Уяли алоқа оператори раҳбарига телефон қўнғироғи орқали шикоят тушибди:
— Алло, сизни ходимларингиз шанба куни тушдан кейин умуман гўшакни кўтаришмайди!
Раҳбарнинг жавоби:
— Бир нечта ходимларим гўшакни талашиб жанжаллашишади.
Душанба куни эрталаб ғолиб чиққан ходим гўшакни кўтаради.
💥 @LATIFA 💥

Бир куни география ўқитувчиси глобусни кўрсатиб:⠀
— Солиев Африка қани?, - деса Солиев:⠀
— Мен олмадим устоз, - дебди.⠀
Ўқитувчи яна сўрабди:
— Солиев Африкани менга топиб бер!
Солиев:⠀
— Устоз ростини айтяпман, мен олмадим.⠀
Шунда ўқитувчи:⠀
— Бор, дадангни чақир!, - дебди. Дадаси келгач:⠀
— Ўғлингизга Африкани кўрсат, қани деб сўрасам, мен олмадим дейди. Бунга нима дейсиз?, - дебди.⠀
Дадаси ўғлига ўгирилиб:⠀
— Ўғлим, олган бўлсанг, қайтиб бер!, - дермиш. Ақлдан озай деган устоз ота-болани қўшнисини кўчада кўриб қолибди-да, бўлган воқеани гапириб берса, қўшниси:⠀
— Ўзи булар шунақа, олган нарсасини қайтариб беришмайди, - дермиш.

Бир куни депутатлар учиб кетаетган самолёт ҳалокатга учраб қулаб тушибди. Қутқарувчилар 3 кун деганда улар тушган ерни аниқлаб топишибди. Боришса, ўша ерда қўй боқиб юрган отахон, аллақачон ҳаммаларига қабр ковлаб кўмиб юборибди.
— Отахон, яхшилаб текширдизми, уларнинг ичида биронта ҳам тириги йўқмиди, ўлганлигига ишончингиз комилмиди? — деб сўрабди қутқарувчи.
— Тўғриси кўмаётганимда, мен тирикман, мен ўлмадим, мени кўмманг, деб бақир чақир қилганлари ҳам бўлди, лекин уларнинг ҳаммаси депутатлар экан-ку, болам, биласан мен кўпни кўрган қари чол бўлсам, депутатларни гапларига ишонармидим!? — дебди.

Бир йигит уйига қўнғироқ қилса, беш ёшли қизи олибди:
— Ойинг қани?
Қизалоқ:
— Тепадаги ётоқхонадалар. Битта амаки билан гаплашиб ўтиришибди, - дебди.
Йигитни ранги ўчиб :
— Ҳозироқ тепага чиқасанда, “Дадам келдилар!” дейсан, кейин менга нима бўлганини айтасан! - деб буюрибди.
Орадан беш дақиқа ўтиб қизалоқ гўшакни олиб:
— Алло! Дада! Ойим зинадан югуриб тушаётиб халатига уралашиб йиқилиб, "Вой-войлаб" ётибдилар. Ҳалиги амаки иккинчи этаждан ўзини ҳовузга ташлаб, сув йўқлиги учун ухлаб қолди, - деса, йигит ҳайрон бўлиб:
— Ие, уйимизда ҳовуз йўқ эди-ю?!
— Дада, ўзингиз қурдирдингиз-ку ҳовузни... - дебди. Йигит баттар ажабланиб:
— Бу ўзи Эшматовлар хонадоними? - деб сўраса, қизалоқ:
— Йўқ, уларники эмас - дебди.
Йигит телефонига терилган рақамларга бир қарабди-да, жилмайиб:
— Узр қизалоқ, адашибман, - деган экан.

