LATIFA
42.3K subscribers
1.33K photos
2.66K videos
1 file
306 links
Энг сара ичак узди латифалар ва дунё оламидаги қизиқарли видеолар фақат бизда!👍

Рекламаларсиз телеграм каналдан баҳраманд бўлинг! 😊

Админ: @LATIFA_BBOT

Реклама: @Reklama_1Q @shokin_pricee
Download Telegram
Пашша ва чивинлардан хабар келди...

💥 @LATIFA 💥
#Ана_бўлмаса

⚡️Институтларда с
евишиш тақиқланиптимуш.

Ота-онасининг рухсатисиз, талабалар БИРОВГА КЎНГИЛ БЕРМАСЛИГИ ҳақида кафолат хати ёзибди 😅

💥 @LATIFA 💥
Қайнонам ҳар доим телевизорда ҳокимларни сўкиб ўтиради. Қамалиб кетмаса, деб хавотир оламан. Навбаҳор маҳалласи Ёшлик кўчаси, 15-уй...

💥 @LATIFA 💥
Бир йигит шартнома билан 10 йил Африканинг чекка бир ҳудудида ишлаб келибди. Аэропортда уни дўстлари кутиб олишибди. Елкасида битта маймунча билан дўстларини олдига келибди. Бир дўсти ундан сўрабди:
— Ҳўш дўстим, у ерлар қандай экан?
— Нимасини айтасан, жуда иссиқ, сув йўқ, ишлаш қийин...
— Келин масаласи-чи? Уйландингми?
— Озиқ-овқат ҳам тақчил экан. 
— Уйланиш масаласи қандай экан деяпмиз?
— Дўкон ҳам йўқ, бирон нима олмоқчи бўлсанг, 2 соат машинада бориш керак.
— Эй, сендан аёллар ҳақида сўрадик, - дейишса, елкасида ўтирган маймунча:
— Дада, сиздан онамни сўрашяпти! – дермиш.

💥 @LATIFA 💥
Математик билан физик ўрмонда сайр қилишяпти. Олдиларидан оч айиқ чиқиб қолди. Иккови саросимада.
Математик ўйлади: "Айиқнинг тезлиги 20км/соат, оғирлиги 300кг, қочиш бефойда, барибир етволади"...
Физик ўйлади: "Айиқ ошқозони ҳажми 20куб.дециметр, одам ҳажми 100куб.дециметр. Айиққа математикни ўзи бемалол етади. Қочиб қолиш керак!"..

💥 @LATIFA 💥
​​Немис қурилиш компания ходимлари ўзимиздан борган ҳамкасбларини кутиб олибди. Ўзаро битимлар имзолаб, келишувларни ўтказилганларидан сўнг зиёфат ўтказишибди-ки, унда ғоятда қимматбаҳо ичимликлар - у, қимматбаҳо емишлар бор экан.
- Бу ажойиб зиёфат нимани хисобидан? - деб бизникилар сўрашибди.
- Хов анави кўприкни кўряпсизларми?
- Хўш ..?
- Ўша кўприк бизнинг проект бўлади, ундан ўтаётган хар бир автомобил бизга 1 $ дан фойда келтиради.
Бир йилдан сўнг бизникилар немисларни кутиб олишибди. Олдин бўлганидек битимлар тугабди. Кечга бориб немисларга шундай шохона зиёфат уюштиришибдики таърифи йўқмиш. Немислар хайратда :
- Бунақанги ажойибот ниманинг ҳисобидан?
- ҳов анави жойда кўприк бор, кўряпсизларми?
- Йўқ ..
- Худди ўшани хисобидан.

💥 @LATIFA 💥
-Бобо совет даври яхши эдими ёки хозирги даврми?
-Албатта совет даврида болам.
-Совет даврини нимаси яхши эди бобо?
-У пайтларда момонг ёш ва чиройли эди-да.

💥 @LATIFA 💥
#мулоҳаза

— Кел ўғлим. Қаршимга ўтир, сендан бир нима сўрамоқчиман.

— Тайёрман, устоз.
— Мавжудотлар нечага бўлинади?
— 4 га бўлинади.
— Менга хатодек туйиляпти, майли сана-чи, бўтам.
— Ўсимликлар, ҳайвонлар, инсонлар ва болалар...
— Болалар инсон эмасми, ўғлим?
— Ҳақсиз, устоз. Адашмасам, мавжудотлар учга бўлинади.
— Яхши, қани бошқатдан сана-чи, ўғлим.
— Ўсимликлар, ҳайвонлар ва гўдакларга.
— Ўғлим инсонларга нима бўлди?
— Қалбини севги билан ёшартириб, яшай олгани болалигича қолади, қолгани эса ҳайвонга айланади, устоз...

