LATIFA
41.9K subscribers
1.33K photos
2.66K videos
1 file
306 links
Энг сара ичак узди латифалар ва дунё оламидаги қизиқарли видеолар фақат бизда!👍

Рекламаларсиз телеграм каналдан баҳраманд бўлинг! 😊

Админ: @LATIFA_BBOT

Реклама: @Reklama_1Q @shokin_pricee
Download Telegram
Бир ўзбек Францияга борибди. Эйфель минорасига қараб турса, француз йигит ўтиб кетаётган экан. Уни тўхтатиб сўрабди:
— Бу минорани қанча вақтда қуришган?
— Бир ойда, - дебди француз.
Ўзбек, - бу йигит мени алдади, - деб ишонмабди.
Кейин ўша француз Ўзбекистонга келибди. У Регистонга келиб, ҳалиги ўзбекни учратибди ва ундан сўрабди:
— Бу иморатларни қанча вақтда қуришган?, - деса,
— Ҳозир келаётганимда йўғиди, - дермиш ўзбек.

💥 @LATIFA 💥
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фақат ўзини ўйлайдиган инсон 😅

💥 @LATIFA 💥
Ўрмон қироллари шер ва бўри қўрқадиган ягона жонзод бу унинг хотини экан....

Агар хотинингиздан қўрқсангиз, демак сиз ҳам қиролсиз!

💥 @LATIFA 💥
Икки қария ёшлик чоғларини ёдга олишяпти.
— Қачонлардир бир қиз мени деб ҳаётини хавф остига қўйганди.
— Қанақасига?
— У «Сенга теккандан кўра ўзимни ҳув анави дарёга ташлайман» деган.

💥 @LATIFA 💥
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Йигитлар эътиборли бўлинглар, бўлмаса кўчада қоласиз😂

💥 @LATIFA 💥
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактабда "2" га ўқиганларнинг...

💥 @LATIFA 💥

Бизга қўшилинг👇🏻
https://telegram.me/+VpCTTD4NUjTqHl5X
Ҳар кимнинг ўз бахт формуласи бор...
Масалан мен хонам шифтига "Эртадан югуришни бошлайман!" деб ёзиб қўйганман... Ва ҳар куни эрталаб уйғонганда бу ёзувга кўзим тушади ва "Ҳайриятки бугундан эмас, эртадан экан!" деб хурсанд бўлиб қўяман...

💥 @LATIFA 💥
Бир отахон махалладаги ёш йигитларга:
— Чиройли, аммо очиқ-сочиқ кийинган қизларни кўрсангиз, тавба-тавба деб тескари қараб олинглар, - деб насиҳат қилиб турса,
Йигитлар ҳаммаси бирданига:
— Тавба - тавба! - деб юборишибди.
Шунда отахон:
— Қани, қани? Қаерда? - деямиш...

💥 @LATIFA 💥
Эр пардоз-андоз билан банд хотинига:
— Жоним, бошқа хотинлар беш дақиқа вақт сарфлайдиган ишга, нега сен бир соат чўзиласан а!? - деса,
Хотини хотиржамлик билан:
— Азизим, нега сиз бошқа эрлар бир соат давомида қилиши мумкин бўлган ишни, беш дақиқада бажариб бўласиз?! - деямиш...

💥 @LATIFA 💥
Бу гапни айтиш ҳам, шарт эмас балким,
Лекин, ҳаёт ўзи таъкидлар шуни...
Отасининг гапига кирмаган ҳар ким,
"Онасиникига" кирар бир куни...

💥 @LATIFA 💥
5 ёшли қизча дадасидан:
— Дада, дада! Одамлар қайердан пайдо бўлган? - деб сўрабди.
Шунда дадаси:

— Қизим! Аввал Худо Одам Ато ва Момо Ҳавони яратган, кейин ҳамма одамлар, биз ҳам улардан тарқаганмиз! - дебди.

Бироз ўтиб қизча онаси олдига келиб:
— Онажон одамлар қайердан пайдо бўлган? - деб сўрабди.
Онаси бироз ўйланиб:
— Чарлиз Дарвиннинг айтиши бўйича, одамлар маймундан пайдо бўлган, яъни маймунлар эволуцияга учраб одамга айланган..! - дебди.

