Kompromatuzb
52.9K subscribers
2.1K photos
592 videos
3 files
1.31K links
Мурожаат учун: @Kompromatga_bot

Компромат обычно представляет собой документы (фотографии, видео и звукозапись), содержащие информацию, разоблачающие тёмные стороны деятельности человека или организации — те, которые он/они старались не разглашать.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунёни сув босса, Урганч шаҳар ҳокимида не ғам?!

Ҳозирги кунда бирор ҳокимга ёки раҳбарга осон тутмайман, кескин танқид қилсамда уларнинг аҳоли учун қилаётган ижобий ишларини кўриб-сезиб тураман.

Аммо, гуруч курмаксиз бўлмагани каби, улар орасида ҳам халқ дардидан кўра кайфу-сафони афзал биладиганлари ва маишатга берилганлари топилади.

Урганч шаҳар ҳокими Ойбек Мадаминович Холбоев эса зиёфатларда даврани тўрини бермайдиганлардан!

Давоми бор….

@kompromatuzb
Жанубий Устюрт қўриқхонаси директори Султон ака Ибрагимовга савол?

Нега мана шу машина ёқиб юборилди?

@kompromatuzb
Мабодо ҳеч қайси корхона ёки ташкилот ўз ходимларини Учтепа туманини тозалашга мажбурламаяптими?!

Давлатимиз раҳбари жуда ўринли танқид қилди, лекин шахсан мен бу вазиятда ҳокимни айблай олмайман.

Сабаби маҳаллий аҳоли, ўша уйларда яшовчиларнинг ўзлари яшаш жойларини навбатма-навбат тозалашлари керак эди. Ҳайрон қолганим, қорларни ҳам курашмаган.

Шу сабаб бошқаларни Учтепага олиб бориб тозалатиш шартмас, домларда яшовчиларни ўзлари тозалашсин!

@kompromatuzb
Kompromatuzb
Мабодо ҳеч қайси корхона ёки ташкилот ўз ходимларини Учтепа туманини тозалашга мажбурламаяптими?! Давлатимиз раҳбари жуда ўринли танқид қилди, лекин шахсан мен бу вазиятда ҳокимни айблай олмайман. Сабаби маҳаллий аҳоли, ўша уйларда яшовчиларнинг ўзлари яшаш…
Бу баҳсли мавзу балки ширкатларни ўрнига ташкил қилинган компаниялар ҳокимники бўлиши ҳам мумкин.

Сектор раҳбари кимлигига ҳам боғлиқ, ширкатлар ишлаши керак ишламадими демак прокурор текшириши керак, текширмадими демак прокурорни текшириш керак!

@kompromatuzb
Тошкент вилояти Марказий банки томонидан мажбуран билетлар сотилмоқда

@kompromatuzb
Пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолган қаршилик ҳайдовчи янги ҳунарлар кўрсата бошлади. У терговчини “сотиб олгани”ни айтмоқда

2022 йил 5 декабрь куни соат 20:00 ларда Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, "Насаф" кўчасида "Cobalt" русумли автомобиль ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Ҳайдовчи қўлга олингач, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 1-қисми ва 117-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари бошланди.

Ўзига ишонч билан пиёдани уриб кетганича ҳам бор экан. Қўлга олингач узоқ вақт ўтмасдан дўстларига телефон қилиб ман терговчи билан ҳаммасини ҳал қилиб олдим, спиртли ичимлик ичганимни ҳам “темаси” ёпилди дебди, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда кучли акаси борлигини айтаётган ҳайдовчи!

Ҳа айтмоқчи у қиз ҳали ҳам оғир аҳволда-комада экан.

Айбланувчи, терговчи Шоҳжаҳон Эргашевга нима берган бўлиши мумкин, ниманинг эвазига очиқда юрган бўлиши мумкин.

@kompromatuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда танқидий материал ёзадиган блогерларга қарши “троллар жамоаси” яратилиши режаланмоқда.

Вилоят ҳокимига бу борада таклиф киритган “талаба тролл” ҳокимлликка ишга олинди.

Талаба бўлсанг талабалигингни қил дейдиган Олий таълим вазири керак Ўзбекистонга.

Қани вазир айтсин нега бу талаба ҳоким йиғилишида “жиртиллаб” юрибди.

