LATIFA
42K subscribers
1.33K photos
2.66K videos
1 file
306 links
Энг сара ичак узди латифалар ва дунё оламидаги қизиқарли видеолар фақат бизда!👍

Рекламаларсиз телеграм каналдан баҳраманд бўлинг! 😊

Админ: @LATIFA_BBOT

Реклама: @Reklama_1Q @shokin_pricee
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олимларнинг айтишича, дўмбоқ хотини бор эркаклар омадли ҳисобланаркан! 😃

💥 @LATIFA 💥
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жанговорликни ошириш бўйича лавҳа кўришмоқда😁

Охиригача кўринг)

💥 @LATIFA 💥
Ўғлини мактабга жойлаштиришга келган отага мактаб директори:
— Бизга қандай моддий ёрдам кўрсата оласиз? - дебди.
Ота:
— Бепул прокуратура текширувини ўтказиб бера оламан, - дебди.

💥 @LATIFA 💥
Ҳамма раҳбарларни гапи бир хил!
"Ишламасанг бўша! Ўрнингга бошқа одам топаман!"


Лекин меҳнат таътилига чиқиш учун ариза ёзсанг:
"Ишни ким қилади?" "Сиздан бошқаси тушунмайди бу ишни, қила олмайди...!"

💥 @LATIFA 💥
— Қизингни турмушга берибсан, куёвинг қалай экан?
— Жуда яхши чиқди куёвим, кўз тегмасин. Қизимга тилла тақинчоқлар, кўйлаклар олиб беряпти!

— Ўғлингни ҳам уйлантирибсан деб эшитдим, келининг-чи, у ҳам яхшими?
— Қуриб кетсин! Келин эмас, балони ўзгинаси! Бир қарасанг тилла олиб беринг деб харҳаша қилади, бир қарасанг кийим сўрайди...!

💥 @LATIFA 💥
Она кўчада юришни яхши кўрадиган ўғлига дебди:
— Қаерга кетаётганингни айтиб кет! Қаердан қидиришни билайлик!!!

Ўғли:
— Ойи мен 1 та ипотека ва 3 та кредит олганман. Ерни тагидан бўлса ҳам топиб олишади, хавотирланманг!

💥 @LATIFA 💥
- Мени хотинимни қўли гул, шимимга ямоқ солса, ямоқ борлиги билинмайди.

- Мениям хотинимни қўли гул, шимимни ювса, ювилгани билинмайди!!

💥 @LATIFA 💥
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Қорин қўймай мен ўлай...»

Эрини устидан шунақа қотадиганлар, яхшимас лекин
😂

💥 @LATIFA 💥
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги уйланганларга юбориб қўямиз видеони 😂

💥 @LATIFA 💥
Бир куни олимлар миллатларни йўқ қилиш учун қуролларини маълум қилишибди. Унда инглизларни йўқ қилиш учун лазерли, русларни йўқ қилиш оловли қуроллар бор экан. Шунда ўзбеклар учун бир чўпча турган экан. Бундан таажжубга тушганлар сабабини сўрашганида, шундай жавоб беришибди:
Ўзбекларга мана шу чўпчани берсак бўлди. Бир-бирининг кетини ковлаб, ўзини ўзи йўқ қилиб юборади!

💥 @LATIFA 💥
Аёллар "логика"си...

- Эр уйга кеч қайтса:"Қайси жононингизнинг олдидан келяпсиз?"
- Эр уйга эрта қайтса: "Одамларнинг эри кечаю кундуз тиним билмайди, бу кишим эса..."

- Эр иш билан жуда банд бўлса: "Ижарачидан фарқингиз қолмади!"
- Эр кам пул топса: "Бу пулга мушук офтобга чиқмайди-ку!"
- Эр кўп пул топса: "Босар-тусарингизни билмай қолиб, а!"
- Эр кам ишлаб, кўп пул топса: "Нима, қароқчига эрга текканманми?"
- Эр кўп ишлаб, кам пул топса: "Шунчалик ҳам аҳмок бўладими одам?"

- Эр уй ишларига ёрдамлашмаса: "Мен бу уйда чўриманми?"
- Эр уй ишларига ёрдамлашса: "Тинчгина телевизорингизни томоша килинг, ишимга аралашмай"

- Эр гул совға қилишини билмаса: "Маданиятсиз, ўқимаган!"
- Эр гул совға қилса: "Шунинг пулига бир кило гўшт олсангиз, бир ҳафта ердик"

- Эр ширин гаплар билан эркаламаса: "Дугоналарим айтганди-я, ҳаммаси тўйгача деб..."
- Эр ширин сўзлар билан эркаласа: "Тинчликми, бунақа гапларни кимдан ўргандингиз?"

