LATIFA
42.1K subscribers
1.33K photos
2.66K videos
1 file
306 links
Энг сара ичак узди латифалар ва дунё оламидаги қизиқарли видеолар фақат бизда!👍

Рекламаларсиз телеграм каналдан баҳраманд бўлинг! 😊

Админ: @LATIFA_BBOT

Реклама: @Reklama_1Q @shokin_pricee
Download Telegram
Эр-хотин суҳбати:

– Азизим, кўзим кўр бўлганда мени севармидингиз?
– Албатта, севардим, ҳаётим.
– Қулоғим кар бўлганда-чи?
– Шубҳасиз севардим, азизам.
– Соқов бўлиб қолсам-чи?
– Бундай бахтдан жинни бўлиб қолардим, жоним!

💥 @LATIFA 💥
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Етти янга йиғилиб битта она бўлолмас...

💥 @LATIFA 💥

Бизга қўшилинг👇🏻
https://telegram.me/+VpCTTD4NUjTqHl5X
ХУДО ХОҲЛАСА

(Афандининг саргузаштлари)

Якшанбада афанди,
Роса дамни олибди,
Шом кириб хотини ҳам,
Ошни сузиб қолибди.

--Барака топ хотинжон,
--Девзирагами дейман,
--Яхши бўлдида оҳ оҳ,
--Маза қилиб ош ейман.

--Ҳой дадаси ошиқманг,
--Ақлингиз балога тенг,
--Ёш болага ўхшаманг
--Худойим ҳоҳласа денг.

--Бўридай очман хотин,
--Бир қўй ейишга шайман,
--Худо хоҳламаса ҳам,
--Шу ошни ҳозир ейман.

Шундай деб енг шимариб,
Ошга қўл чўзган замон,
Тарақ, тарақ деб эшик,
Тақиллаб қопти ёмон.

Икки подшоҳ сарбози,
Бири форс, бири араб,
Олиб кетиб қолибди,
Афандини қўлтиқлаб.

Оч нохор афандининг,
Тишлари қамашибди,
То тонггача саройда,
Мажлисга қатнашибди.

Эрта озон уйини,
Эшигини қоқибди,
Ичкарида ким у деб,
Хотини сўз қотибди.

--Кеча пишган ошини,
--Еёолмаган шўрингман,
--Эшикни оч эй хотин,
--Худо хоҳласа  эрингман.

Хуршид  Карим

💥 @LATIFA 💥
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
РЕКЛАМА 
(Латифа) 


Дўзах билан жаннатнинг 
Ёпиқ экан эшиги 
Бор экан бир кўришга, 
Гилосдайин тешиги. 

Шайтон ўзига мойил 
Одамларни бирма-бир 
Ўша икки тешикдан 
Қаратаркан муғомбир. 

Жаннатни шу тешикдан 
Қараб кўриб бир киши: 
Дебди:-Ичма,чакма,вой, 
Пок юр,қийин-ку иши. 

Дўзахнинг тешигидан 
Қараб дебди:-Ё худо, 
Бу ерда пул,аёллар, 
Бойлик,шон,кайфу сафо. 

Мен излаган жой шу,деб, 
Эшигидан кирибди, 
Олов,азоб,доду вой, 
Илон-чаён кўрибди. 

“Дод!-дебди уриб,тепиб, 
Чиқолмасдан эшикдан: 
-Мен бошқача ҳаётни 
Кўргандим-ку тешикдан”. 

Шайтон дебди:-Танладинг, 
Тўполонинг нимаси? 
Сен кўрган нарса эди 
Дўзахнинг рекламаси. 

-Вой,дод! Унда жаннатда, 
Кўрган заҳматлар нима? 
-У васвасам-жаннатга. 
Қарши антиреклама 

Роҳатга қизиқтириб, 
Дўзахга чақираман, 
“Меҳнат”, дея,қўрқитиб 
Жаннатни яшираман. 

💥 @LATIFA 💥
​​Ишёқмас, текинтамок, дангаса одамлар учун 8 қоида:

1 — Ётадиган кроватингни ўзингни севганингдек сев.
2 — Кимдир дам олаётганини кўрсанг, албатта, ёрдамга ошиқ.
3 — Иш - мукаддас нарса, унга тега кўрма!
4 — Қайсидир ишни эртага қолдириш мумкин бўлса, уни асло бугун бажарма!
5 — Ишлаганлар соғлом бўлади, дейишади, демак, беморларга иш қолдириш керак, улар соғайишсин.
6 — Тўсатдан ишлагинг келиб қолса, шошилма. Чуқур нафас ол, ўтиб кетади.
7 — Асло унутма, иш барибир тугамайди!!!
8 — Агар кўп ишлаш билан миллионер бўлиш мумкин бўлганда эди, унда ҳамма ишчилар бойиб кетган бўлар эди.

💥 @LATIFA 💥
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўхшатмасдан учратмас

Овсинларни тупроғи бир ердан олинган экан 🤣

💥 @LATIFA 💥
#табассум

Бемор истималаб касалохонага келибди. Уни кутиб олган ҳамшира сўрабди:⠀
— Шиппак олиб келдингизми?⠀
— Ҳа.⠀
— Кийимларингизни олиб келдингизми?⠀
— Ҳа.⠀
— Кўрпа ва ёстиқларимиз қолмади. Олиб келдингизми?⠀
— Ҳа.⠀
— Мана бу рўйхатдаги дорилар ҳам қолмаган. Олиб келдингизми?
— Ҳа.
— Ёнингизда турган оқ халатли йигит ким?
— Ҳар эҳтимолга қарши врачни ҳам ўзим билан олиб келдим.

