LATIFA
41.9K subscribers
1.33K photos
2.66K videos
1 file
306 links
Энг сара ичак узди латифалар ва дунё оламидаги қизиқарли видеолар фақат бизда!👍

Рекламаларсиз телеграм каналдан баҳраманд бўлинг! 😊

Админ: @LATIFA_BBOT

Реклама: @Reklama_1Q @shokin_pricee
Download Telegram
Бир отахон врач қабулига кириб: - Духтир болам, ёрдам бермасанг бўлмайди, манда муаммо - биринчисига так нормально чиқаман, иккинчисига - унгаям чидаса бўлади, учинчиси- оғирроқ, лекин тўртинчисига умуман холим қолмайди.
- Отахон, хозир неча ёшдасиз?
- 75 даман бўтам!
- Биласизми ота, мана мен 35
ёшдаман, лекин 2чисидан
кейин вообще холдан тойиб
йиқиламан.
- Сен нима ҳақида гапиряпсан
узи?
- Аёллар ҳақида.
- Мен зинапоя ҳақида гапиряпман сенга, бўтам...

💥 @LATIFA 💥
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўпчиликнинг тушига кирадиган ҳолатлар...

💥 @LATIFA 💥

Бизга қўшилинг👇🏻
https://telegram.me/+VpCTTD4NUjTqHl5X
18+

Бир куни одамнинг тана аъзолари ўзларига раҳбар танлашмоқчи бўлишибди. Ҳамма раҳбарликни талаб қила бошлабди. Бир чеккада к жимгина ўтирган экан ва бирдан “Сизларга мен раҳбар бўлсам-чи!” деб қолибди. Ҳамма устидан кулибди. Книнг жаҳли чиқибди ва одам қистанган пайти ўзини қисиб қўйибди. Одам зўриқишни бошлабди, натижада бошқа тана аъзолари ҳолдан тойибди. Шундан бош “Келинглар, шу к ҳаммамизга раҳбар бўла қолсин, йўқса хўжайинни ўлдириб қўяди!” дебди. Бу фикрга ҳамма рози бўлибди. Шу-шу бўлибди-ю, ҳамма к** лар раҳбар бўладиган бўлибди.

💥 @LATIFA 💥
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Жаноб судья, мени айбим йўқ, группани ёпаман» 😂

Ҳеч ким ёзмай қўйган группаларга юбориб қўямиз.

💥 @LATIFA 💥

Бизга қўшилинг👇🏻
https://telegram.me/+VpCTTD4NUjTqHl5X
22 октябрь – Халқаро эркакларнинг асаб тизимини аёллар зўравонлигидан ҳимоя қилиш куни.

Муҳтарама аёллар, кўп гапга ҳожат йўқ. Байрам байрамдек бўлсин! Бунинг учун кўп нарса керак эмас: ширин овқат, тинчлик, эрини телефонини кавламаслик, футбол вақти безовта қилмаслик ва чой сўраганда суратдагидек қарамаслик.

Аёлларга етказиб қўйинглар)

💥 @LATIFA 💥
Бир ўзбек Францияга борибди. Эйфель минорасига қараб турса, француз йигит ўтиб кетаётган экан. Уни тўхтатиб сўрабди:
— Бу минорани қанча вақтда қуришган?
— Бир ойда, - дебди француз.
Ўзбек, - бу йигит мени алдади, - деб ишонмабди.
Кейин ўша француз Ўзбекистонга келибди. У Регистонга келиб, ҳалиги ўзбекни учратибди ва ундан сўрабди:
— Бу иморатларни қанча вақтда қуришган?, - деса,
— Ҳозир келаётганимда йўғиди, - дермиш ўзбек.

💥 @LATIFA 💥
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фақат ўзини ўйлайдиган инсон 😅

💥 @LATIFA 💥
Ўрмон қироллари шер ва бўри қўрқадиган ягона жонзод бу унинг хотини экан....

Агар хотинингиздан қўрқсангиз, демак сиз ҳам қиролсиз!

💥 @LATIFA 💥
Икки қария ёшлик чоғларини ёдга олишяпти.
— Қачонлардир бир қиз мени деб ҳаётини хавф остига қўйганди.
— Қанақасига?
— У «Сенга теккандан кўра ўзимни ҳув анави дарёга ташлайман» деган.

💥 @LATIFA 💥
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Йигитлар эътиборли бўлинглар, бўлмаса кўчада қоласиз😂

💥 @LATIFA 💥
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактабда "2" га ўқиганларнинг...

💥 @LATIFA 💥

Бизга қўшилинг👇🏻
https://telegram.me/+VpCTTD4NUjTqHl5X
Ҳар кимнинг ўз бахт формуласи бор...
Масалан мен хонам шифтига "Эртадан югуришни бошлайман!" деб ёзиб қўйганман... Ва ҳар куни эрталаб уйғонганда бу ёзувга кўзим тушади ва "Ҳайриятки бугундан эмас, эртадан экан!" деб хурсанд бўлиб қўяман...

💥 @LATIFA 💥
Бир отахон махалладаги ёш йигитларга:
— Чиройли, аммо очиқ-сочиқ кийинган қизларни кўрсангиз, тавба-тавба деб тескари қараб олинглар, - деб насиҳат қилиб турса,
Йигитлар ҳаммаси бирданига:
— Тавба - тавба! - деб юборишибди.
Шунда отахон:
— Қани, қани? Қаерда? - деямиш...

💥 @LATIFA 💥
Эр пардоз-андоз билан банд хотинига:
— Жоним, бошқа хотинлар беш дақиқа вақт сарфлайдиган ишга, нега сен бир соат чўзиласан а!? - деса,
Хотини хотиржамлик билан:
— Азизим, нега сиз бошқа эрлар бир соат давомида қилиши мумкин бўлган ишни, беш дақиқада бажариб бўласиз?! - деямиш...

