Surxondaryo | Kun.uz
6.26K subscribers
8.09K photos
1.19K videos
8.2K links
Kun.uz’ning Surxondaryo viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo'natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
🗓 11 октябрь:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар

🇺🇿 «Вилоят аҳолиси ҳалигача пахтани букилиб, қўл меҳнати билан териб келмоқда» — Мирзиёев қашқадарёлик сайловчилар билан учрашди
👉 https://kun.uz/23135149

📆 Байрам кунлари якшанбага тўғри келса, эртаси куни ҳам дам олиш куни бўлади — қонун лойиҳаси
👉 https://kun.uz/92559473

🩺 Ўзбекистонликлар Россияда патент олиш учун Тошкентда тиббий кўрикдан ўтиши мумкин бўлди
👉 https://kun.uz/18851249

⚗️ «Зарафшон дарёсидаги ҳолат бўйича «Навоийазот» жамоатчиликка тушунтириш бериши керак» — Экологик партия
👉 https://kun.uz/71323733

🏵 Иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти совриндорлари эълон қилинди
👉 https://kun.uz/30254759

Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha
Сурхондарёда иккита миллий табиат боғи ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Юқори Тўпаланг ҳамда Боботоғ миллий табиат боғлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

👉 https://kun.uz/92932174

➡️ Сурхондарё хабарлари
«Толибон» ҳам бу лойиҳа амалга оширилишидан манфаатдор – Шавкат Мирзиёев Афғонистон орқали ўтувчи темирйўл тақдири ҳақида гапирди

Қарши шаҳрида сайловчилар билан учрашув якунланганидан сўнг Шавкат Мирзиёев журналистлар билан мулоқот қилди. Амалдаги президент Афғонистонда юзага келган вазият туфайли “Термиз – Мозори Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўли лойиҳаси тақдири ҳақидаги саволга жавоб берди.

👉 https://kun.uz/96437720

➡️ Сурхондарё хабарлари
Термиз шаҳридаги янги қурилган икки қаватли уйларнинг канализацияга уланмагани аҳолини сарсон қилмоқда

Kun.uz таҳририятига навбатдаги мурожаат Термиз шаҳри Мангузар маҳалласида яшовчи аҳоли томонидан йўлланди. Мурожаатда ёзилишича, маҳалладаги янги қурилган 8 та икки қаватли уй канализация тармоғига уланмагани учун уларда яшовчи фуқаролар сарсон бўлмоқда.

👉 https://kun.uz/83627608

➡️ Сурхондарё хабарлари
Россия Ўзбекистоннинг 150 минг фуқаросига мамлакатга киришга қўйилган тақиқни бекор қилди

Бу фақат Россия ИИВ томонидан тақиқ қўйилган фуқароларга тегишли. Суд қарори билан тақиққа тушган фуқаролар учун Россия чегараси белгиланган муддатга қадар ёпиқ ҳисобланади.

👉 https://kun.uz/42352715

➡️ Сурхондарё хабарлари
🗓 12 октябрь:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар

🇺🇿 Президент: «Ҳар бир маҳаллада камида 1 миллиард сўмдан маблағ бўлади»
👉 https://kun.uz/76356316

🕌 Бухорода амалга оширилиши режалаштирилган «мега-лойиҳалар» маълум қилинди
👉 https://kun.uz/50358353

🦠 Ўзбекистонда Sputnik V вакцинаси ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди
👉 https://kun.uz/89938110

🩺 Шамоллаган болани даволашда йўл қўймаслик керак бўлган хатолар— шифокор тавсиялари
👉 https://kun.uz/63680689

📗 Депутатлар «прописка» сўзини маънавий эскиргани учун қонунчиликдан чиқариб юборишмоқчи
👉 https://kun.uz/97330230

Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha
Денов доимий аҳолиси сони бўйича туманлар орасида 3-ўринда

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистондаги туман ва шаҳарлар орасида доимий аҳолиси сони энг кўп бўлган ҳудудлар қўйидагилар:

🔹 Наманган шаҳри – 657 минг киши;
🔹 Самарқанд шаҳри – 559,4 минг киши;
🔹 Ургут тумани – 528,9 минг киши;
🔹 Андижон шаҳри – 456,4 минг киши;
🔹 Чироқчи тумани – 428,8 минг киши;
🔹 Денов тумани – 397,3 минг киши;
🔹 Олмазор тумани – 383,1 минг киши;
🔹 Паст Дарғом тумани – 365,3 минг киши;
🔹 Юнусобод тумани – 356,9 минг киши;
🔹 Шайхонтоҳур тумани – 352,8 минг киши.

➡️ Сурхондарё хабарлари
Давлат боғчаларининг бўш турган ерлари нодавлат боғча биносини қуриш учун бепул ижарага берилади

Президентнинг «Ўзбекистон президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

👉 https://kun.uz/97336078

➡️ Сурхондарё хабарлари
Термиз тумани Бунёдкор маҳалласидан мурожаат

Термиз тумани Бунёдкор маҳалласида яшаймиз. Шаҳарда уйларимиз снос бўлгач, 3 йил аввал шу маҳаллага кўчиб келганмиз. Маҳалламизда умуман шароит йўқ. Йўллар чанг, болалар мактабга бориб келгунча кийимлари чанг бўлиб кетади. Чанг туфайли оиламиз билан аллергия касаллигига чалиндик.