@kompromatuzb
Олим Чориқуловичга мурожаат!

Нега Тошкент шаҳар ЙПХ ходимлари хизмат автомашиналарига ёқилғи берилмаяпти?!

Биздаги маълумотларга кўра, вилоятларга ёқилғи учун пул маблағлари ўтказиб берилган, лекин Тошкент шаҳрига негадир берилмаган.

Шундан кейин нима бўлишини ҳамма тушунди. Ходимлар ўзлари олиши керакки ўхшайди. Улар ҳам ойлик-маошидан олмаса керак, тинчгина ҳайдовчилардан олинаверадида, тўғрими Олим ака?!

@kompromatuzb
Анорбанк раиси ўринбосари Элёр Нажмиддиновга саломлар. Бугун сизга аталгани бор. Ухлаб қолманг.

@kompromatuzb
Анорбанк раисининг биринчи ўринбосари Элёр Нажмиддинов нима учун банк таъсисчиси Қаҳрамон Олимовнинг “любимчигига айланган?

Ҳамма гап чўнтакликда. Элёр Нажмиддинов Қахрамон Олимов билан танишганидан бери унинг ишончли чўнтаги. Битта мисол айтайлик. Қуруқ гап бўмасин. Ўтган гал "Bauraum group" қурилиш компанияси 2018 йилдан Қаҳрамон Олимовга ўтганлигини очиқлагандик. Бу Олмазор туманидаги собиқ “Чинни завод” ўрнида қад ростлаган кўп қаватли уйлар.

Ана шу турар жой комплексдан 18 та квартира суткалик арендага берилади. Мазкур квартиралар 7-8-9 уйларда жойлашган. Бу суткалик аренда пулларини эса  шу “йигитни гули” йиғиштириб олади. Далил топишни  солиқчиларимизга қолдирамиз.

Дарвоқе, тасодифми ёки бошқами нима учундир Туризм вазири Абдуҳакимовнинг яқинлари ҳам шу ердан хонадон олишган. Қизиқми? Унда давом этамиз.
Қанча кўп яширилса ҳам, муносабат ва манфаатлар фош бўлаверади?!

Абдуҳакимов дедиму, битта воқеа эсимга тушди. Шу соҳада фаолият олиб борадиган Шаҳодат исмли танишимнинг айтишича, Абдуҳакимов раҳбарлигидаги Туризм вазирлиги таъсисчиси бўлган Туризм хизматларини сертификатлаш маркази ДУК жорий йилнинг 20 май куни Анорбанкка 2 млрд сўм маблағни омонат қилиб қўйган экан.

D-115 рақамли шартнома билан омонат учун маблағлар 730 кунга қўйилган.

«Не тормози — сникерсни!»

@kompromatuzb
Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов жиноят иши фигурантига айланган.

Самарқандда Азиз Абдуҳакимов раҳбарлик қилаётган “Ипак Йўли” туризм халқаро университети мансабдор шахслари томонидан Халқаро алоқаларни ривожлантириш бўлимида услубчи бўлиб ишлаган ходимининг меҳнат шартномаси қалбакилаштирилиб унинг ноқонуний бўшатилганлиги юзасидан Жиноят кодексининг 228 моддаси бўйича қўзғатилган жиноят иши 2 йилу 4 ой давомида тергов қилиб келинмоқда.

Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси Тергов бошқармаси томонидан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида айбдорларнинг шахслари тўлиқ аниқланган бўлсада уларни жавобгарлик масаласи атайин пайсалга солиниб келинмоқда.

Жабрланувчининг қўрсатмаларига кўра жиноят ишининг бу даражада чўзилиб кетаётганлигига асосий сабаб ходимни бўшатиш топшириғи айнан Азиз Абдуҳакимовнинг шахсан ўзи томонидан берилгани экан.

Орадан 2 йил 4 ой ўтган деганда жиоят иши доирасида Азиз Абдухакимовнинг қонуний вакили терговда сўроқ қилинган. Бош вазир ўринбосарининг ўзи терговчилар чақирувига қарамасдан гувоҳ сифатида сўроқ қилишдан бош тортиб келмоқда экан.