Ўқитувчилар ҳақида таъсирли ҳикоя
Бир ўқитувчи томонидан айтилган, ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳикояни эътиборингизга ҳавола қиламан.
“Бир куни япониялик ҳамкасбим Ямамотадан сўрадим:
– Сизларда ўқитувчилар куни қачон?
Бироз ҳайрон қолган Ямамота жавоб берди:
– Бизда ҳеч қандай ўқитувчилар байрами йўқ.
Ўшанда ишонгим келмаганди. Ахир қандай қилиб, иқтисодиёт, фан, техника шу қадар тараққий этган мамлакатда ўқитувчиларнинг қадри йўқми?
Бир куни Ямамота мени меҳмонга таклиф қилди. Уйи бироз узоқ бўлгани учун метрода боришимизга тўғри келганди. Айни тиғиз пайт, жамоат транспортлари тўла – тиқилинчда зўрға кетяпмиз. Шу пайт бир қария менга имо қилди ва жой бўшатиб, ўтиришимни сўради. Ҳар қанча хижолат бўлсам ҳам, у қатъий туриб олди ва мен ўша ерга ўтиришга мажбур бўлдим. Метродан чиқишда дўстимдан қариянинг нега бундай қилганини сўрадим.
– У сенинг тақиб олган нарсангдан ўқитувчи еканинингни билди ва бу касбга хурмат сифатида жой берди – деди Ямамото.
Мен унинг уйига биринчи марта бораётганим учун, бирор совға олмоқчи бўлдим ва ниятимни ҳамроҳимга айтдим. У йўлимизда ўқитувчилар учун дўкон борлигини ва имтиёзли нархларда у йердан харид қилиш мумкинлигини айтди. Ҳайронлигим яна ошди.
– Имтиёзлар фақат ўқитувчилар учунми? – сўрадим мен.
– Японияда ўқитувчи – энг хурматли касб эгаси, энг хурматли шахс. Япониялик тадбиркорлар агар магазинларига ўқитувчи кириб қолса, бу билан фахрланиб кетадилар.
Японияда бир муддат яшаб, мен у ерда ўқитувчиларнинг нақадар иззатда эканини кўрдим. Метроларда улар учун алоҳида ўриндиқлар, улар учун алоҳида магазинлар ишлайди, ўқитувчилар транспорт билетлари учун навбатда турмайдилар. Японияда ўқитувчилар учун байрамни нима кераги бор, ахир ҳар куни улар учун байрам-ку? Бу ҳикоямни ҳар сафар айтиб бераётганимда, бизнинг жамиятимиз ҳам ўша даражага етишини, ўқитувчилар эса, мана шундай юксак эътироф учун мос бўлишларини чин дилдан истайман” – деб тугатади у.
Ҳақиқатан ҳам, қайси соҳа давлат томонидан алоҳида қўллаб қувватланиши кераклиги айтилса, айнан ўша соҳа вакиллари аслида жуда қийин аҳволда эканини билдиради. Чунки ҳеч эшитмаганмиз – юристларга эътиборли бўлайлик ёки артистларни қўллаб қувватлайлик, деган алоҳида шиорларни, тўғрими?
Ҳулоса чиқариш сиздан...

Бухорода сигирни энаг дейди. Сурхондарёда онани эна дейди.
Бир Сурхонлик акахон Бухорога келиб, бозорига сут олиш учун киради ва:
— Бу сут ниманики, онахон, — деб сотувчидан сўрайди.
— Энагники, — деб жавоб қайтаради.
Бу гапдан жаҳли чиққан акахон милиция ходимини чақириб:
— Мана бу онахон мени ҳақорат қиляпти, — деса, ходим:
— Нима деб ҳақоратлади? — дебди.
— Сут ниманики, деб сўрасам, энангники деб ҳақоратлаяпти.
Ходим ҳам сутга яқин келиб, бир ҳидлабди-да:
— Ҳақиқатда энагники экан-ку..., — дебди.