💥 @LATIFA 💥
Мактаб ходимларининг қуроллари бўлганида қандай бўлган бўларди...

💥 @LATIFA 💥
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍 Аёл-қизлар орасида трендга чиқаётган ва озишда катта самара бераётган ЮМШОҚ ПРУЖИНА ОБРУЧ

БОШҚАЛАР ЭПЛАДМИ - СИЗ ҲАМ ЭПЛАЙСИЗ!

PVХ массажли Ҳула-ҳуп
— бу калория ёқиш, мушакларни мустаҳкамлаш ва тана шаклини сақлашга ёрдам берадиган универсал фитнес-тренажёр.

Юмшоқ, аммо мустаҳкам тузилмаси туфайли машқлар қулай ва хавфсиз, жароҳатланиш хавфи минимал.

Афзалликлари:
 

Самарали озиш — Ҳула-ҳуп айлантириш қорин, орқа, сон ва думба мушакларини ишга солади, ёғларни тезроқ ёқади.
Мушакларни мустаҳкамлаш — мунтазам машқлар қорни таранглаштиради, орқани мустаҳкамлайди ва қоматни тўғрилайди.
Массаж эффекти — эластик тузилма қон айланишини яхшилайди ва целлюлитни камайтиради.
  Шовқинсиз машғулот — махсус материаллар шовқинни камайтиради.

💰 Маҳсулот нархи: 127 000 сўм

👉 БУЮРТМА БЕРИШ
👉
БУЮРТМА БЕРИШ

🚛 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати бор. Тўловни махсулотни қўлингизга олганда қиласиз

♻️ БОШҚА МАХСУЛОТЛАР 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бир куни ўғри бадавлат хонадонлардан бирига ўғриликка тушибди. Уйда ҳеч ким йўқлигида келиб, аста эшик қулфини буза бошлабди. Шу пайт домофон ишга тушибди:
— Ассалому алайкум! "Ақлли уй" тизимига хуш келибсиз. Билишимча сиз ўғрисиз ва уйни шип-шийдон қилгани келгансиз. Тўғрисини айтганда, мен бу уй эгасини жуда ёмон кўраман. Сабаби у мен билан доим қўпол муаомалада. Шунинг учун сизга эшикни ўзим очиб бераман.
Шу пайт эшик очилибди. Ўғри эсини йўқотиб қўяй дебди. Ҳалиги овоз эса гапиришда давом этармуш:
— Эшик олдида турган қопларни олинг. Барча бойлик шуни ичида. Фақат тезроқ кетишингиз керак. Бир дақиқадан сўнг сигнал товуши ишлаб кетади. Тезроқ! Тезроқ!
Ўғри қопларни кўтариб, жон ҳолатда қочиб қолибди.
Уч соатдан сўнг уй эгаси қайтиб келса, домофон ишга тушибди ва дебди:
— Ассалому алайкум хўжайин! Уйдаги ахлатлар ташланди!

💥 @LATIFA 💥
Детройтдаги электр компаниясида ёш механик ҳафтасига атиги 11 доллар топар, кунига 10 соатдан ишлар ва бундан мамнун эди.
Кундузи ишлаб, кечаси ўз устахонасида двигатель яратиш устида ишларди. Отаси унга бекорчи ишлар қилмасликни уқтирар, қўшнилар эса уни тентак деб атарди.
Ҳеч ким йигитнинг қўлидан бир иш келишига ишонмасди.
Унга фақатгина рафиқаси ишонч бағишларди. Аёл эрига тунлари тепасида керосин лапма тутиб турар, қўли мой бўлганда тозалаб қўяр, ишочн ила эрини қўллаб қувватларди.
Бир куни қўшнилар ҳайратдан қотиб қолишди. Чунки ўша тентак хотини билан кўчага аллақандай машина миниб чиқишди. От миниб ўрганган одамларга бу ускуна мўъжиза эди. Тентак йигитнинг исми тез элга ёйилди: Генри Форд...
Унинг номи остида машиналар ишлаб чиқарила бошланди.

Журналистлар унга саволлар беришарди. Жумладан:
— Айтинг-чи, кейинги ҳаётингизда ким бўлиб туғилишни истардингиз?
— Ким бўлсам ҳам фарқи йўқ.
Фақат рафиқам ёнимда бўлса бас! — дерди Генри жилмайиб.

💥 @LATIFA 💥
😊 Ўзбекнинг аёли барибир бошқача...

Тонг саҳар Қуёшни уйғотиб секин,
Меҳрлар улашар ҳаммага текин,
Дунёда минг-минглаб аёл бор лекин,
Ўзбекнинг аёли, барибир бошқача...

Оиласи тинч бўлса кўнгли яшнаган,
Ташвишга қўл силтаб ортга ташлаган,
Жаҳонда аёл йўқ унга ўхшаган,
Ўзбекнинг аёли, барибир бошқача...