💥 @LATIFA 💥
Бу гапни айтиш ҳам, шарт эмас балким,
Лекин, ҳаёт ўзи таъкидлар шуни...
Отасининг гапига кирмаган ҳар ким,
"Онасиникига" кирар бир куни...

💥 @LATIFA 💥
5 ёшли қизча дадасидан:
— Дада, дада! Одамлар қайердан пайдо бўлган? - деб сўрабди.
Шунда дадаси:

— Қизим! Аввал Худо Одам Ато ва Момо Ҳавони яратган, кейин ҳамма одамлар, биз ҳам улардан тарқаганмиз! - дебди.

Бироз ўтиб қизча онаси олдига келиб:
— Онажон одамлар қайердан пайдо бўлган? - деб сўрабди.
Онаси бироз ўйланиб:
— Чарлиз Дарвиннинг айтиши бўйича, одамлар маймундан пайдо бўлган, яъни маймунлар эволуцияга учраб одамга айланган..! - дебди.

Онаси билан ўтирган қизи олдига дадаси келгач, қизча дадасига:
— Дадажон, ойим айтишларича одамлар маймундан пайдо бўлган эканку!!! - деса,
Дадаси:
— Қизим, онанг тарафни билмадимку, лекин биз Одам Ато ва Момо Ҳаводан тарқаганмиз! - деямиш...

💥 @LATIFA 💥
Жарроҳ куёв қайнотасини операция қилишга тайёрланмоқда.
Қайнота:
— Ишга жуда жиддий қаранг, куёвбола! Шуни унутмангки, мен ўлиб қолсам, қайнонангиз шу куниёқ қизиникига кўчиб боради, - деямиш...

💥 @LATIFA 💥
Аёл кишини мамлакатлар мисолида қандай тасаввур қила оласиз..?

• 18 ёшида Африка каби - қайноқ, сирли ва етиб бўлмас...

• 20 ёшида Ҳиндистон каби - гўзал, жўшқин ва ўзига ишонган...

• 30 ёшида Америка каби - қимматли, бой ва эркин...

• 40 ёшида Украина каби - хатолари кўп, ички можароларда доим ютказган...

• 50 ёшида Мўғулистон каби - тарихи зўр, аммо энди ҳеч кимни қизиқтирмайди...

• 60 ёшида Афғонистон каби - ҳамма у ҳақда билади, аммо боргиси келмайди...

•70 ёшида Ўзбекистон каби - борини бериб чарчаган, содиқ фарзандларигина унга чет элдан пул жўнатиб туради...

💥 @LATIFA 💥
Эр хотинига айтаяпти:
— Азизам, масалан бошқа аёлни ўпаётганимни кўриб қолсанг нима қиласан?
— Нима хам қилардим? Вафодор хотин сифатида, сизни кўргани шифохонага, синган-чиққанлар ётадиган бўлимга бориб турардим...

💥 @LATIFA 💥
2 та тентак йўлда кетаётиб, чарчаб дараҳт тагида дам олаётса, тентаклардан бири:
— Мен сувсадим, сув ичгани кетаяпман, - дебди. 
2-тентак:
— Мени ўрнимга ҳам ичиб кел, - дебди.
Шунда 1-тентак ҳўп деб кетибди. Бир оздан сўнг қайтиб келибдида, 2-тентакка қараб кулаверибди. 
2-тентак ҳайрон бўлиб:
— Эй, тентакмисан, нимага ўзингдан-ўзинг кулаяпсан, - деса,
1-тентак:
— Ўзимни ўрнимга тоза, сенинг ўрнингга эса, ифлос сувдан ичдим, - деямиш...

💥 @LATIFA 💥
Эрли эчки эътибор топмабдимиш эридан,
Паймонаси тўлибди зерикибди баридан.

Така ишдан кеч келиб, эрта кетармиш ишга,
Вақт бўлмасмиш Такада, ҳаттоки, бош қашишга.

Уйим-жойим деб ўзин, ўтга-чўққа солармиш,
Овқатланиб телевизор кўриб ухлаб қолармиш.
Бора-бора Эчкиой Хожасидан безибди,
Хуллас калом ўзини жуда ёлғиз сезибди.

Интернетда ўтириб, чап берармиш хуморга,
Вақтлар ўтиб боғланиб қолибди бир Қўчқорга.
Шаҳар кўрган Қўчқор ҳам сўзга гуллар ўрабди,
Сўнг Эчкининг телефон номерини сўрабди.

Ширин сўздан Эчкиой, бир семириб озибди,
Эриб кетиб номерин, интернетда ёзибди.
Телефондаги суҳбат, янада авж олибди,
Қўчқор бир кун муҳаббат изҳор қилиб қолибди.

Учрашибди иккиси, кўнгиллар туташибди,
Дийдорлашув кўпайиб,меъёридан ошибди.
Ширин сўзлар Эчкининг хушин олибди чунон,
Юрар эмиш энди у эртаю-кеч паришон.

Ундаги бу ўзгариш, Такага сезилибди,
Дили вайрон бўлибди, юраги эзилибди.
Бу ўзгариш сабаби, не экан деб кутибди,
Пойлаб бир кун Эчкини Қўчқор билан тутибди.

Нафсонияти топталиб, уйибди у қош-қовоқ,
Шу захоти Эчкини, қўйворибди уч талоқ.
Бева қолган Эчкиой, қўчқорга ишонибди.
Қўчқор оилам бор дея, Эчкиойдан тонибди.

Така бошқа турмушдан, Муродига етибди.
Ўйнашга учган Эчки, эрсиз қолиб кетибди!

💥 @LATIFA 💥