LATIFA
42.2K subscribers
1.33K photos
2.66K videos
1 file
306 links
Энг сара ичак узди латифалар ва дунё оламидаги қизиқарли видеолар фақат бизда!👍

Рекламаларсиз телеграм каналдан баҳраманд бўлинг! 😊

Админ: @LATIFA_BBOT

Реклама: @Reklama_1Q @shokin_pricee
Download Telegram
​​Ишёқмас, текинтамок, дангаса одамлар учун 8 қоида:

1 — Ётадиган кроватингни ўзингни севганингдек сев.
2 — Кимдир дам олаётганини кўрсанг, албатта, ёрдамга ошиқ.
3 — Иш - мукаддас нарса, унга тега кўрма!
4 — Қайсидир ишни эртага қолдириш мумкин бўлса, уни асло бугун бажарма!
5 — Ишлаганлар соғлом бўлади, дейишади, демак, беморларга иш қолдириш керак, улар соғайишсин.
6 — Тўсатдан ишлагинг келиб қолса, шошилма. Чуқур нафас ол, ўтиб кетади.
7 — Асло унутма, иш барибир тугамайди!!!
8 — Агар кўп ишлаш билан миллионер бўлиш мумкин бўлганда эди, унда ҳамма ишчилар бойиб кетган бўлар эди.

💥 @LATIFA 💥
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўхшатмасдан учратмас

Овсинларни тупроғи бир ердан олинган экан 🤣

💥 @LATIFA 💥
#табассум

Бемор истималаб касалохонага келибди. Уни кутиб олган ҳамшира сўрабди:⠀
— Шиппак олиб келдингизми?⠀
— Ҳа.⠀
— Кийимларингизни олиб келдингизми?⠀
— Ҳа.⠀
— Кўрпа ва ёстиқларимиз қолмади. Олиб келдингизми?⠀
— Ҳа.⠀
— Мана бу рўйхатдаги дорилар ҳам қолмаган. Олиб келдингизми?
— Ҳа.
— Ёнингизда турган оқ халатли йигит ким?
— Ҳар эҳтимолга қарши врачни ҳам ўзим билан олиб келдим.

💥 @LATIFA 💥
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хар ерни қилма орзу...😅

Доим у кам бу кам деб эридан нолийдиган аёллар эшитсин

Аёлларимизга юбориб қўямиз

💥 @LATIFA 💥
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўйиндан ўқ чиқди 🤦‍♂️😅

Шундан сўнг бу йигитни ҳеч ким кўрмабди

💥 @LATIFA 💥
Эр командировкага кетиб бахтсиз ҳодисага учрабди ва кўзидан ажралибди. Докторлар кўз тополмай, буқанинг кўзини қўйиб беришибди.
Уйига келиб, қон тўлган кўзи билан хотинига қараса, хотини оёқлари қалтираб:
— Унақа қараманг, ҳаммасини ўзим айтиб бераман, - дермиш. 🤦‍♂️😂

💥 @LATIFA 💥
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Аризасини ёзиб, бўшасин. Бошқа номзодларни кўриб чиқаман» 😂

Эр-хотин дипломатик суҳбат олиб борибди.

💥 @LATIFA 💥
Пашша ва чивинлардан хабар келди...

💥 @LATIFA 💥
#Ана_бўлмаса

⚡️Институтларда с
евишиш тақиқланиптимуш.

Ота-онасининг рухсатисиз, талабалар БИРОВГА КЎНГИЛ БЕРМАСЛИГИ ҳақида кафолат хати ёзибди 😅

💥 @LATIFA 💥
Қайнонам ҳар доим телевизорда ҳокимларни сўкиб ўтиради. Қамалиб кетмаса, деб хавотир оламан. Навбаҳор маҳалласи Ёшлик кўчаси, 15-уй...

💥 @LATIFA 💥
Бир йигит шартнома билан 10 йил Африканинг чекка бир ҳудудида ишлаб келибди. Аэропортда уни дўстлари кутиб олишибди. Елкасида битта маймунча билан дўстларини олдига келибди. Бир дўсти ундан сўрабди:
— Ҳўш дўстим, у ерлар қандай экан?
— Нимасини айтасан, жуда иссиқ, сув йўқ, ишлаш қийин...
— Келин масаласи-чи? Уйландингми?
— Озиқ-овқат ҳам тақчил экан. 
— Уйланиш масаласи қандай экан деяпмиз?
— Дўкон ҳам йўқ, бирон нима олмоқчи бўлсанг, 2 соат машинада бориш керак.
— Эй, сендан аёллар ҳақида сўрадик, - дейишса, елкасида ўтирган маймунча:
— Дада, сиздан онамни сўрашяпти! – дермиш.