💥 @LATIFA 💥
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хар ерни қилма орзу...😅

Доим у кам бу кам деб эридан нолийдиган аёллар эшитсин

Аёлларимизга юбориб қўямиз

💥 @LATIFA 💥
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўйиндан ўқ чиқди 🤦‍♂️😅

Шундан сўнг бу йигитни ҳеч ким кўрмабди

💥 @LATIFA 💥
Эр командировкага кетиб бахтсиз ҳодисага учрабди ва кўзидан ажралибди. Докторлар кўз тополмай, буқанинг кўзини қўйиб беришибди.
Уйига келиб, қон тўлган кўзи билан хотинига қараса, хотини оёқлари қалтираб:
— Унақа қараманг, ҳаммасини ўзим айтиб бераман, - дермиш. 🤦‍♂️😂

💥 @LATIFA 💥
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Аризасини ёзиб, бўшасин. Бошқа номзодларни кўриб чиқаман» 😂

Эр-хотин дипломатик суҳбат олиб борибди.

💥 @LATIFA 💥
Пашша ва чивинлардан хабар келди...

💥 @LATIFA 💥
#Ана_бўлмаса

⚡️Институтларда с
евишиш тақиқланиптимуш.

Ота-онасининг рухсатисиз, талабалар БИРОВГА КЎНГИЛ БЕРМАСЛИГИ ҳақида кафолат хати ёзибди 😅

💥 @LATIFA 💥
Қайнонам ҳар доим телевизорда ҳокимларни сўкиб ўтиради. Қамалиб кетмаса, деб хавотир оламан. Навбаҳор маҳалласи Ёшлик кўчаси, 15-уй...

💥 @LATIFA 💥
Бир йигит шартнома билан 10 йил Африканинг чекка бир ҳудудида ишлаб келибди. Аэропортда уни дўстлари кутиб олишибди. Елкасида битта маймунча билан дўстларини олдига келибди. Бир дўсти ундан сўрабди:
— Ҳўш дўстим, у ерлар қандай экан?
— Нимасини айтасан, жуда иссиқ, сув йўқ, ишлаш қийин...
— Келин масаласи-чи? Уйландингми?
— Озиқ-овқат ҳам тақчил экан. 
— Уйланиш масаласи қандай экан деяпмиз?
— Дўкон ҳам йўқ, бирон нима олмоқчи бўлсанг, 2 соат машинада бориш керак.
— Эй, сендан аёллар ҳақида сўрадик, - дейишса, елкасида ўтирган маймунча:
— Дада, сиздан онамни сўрашяпти! – дермиш.

💥 @LATIFA 💥
Математик билан физик ўрмонда сайр қилишяпти. Олдиларидан оч айиқ чиқиб қолди. Иккови саросимада.
Математик ўйлади: "Айиқнинг тезлиги 20км/соат, оғирлиги 300кг, қочиш бефойда, барибир етволади"...
Физик ўйлади: "Айиқ ошқозони ҳажми 20куб.дециметр, одам ҳажми 100куб.дециметр. Айиққа математикни ўзи бемалол етади. Қочиб қолиш керак!"..

💥 @LATIFA 💥
​​Немис қурилиш компания ходимлари ўзимиздан борган ҳамкасбларини кутиб олибди. Ўзаро битимлар имзолаб, келишувларни ўтказилганларидан сўнг зиёфат ўтказишибди-ки, унда ғоятда қимматбаҳо ичимликлар - у, қимматбаҳо емишлар бор экан.
- Бу ажойиб зиёфат нимани хисобидан? - деб бизникилар сўрашибди.
- Хов анави кўприкни кўряпсизларми?
- Хўш ..?
- Ўша кўприк бизнинг проект бўлади, ундан ўтаётган хар бир автомобил бизга 1 $ дан фойда келтиради.
Бир йилдан сўнг бизникилар немисларни кутиб олишибди. Олдин бўлганидек битимлар тугабди. Кечга бориб немисларга шундай шохона зиёфат уюштиришибдики таърифи йўқмиш. Немислар хайратда :
- Бунақанги ажойибот ниманинг ҳисобидан?
- ҳов анави жойда кўприк бор, кўряпсизларми?
- Йўқ ..
- Худди ўшани хисобидан.

💥 @LATIFA 💥
-Бобо совет даври яхши эдими ёки хозирги даврми?
-Албатта совет даврида болам.
-Совет даврини нимаси яхши эди бобо?
-У пайтларда момонг ёш ва чиройли эди-да.

💥 @LATIFA 💥
#мулоҳаза

— Кел ўғлим. Қаршимга ўтир, сендан бир нима сўрамоқчиман.

— Тайёрман, устоз.
— Мавжудотлар нечага бўлинади?
— 4 га бўлинади.
— Менга хатодек туйиляпти, майли сана-чи, бўтам.
— Ўсимликлар, ҳайвонлар, инсонлар ва болалар...
— Болалар инсон эмасми, ўғлим?
— Ҳақсиз, устоз. Адашмасам, мавжудотлар учга бўлинади.
— Яхши, қани бошқатдан сана-чи, ўғлим.
— Ўсимликлар, ҳайвонлар ва гўдакларга.
— Ўғлим инсонларга нима бўлди?
— Қалбини севги билан ёшартириб, яшай олгани болалигича қолади, қолгани эса ҳайвонга айланади, устоз...

💥 @LATIFA 💥
Мактаб ходимларининг қуроллари бўлганида қандай бўлган бўларди...

💥 @LATIFA 💥