Сўзида асал бор, кўзида меҳр,
Доим барқ уради юзида меҳр,
Ҳеч ақлим етмайди, бу қандай сеҳр,
Ўзбекнинг аёли, барибир бошқача...

Фарзанд деб ўзини ҳар ёққа урар,
Кўнглига эзгулик қасрини қурар,
Минг дарди бўлса ҳам жилмайиб турар,
Ўзбекнинг аёли, барибир бошқача...

Жаннат, оёқлари остида унинг,
Бир олам фахр бор кўксида унинг,
Баъзан рўзғор юки, устида унинг,
Ўзбекнинг аёли, барибир бошқача...

Гоҳида сабрини, битмас деб ўйлаб,
Озорлар берамиз билмасдан сўзлаб,
У эса яшайди яхшилик кўзлаб,
Ўзбекнинг аёли, барибир бошқача...

Баъзан дилимизни қийнаганда ғам,
Улар далда бўлар кўзларида нам,
Уларга бош эгиб таъзим қилсак кам,
Ўзбекнинг аёли, барибир бошқача...

Қирқта жони бор, деб ҳазил қилиб,
Билмасдан қўямиз юрагин тилиб,
У дардин беркитар жилмайиб кулиб,
Ўзбекнинг аёли, барибир бошқача...

Уларга назар сол эй Зоҳид Зиё,
Кўнглида заррача йўқ гина, риё,
Бугун тан олмоқда бу бутун дунё,
Ўзбекнинг аёли, барибир бошқача...

- Зоҳид Зиё

💥 @LATIFA 💥
— Судланувчи, сизни учта ҳовлингиз, олтита квартирангиз ва саккизта машинангиз бор. Лекин шундаям пора олганингизни тан олмаяпсиз. Ойликка шунча нарсани олиб бўлмайди
— Ўртоқ судья, сиздаям олтита далаҳовли, бешта ҳовли, олтита квартира ва ўнта машина бор. Айтинчи, сиз порахўрмисиз?
— Ҳммм. Тежаб ишлатса, ойликка олса бўларкан. Ишонтирдингиз. Айбсиз! Озод этилсин!

💥 @LATIFA 💥
Аёллар учун магазин очилибди. У ерга исталган аёл кириб, исталган эркакни танлаб олиши мумкин экан.

Фақат 3 та қоида бор:
1. Магазинга фақат бир марта кириш мумкин.
2. Юқори қаватга кўтарилганингиз сари ундаги эркакларнинг сифатлари ҳам юқорилаб боради. Магазин 5 қават.
3. Юқори қаватга чиққан аёл танлаш учун пастки қаватга қайтиши мумкинмас.

Бир аёл магазинга кирса, биринчи қаватда ёзув осиб қўйишибди: "Ишлайдиган эркаклар!" Иккинчи қаватга кўтарилса, у ердаги ёзув: "Ишлайдиган, болаларни севадиган, келишган эркаклар!" "Ёмонмааас!" дебди аёл, учинчи қаватга кўтарилибди. У ердаги ёзув: "Ишлайдиган, болаларни севадиган, келишган, уй ишларида ёрдамлашадиган эркаклар!" "Ё Худойим, қандай ажойиб а! Шу қаватдаёқ шунчалик идеал бўлса, юқоридагилари қандай экан!" Тўртинчи қаватга чиқса, у ердаги ёзув: "Ишлайдиган, болаларни севадиган, ниҳоятда келишган, уй ишларида ёрдамлашадиган ва романтик эркаклар!!!" Аёл буни ўқиб бахтдан эс-ҳушини йўқотай дебди, дарров танлашга тушмоқчи бўлибдию, охирги қаватда қандай экан, деган фикр келиб қолибди. Юқори қаватга кўтарилса, у ерда "Бу қаватда эркаклар йўқ! Бу қават сиз аёлларни ҳеч қанақасига рози қилиб бўлмаслигини исботлаш учунгина ташкил қилинган!" деб ёзиб қўйишганмиш!

💥 @LATIFA 💥
Мукаммал одам:

Ҳар куни соат 05:00 да уйғонади.
Ҳар куни бадантарбия қилади.
Ўрнини ўзи тартибга келтиради.
Хонасини ўзи тозалайди.
Юракдан меҳнат қилади.
Ичкиликни оғзига олмайди.
Ошхона ишларига ёрдамлашади.
Кечалари саёқ юрмайди.
Ҳар куни ибодат қилади.
Китоб мутолаа қилади.
Ҳар куни кечки 09:00 да уйқуга ётади.
Ва бундай одам фақат қамоқхонада бўлади!

💥 @LATIFA 💥
Балиқ бошидан сасийди!