💥 @LATIFA 💥
Математик билан физик ўрмонда сайр қилишяпти. Олдиларидан оч айиқ чиқиб қолди. Иккови саросимада.
Математик ўйлади: "Айиқнинг тезлиги 20км/соат, оғирлиги 300кг, қочиш бефойда, барибир етволади"...
Физик ўйлади: "Айиқ ошқозони ҳажми 20куб.дециметр, одам ҳажми 100куб.дециметр. Айиққа математикни ўзи бемалол етади. Қочиб қолиш керак!"..

💥 @LATIFA 💥
​​Немис қурилиш компания ходимлари ўзимиздан борган ҳамкасбларини кутиб олибди. Ўзаро битимлар имзолаб, келишувларни ўтказилганларидан сўнг зиёфат ўтказишибди-ки, унда ғоятда қимматбаҳо ичимликлар - у, қимматбаҳо емишлар бор экан.
- Бу ажойиб зиёфат нимани хисобидан? - деб бизникилар сўрашибди.
- Хов анави кўприкни кўряпсизларми?
- Хўш ..?
- Ўша кўприк бизнинг проект бўлади, ундан ўтаётган хар бир автомобил бизга 1 $ дан фойда келтиради.
Бир йилдан сўнг бизникилар немисларни кутиб олишибди. Олдин бўлганидек битимлар тугабди. Кечга бориб немисларга шундай шохона зиёфат уюштиришибдики таърифи йўқмиш. Немислар хайратда :
- Бунақанги ажойибот ниманинг ҳисобидан?
- ҳов анави жойда кўприк бор, кўряпсизларми?
- Йўқ ..
- Худди ўшани хисобидан.

💥 @LATIFA 💥
-Бобо совет даври яхши эдими ёки хозирги даврми?
-Албатта совет даврида болам.
-Совет даврини нимаси яхши эди бобо?
-У пайтларда момонг ёш ва чиройли эди-да.

💥 @LATIFA 💥
#мулоҳаза

— Кел ўғлим. Қаршимга ўтир, сендан бир нима сўрамоқчиман.

— Тайёрман, устоз.
— Мавжудотлар нечага бўлинади?
— 4 га бўлинади.
— Менга хатодек туйиляпти, майли сана-чи, бўтам.
— Ўсимликлар, ҳайвонлар, инсонлар ва болалар...
— Болалар инсон эмасми, ўғлим?
— Ҳақсиз, устоз. Адашмасам, мавжудотлар учга бўлинади.
— Яхши, қани бошқатдан сана-чи, ўғлим.
— Ўсимликлар, ҳайвонлар ва гўдакларга.
— Ўғлим инсонларга нима бўлди?
— Қалбини севги билан ёшартириб, яшай олгани болалигича қолади, қолгани эса ҳайвонга айланади, устоз...

💥 @LATIFA 💥
Мактаб ходимларининг қуроллари бўлганида қандай бўлган бўларди...

💥 @LATIFA 💥
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍 Аёл-қизлар орасида трендга чиқаётган ва озишда катта самара бераётган ЮМШОҚ ПРУЖИНА ОБРУЧ

БОШҚАЛАР ЭПЛАДМИ - СИЗ ҲАМ ЭПЛАЙСИЗ!

PVХ массажли Ҳула-ҳуп
— бу калория ёқиш, мушакларни мустаҳкамлаш ва тана шаклини сақлашга ёрдам берадиган универсал фитнес-тренажёр.

Юмшоқ, аммо мустаҳкам тузилмаси туфайли машқлар қулай ва хавфсиз, жароҳатланиш хавфи минимал.

Афзалликлари:
 

Самарали озиш — Ҳула-ҳуп айлантириш қорин, орқа, сон ва думба мушакларини ишга солади, ёғларни тезроқ ёқади.
Мушакларни мустаҳкамлаш — мунтазам машқлар қорни таранглаштиради, орқани мустаҳкамлайди ва қоматни тўғрилайди.
Массаж эффекти — эластик тузилма қон айланишини яхшилайди ва целлюлитни камайтиради.
  Шовқинсиз машғулот — махсус материаллар шовқинни камайтиради.

