LATIFA
42K subscribers
1.33K photos
2.66K videos
1 file
306 links
Энг сара ичак узди латифалар ва дунё оламидаги қизиқарли видеолар фақат бизда!👍

Рекламаларсиз телеграм каналдан баҳраманд бўлинг! 😊

Админ: @LATIFA_BBOT

Реклама: @Reklama_1Q @shokin_pricee
Download Telegram
Отанинг қизига насиҳати:
Энди она қизим, ҳар бир қиз ўз уйига “Гости”. Шундай экан, сенга айтар Статусим: Куёвникига борганда “Закрыть Профиль” бўлгин. Эрингдан бошқаси сенга “Дружба” ташласа “Игнор” қилгин. Эрингни камчиликларини ҳамиша “Невидим” қилгин. Қайнота-Қайнонангни ҳар бир гапига “Класс” деб тургин. Уйдаги “Сообшения” ва “Обсуждения”ларни бизга ва кўчадагиларга асло “Копиравать” қила кўрмагин. Қўшниларингга “Друзья” бўл! Қайнопаларинг билан эса “Лучшие Друзья” бўлгин. Ҳар бир қилиқларига “Лайк” деб тургин. Уларнинг “Чёрный списка»сига асло туша кўрмагин!

💥 @LATIFA 💥
Эрта тонгда машинани ўғирлашди. Кеч кирганида машинанинг эгаси машинасини топ-тоза ҳолида ўз жойига қўйиб кетилганини топди. Ичида эса ўғирлаган шахсдан мактуб бор эди. У мактубда:

"Узр сўрайман биродар. Аёлимни зудлик билан шифохонага элитишим зарур эди, машинангизни ўғирлашга мажбур бўлдим. Яна бир бор узр сўраб ичимлик ва бодроғи билан кинога икки чиптани сизга ҳамда хурматли оилангизга ҳадя қиламан", деб ёзиб қолдирган.

Ҳеч қандай машаққатсиз савоб ишлаганини пайқаган машинанинг соҳиби беихтиёр табассум қилди ва оиласини олиб кинотеатрга жўнади. Кинодан қайтганида уйини шип-шийдон қилиб кетилган ҳолида топди. Иккинчи бора мактуб қолдирлиган эди:

"Ҳўш, "кино" ёқдими оғайни?"

💥 @LATIFA 💥
Сомсапазни олдига бир йигит келиб, қитмирлиги тутиб:
- Акааа, Сомсангизни ичидаги гўшт тириклигида миёвлармиди ёки вовуллармиди..? - деса,
Сомсапаз секииин пичоқни қўлига олиб:
- Сомсани ичидаги гўшт тириклигида кўп бемаъни савол бераверарди... - диямиш...

💥 @LATIFA 💥
Фарзандингиз ёлғон гапиряптими?

Ечими: Унга хотиржамлик инъом этинг. Бола агар қўрқмаса, босим ва таҳдид остида бўлмаса у ёлғон гапирмайди. Унга осойишта ва тинчликни хис эттиринг.

Фарзандингиз қайсарми?

Ечими: У ўжарлик қилиб турганда, сиз унга хилоф иш қилманг. Чунки у сизнинг акс иш қилаётганингизни кўрса, қайсарлигини оширади!
Унга муҳаббатингизни бериб, бағрингизга олинг.

Фарзандингиз сер ҳаракатми?

Ечими: Уни ҳаракатли фаолиятлар билан машғул этинг. Шоколад танаввул этишини камайтиринг. Чунки шоколад унинг энергиясини ошириб юборади. Унга бирон-бир ёшига мос масъулятликни топшириб қўйинг.

Фарзандингизнинг озиқланиши заифми?

Ечими: Уни асло бунга мажбур этманг. Балки, уни ўйнаётганида овқатлантиринг ёки ака-укалари билан рақобат уюштириб, озиқлантиришга ҳаракат қилинг. Таомларини рангли мевалар билан безаб беринг.

Фарзандингиз кичик укаларини ураяптими?

Ечими: Уни кичик укалари билан солиштирманг. Уларга берадиган меҳр-муҳаббатингизни адолатли этинг. Бири қолиб бошқасига эҳтимом кўрсатаётганингизни уларга зинҳор билдирманг.

💥 @LATIFA 💥
Айиқ иш қидираётган экан, бутун бошли ўрмонда "қуён" мутахассислигидан бошқа бўш штат чиқмабди.

- Начора, бекор юргандан кўра шуям яхши-ку, - дебди ва "қуён" бўлиб ишга кирибди.

Анча вақт ишлабди, айиқнинг ишини қиларкану, қуённинг ойлигини оларкан. Бир кун айиқ шу ўрмонда қуён "айиқ" мутахассислигида ишлашини билиб қолибди.

