Кушербаевга мурожаат
11K subscribers
2.06K photos
546 videos
15 files
364 links
Расул Кушербаевга йўлланадиган мурожаатлар учун очилган махсус канал.

Мурожаат йўллаш тартиби:👇 https://t.me/Kusherbayevga_murojaat/16

Алоқа: @Kusherbayevga_murojaatbot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Men Polvonov Muxtorbek Aliqul oʻgʻli, Qashqadaryo viloyati Koson shahrida yashayman.

Videoda koʻrib turganiz Koson shahriga Kasbi tumanidan kirishda qurilgan xususiy pishiq gʻisht ishlab chiqarish zavodlari.

Bu zavodlar ancha yillardan beri atmosferani mana shunday ifloslantirib kelmoqda. Sababi bu zavodlarda koʻpincha shinalar (balonlar) yoqiladi.

Bir necha marta Ekologiya boshqarmasiga qilgan murojaatlarimiz samara bermadi. Bu davlat ekologiya qoʻmitasi qayerga qarayapdi, shu muammoni ijobiy hal qilishga yordam bersangiz.

👉 @Kusherbayevga_murojaat
Хоразм вилояти прокуратураси диққатига!

"Мен Хоразм вилояти, Урганч туманида Корамон маҳалласи Хамфикр кўча 6-дом 3-хонадонда яшайман.

2021 йил Хоразм вилояти ногиронларни қўллаб қувватлаш жамияти худудидаги Бернина Урганч кўп тармоқли корхонасида ишлаган вақтимдаги 4 ойлик маошимни корхона раҳбарлари ўзлари ўзлаштириб олганлигини гувохи бўлаяпман. Менга беришмаябди.

Ногиронларни иш билан таминлаябман, деб Президентимизнинг ногиронларни куллаб кувватлаш хакидаги фармонидан фойдаланиб, ногиронларни ойлик маошини ўзлари олиб юрганликлари учун қонуний чора сўрайман. Ўзим иккинчи гуруҳ ногирониман..."

👉 @Kusherbayevga_murojaat
Мактабгача таълим вазирлиги диққатига!

Мурожаатчи: Тошкент вилояти, Нурафшон шахрида сентябр ойида 22 туман ва шаҳарлар дртасида мактабгача таълим тарбиячилари ўртасида кўрик танлов бўлиб ўтган эди.

Танлов ғолибларига пул мукофоти берилиши керак эди. Лекин ҳалигача берилмаяпти. Ёрдам беринг.

👉 @Kusherbayevga_murojaat
Сирдарё вилояти ҳокимлиги диққатига!

Мен Илҳом Аҳматов Алишер ўғли, Сирдарё вилояти, Гулистон тумани, Бешбулоқ ЦИУ маҳалласининг Мингчинор кочасида истиқомат қиламан.

Бу расмда тасвирланган кўча Сирдарё вилояти, Гулистон тумани, Бешбулоқ СИУ маҳалласининг Мингчинор кўчасининг аҳволи.

Масъулларга неча маротаба муроажатлар билан шикоят қилиб кўрдик фойдаси бўлмаяпти.

Бу кўчадан болалар мактабга боғчаларга қатнайдилар. Ёмғир ёди дегандан бу кочадан юриб болмай қолади. Биз кимга мурожат қилсак бўлади?

👉 @Kusherbayevga_murojaat
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги диққатига!

Биз "перевод" қилишга ёрдам сўраб қоламиз

Биз Фарғона жамоат саломатлиги ва Курск давлат тиббиёт институти халкаро фaкультет талабаларимиз.

Биз ҳозирда Курск тиббиёт институтида ўқияпмиз.

Биз бу ердаги вазиятлар юзасидан Президентимизга видеомурожат қилиб чикдик ва бу юзасидан институт ҳамда элчихона ходимлари келишди.

Инстутутимиз ректори Акмал Сиддикович биз сизларни олиб кетгани келдик 4+2 га ўзгартирдик бизга рўйхат қилинглар кетадиганлар деди.

Биз рўйхат қилиб бердик.

Эртасига эса келаси йили қайтиб келганингизда имтихон олинади, деб бизга ҳар хил рухий тазйиқлар, сиқувлар ўтказишяпти. Бизга қўпол муомалада бўлишиб, бизни мажбуран уруш бўлаётган жойда қолдиришяпти.

Бу ерда бизга бошқа йўл қолдиришмаябди. Биз "перевод" қилишга ёрдам сўраб қоламиз.

Биз бу ерда қолсак бизга барибири яхши муомила қилишмайди ўкитувчисидан тортиб қоровулигача.