💰 Маҳсулот нархи: 127 000 сўм

👉 БУЮРТМА БЕРИШ
👉
БУЮРТМА БЕРИШ

🚛 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати бор. Тўловни махсулотни қўлингизга олганда қиласиз

♻️ БОШҚА МАХСУЛОТЛАР 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бир куни ўғри бадавлат хонадонлардан бирига ўғриликка тушибди. Уйда ҳеч ким йўқлигида келиб, аста эшик қулфини буза бошлабди. Шу пайт домофон ишга тушибди:
— Ассалому алайкум! "Ақлли уй" тизимига хуш келибсиз. Билишимча сиз ўғрисиз ва уйни шип-шийдон қилгани келгансиз. Тўғрисини айтганда, мен бу уй эгасини жуда ёмон кўраман. Сабаби у мен билан доим қўпол муаомалада. Шунинг учун сизга эшикни ўзим очиб бераман.
Шу пайт эшик очилибди. Ўғри эсини йўқотиб қўяй дебди. Ҳалиги овоз эса гапиришда давом этармуш:
— Эшик олдида турган қопларни олинг. Барча бойлик шуни ичида. Фақат тезроқ кетишингиз керак. Бир дақиқадан сўнг сигнал товуши ишлаб кетади. Тезроқ! Тезроқ!
Ўғри қопларни кўтариб, жон ҳолатда қочиб қолибди.
Уч соатдан сўнг уй эгаси қайтиб келса, домофон ишга тушибди ва дебди:
— Ассалому алайкум хўжайин! Уйдаги ахлатлар ташланди!

💥 @LATIFA 💥
Детройтдаги электр компаниясида ёш механик ҳафтасига атиги 11 доллар топар, кунига 10 соатдан ишлар ва бундан мамнун эди.
Кундузи ишлаб, кечаси ўз устахонасида двигатель яратиш устида ишларди. Отаси унга бекорчи ишлар қилмасликни уқтирар, қўшнилар эса уни тентак деб атарди.
Ҳеч ким йигитнинг қўлидан бир иш келишига ишонмасди.
Унга фақатгина рафиқаси ишонч бағишларди. Аёл эрига тунлари тепасида керосин лапма тутиб турар, қўли мой бўлганда тозалаб қўяр, ишочн ила эрини қўллаб қувватларди.
Бир куни қўшнилар ҳайратдан қотиб қолишди. Чунки ўша тентак хотини билан кўчага аллақандай машина миниб чиқишди. От миниб ўрганган одамларга бу ускуна мўъжиза эди. Тентак йигитнинг исми тез элга ёйилди: Генри Форд...
Унинг номи остида машиналар ишлаб чиқарила бошланди.

Журналистлар унга саволлар беришарди. Жумладан:
— Айтинг-чи, кейинги ҳаётингизда ким бўлиб туғилишни истардингиз?
— Ким бўлсам ҳам фарқи йўқ.
Фақат рафиқам ёнимда бўлса бас! — дерди Генри жилмайиб.

💥 @LATIFA 💥
😊 Ўзбекнинг аёли барибир бошқача...

Тонг саҳар Қуёшни уйғотиб секин,
Меҳрлар улашар ҳаммага текин,
Дунёда минг-минглаб аёл бор лекин,
Ўзбекнинг аёли, барибир бошқача...

Оиласи тинч бўлса кўнгли яшнаган,
Ташвишга қўл силтаб ортга ташлаган,
Жаҳонда аёл йўқ унга ўхшаган,
Ўзбекнинг аёли, барибир бошқача...

Сўзида асал бор, кўзида меҳр,
Доим барқ уради юзида меҳр,
Ҳеч ақлим етмайди, бу қандай сеҳр,
Ўзбекнинг аёли, барибир бошқача...

Фарзанд деб ўзини ҳар ёққа урар,
Кўнглига эзгулик қасрини қурар,
Минг дарди бўлса ҳам жилмайиб турар,
Ўзбекнинг аёли, барибир бошқача...

Жаннат, оёқлари остида унинг,
Бир олам фахр бор кўксида унинг,
Баъзан рўзғор юки, устида унинг,
Ўзбекнинг аёли, барибир бошқача...

Гоҳида сабрини, битмас деб ўйлаб,
Озорлар берамиз билмасдан сўзлаб,
У эса яшайди яхшилик кўзлаб,
Ўзбекнинг аёли, барибир бошқача...

Баъзан дилимизни қийнаганда ғам,
Улар далда бўлар кўзларида нам,
Уларга бош эгиб таъзим қилсак кам,
Ўзбекнинг аёли, барибир бошқача...

Қирқта жони бор, деб ҳазил қилиб,
Билмасдан қўямиз юрагин тилиб,
У дардин беркитар жилмайиб кулиб,
Ўзбекнинг аёли, барибир бошқача...

Уларга назар сол эй Зоҳид Зиё,
Кўнглида заррача йўқ гина, риё,
Бугун тан олмоқда бу бутун дунё,
Ўзбекнинг аёли, барибир бошқача...

- Зоҳид Зиё

💥 @LATIFA 💥