Аёллар, шунақа тушуниб етиб бўлмайдиган бир мўъжиза...

💥 @LATIFA 💥
Ўғлига келин қидириб чарчаган она:
- Ўзинг топ келинни, ёқтирганинг бордир аҳир - дебди.

Шунда ўғил чўнтагидан 3та қизни расмини чиқариб секин онасини олдига қўйибди:
- Онажон, шуларни ичидан қайси бири мен ёқтириб, уйланмоқчи бўлган қиз, топингчи..?

Онаси суръатларга бир-бир қараб:
- Мана шуниси! - дебди...
Шунда ўғил:
- Эй, қойил онажон қайдан топдингизей?! - деса,
Она:
- Шу қизни кўрсам асабим ўйнаб кетябди! - диямуш...

💥 @LATIFA 💥
Бир одам самолётда учиб кетаётиб, ҳадеб худога илтижо қилармиш:
"Эсон-омон етиб олайлик... Эсон-омон етиб олайлик... Эсон-омон етиб олайлик!" деб.
Ёнидаги йўловчи:
— Ҳой биродар, бунча ҳавотир оласиз? Самолёт янги, ишончли! Ҳеч нарса бўлмайди, қўрқманг! — деса,
Ҳалиги одам:
— Нуқул мен ўтирган машина бузилиб қолади, велосипедни балони тешилади, поезд ҳам ҳалокатли тўхтайди, - деб турса бирдан стюардесса эълон қилибди:
— Ҳурматли йўловчилар! Самолётимиз тинч океанига қуламоқда! Биз сизларга биттадан қутқарув желети ва хуштак берамиз. Хуштакни чалсангиз, сизларга акула ҳужум қилмайди!
Шунда ҳалиги одам йиғламсираб дебди:
— Ҳозир менга беришган хуштак ё чалинмайдиган бўлади, ёки бўлмаса менга учраган акула кар бўлиб чиқади… Қутқарув желетини размери топилмаса ҳам керак..!

💥 @LATIFA 💥
Туман депутати ўз туманидаги чекка қишлоққа бориб, аҳолидан уларнинг муаммоларини сўрабди...

Ахоли бир овоздан:
— Бизда 2 та муаммо бор:
Биринчидан, касалхонамиз бор, аммо битта ҳам шифокор йўқ! — дебди...

Депутат шартта қўл телефонини чиқариб, кимгадир қўнғироқ қилибди ва зудлик билан шу қишлоққа шифокор жўнатиш ҳақида буйруқ берибди...

Кейин у одамларга юзланиб:
— Бўлди, муаммо ҳал қилинди! Эртага қишлоқда ўз шифокорингиз бўлади! Иккинчи муаммоингиз нима? — деса,

Қишлоқдагилар:
— Иккинчи муаммомиз, қишлоқда шу кунгача бирорта уяли алоқа йўқ ва ҳеч қачон ишламаган..! — деямуш...

💥 @LATIFA 💥
Мактабда оралиқ имтиҳон топшириладиган кун...
Дарс бошланди. Ўқитувчи:
— Ҳозир имтиҳон топширасизлар.
— Устоз, калькулятордан фойдалансак бўладими?
— Бўлади.
— Менделеев жадвалидан-чи?
— Унданам фойдаланса бўлади, бемалол. Ёзинглар, мавзу "Иккинчи жаҳон уруши"...

💥 @LATIFA 💥
- Жанжал нимадан бошланди ўзи..?
- Хотиним, "Уйдаги кийимларини қийналаётган ва оч қолганларга бериб юбораман" деди... Мен, "Сени размерингда қийналган ва оч қолганлар бўлмайди" дедим... Бошланди...

💥 @LATIFA 💥
​​Бир каттакон амалдор йиғилишда.
— Мана, ўртоқлар, кризисни бошдан ўтказаяпмиз, бу йил гўшт маҳсулотларининг нархи ошиб кетиш арафасида, шунга қандай чора кўрасизлар?

Ҳамма жим турса, бир отахон туриб:
— Энди кўпрок ишлашимизга тўғри келади. Кунига 8 соат эмас 12 соат ишлаймиз.
— Яшанг, отахон. Кейинги йил сут маҳсулотларининг ҳам нархи ошиб кетса, нима киласизлар?

Яна ҳамма жим, бироз вакт ўтиб, ўша отахон туриб:
— Унда 12 соат эмас 16 соат ишлаймиз.
— Барака топинг, отахон. Ҳамма шу отахондек фикр қилиши керак. Айтайлик ундан кейинги йил нон маҳсулотларининг ҳам нархи ошса, унда нима чора кўрасизлар?