Сиздан бирдан бир илтимосимиз шу мурожатимизни керакли жойларга етиб боришини таъминлаб беришингизни сўраб қоламиз.

👉 @Kusherbayevga_murojaat
МУНОСАБАТ

Ишга тиклаш масаласи бўйича ижро ҳаракатлари давом этмоқда

Фуқаро Л.Пўлатованинг “@Kusherbayevga_murojaat” сайтига жойлаштирган мурожаати юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг
28.07.2022 йилги қарорига асосан, Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Олтиариқ маҳалла фуқаролар йиғинининг 05.05.2022 йилдаги 4Х-сонли буйруғи ғайриқонуний деб топиш, Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими зиммасига Л.Пулатовани Олтиариқ тумани Олтиариқ маҳалла фуқаролар йиғини раисининг Оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари лавозимига, бундай лавозим бўлмаган тақдирда, шу лавозимга тенг бошқа ишга тиклаш ҳамда ундирувчи Л.Пулатова фойдасига мажбурий бекор юрган вақти учун 05.05.2022 йилдан 28.07.2022 йилгача иш ҳақи ҳисоблаб, тўлаб бериш мажбурияти юклаш тўғрисидаги ижро хужжати Бюронинг Олтиариқ туман бўлимига 11.08.2022 йилда келиб тушган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.03.2022 йилдаги ПҚ-147-сон Қарорининг 4-иловасига асосан туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бўлимлари ташкил этилган. Бу бўлимда ижро ҳужжатида кўрсатилган лавозимларга тайинлаш белгиланмаганлиги маълум бўлди.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан, Ўзбекистон Республикаси
“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 31-моддасига асосан, ФИБ Риштон туманлараро судига тушунтириш сўраб 25.08.2022 йилда ариза билан мурожаат қилинган.

Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг 23.09.2022 йилдаги 5245-сонли хатида мазкур ижро ҳужжати ижросини Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунида белгиланган талаблар доирасида ижро қилиш мумкинлиги баён қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.11.2020 йилги ПҚ-6118-сон “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга мувофиқ, туман (шаҳар) ҳокимлари ҳудудий кенгаш раиси ҳисобланганлиги сабабли, ижро ҳужжатини кенгаш йиғилиши мажлисида хал қилиш учун 23.09.2022 йил куни хат юборилган.

Қарздор Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан ундирувчи Л.Пулатова фойдасига мажбурий бекор юрган вақти учун 05.05.2022 йилдан 28.07.2022 йилгача иш ҳақи ҳисоблаб, ундирувчига тўлаб берилганлиги тўғрисида 23.09.2022 йил куни 34-сонли маълумотнома Бюронинг Олтириқ тумани бўлимига тақдим қилинган.

Ҳозирда, қонунда белгиланган тартибда ижро хужжатини ижросини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

МИБ Фарғона вилоят бошқармаси

👉 @Kusherbayevga_murojaat
Туркияда ишлаган ўзбекистонлик меҳнат мигранти мурожаати юзасидан

Депутат Расул Кушербаев телеграм каналида эълон қилинган фуқаро Азиз Ҳамидов мурожаати юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Фуқаро А.Ҳамидов 2022 йилнинг июнь ойида меҳмонхона хизмати соҳасида ишлаш мақсадида Туркиянинг Измир шаҳрига мавсумий ишга борган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Истанбулдаги вакили томонидан фуқаро ва унинг иш берувчиси билан олиб борилган музокаралар натижасида ўз вақтида берилмаган иш ҳақи ундириб берилган.

Шунингдек, иш берувчи фуқаро интизоми ва хулқ-атворидан норози бўлгани сабабли, уни ишлатишни хоҳламаган. Шундай бўлса-да юртдошимизга сарфланган харажатларни қайтаришни талаб қилмасдан унинг Ўзбекистонга қайтиши учун авиачипта олиб берилишига эришилган.

Шу билан бирга, фуқаронинг Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига электрон почта орқали йўллаган мурожаатини батафсил ўрганиш ва ҳуқуқий ёрдам бериш мақсадида ундан тегишли ҳужжатлар, хусусан, меҳнат шартномасини тақдим этиш сўралган.

Ушбу фуқаро жорий йилнинг 17 октябрь куни Ўзбекистонга қайтиб келган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

👉 @Kusherbayevga_murojaat
MUNOSABAT

💻 Buxoro shahar Abu Ali Ibn Sino MFY Bog’ishamol ko’chasi 1/5-uyda joylashgan savdo va maishiy xizmat ko’rsatish hamda yuqori qavatlari ko’p xonadonli turar-joy binosining hozirgi holati Buxoro viloyat Qurilish sohasida hududiy nazorat inspeksiyasi mutaxasislari tomonidan o’rganilgan.

