Кушербаевга мурожаат
10.1K subscribers
1.84K photos
454 videos
10 files
345 links
Расул Кушербаевга йўлланадиган мурожаатлар учун очилган махсус канал.

Мурожаат йўллаш тартиби:👇 https://t.me/Kusherbayevga_murojaat/16

Алоқа: @Kusherbayevga_murojaatbot
Download Telegram
Бу кўлмакчаларда ўрдаклар сузаркан

Мурожаатчи: Ассалому алайкум Расул ака.

Илтимос, ушбу мурожаатимга бефарк бўлманг.

Бу расмни "Тошкент-Қўқон" йўлининг Ангрен ва Охангарон шаҳарлари ўртасида олдим.

Йўлнинг ҳолати аянчли. Қўпол килиб айтганда, бу кўлмакчаларда ўрдак сузаркан.

Суратдаги чуқурчалар мингтадан биттаси.

👉 @Kusherbayevga_murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Murojaatchi: Assalomu alaykum. Rasul aka shuni ko'rib qoldim. Nazoratga olarsizlar, KAFE EFENDI oldidagi INFINITY turar joyda yol bo'yida.

👉 @Kusherbayevga_murojaat
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ РАСУЛ КУШЕРБАЕВ!

Сизга мурожаат йўллаб соғлигим ёмонлашгани, Ҳиндистон давлатига мия жарроҳлиги операциясини ўтказиш учун жўнаб кетаётганлигимни билдирган эдим.

Сизга мурожаатимдан сўнг ўзим меҳнат қилаётган Бухоро вилоят ҳокимлиги, ҳокимликнинг иқтисодиёт бошқармаси, ҳамкасбларим томонидан пластик карточкамга 85 миллион сўм маблағ кўчириб берилди.

Мен шахсан Сизга, ҳокимликка, садоқатли дўстларимга моддий мадад учун чексиз миннатдорчилигимни билдираман. Барчаларингиздан Аллоҳ рози бўлсин! Дуо қилиб туринглар,жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтсин.

Чексиз эҳтиром билан,
Суннатилло Амонов,
Бухоро шаҳри, Пири Дастгир кўчаси.


👉 @Kusherbayevga_murojaat
Ассалому алейкум, хурматли Расул Кушербаев!

Сизни телеграм каналингизга мурожат қилганимдан кейин Сурхондарё вилояти, "Mobi uz" ходимлари Субхонкулов Сайид Афзал хамда Шукуров Шахзодлар келиб ўрганишиб, қўшимча алоқа ускунасини ўрнатишди.

Сизга ва "Mobi uz" ходимларига ўзим ва қўшниларим номидан миннатдорчилик билдираман.

Қурбонов Тохир,
Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, Мирзо Улуғбек маҳалласи, Гулзор кўчаси.

👉 @Kusherbayevga_murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти ИИББ диққатига!

Йўлга шағал тўкишиб, авария келтириб чиқаришмоқдаАсака

Андижон вилояти, Асака тумани, Марказ МФЙ, Обод кўчаси Асака- Озод йдналишида катта йўл бўйларига аҳоли курилиш махсулоти, яъни шағал тўкишиб, авария ҳолатини туғдирмоқда.

Масъуллар эътибор бериб, чорасини кўришини сўраб қоламиз.

С.А.Абдивалиев.

👉 @Kusherbayevga_murojaat
Ассалому алайкум хурматли Расул Кушербаев.

Мен сизга Хоразм вилояти, Янгибозор туманидан фермахонамга ер солиғи хаддан зиёд ошиб кетганидан шикоят килиб мурожаат этгандим.

Шундан сўнг, туман ДСИдан телефон еилишиб, 2023 йилги ер солиги 52 миллиондан кайта хисобланиб 2 млн 400 минг сўмга туширилганини айтишди.

2022 йилги ер солиғи узгармай 39 млн да қолибди.

Бу йилги 50 млнга арзонлабди, Шунга ҳам рахмат.

Президентимизнинг солик юкини енгиллаштирамиз деганига энди ишондим, энди ишласак бўлади сизларга рахмат!

Рашид Эримметов

👉 @Kusherbayevga_murojaat
Автомобил йўллари қўмитаси диққатига!

Автомобил йўли жуда абгор ҳолатга келиб қолган

Мурожаатчи: Ушбу мурожаатимиз Автомобиль йўллари қўмитаси раисига.

Қуйи ташкилотларга мурожаат қилмоқдамиз. Бироқ масъуллар ўзлари юрадиган автомобил йўлларини таъмирлаб, ахоли фойдаланувидаги йўллар таъмирланмасдан абгор холатда қолиб кетмоқда.

Масъуллар бир эътибор қаратишса эди.
Ушбу 4К-518 автомобиль йўли бўлиб, бугунги кунда жуда абгор ҳолатга келиб қолган.

👉 @Kusherbayevga_murojaat
Қолган электр қуввати қани?Сирдарё

Мурожаатчи: Бу Янги Ўзбекистоннинг электр куввати 76 в. Қолган 150 В кани?

Ушбу ҳолат Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, Бахор МФЙда.

Ҳудудий электр тармоқлари ходимлари ҳолатга изоҳ бера олишмаяпти.

👉 @Kusherbayevga_murojaat
Ўқишимизни Ўзбекистонга кўчиришга ёрдам берсангиз

Биз Украина давлатида жойлашган Харьков миллий уинверситетида ўқиймиз.