Отахон яна туриб:
— Агар шундай бўлса, ноилож 24 соат ишлашга мажбурмиз...
— Барака топинг, ота. Кечирасиз, сиз ўзи нима иш қиласиз, отахон?
— Мен гўрковман, болам, гўрков...

💥 @LATIFA 💥
Қадим-қадим замонда бир золим подшох бўлган экан, унинг зулмидан халқ жуда кўп азият чеккан экан.
Вақтлар ўтиб подшохни вақт-соати етиб ўлим тўшагига ётиб қолиб йиғлайдиган бўлиб қолибди. Шунда подшохни ўғли отажон нега йиғлайсиз деб сўраса,
Подшох:
— Ўғлим мен халқимга жуда кўп зулум қилганман, нарх-навони оширганман, охиратда қандай жавоб бераман деб ўйлаб шунга йиғлаяпман... Мен халқимни эшикларини ёпиб, деразадан тушишликка фармон чиқарганман, одамлар эшиклари қолиб уйларига деразадан киришади... Мен дунёдан ўтиб кетсам булар мени хаққимга дуоибад қилишади — дебди...
Шунда ўғил:
— Отажон хотиржам бўлинг, сизни халқингиз ортингиздан дуолар қилиб кўп-кўп эслаб юришади, — дебди..,
Шунда подшох:
— Қандай килиб мени дуо қилишади, бу қилган ёмонлигимдан биттагинаси холос... — деса,
Ўғил:
— Отажон сиз дунёдан ўтсангиз ўрнингизга мен подшох бўламан ва янги фармон чиқараман, унга кўра халқ деразаларини ёпиб ташлаб мўридан тушишларини буюраман, шунда улар "Олдинги подишохимиз қандай яхши эдия, бинойдек деразадан кириб-чиқиб юрувдик, энди эшик-деразаларсиз мўридан қатнаб юрибмиз" деб сизни кўп-кўп дуолар қилиб эслашади... — деган экан...

💥 @LATIFA 💥
Иккта жинни фильм томоша қилиб ўтирибди...
Бири иккинчисига деди:
— Гаров ўйнаймизми, йигит кўприкдан ўзини сувга ташлайди!
— Ташламайди.
Гаров ўйнашди. Йигит ростдан ҳам кўприкдан ўзини сувга ташлади. Ютқазган жинни чўнтагидан пул чиқариб шеригига узатса,
Шериги:
— Керакмас, мен бу филмни илгариям кўрганман, дебди.
Шунда пул узатган ахмоқ:
— Мен ҳам кўрганман. Лекин иккинчи марта ҳам ўзини сувга ташлайди, деб ўйламагандим, - деямиш...

💥 @LATIFA 💥
5 ёшли қизча дадасидан:
— Дада, дада! Одамлар қайердан пайдо бўлган? - деб сўрабди.
Шунда дадаси:
— Қизим! Аввал Худо Одам Ато ва Момо Ҳавони яратган, кейин ҳамма одамлар, биз ҳам улардан тарқаганмиз! - дебди.

Бироз ўтиб қизча онаси олдига келиб:
— Онажон одамлар қайердан пайдо бўлган? - деб сўрабди.
Онаси бироз ўйланиб:
— Чарлиз Дарвиннинг айтиши бўйича, одамлар маймундан пайдо бўлган, яъни маймунлар эволуцияга учраб одамга айланган..! - дебди.

Онаси билан ўтирган қизи олдига дадаси келгач, қизча дадасига:
— Дадажон, ойим айтишларича одамлар маймундан пайдо бўлган эканку!!! - деса,
Дадаси:
— Қизим, онанг тарафни билмадимку, лекин биз Одам Ато ва Момо Ҳаводан тарқаганмиз! - деямиш...

💥 @LATIFA 💥
Эр-хотин анҳор бўйида, кечки салқинда музқаймоқ еб ўтиришганда, тўсатдан бир сеҳргар пайдо бўлиб:
— Истаган тилагингизни тиланг! - дебди
Шунда хотини:
— Эрим билан Гавайя оролларига саёҳат қилишни истайман! - дебди...
Бирданига аёлнинг қўлларида саёҳатга иккита билет пайдо бўлиб қолибди...
Эрини навбати келиб, у бироз ўйлаб, шундай дебди:
— Ўзимдан 30 ёш кичик аёлга эр бўлишни истайман!
Буни эшитган нафақат хотини, балки сеҳргар ҳам ҳайратга тушибди! Иложсиз эрнинг ҳам истагини амалга ошириш керак... Шунда сеҳргар эркакни 80 ёшли чолга айлантириб ғойиб бўлибди..!

💥 @LATIFA 💥