Аёллар бор, болам дейди уйим дер,
Аёллар бор, эрларини бошин ер,
Аёллар бор, фариштадир уйида,
Аёллар бор, хатто итдан дайдида.
Аёллар бор, вафолидир хаёли,
Аёллар бор, ўзларича зиёли
Аёллар бор, кўзларида мехр бор,
Аёллар бор, кўзларида қахр бор.
Аёллар бор, нур сочилар юзидан
Аёллар бор, захар чиқар сўзидан,
Аёллар бор, бойлик деди пул деди
Аёллар бор, бойлик ахир гул деди.
Аёллар бор, фарзандини қучганлар
Аёллар бор, фарзандидан кечганлар,
Аёллар бор, сабр қилиб юради
Аёллар бор, хар кун нолиб туради.
Аёллар бор, шукр дейди борига,
Аёллар бор, кун бермайди эрига!
Аёллар бор, қуёшдайин нур сочар,
Аёллар бор, шайтонни бағрини қучар
Аёллар бор, оиласининг бахтидир,
Аёллар бор, хайвон ундан яхшидир,
Аёллар бор, Отам деди Онам дер,
Аёллар бор, Онасининг бағрин ер.
Аёллар бор, ўзбегимнинг юзидир,
Аёллар бор, бахтимизнинг кўзидир,
Аёллар бор, эркаклардан яхшироқ,
Аёллар бор, узоқ ёнар бир чироқ!
💥 @LATIFA 💥
Аёллар бор, эрларини бошин ер,
Аёллар бор, фариштадир уйида,
Аёллар бор, хатто итдан дайдида.
Аёллар бор, вафолидир хаёли,
Аёллар бор, ўзларича зиёли
Аёллар бор, кўзларида мехр бор,
Аёллар бор, кўзларида қахр бор.
Аёллар бор, нур сочилар юзидан
Аёллар бор, захар чиқар сўзидан,
Аёллар бор, бойлик деди пул деди
Аёллар бор, бойлик ахир гул деди.
Аёллар бор, фарзандини қучганлар
Аёллар бор, фарзандидан кечганлар,
Аёллар бор, сабр қилиб юради
Аёллар бор, хар кун нолиб туради.
Аёллар бор, шукр дейди борига,
Аёллар бор, кун бермайди эрига!
Аёллар бор, қуёшдайин нур сочар,
Аёллар бор, шайтонни бағрини қучар
Аёллар бор, оиласининг бахтидир,
Аёллар бор, хайвон ундан яхшидир,
Аёллар бор, Отам деди Онам дер,
Аёллар бор, Онасининг бағрин ер.
Аёллар бор, ўзбегимнинг юзидир,
Аёллар бор, бахтимизнинг кўзидир,
Аёллар бор, эркаклардан яхшироқ,
Аёллар бор, узоқ ёнар бир чироқ!
💥 @LATIFA 💥
Кема чўкиб, фақат уч киши омон қолишибди.⠀
Негр, япон ва рус. Уччаласи сузиб, бир оролга боришибди. Қарашса, оролда бир яшик ароқ турганмиш. Уни устига эса "Тилак айтиб ичсангиз, албатта бажо келтирилади" деб ёзилган экан.⠀
Негр:⠀
— Соғ-омон уйга қайтишни истайман, - дебди-ю, ичиб оролдан йўқ бўлиб қолибди.⠀
Япон:⠀
— Мени ҳам уйга қайтар, - деб кетибди.⠀
Рус эса ароқни олиб:⠀
— Бир яшик ароқни ким ичади? Япон ва негрни қайтар, - деб ичиб юборибди.

Бир ўзбек Францияга борибди. Эйфель минорасига қараб турса, француз йигит ўтиб кетаётган экан. Уни тўхтатиб сўрабди:
— Бу минорани қанча вақтда қуришган?
— Бир ойда, - дебди француз.
Ўзбек, - бу йигит мени алдади, - деб ишонмабди.
Кейин ўша француз Ўзбекистонга келибди. У Регистонга келиб, ҳалиги ўзбекни учратибди ва ундан сўрабди:
— Бу иморатларни қанча вақтда қуришган?, - деса,
— Ҳозир келаётганимда йўғиди, - дермиш ўзбек.