Агар ўзгаришни мақсад қилган бўлсангиз – японлардан ўрнак олинг. Бирор япон компанияси оғир аҳволда қолса, биринчи навбатда компания президентининг маоши қирқиб қолинади. Агарда вазият жуда ҳам жиддийлашиб кетса, айнан у истеъфога чиқади. Японияда ишдан бўшатишни ходимлардан бошлашмайди. Японларнинг фикрича, ёмон аскарлар бўлмайди, фақат ёмон генераллар бўлади.

💥 @LATIFA 💥
Араб миллиардерига Германияда ўқиётган талаба ўғлидан хат келибди:
"Ҳурматли дадажон!
Берлин жуда чиройли шаҳар экан. Одамлари ҳам яхши. Ҳамма ишларим, ўқишим жойида! Фақат бир муаммо бор: мен ўқишга тилла Феррари машинамда келаман. Ўртоқларим поездда келишади. Ҳатто ўқитувчиларим ҳам. Шунга мен баъзида хижолат бўламан".
Отасидан жавоб келди:
"Севимли ўғлим!
Хижолат бўлишингни истамайман. Сени ҳисобингга етарлича пул ўтказдим. Ўзинггга поезд сотиб ол! Бизни уятга қўйма".

💥 @LATIFA 💥
Бир одам сеҳрли чироқ топиб олибди ичидан жин чиқиб тила тилагингни, - деса.
— Эр бўлиш жонга тегди эрталабдан кечгача эшакдай ишлайсан хотиним уйда мазза қилиб ўтиради мани ишлаганимни кўрмийди қадримга етмийди. Кел мени хотинимни ўрнига, хотинимни мани ўрнимга алмаштириб қўй бир қадримга етсин, - дебди.
Жин:
— Хўп, бўлади, - дебди.
Эрталаб туриб қараса хотини билан жойи алмашиб қолибди. Хотини ишга кетибди.
Акамиз эса эрталабдан ҳовли супурибди, кир ювибди, болларни боғчага обориб олиб келибди. Овқат қилибди, уни устига хотини ишдан келиб акамиздан айб топиб уришибди. Шу тарзда бир ой ўтибди. Охири жонига тегиб Жинга айтибди:
— Жин, мени ўз холимга қайтар. Хотинларга ҳам осон эмас экан, - деса.
— Жин бу хали холва, буни иложи йўқ энди, кеч дебди,
Акамиз:
— Иее, нега иложи йўқ? Нега кеч? - деса.
Жин акамизга қараб:
— Сиз ҳомиладорсиз, - дермиш.

💥 @LATIFA 💥
Эр-хотин ҳайвонот боғига сайр қилгани бордилар. Ва урғочиси билан шодон ўйнаётган маймунни кўрдилар.
Аёл:

-Бунчалар аёлини севмаса, қандай гўзал ҳолат, - деди. Бироздан сўнг шер сақланадиган қафас ёнига бордилар. Арслон сокин, виқор билан ўтирган, урғочиси эса, ундан сал нарироқда турарди.
Аёл:
- Бир-бирларига бефарқлигини, ачинарли ҳол,- деди.
Турмуш ўртоғи:
- Мана буни унинг аёлига отиб кўр, нима қилишини кўрасан, деб аёлга бўш шиша идишини тутқазди. Қафас ичига улоқтирди. Арслон қўзғалиб урғочисини ҳимоя қилиш мақсадида қаттиқ нара тортди. Маймунларга ҳам улоқтириб кўришди. Шиша тегмаслиги учун маймуннинг ўзи ҳозиргина эркалаб турган урғочисини қолдириб қочиб кетди.
Шунда эр рафиқасига деди:
- Кўрдингми? Ташқи кўринишга қараб алданиб қолма. Одамлар орасида ҳам шунақалар борки, сохта ҳис-туйғуларини кўрсатиб бошқаларни алдаб юрадилар. Яна шундайлар борки, қалбларидан чуқур ўрин олган муҳаббатларини гап-сўзлар билан изҳор қилмасалар ҳам, севганлари учун жон фидо қилишга тайёр бўладилар.

💥 @LATIFA 💥
Бир фариштани медицинамизни тартибга келтириш учун ерга жўнатишибди. Фаришта шифокор кўринишида поликлиникага борибди. Эшик тагида узун навбат эмиш. Бир одам ногиронлар аравачасида шифокор қабулига кирибди. Фаришта қўлларини бемор елкасида юргизиб:
- "Тур ва юр", дебди.
Бемор туриб оёқларида юриб чиқиб кетибди. Ташқарида навбат кутиб турганлар - "Янги доктор қалай экан", дейишса, ҳалиги одам:
- "Ҳаммаси бир гўр, ҳатто қон босимимниям ўлчагани йўқ", дермиш

👉 @UZBEKONA_LATIFA