Ўқиш онлайин хам сиртқи. Ҳозирда университетда ўқиш йўқлиги сабабли ўқишимиз тўхтаб қолди. Урушли вазият ва нотинч давлатдан ўқишимизи ўзимизга кўчиришга ёрдам берсангиз.

Ўртада сарсонмиз, оиламизни юзига қарай олмаяпмиз.

Илтимос сиздан,
деб Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний туманидан
М. Кузибаева


👉 @Kusherbayevga_murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги "Олмазор сити"даги яшил зоналарга ҳам бинолар қуришмоқда.

Аҳоли" яшил зона" қайтариб берилишини сўрамоқда.

👉 @Kusherbayevga_murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бизда экология ишламайдиУйчи

Мурожаатчи: Наманган вилояти, Уйчи тумани, Кесканёр МФЙдан адирдан мурожат қиляпмиз.

Бизда экология ишламайди.

Дехқончилик қиламиз, сув ичамиз. Ҳозир бизга сув жудаям зарур дехқончиликни суғоришимиз керак.

👉 @Kusherbayevga_murojaat
"Имконияти чекланган" светофор

Мурожаатчи: "Имконияти чекланган" светофор.

Ушбу светофор Андижон вилояти, Избоскан тумани, ҳокимлиги биноси ёнида жойлашган.

👉 @Kusherbayevga_murojaat
Ўтган йили олган ерларимизни яна аукционга қўйишганМузработ

Биз Сурхондарё вилояти, Музработ тумани, Чегарачи маҳалласида яшовчи фуқаролар 2022 йилдаги Президент қарори юзасидан ҳар бир ёшга ва "темир дафтар"дагилар учун 20 сотикдан ерни аукцион орқали олган эдик.

Ҳокимлик ўтган йили октябрда 120 кишига ер бўлиб берган эди. Биз экин экдик.

Энди яна ўша ерларни яна аукционга қўйиб юборишибди. Бу ерларни энди бошқа фуқаролар ўйнаб ютиб олишган. Бизга ерни бўшатиб беринглар, деб хокмиятимиз айтмоқда.

Бормаган жойимиз қолмади.

Илтимос бизнинг 10 йилга деб берган ерларни ОЛИБ қўймасин, ёрдам берсаларингиз.

Сурхандарё вилояти, Музработ тумани Чегарачи маҳалласи фуқаролари

Эшпулотова Кенжахол ва бошқалар.

👉 @Kusherbayevga_murojaat
#миннатдорчилик

Мурожаатимиз жуда тез  кунда ҳал этилди

Ҳурматли Расул  Хидиралиевич Кушербаев!

Сизга Зангиота тумани Назарбек  Харакат куча сизга 2 уй "снос" бўйича мурожаат қилган эдик.

Бизнинг мурожаатимиз жуда тез  кунда ҳал этилди, компенсация пулларимизни олдик.

Биз бундай бўлади деб ҳеч ўйламаган эдик. Авваламбор юртбошимизга, сизга оила аьзоларим номидан  миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Янги Ўзбекистонимиз бундан-да  ривожлансин ,тинчлик бўлсин халкимиз сиздай инсонлар борлигидан фахрланиб яшасин.

Ш.Турдиева

👉 @Kusherbayevga_murojaat
Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали “Қолган электр қуввати қани?” номли мурожаат юзасидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Сирдарё ҳудудий филиали ушбу мурожаат бўйича қуйидагиларни маълум қилади:

Сирдарё тумани “Баҳор” маҳалласи “Улуғбекшох” кўчаси 10 уйда истиқомат қилувчи фуқаро томонидан йўллаган мурожаат Сирдарё туман электр таъминоти ходимлари томонидан жойига чиқиб ўрганилганда, ҳисоблагичга уланиш схемасида хатолик сабабли қувватнинг пасайиб кетганлиги аниқланган. Сирдарё туман электр таъминоти ходимлари томонидан уланиш схемаси тўғирланиб, айни вақтда истеъмолчига бир маъромда электр энергияси етказиб берилмоқда.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ
Сирдарё ҳудудий филиали матбуот хизмати


👉 @Kusherbayevga_murojaat
Мурожаат ўз ечимини топди

Ижтимоий тармоқларда Қуйи Чирчиқ тумани Сурум маҳалласида Янги ҳаёт йўл бўйидаги аҳвол мазмунидаги видеомурожаат тарқалди.

Мазкур ҳудуд ўрганиш жараёнида М.Р.Б. МЧЖ ҳудуди эканлиги аниқланди. Мурожаат юзасидан Табиат ресурслари вазирлиги Тошкент вилояти бошқармаси Қуйи Чирчиқ туман бўлими инспекторлари ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси пост-патруль хизмати ходимлари ҳамкорликда назорат тадбирларини ўтказди.

Тадбир давомида ҳудудга фуқаролар Д.М. ҳамда А.Қ. лар томонидан қурилиш чиқиндилари тўкиб кетаётган ҳолат аниқланди.

Ҳуқуқбузарларга нисбатан қонуний чора кўрилди ҳамда масъулияти чекланган жамият раҳбарига ҳолатни бартараф қилиш ишлари юклатилди.

Айни дамда ҳудуд чиқиндилардан тозаланиб, бартараф этилди. Шу билан бирга соҳа вакиллари томонидан келгусида салбий ҳолат такрорланмаслиги юзасидан назоратни кучайтирди.

Табиат ресурслари вазирлиги Тошкент вилояти бошқармаси матбуот хизмати

👉 @Kusherbayevga_murojaat