Аҳмад эрталаб мактабга келди. Пешонаси ғурра. Ўқитувчи сўради:
- Пешонангга нима қилди, Аҳмад?
- Кеча ухлашга ётдик. Дадам “Ухладингми?” деб сўради. “Йўқ,” дедим, пешонамга туширди. Ярим соатдан кейин яна сўради. “Ухлаяпман”, десам, яна туширди. Яна ярим соатдан кейин яна сўради. Бу сафар индамадим. Шунда дадам ойимга қараб “Бўлди, кетдик,” деди. Мен дарров ўрнимдан туриб “Қаёққа?!” деб сўрадим...
- Кейин даданг яна тушириб қолдими???
- Йўқ, бу сафар ойим!

❗️Кимнинг қандайлиги қачон билинади.
➖Эрнинг қанақалиги хотини бемор бўлиб қолганда билинади.
➖Хотиннинг қанақалиги эри камбағал бўлиб қолганда билинади.
➖Фарзандларнинг қандайлиги ота-оналари кексайганда билинади.
➖Ака-укаларнинг қанақалиги мерос тақсимланаётганда билинади.
➖Дўстларнинг қандайлиги машаққатли лаҳзаларда билинади.
➖Қариндошлар, яқинларнинг қанақалиги мусофирчиликда билинади.
➖Ҳақиқий муҳаббат (аслида борми ёки йўқми) ўртадаги ўзаро манфаатлар тугаганда билинади.
P.S: Лекин, шундай инсонлар борки, уларни қандайлигини бутун умр бирга яшасанг хам била олмайсан!

Бир қишлоқда чуқур бор экан. Чуқурга тушиб кетган жароҳатланаркан. Бир куни депутатларимиз чуқур ёнига келиб, муаммога ечим излашибди:
— Чуқурнинг олдига тез ёрдам машинаси қўйиш керак. Йиқилган одамни юклайди-ю, тезда касалхонага олиб боради.
— Ундан кўра, чуқурнинг ёнига касалхона қуриш керак. Йиқилганни тез у ерга олиб кирилаверади.
— Икковингиз ҳам аҳмоқсиз. Бу чуқурни кўмиб, касалхона ёнидан бошқа чуқур қазиш керак...

Бир чол кампири билан бозорга борибди. ⠀
Чол: — Сенга ўзим бир бош оёқ кийим оберай. ⠀
Кампир — Ҳоп, дадаси.⠀
Чол сотувчи жувонни олдига бориб: ⠀
— Қизим бу кўйлакларинг неча пул?⠀
Сотувчи: — 30 000 ⠀
Чол: — Ҳа, яхши. ааа, бу лозимингчи? ⠀
Сотувчи: — 40 000 ⠀
Чол: — Эхе, бу қизим қиммат айтдинку. Қизим бундай қиламиз кўйлагинг яхши экан, майли кўйлагингни кўтарамиз, лозимингни туширамиз. Қанчага берасан?⠀
Шунда кампир: ⠀
— Ҳай, яшамагур чол-а...

"Бўлди, ҳаммаси жонга тегди! Кетаман, яшамайман сиз билан!" - деган сўзларни эшитган:
Ёш куёв тўра тинмай узр сўрар экан;
Сал тажрибали эр индамай, хотинининг бақир-чақир қилиб, ичини бўшатиб олишини кутар экан;
Кўпни кўрган эр эса юзи маъюс қиёфа касб этганча: "Қуруқ пўписадан нари ўтмас экансан-да", - дея хафа бўлар экан.
П.С. Янада проффесионал эр эса нарсаларини йиғиштиришга қарашиб юбораркан...