Қуён-а?! Қуённинг ишини қилармиш-да, айиқнинг ойлигини олармиш! Адолацизлик-ку бу!

Айиқ юқорига шикоят ёзибди. Шикоятни ўрганиш учун учта шер келибди. Айиқ ва қуённи чақиришибди.

- Хўш, сизнингча, бу айиқмас, қуёнми? – сўрашибди айиқдан.

– Ҳа, бу қуён, мен айиқман.

- Қани ҳужжатингизни беринг-чи?

Қуён ҳужжатини узатибди.

- Мана, ҳаммаси тўғри, айиқ деб ёзилган. Бу айиқ. Сиз эса ёлғон маълумот берганингиз учун жаримага тортиласиз, - дейишибди шерлар.

Дарвоқе, текширувчилар “шер” бўлиб ишлаётган эшаклар экан.

💥 @LATIFA 💥
Сиз ёмон одамга айланишингиз учун кўп нарса керак эмас, шунчаки маҳалладаги холаларга салом берманг..!

Шундан кейин сиз:
- Наркоман
- Алкаш
- Хотинбозга айланасиз, қоласиз!

💥 @LATIFA 💥
Ўрмонда шер ўғлини уйлантирибди. Ҳамма ҳайвонларни тўйга айтибди, фақат қуённи айтмабди: қуён алкаш бўлса, келса барибир тўйни файзини бузади, келганидан фойда йўқ деб, қуёни айтмабди...

Тўйида ҳамма ҳайвонлар ўйнаётган экан қуён бостириб кириб:
— Ҳой, шер сен мени тўйинга чақирмадинг-а ҳозир разбор қиламиз, деса,
Шер тулкига:
— Бор чиқиб ҳал қивор, дебди.
Тулки кўчага чиқиб кетибди. Тарс-турс бўлиб бир оздан кегин қуён қайтиб кирибди:
— Шуми зўринг? Яна борми, дебди.
Шер тўнғизга ишора қилибди. Тўнғиз ҳам чиқиши билан тарс-турс бўлиб яна қуён қайтиб кирибди:
— Яна зўринг борми, деса,
Шер бўрига қараб:
— Бор ҳал қивор, дебди.
Бўри кўчага чиқиб кетибди, яна тарс-турс бўлиб, бўри қайтиб кирибди. Ҳамма жойи қон, оёғида зўрға турармуш. Шер нима бўлди, деса.
Бўри аранг бошини кўтариб:
— Аҳмоқ тўйингга айиқни ҳам айтмапсан-ку, диямиш...

💥 @LATIFA 💥
Бир кампир балиқ сотаётган йигитнинг олдига бориб:
- Балиқларинг "свежий"ми? - дебди.
Йигит онахонга:
- Ха албатта "свежий", кўрмаяпсизми улар тирикку? - деса,
Кампир:
- Мана менам тирикман, лекин "свежий" эмасману! - диямиш...

💥 @LATIFA 💥
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олимларнинг айтишича, дўмбоқ хотини бор эркаклар омадли ҳисобланаркан! 😃

💥 @LATIFA 💥
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жанговорликни ошириш бўйича лавҳа кўришмоқда😁

Охиригача кўринг)

💥 @LATIFA 💥
Ўғлини мактабга жойлаштиришга келган отага мактаб директори:
— Бизга қандай моддий ёрдам кўрсата оласиз? - дебди.
Ота:
— Бепул прокуратура текширувини ўтказиб бера оламан, - дебди.

💥 @LATIFA 💥
Ҳамма раҳбарларни гапи бир хил!
"Ишламасанг бўша! Ўрнингга бошқа одам топаман!"


Лекин меҳнат таътилига чиқиш учун ариза ёзсанг:
"Ишни ким қилади?" "Сиздан бошқаси тушунмайди бу ишни, қила олмайди...!"

💥 @LATIFA 💥
— Қизингни турмушга берибсан, куёвинг қалай экан?
— Жуда яхши чиқди куёвим, кўз тегмасин. Қизимга тилла тақинчоқлар, кўйлаклар олиб беряпти!

— Ўғлингни ҳам уйлантирибсан деб эшитдим, келининг-чи, у ҳам яхшими?
— Қуриб кетсин! Келин эмас, балони ўзгинаси! Бир қарасанг тилла олиб беринг деб харҳаша қилади, бир қарасанг кийим сўрайди...!

💥 @LATIFA 💥
Она кўчада юришни яхши кўрадиган ўғлига дебди:
— Қаерга кетаётганингни айтиб кет! Қаердан қидиришни билайлик!!!

