Kompromatuzb
53.2K subscribers
2.1K photos
592 videos
3 files
1.31K links
Мурожаат учун: @Kompromatga_bot

Компромат обычно представляет собой документы (фотографии, видео и звукозапись), содержащие информацию, разоблачающие тёмные стороны деятельности человека или организации — те, которые он/они старались не разглашать.
Download Telegram
Kompromatuzb
Ана сенга жарима, ана сенга томоша! 2023 йилнинг 9 январь куни Тошкентда тез ёрдам ҳайдовчилари видеомурожаат билан чиқиб, уларга Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан тез ёрдам автомобилидаги қоидабузарликлари учун камералар тасвирга олган жарималар…
Учтепа туман ИИБ ходимларининг ўзи ёки яқинлари касал бўлиб қолишса тез тиббий ёрдамга мурожаат қилишмайди, шекилли! Жони оғриқдан азоб чекаётганда тезроқ келинг ёки тезроқ юринг демаган, шекилли!

Аслида бир кунда 24 соат элни хизматида юрадиган тез ёрдам ҳайдовчиларига таъзим қиламиз. Уларга ҳурматимиз чексиз.

Тошкент шаҳар ИИББ, жумладан Учтепа туман ИИБ раҳбарияти учун уларнинг сўз эркинлиги учун қамаб қўйилиши жуда ҳам УЯТ ҳолат! Уятдан бошқа нарса эмас!

Кучингиз ҳайдовчиларга етдими?! Психотроп сотадиганлар шар сотаётган киши бўлиб бемалол фаолият олиб бораяпти, шаҳар марказидаги тўртта “точка”да (кўчада мижоз овлашади) фоҳишалар бемалол ишлаяпти.

Кучингиз 103 ҳайдовчиларига етганига қойилман!

Айнан 01’га бўлган самимий ҳурматимиз “ўлиб бораяпти”!

@kompromatuzb
Агар кимнинг фарзандини эртага мактабга чақиришаётган бўлса, албатта олиб бориш ёки ўзини юбориш керак!

Бола таълим олиши зарур!

Аммо, кичкинагина таклифча бор! Болангизни қўлига термометр бериб юборинг ёки ўзингиз бориб хона ҳароратини ўлчанг!

Бизга дарсхоналардан расмлар ва видео юборинг! Вилоятларда таълимга ҳокимлар жавобгар дейишяпти! Ҳокимни асл юзини шу орқали фош қиламиз.

Ҳилола Умарова эса алоҳида материалларимизга “қаҳрамон” бўладилар!

Фото ва видеоларингизни @Kompromatga_bot орқали кутиб қоламиз!

@kompromatuzb
Бугун таълим бир томон бўлди-ю, Алдаркўса бир томон бўлди-да!

Туш ўнг бўлмас, ўнг туш бўлмас дермиди?!

Хуллас таълим ўз эгасига берилмабди. Шунчаки ойнага қараб гўзаллигига мафтун бўлиб ўтирадиган эмас, оёғидан ўт чақнайдиган, уриб столни синдирадиган, гапириб лол қолдирадиган раҳбар керак, таълимимизга! Имҳо!

@kompromatuzb
@kompromatuzb кузатувчисидан мутлоқо янги Тез айтиш ўйлаб топилди!

Ўқишмиш ўқишмасмиш.
Таътилмиш таътилмасмиш...

(Муаллиф: @kompromatuzb кузатувчиси)

@kompromatuzb
Ўқишмиш ўқишмасмиш.
Таътилмиш таътилмасмиш...

Ўқишмиш ўқишмасмиш,
Янги вазир билмасмиш!

@kompromatuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум АҲЛИ группа нагзми шумохон, нагз дам гифтетонми?!

Етиб келдик! Ками қолмади!

Қабрга вертолётда олиб келаяпти дейишса ҳам шубҳа қилмайдиган замонга келаяпмиз?!

(Воқеа Бухородаги туғруқхонада бўлган)

@kompromatuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги таълим бўйича зўридан бор! Мана шуни эшитиб ухланглар фақат илтимос!

Сизлар ухламасангизлар мани ҳам ёзгим келаверади, ёзаверсам асабим бузилади, асабим бузилган сари ҳақиқатни ёзавераман. Таълим вазирлиги ўз тарихида бугунгидек шарманда бўлмаган бўлса керак!

@kompromatuzb
Эртага мактабми ёки мактабмасми деган “тема”да мактаб қоровулларига қийин бўлди!

Нега дейсизми?!

Бечоралар кўмирни энди ёқиб синфхоналарни иситаман деса тўхтат, 18 чига қолди дейишяптикан, яна бир пас туриб ёқ эртадан экан…

Хуллас қоровул айтаяпти, ……..

@kompromatuzb
Пияр 2023 учун фотосессия! Суратда Шовот тумани ҳокими.

@kompromatuzb
Шовот тумани ҳокимига айтиб қўйилар. Расмга тушиб бўлгандан кейин иссиқлик тармоғига улатиб қўйсинлар. 😂

@kompromatuzb
Kompromatuzb pinned Deleted message
Тошкент шаҳар прокурори лавозимига янги раҳбар Жиззахдан келадиганга ўхшайди

Жиззах вилояти Зарбдор тумани прокурори Равшан Машарипов Ражаббоевич кўтарилади деб ўйлаяпмиз.

Шунда вилоятники Тошкентга кўчиб ўтса керак!

@kompromatuzb
Сирдарё вилоятидаги «Wellfort» МЧЖ ва Ўзмиллийбанк билан боғлиқ мурожаатларни @Kompromatga_bot га йўлланг.

@kompromatuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хўрланган ўқитувчи!

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги 8-мактабда ўқитувчилар музлаб қолган иссиқлик трубаларини иссиқ сув билан эритишди.

Трубалар устидан қайнаган сув қўйиб иссиқли трубалари эритилиши услуби кашф қилинди. Мактаб директори кашфиётчи, Қарши шаҳар ҳокими эса ушбу мактабда дарс бошланишига рухсат берган!

Айнан мана шу мактаб ўқитувчилари ҳар доим мажбурий меҳнат қурбони бўлишган.

@kompromatuzb
2023 йил ғалати бошланмадими?!

Жиззах вилояти Пахтакор тумани Мудофаа бўлимидагилар паншоха билан қор кураш усулини ўйлаб топди.

Инновация вазирлиги ёпилиб кетмаганда, бу кашфиёт инновация деб лецинзияланарди.

Проста қойил қолиш керак! Ҳа айтмоқчи бизларга қизиқчи керак эмас, шундоқ ҳам етарлига ўхшайди.

@kompromatuzb