🔎Inspeksiya tomonidan obyekt avvalroq tekshirilganda ijtimoiy tarmoqlarda keltirilganlar fikrlar o’z tasdig’ini topgan. Bu tog’rida bino quruvchisiga inspeksiya tomonidan tushuntirish ishlari olib borilib, ko’rsatmalar berilgan hamda quruvchi tomonidan keltirilgan kamchiliklarni tez orada bartaraf qilinishi bo’yicha kafolat xati taqdim qilingan edi.

Ayni kunlarda “Dilim NUR STORY” MCHJ tomonidan mazkur turar-joy binosining lift shaxtalari yopilib, binoning atrofi to’liq obodonlashtirilib, asfalt yotqizish ishlariga tayorgarlik ko’rilmoqda hamda binoning kirish qism (podyezd)larida pardozlash ishlari olib borilayotganligini bildiramiz.

Qurilish vazirligi

👉 @Kusherbayevga_murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қурилиш вазирлиги диққатига!

Ҳовлимизни яқинида кўп қаватли бино қуришмоқдаТошкент

Тошкентни ўртасида Яккасарой тумани, Абдулла Каххор МФЙ, Хумо кўчаси 29 уй ҳовлимиз ёнида уйимга якин қилиб кўп қаватли бино қуришмоқда.

Буларни қураётган уйини ортидан бизни ховлимиз аквариум бўлмоқда, яъни бизни уйга қаратиб балкон ойна қуришмоқда бу "Royal Towers" МЧЖ.

Бу фирма халқни эшитмаяпти.

Ҳамма норози, телевидение келганда қурилишга рухсати йўқ, деб тўхтатиб қўйишганди. Булар барибири яна бошлаворишди қурилишни.

Фаррух Толипов

👉 @Kusherbayevga_murojaat
РАСМИЙ ЖАВОБ

«Кушербаевга Мурожаат» телеграм-каналида Амударё тумани, «З.М Бобур» ОФЙ даги икки кўчани янги трансформаторга улаб бериш буйича Амударё тумани электр таъминоти корхонаси қўйидагиларни маълум қилади.

Ушбу ҳудуд 35/10 кВ ли «Куя-кўпир» подстанциясидан чиқувчи 10 кВли «Зарбдор» фидеридаги қуввати 160 кВА бўлган 421-сонли 0,4 кВли трансформатор пунктидан электр энергияси билан таъминланган бўлиб, бу ҳудудга қўшимча қурувчи ташкилот томонидан «Очик бюджет» лойиҳаси орқали қуввати 250 кВА бўлган трансформатор пункти ўрнатилган.

Ҳозирда мурожаатта кўрсатилган кўчаларга 100 метр ҳаво тармоғи ва 3 дона темир-бетон устунларини ички имкониятларимиздан келиб чиқиб ўрнатиш орқалий улаб беришимизни маълум қиламиз. 

Амударё туман электр
таъминоти корхонаси бошлиғи М.Худайбергенов
Уйни қурилиш инспекцияси қандай қилиб қабул қилган? Ургут

Мурожаатчи: Мен оддий педагогман.

Самарқанд вилояти, Ургут тумани, Мерганча М.Ф.Й да бунёд этилаётган ,,Янги Ўзбекистон массиви,, дан уй жой олгандим.

Уйни камчиликлари бир вароққа сиғмайдиган холатда. Уйни бу аҳволда вилоят қурилиш инспекцияси қандай қилиб қабул қилган?

Шу бўйича туманимиз мутасаддиларига ва вилоят ҳокими Э. Турдимовнинг порталига мурожат қилдик, аммо натижа йўқ .

Иситиш тизимлари ҳам носоз умуман ишламайди. 5 ойдан буён кўча олмаяпмиз, ёрдам беринг!

❗️Қурилиш вазирлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлигидан изоҳ кутамиз.

👉 @Kusherbayevga_murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мурожаатчи: Ҳайдовчига телефонда гаплашмаслигини сўрасам, у атайлаб телефонда гаплашишда давом этди.

Фарғона вилояти, Фарғона шаҳридаги 14-сонли йўналиш автобусидаги ҳолат.

👉 @Kusherbayevga_murojaat
Энергетика вазири диққатига!