Ўғли:
— Ойи мен 1 та ипотека ва 3 та кредит олганман. Ерни тагидан бўлса ҳам топиб олишади, хавотирланманг!

💥 @LATIFA 💥
- Мени хотинимни қўли гул, шимимга ямоқ солса, ямоқ борлиги билинмайди.

- Мениям хотинимни қўли гул, шимимни ювса, ювилгани билинмайди!!

💥 @LATIFA 💥
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Қорин қўймай мен ўлай...»

Эрини устидан шунақа қотадиганлар, яхшимас лекин
😂

💥 @LATIFA 💥
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги уйланганларга юбориб қўямиз видеони 😂

💥 @LATIFA 💥
Бир куни олимлар миллатларни йўқ қилиш учун қуролларини маълум қилишибди. Унда инглизларни йўқ қилиш учун лазерли, русларни йўқ қилиш оловли қуроллар бор экан. Шунда ўзбеклар учун бир чўпча турган экан. Бундан таажжубга тушганлар сабабини сўрашганида, шундай жавоб беришибди:
Ўзбекларга мана шу чўпчани берсак бўлди. Бир-бирининг кетини ковлаб, ўзини ўзи йўқ қилиб юборади!

💥 @LATIFA 💥
Аёллар "логика"си...

- Эр уйга кеч қайтса:"Қайси жононингизнинг олдидан келяпсиз?"
- Эр уйга эрта қайтса: "Одамларнинг эри кечаю кундуз тиним билмайди, бу кишим эса..."

- Эр иш билан жуда банд бўлса: "Ижарачидан фарқингиз қолмади!"
- Эр кам пул топса: "Бу пулга мушук офтобга чиқмайди-ку!"
- Эр кўп пул топса: "Босар-тусарингизни билмай қолиб, а!"
- Эр кам ишлаб, кўп пул топса: "Нима, қароқчига эрга текканманми?"
- Эр кўп ишлаб, кам пул топса: "Шунчалик ҳам аҳмок бўладими одам?"

- Эр уй ишларига ёрдамлашмаса: "Мен бу уйда чўриманми?"
- Эр уй ишларига ёрдамлашса: "Тинчгина телевизорингизни томоша килинг, ишимга аралашмай"

- Эр гул совға қилишини билмаса: "Маданиятсиз, ўқимаган!"
- Эр гул совға қилса: "Шунинг пулига бир кило гўшт олсангиз, бир ҳафта ердик"

- Эр ширин гаплар билан эркаламаса: "Дугоналарим айтганди-я, ҳаммаси тўйгача деб..."
- Эр ширин сўзлар билан эркаласа: "Тинчликми, бунақа гапларни кимдан ўргандингиз?"

Аёллар, шунақа тушуниб етиб бўлмайдиган бир мўъжиза...

💥 @LATIFA 💥
Ўғлига келин қидириб чарчаган она:
- Ўзинг топ келинни, ёқтирганинг бордир аҳир - дебди.

Шунда ўғил чўнтагидан 3та қизни расмини чиқариб секин онасини олдига қўйибди:
- Онажон, шуларни ичидан қайси бири мен ёқтириб, уйланмоқчи бўлган қиз, топингчи..?

Онаси суръатларга бир-бир қараб:
- Мана шуниси! - дебди...
Шунда ўғил:
- Эй, қойил онажон қайдан топдингизей?! - деса,
Она:
- Шу қизни кўрсам асабим ўйнаб кетябди! - диямуш...

💥 @LATIFA 💥
Бир одам самолётда учиб кетаётиб, ҳадеб худога илтижо қилармиш:
"Эсон-омон етиб олайлик... Эсон-омон етиб олайлик... Эсон-омон етиб олайлик!" деб.
Ёнидаги йўловчи:
— Ҳой биродар, бунча ҳавотир оласиз? Самолёт янги, ишончли! Ҳеч нарса бўлмайди, қўрқманг! — деса,
Ҳалиги одам:
— Нуқул мен ўтирган машина бузилиб қолади, велосипедни балони тешилади, поезд ҳам ҳалокатли тўхтайди, - деб турса бирдан стюардесса эълон қилибди:
— Ҳурматли йўловчилар! Самолётимиз тинч океанига қуламоқда! Биз сизларга биттадан қутқарув желети ва хуштак берамиз. Хуштакни чалсангиз, сизларга акула ҳужум қилмайди!
Шунда ҳалиги одам йиғламсираб дебди:
— Ҳозир менга беришган хуштак ё чалинмайдиган бўлади, ёки бўлмаса менга учраган акула кар бўлиб чиқади… Қутқарув желетини размери топилмаса ҳам керак..!

💥 @LATIFA 💥