Онаси билан ўтирган қизи олдига дадаси келгач, қизча дадасига:
— Дадажон, ойим айтишларича одамлар маймундан пайдо бўлган эканку!!! - деса,
Дадаси:
— Қизим, онанг тарафни билмадимку, лекин биз Одам Ато ва Момо Ҳаводан тарқаганмиз! - деямиш...

💥 @LATIFA 💥
Жарроҳ куёв қайнотасини операция қилишга тайёрланмоқда.
Қайнота:
— Ишга жуда жиддий қаранг, куёвбола! Шуни унутмангки, мен ўлиб қолсам, қайнонангиз шу куниёқ қизиникига кўчиб боради, - деямиш...

💥 @LATIFA 💥
Аёл кишини мамлакатлар мисолида қандай тасаввур қила оласиз..?

• 18 ёшида Африка каби - қайноқ, сирли ва етиб бўлмас...

• 20 ёшида Ҳиндистон каби - гўзал, жўшқин ва ўзига ишонган...

• 30 ёшида Америка каби - қимматли, бой ва эркин...

• 40 ёшида Украина каби - хатолари кўп, ички можароларда доим ютказган...

• 50 ёшида Мўғулистон каби - тарихи зўр, аммо энди ҳеч кимни қизиқтирмайди...

• 60 ёшида Афғонистон каби - ҳамма у ҳақда билади, аммо боргиси келмайди...

•70 ёшида Ўзбекистон каби - борини бериб чарчаган, содиқ фарзандларигина унга чет элдан пул жўнатиб туради...

💥 @LATIFA 💥
Эр хотинига айтаяпти:
— Азизам, масалан бошқа аёлни ўпаётганимни кўриб қолсанг нима қиласан?
— Нима хам қилардим? Вафодор хотин сифатида, сизни кўргани шифохонага, синган-чиққанлар ётадиган бўлимга бориб турардим...

💥 @LATIFA 💥
2 та тентак йўлда кетаётиб, чарчаб дараҳт тагида дам олаётса, тентаклардан бири:
— Мен сувсадим, сув ичгани кетаяпман, - дебди. 
2-тентак:
— Мени ўрнимга ҳам ичиб кел, - дебди.
Шунда 1-тентак ҳўп деб кетибди. Бир оздан сўнг қайтиб келибдида, 2-тентакка қараб кулаверибди. 
2-тентак ҳайрон бўлиб:
— Эй, тентакмисан, нимага ўзингдан-ўзинг кулаяпсан, - деса,
1-тентак:
— Ўзимни ўрнимга тоза, сенинг ўрнингга эса, ифлос сувдан ичдим, - деямиш...

💥 @LATIFA 💥
Эрли эчки эътибор топмабдимиш эридан,
Паймонаси тўлибди зерикибди баридан.

Така ишдан кеч келиб, эрта кетармиш ишга,
Вақт бўлмасмиш Такада, ҳаттоки, бош қашишга.

Уйим-жойим деб ўзин, ўтга-чўққа солармиш,
Овқатланиб телевизор кўриб ухлаб қолармиш.
Бора-бора Эчкиой Хожасидан безибди,
Хуллас калом ўзини жуда ёлғиз сезибди.

Интернетда ўтириб, чап берармиш хуморга,
Вақтлар ўтиб боғланиб қолибди бир Қўчқорга.
Шаҳар кўрган Қўчқор ҳам сўзга гуллар ўрабди,
Сўнг Эчкининг телефон номерини сўрабди.

Ширин сўздан Эчкиой, бир семириб озибди,
Эриб кетиб номерин, интернетда ёзибди.
Телефондаги суҳбат, янада авж олибди,
Қўчқор бир кун муҳаббат изҳор қилиб қолибди.

Учрашибди иккиси, кўнгиллар туташибди,
Дийдорлашув кўпайиб,меъёридан ошибди.
Ширин сўзлар Эчкининг хушин олибди чунон,
Юрар эмиш энди у эртаю-кеч паришон.

Ундаги бу ўзгариш, Такага сезилибди,
Дили вайрон бўлибди, юраги эзилибди.
Бу ўзгариш сабаби, не экан деб кутибди,
Пойлаб бир кун Эчкини Қўчқор билан тутибди.