Мурожаатимиз Энергетика вазирига етиб борсинҚўштепа

Мурожаатчи: Сизга Фарғона вилояти, Қўштепа тумани, Шакар МФЙдан қайта мурожаат йўлламоқдамиз.

Олдинги мурожатимиз бўйича "Фарғона ҳудудий электр тармоклари" АЖ телеграм канали орқали расмий муносабат берибди.

Муносабатда билдирилган икки худудни ишлари тўхтаган чала.

Сабаби эхтиёт қисмлар Тошкентдан келар экан. Вақтдан унумли фойдаланиб Шакар МФЙ лойиҳаси бўйича Фарғонада ишлаб чиқалидиган бетон таянчларни ўрнатиб турса бўладику.

Хурматли депутат, ушбу мурожаатимизни яқинда тайинланган Энергетика вазири Мирзамахмудов Жўрабек Турсунпўлатовичга етказишда амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.

Мана йил тугашига 3 ойдан камрок вақт қолди. Лекин Шакар МФЙда лойиҳа бўйича бирон иш бошлангани йўқ.

"Фаргона худудий электр тармоқлари" АЖ ваъда беришдан нарига ўтмаяпти. Шу лойиҳа ҳам бу йил битмай қолиб кетади шекилли, ҳудди 2018 йил лойихаланиб, шу кунгача бажарилмай келган  299 трасформатор пунктидан чиққан линияни янгилашга ўхшаб.

👉 @Kusherbayevga_murojaat
Йўл сифатсиз таъмирланган-Элликқалъа

Мурожаатчи: Ассалому алайкум!

Қорақалпоғистон Республикаси, Элликқалъа туманидан Нукусга кетадиган А182 йўлларининг аҳволи мана бунақа бўлиб ётибди.

Айрим жойларига озгина асфальт қилгандай бўлишди. Бошқа жойларига эса бир-икки белкуракда асфальт ташлашади холос.

Ҳайдовчилар бу йўллардан эхтиёткорлик билан юришади. Акс ҳолда чуқур жойига тушиб кетиши мумкин.

Автомобиль йўллари қўмитаси ва Йўл назорати инспекцияси бу мурожаатга алоҳида эътибор қаратишсин!

👉 @Kusherbayevga_murojaat
Тўлов қилиб қўйганмиз, лекин уйларни қурилиши чала ётипти-Гулистон

Мурожаатчи: Мен Сирдарё вилояти, Гулистон тумани Юлдуз массивида «Sirgidroservis» МЧЖ томонидан қурилаётган янги кўп қаватли уйларга пул тўлаган аҳоли номидан мурожат қилаяпман.

Мана бир йилдан ошди, тўлов қилиб қўйганимизга, лекин уйларни қуртлиши ҳалигача чала ётипти.

Ҳеч кимни иши йўқ, қурувчиларга мурожаат қилсак давлат томонидан кредит ажратилмаяпти, деб жавоб беришаяпти.

👉 @Kusherbayevga_murojaat
Қиш яқинлашмоқда, электр муаммоси эса ҳал бўлмадиАндижон

Мурожаатчи: Менинг мурожаатимни икки марта элон қилиб берган эдингиз. Лекин "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ халигача жавоб бергани йўқ.

My.gov.uz порталига "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖга ҳам, Энергетика вазирлигига ҳам қилган мурожаатларимни "Андижон худудий электр тармоқлари"га йўналтириб юбормоқда.

Энергетика вазирлигига қайта мурожаат қилиб, мурожаатимни "Худудий электр тармоқлари" АЖ ижросида кўриб чиқилишини сўрашимга қарамасдан қайта қайта "Андижон ХEТК" га йўналтириб юбормоқда.

Тилхатда менинг мурожаатим ўрганилмагани, эътирозим борлигини ёзишимга қарамасдан тилхат мазмунини ўқимасдан Энергетика вазирлиги мурожаатларни ёпиб юбормоқда.

Вазирликка ҳам нима қилиб бўлса ҳам мурожаатни ёпса бўлди шекилли.

Агар вақтингиз бўлса вазирликка депутат сўрови киритиб берсангиз. Қиш яқинлашмоқда яна бизнинг хонадонлар электр қуввати тушиб кетади.

Энг ёмони эскирган трансформатор юкламани кўтармасдан ҳар хафта куйиб суткалаб свет бўлмайди.

Шу масалада ўзизнгиз шугулланиб берсангиз деб илтимос қиламиз.

Андижон шахар Садоқат мфй 434 тп дан электр олувчи 6 та кочанинг 300 га яқин хонадони. (Тахминан 1500 нафар ахоли) номидан

👉 @Kusherbayevga_murojaat