиғлайсиз деб сўраса,
Подшох:
— Ўғлим мен халқимга жуда кўп зулум қилганман, нарх-навони оширганман, охиратда қандай жавоб бераман деб ўйлаб шунга йиғлаяпман... Мен халқимни эшикларини ёпиб, деразадан тушишликка фармон чиқарганман, одамлар эшиклари қолиб уйларига деразадан киришади... Мен дунёдан ўтиб кетсам булар мени хаққимга дуоибад қилишади — дебди...
Шунда ўғил:
— Отажон хотиржам бўлинг, сизни халқингиз ортингиздан дуолар қилиб кўп-кўп эслаб юришади, — дебди..,
Шунда подшох:
— Қандай килиб мени дуо қилишади, бу қилган ёмонлигимдан биттагинаси холос... — деса,
Ўғил:
— Отажон сиз дунёдан ўтсангиз ўрнингизга мен подшох бўламан ва янги фармон чиқараман, унга кўра халқ деразаларини ёпиб ташлаб мўридан тушишларини буюраман, шунда улар "Олдинги подишохимиз қандай яхши эдия, бинойдек деразадан кириб-чиқиб юрувдик, энди эшик-деразаларсиз мўридан қатнаб юрибмиз" деб сизни кўп-кўп дуолар қилиб эслашади... — деган экан...

💥 @LATIFA 💥
Иккта жинни фильм томоша қилиб ўтирибди...
Бири иккинчисига деди:
— Гаров ўйнаймизми, йигит кўприкдан ўзини сувга ташлайди!
— Ташламайди.
Гаров ўйнашди. Йигит ростдан ҳам кўприкдан ўзини сувга ташлади. Ютқазган жинни чўнтагидан пул чиқариб шеригига узатса,
Шериги:
— Керакмас, мен бу филмни илгариям кўрганман, дебди.
Шунда пул узатган ахмоқ:
— Мен ҳам кўрганман. Лекин иккинчи марта ҳам ўзини сувга ташлайди, деб ўйламагандим, - деямиш...

💥 @LATIFA 💥
5 ёшли қизча дадасидан:
— Дада, дада! Одамлар қайердан пайдо бўлган? - деб сўрабди.
Шунда дадаси:
— Қизим! Аввал Худо Одам Ато ва Момо Ҳавони яратган, кейин ҳамма одамлар, биз ҳам улардан тарқаганмиз! - дебди.

Бироз ўтиб қизча онаси олдига келиб:
— Онажон одамлар қайердан пайдо бўлган? - деб сўрабди.
Онаси бироз ўйланиб:
— Чарлиз Дарвиннинг айтиши бўйича, одамлар маймундан пайдо бўлган, яъни маймунлар эволуцияга учраб одамга айланган..! - дебди.

Онаси билан ўтирган қизи олдига дадаси келгач, қизча дадасига:
— Дадажон, ойим айтишларича одамлар маймундан пайдо бўлган эканку!!! - деса,
Дадаси:
— Қизим, онанг тарафни билмадимку, лекин биз Одам Ато ва Момо Ҳаводан тарқаганмиз! - деямиш...

💥 @LATIFA 💥
Эр-хотин анҳор бўйида, кечки салқинда музқаймоқ еб ўтиришганда, тўсатдан бир сеҳргар пайдо бўлиб:
— Истаган тилагингизни тиланг! - дебди
Шунда хотини:
— Эрим билан Гавайя оролларига саёҳат қилишни истайман! - дебди...
Бирданига аёлнинг қўлларида саёҳатга иккита билет пайдо бўлиб қолибди...
Эрини навбати келиб, у бироз ўйлаб, шундай дебди:
— Ўзимдан 30 ёш кичик аёлга эр бўлишни истайман!
Буни эшитган нафақат хотини, балки сеҳргар ҳам ҳайратга тушибди! Иложсиз эрнинг ҳам истагини амалга ошириш керак... Шунда сеҳргар эркакни 80 ёшли чолга айлантириб ғойиб бўлибди..!