Симёғочларда чироқ ўрнатилмаган. Ишдан, ўқишдан қайтувчилар кеч тушса қишлоққа киролмайди, қоронғидан ҳеч қаер кўринмайди. Айрим кўчаларда симёғочларга сим тортилмаган. Мурожаат қилиб электросетга бир неча марта бордик, лекин натижа бўлмади. У ердагилар ўзларинг ўтказиб олинглар деб айтишди. Айрим жойларда аҳолининг ўзи тортган симлар ерда ётибди. Ёш болалар бор, ушласа бунинг учун ким жавоб беради?

Бизни кўчиришда катта ваъдалар беришганди. Қишда чироқ тез-тез ўчади, газ йўқ. Ўтин, кўмир олишга ҳамманинг ҳам қурби етмайди. Ҳокимларимиз нима учун ваъдаларини бажаришмаяпти? Илтимос, бизнинг муаммоларимизни ёритинглар.

➡️ Сурхондарё хабарлари
Surxondaryo | Kun.uz
Термиз тумани Бунёдкор маҳалласидан мурожаат Термиз тумани Бунёдкор маҳалласида яшаймиз. Шаҳарда уйларимиз снос бўлгач, 3 йил аввал шу маҳаллага кўчиб келганмиз. Маҳалламизда умуман шароит йўқ. Йўллар чанг, болалар мактабга бориб келгунча кийимлари чанг бўлиб…
Танқидга муносабат: Термиздаги маҳаллани 2022 йилда «Обод маҳалла» дастурига киритиш таклифи берилгани маълум қилинди

Бугун, 2021 йил 13 октябрь куни Сурхондарё | Kun.uz телеграм каналига Термиз туманида жойлашган Бунёдкор маҳалласидаги йўл, электр ва газ билан боғлиқ муаммолар ҳақида аҳоли томонидан юборилган танқидий мурожаат жойланди. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди. Унга кўра, юқори ташкилотларга мазкур маҳаллани 2022 йилда «Обод маҳалла» дастурига киритиш таклифи берилган.

👉 https://kun.uz/40168565

➡️ Сурхондарё хабарлари
#Биласизми

Сурхондарё вилояти, унинг шаҳар ва туманлари ҳудуди қанча?

Сурхондарё вилояти
– 20,8 минг км²

🔹Термиз шаҳри – 0,04 минг км²;
🔹Ангор тумани – 0,39 минг км²;
🔹Бандихон тумани – 0,68 минг км²;
🔹Бойсун тумани – 3,21 минг км²;
🔹Денов тумани – 1,11 минг км²;
🔹Жарқўрғон тумани – 1,16 минг км²;
🔹Қизириқ тумани – 0,38 минг км²;
🔹Қумқўрғон тумани – 1,83 минг км²;
🔹Музработ тумани – 0,74 минг км²;
🔹Олтинсой тумани – 0,57 минг км²;
🔹Сариосиё тумани – 3,82 минг км²;
🔹Шеробод тумани – 2,73 минг км²;
🔹Шўрчи тумани – 0,72 минг км²
🔹Термиз тумани – 0,83 минг км²;
🔹Узун тумани – 1,84 минг км2

➡️ Сурхондарё хабарлари
🗓 13 октябрь:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар

🏗 Навоий шаҳрида янги массив қурилади, Зарафшон шаҳри ҳудуди кенгайтирилади
👉 https://kun.uz/97438837

👮🏻‍♂️👮🏼 Энг яхши «участковой», терговчи, тезкор ходим ва ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи аниқланади
👉 https://kun.uz/05284253

💷 Навоийда бешта ҳудуд аҳолиси учун боғча тўлови 2 бараварга камайтирилади
👉 https://kun.uz/08416959

⛔️ Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳонга электрон тарзда ариза топшириш мумкин бўлди
👉 https://kun.uz/80465696

👫 Аҳоли сони ҳар куни ўртача 2 минг кишига ошмоқда — Статқўм
👉 https://kun.uz/03048729

Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оталарни қийнаган муаммо болаларга мерос ўтяпти: Бойсунда “ижарада юрган” мактаб филиали бор

Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги бу мактаб филиалини излаб топмадик. Шу ерлик аҳоли: “Болаларимиз мана шу жойда ўқияпти” дейишганида, рости, ишонмадик. Умуман, қаршимизда турган бу бинода таълим бериш мумкиндир, аммо юз йил аввал шундай эди.

👉 https://kun.uz/91876238

➡️ Сурхондарё хабарлари
Сурхондарёда иккита хонадоннинг чорва молини ўғирлаган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида иккита хонадоннинг чорва молини ўғирлаган шахсларга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

👉 https://kun.uz/67430610

➡️ Сурхондарё хабарлари
БМТнинг Афғонистонга гуманитар ёрдами Ўзбекистон орқали амалга оширилади

БМТнинг Афғонистонга гуманитар ёрдами учта самолётда Термиз шаҳрига юборилади ва у ердан Ҳайратон чегара пункти орқали Мозори-Шарифга олиб борилади.

👉 https://kun.uz/91513738

➡️ Сурхондарё хабарлари