Нафсонияти топталиб, уйибди у қош-қовоқ,
Шу захоти Эчкини, қўйворибди уч талоқ.
Бева қолган Эчкиой, қўчқорга ишонибди.
Қўчқор оилам бор дея, Эчкиойдан тонибди.

Така бошқа турмушдан, Муродига етибди.
Ўйнашга учган Эчки, эрсиз қолиб кетибди!

💥 @LATIFA 💥
Икки студент ётоқхонада турадиган бўлишибди. Бири қиз, бири ўғил бола экан. Хонага кириб қарашса, хонада битта карават бор экан халос. ⠀
Бола қизга:⠀

— Битта караватга иккаламиз, қандай ётамиз мен кетаман, - деса
Қиз:⠀
— Ўртамизга ёстиқ қўйиб ётамиз, дебди...

Тонг отибди. Танишиб олганидан хурсанд йигит билан қиз шу куни кинога тушмоқчи бўлиб боришса, битта билет қолган экан. Билетни бола қизга берибдида:
— Сиз эшикдан киринг, - дебди.
Қиз йигитга:
— Сиз кирмийсизми, - деса,
Йигит:
— Мен девордан ошиб ўтаман, - дебди.
Шунда қиз жахл билан йигитга қараб:
— Ёстиқдан ошиб ўтаолмадингизку, девордан қанақа қилиб ўтасиз? - деямиш...

💥 @LATIFA 💥
Бир эркак аёлини хиёнат устида ушлаб олибди ва уйини ташлаб, бош олиб поездда кетаётса бир аёл билан хамроҳ бўлибди. У аёл эса аксинча-эрини хиёнати учун уйини ташлаб чиққан экан. Кечгача бир-бирига тасалли бериб хасратлашибдилар ва аёл бир таклиф киритибди:
— Келинг уларни иккисидан хам қасос оламиз!! - деса,
Эркак хайрон бўлиб:
— Кандай килиб?? - деса,
Аёл:
—Турмуш қурамиз! Шунда иккимиз ҳам ўч олган бўламиз дебди...
Бундан эркак хам хурсанд бўлиб дарров "қасос" олишибди...
Хуллас бир кеча аёл билан "қасос" олиб чиқишибди...
Тонгга яқин эркак холдан тойиб ётса,
Аёл:
— Келинг, яна "қасос" оламиз, - дебди,
Шунда бечора эркак:
— Ээээ, йўқ-йўқ-йўқ, мен хотинимни кечирдим, - деямиш...

💥 @LATIFA 💥
Пойтахтда ўқиб юрган талаба қишлоқдаги дадасига хат ёзибди:
- $алом дада! $оғ-$аломат юриб$изми.Пен$ияга хам чиқиб олдизми? Онамни $оғликлари яхшими? $инглимни ка$ал бўлди деб эшитдим, $оғ $аломат бўлиб қолдими? $алом билан ўғлингиз $ардор».
Отаси хатни ўқиб жавоб ёзибди:
- Ўғлим, яхши ўқиб юрибсанми? Ҳали пенсияга чиққаним ЙЎҚ. Онангни мазаси ЙЎҚ. Синглинг касал бўлгани ЙЎҚ. Синфдош дўстларинг бизни ЙЎҚлаб туришибди. Хавотир олишинга хожат ЙЎҚ. Салом билан даданг...

💥 @LATIFA 💥
Бир араб шайхига қон қуйиш рози бўлибди, унинг қоникерак бўлиб қолибди. Уни қони жуда камёб экан, ўхшашини бир ўзбек корчалонидан топишибди. Амалдорни шайхга қўйишибди.
Шайх ўзбекка қон бергани учун машина ва уй совға қилибди. Бир йилдан кейин шу ҳол қайта такрорланибди.
Амалдор хурсанд бўлиб қон берибди. Шайх унга 5 литр пахта ёғи ва бир коробка фахрий ёрлиқ совға қилибди. Ўзбек ҳайрон бўлиб:
— Ўтган сафар менга машина ва уй совға қилгандингиз-ку?
Шайх:
— У пайтда менда ўзбек амалдорини қони оқмаётганди-да!

💥 @LATIFA 💥
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу эркаклар учун табиий ҳол 😂

💥 @LATIFA 💥