💥 @LATIFA 💥
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кимга юборишни биласиз 😁

💥 @LATIFA 💥
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қойил билимли ёшлар 😁

💥 @LATIFA 💥
Хотиним мактабда қизларга дарс беради. Уни ҳар куни машинамда ишига олиб бораман. Тушаётганида олдин ўзим тушиб, айланиб ўтиб, унинг эшигини очаман...
Бу ҳолатни кузатган ўқитувчи аёллар ва ўқувчи қизлар аёлимга ҳавас билан боқиб, нақадар бахтлисан, бунчалар эҳтиром кўрсатмаса, бунчалар олийжаноб бўлмаса, қанийди бизнинг ҳам шундай эримиз бўлса, дейишибди...
Улар билмайдики, машинанинг эшиги бузуқ, ичкаридан очилмайди, фақат ташқаридан очилади...

💥 @LATIFA 💥
Армияда хизмат қилаётган йигит, севган қизидан хат олибди: 
— Жоним мендан хафа бўлманг, мени унутинг. Биз бирга бўла олмас эканмиз. Турмушга чиқяпман. Яна мени деб ўзингизни бирор нарса қилиб қўйманг. Сизда мени 1 та расмим бор эди, ўшани йиртиб ташланг, алвидо...

Бир ҳафтадан кейин қизга хат келибди, конвертни очиб қараса, битта хат билан 50 тача ҳар хил қизларни расми келибди, хатда шундай сўзлар ёзилганди:
— Узр, жоним сени эслолмадим, шу расмларни орасида расминг бўлса ўзинг йиртиб ташлайқол...

💥 @LATIFA 💥
Бир аёл такси тўхтатди. Таксичи бир оз юргандан кейин машинани жўхоризорга бурибди. Ўртасига боргандан сўнг, жўхориларни тепиб текислабди ва чойшаб ёзибди.
Аёл қўрқиб:
— Илтимос, ундай қилманг бошимда 1та эрим, 4та болам бор, - деса.
Таксичи:
— 1та эриз, 4та болангиз бўлса, мени 20та товуғим бор. Ундан кўра тушиб ёрдам беринг, - дермиш.

💥 @LATIFA 💥
Саҳарда барвақт уйғонган эр, хотинини уйғотмоқда:
— Мен билан бирга югуриш машқига чиқишни хохлайсанми?
— Нима сиз мени семиз деб гумон қилаябсизми?
— Йўқ... Югуриш соғлиқ учун фойдали демоқчиман...
— Бўлмаса мени касал деб гумон қилаётган экансизда..?
— Йўқ, йўқ агар туришни хохласанг тур бўлмаса ҳаммаси жойида...
— Ҳаа шундайми... Энди мени дангаса деб ўйлаябсизми?
— Йўқ йўқ, нотўғри тушундинг, мен буни назарда тутмадим...
— Аҳаа энди сиз мени саводсизга чиқараябсизми?
— Ахир мен бунақа демадим...
— Мени алдади демоқчимисиз..?
— Илтимос, эрталабдан асабийлашма...
— Энди мен сизнингча жанжалкаш бўлдимми?
— Бўлди хўп, ётиб ухла, мен ўзим ёлғиз чиқиб югуриб келаман.
— Сиз доим ҳамма ерга бир ўзингиз бориб мазза қилиб келасиз...
— Илтимос қиламан, мени бошим айланиб кетябди...
— Кўрдингизми? Сиз шундай худбинсиз. — Фақат ўзингиз ҳақингизда ўйлайсиз, мени соғлигим сизга бир пул...

💥 @LATIFA 💥
Янги келган ҳайдовчи билан шеф яқиндан танишмоқда:
— Исмингиз нима?
— Тешабоев...
— Мен қўл остимдаги ходимларни фамилияси билан эмас, исми билан чақираман. Исмингиз нима?
— Мени яхшиси фамилиям билан чақирақолинг.
— Ия, жаа қайсар, чўрт кесармисиз дейман, мен ҳеч қайси ишчимни фамилияси билан чақирмайман, қани исмингизни айтингчи.
— Исмим Дадажон!
— Тушунарли Тешабоев, ҳайданг идора борамиз...

💥 @LATIFA 💥
Бир катакдаги хўроз, нимадир сабаб билан сўйилиб кетибди. Катакда қолган икки товуқдан бири кундошига ҳасрат қилиб:
— Ўртоқжон энди нима қиламиз, ҳўжайинсиз қандай яшаймиз? — деса,
Иккинчи товуқ:
— Қўшниникига чиқамиз, у ердаги хўроз ҳали ёш ва баққуват, бир мазза қиламиз, — дебди.
Қўшниникига чиқа-солиши билан хўроз икки товуқни қувлай кетибди. Товуқлар ҳовлида гир айлана қочар экан биринчи товуқ:
— Нега қочаяпмиз? Аҳир чиқишимиздан мақсад шу эмасмиди! — деса,
Иккинчи товуқ:
Яна бир круг қочайлик, яна "енгилтак товуқ экан" деб ўйламасин! — деямиш...

💥 @LATIFA 💥
Қадим замонда подшоҳнинг ёнига аёнларидан бири югуриб келиб: ⠀
— Шоҳим, ҳузурингизга дунёда энг машҳур фолбин кирмоқчи, - дебди. ⠀
Шоҳ киритишни буюрибди. Фолбин саройга кириб айтибди:⠀
— Эй шоҳим, буюк лашкарбоши! Мен сизнинг бўлажак жангларингиз ва умуман келажак ҳаётингиз хақида фол очиб бераман.⠀
Подшоҳ жаллодни чақириб: ⠀
— Бу фолбиннинг бошини танидан жудо қилинглар! - деб буюрибди.⠀
Жаллод буйруқни бажаргач, савол беришибди: ⠀
— Шоҳим, нега фолбинни ўлимга ҳукм қилдингиз?⠀
Подшоҳ:⠀
— Бу аблаҳ фолбин ўзининг келажагини билмайди-ку, менинг келажагимни қаердан билсин! - деган экан.


💥 @LATIFA 💥
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хамма рост гапирганда 😂

💥 @LATIFA 💥
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ўрабташар" акадан янгиси...

💥 @LATIFA 💥
Бир қиз уйига дугонасини меҳмонга олиб келибди. Дугонаси ҳаммомга киришга ижозат сўрабди ва ҳаммомга кирибди. 
Ҳаммомдан чиқиб:
— Ҳаммомда икки хил сочиқ бор экан. Бирида "К", иккинчисида "Б" белгилари бор экан. Мен "К" белгиси борига артиндим. Ахир "К" — Катталар учун, "Б" — Болалар учун, тўғрими?, — дебди. 
Шунда қиз:
— «Б» — Бетники эди, — дебди.
😂

💥 @LATIFA 💥
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сиқилма, эй дил! На сен қолурсан ва на бу ғам...

💥 @LATIFA 💥
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айнан шу ҳудудда...

💥 @LATIFA 💥
​​ЭРКАКЛАРГА НАСИХАТ:

👉 Қачон аёлинг ўзини заиф ҳис қилса, унга отадек бўл.
👉 Қачонки аёлинг йиғласа, унга онадек бўл.
👉 Қачон у хатога йўл қўйса, унга худди акадек бўл.
👉 Қачон у шикоят қилса, у билан худди дўстдек бўл.
👉 Қачон у қўрқганда уни маҳкам тутиб бағрингга бос, севувчи эр бўл.
👉 Қачон у маслаҳатга муҳтож бўлганда сен унга худди опадек бўл.
👉 Унга, сен у билан доим бирга эканлигингни ҳис эттир.

Бу маслаҳатларни кўпчилик эркаклар қабул қилсада, баъзи эркакларга шайтон: Нимага энди сен ҳам эр ҳам ота-она, ҳам ака-опа бўлишинг керак. Сенга шунча иш, бу нима деган гап деб вас-васа қилса. Унга айтингки мен хотинимни бутун яқинлари ичидан олиб келмадимми?! У бир мени деб ота-онасини, ака-укаларини ташлаб келмадими? Шунинг учун унинг бутун яқинларини ўрнини босишим керак деб айтинг...

💥 @LATIFA 💥
Афандининг бир қизи бор экан. Унга бирдан уч йигит ошиқ бўлибди. Учаласи уч юртдан экан, биринчиси: ўзбек, иккинчиси: рус, учинчиси: немис экан. 
Афанди уларга шарт қўйибди:
— Ўзингизга ёққан гулни олиб келинглар. Улар олиб келибди. 
— Энди ҳар ким ўзи олиб келган гулни есин, - дебди. 
Ўзбек лола олиб келган экан, уни бемалол ебди. Рус атиргул олиб келган экан. У гулни еяр экан, ҳам кулармиш, ҳам йиғлармиш.
— Нега йиғлаяпсан, деб сўрашса 
— Атиргулнинг тикани бўғзимга тиқиляпти, - дермиш.
— Унда нега кулаяпсан, -деб сурашса
— Ану немис кактус кўтариб келяпти, - дермиш.
😂

💥 @LATIFA 💥