Жиноят процессуал кодекснинг 60 моддасига асосан жиноят иши доирасида қонуний вакил фақат вояга етмаган ёки муомалага лаёқатсиз (руҳий носоғлом) жабрланувчи, гумонланувчи ёки судланувчига тайинланиши аниқ кўрсатиб ўтилган.

Ишдан айрилган жабрланувчи ходим жиоят иши доирасида Азиз Абдухакимовнинг ҳам имзо намуналарини олишни ва жиноят иши терговини Бош прокуратурага ўтқазишни талаб қилиб келмоқда.

Дарвоқе, Анорбанк мавзуси ёпилгани йўқ. Биз ҳали кўп масалаларни очиқлаймиз жаноблар!

@kompromatuzb
Танганинг икки тарафи бор ёки танга тушмаса жирингламас

Яна ўша машхур 240 томлик ишимизга қайтдик. @sudyalaroliykengashi телеграм ижтимоий тармоғида иккинчи маротаба Б А Ё Н О Т берилди.

*Нима учун баёнотда Тошкент шаҳар судига нисбатан берилган раддия (отвод)ни  “рад” қилганлигини ёзмадингиз?

*Ушбу аппеляция шикояти албатта Тошкент шаҳар судида кўриб чиқилиши шартми, бошқа вилоят судида хам кўриб чиқилиши мумкин, агар судлар холис ва шаффоф бўлса?...Тўғрими?

*Бу хам судьяларингизни тарафини олишга кирмайдими ёки “илтимоснома” шундай бўлганми?

*Жаноб Акбарали Турабов, нима учун 240 томлик жиноят ишига алоқадор бўлган адвокат ва бошқалар ишини ЖИБ Юнусобод туман судидан олиб ЖИБ Яшнобод туман судига ўтказдингиз?

*Савол ўз ўзига жавоб беради, яъни ЖИБ Юнусобод судида итоаткор судья топилмадими?

Баёнотдан иқтибос келтирамиз: “унга фақат юқори инстанция суди ҳуқуқий баҳо бериши мумкин -  қонунчиликда бундан бошқа тартиб йўқ” Бу тартибни сиз талқин этасизми, жаноб Акбарали Турабов?

@kompromatuzb
Марказий банк асосий ставкани йиллик 15 фоиз қилиб қолдирибди.

@kompromatuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу видеони яхшилаб кўриб туринглар!

@kompromatuzb
Kompromatuzb
Бу видеони яхшилаб кўриб туринглар! @kompromatuzb
Бош прокуратура муносабат билдирди

“Ўзбекистон-24” телеканалининг “Вазият-24” кўрсатувида Бош прокуратура ходими ҳужжатларсиз автомашина бошқариб келганлиги ҳақида лавҳа берилган.

Унда жорий йилнинг 13 декабрь куни Чилонзор тумани КХАЙ – Фозилтепа чорраҳасида “Спарк” русумли транспорт воситаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ инспекторлари томонидан тўхтатилиб ҳайдовчидан ҳужжатлар тақдим қилиниши сўралганида, ҳайдовчи ўзини Бош прокуратуранинг ходими сифатида таништириб, гувоҳнома кўрсатган вақтида гувоҳнома холислар иштирокида тегишли тартибда расмийлаштириб олиб қўйилганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат Бош прокуратура томонидан ўрганилганида, ҳайдовчи Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари тизимида хизмат қилмаcлиги ва у томонидан тақдим қилинган гувоҳнома қалбаки эканлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 3-қисми (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилди.

Шуни қайд қилиш лозимки, мазкур лавҳани тайёрлаш ва маълумотлар тақдим қилишга масъул бўлган матбуот хизмати томонидан ҳолатга тўлиқ ойдинлик киритилмасдан, бирёқлама ва нохолис таассурот ва тушунчаларга сабаб бўладиган маълумот тақдим қилинган.

@kompromatuzb
Автойўл 1,5 млрдни қаёққа гумдон қилгани маълум бўлди

“Shaffof yo'l” платформасини пуллари қаёққа кетганини аниқладик.

Қўмита "INFINNO" МЧЖга 1,5 млрд сўм ўтказиб берган. 2022 йил 31 май куни тузилган шартнома бўйича платформа 15 кунда ишга тушиши керак эди.

Дедлайндан 5 ой-у 15 кун вақт ўтди. На пул бор ва на “Shaffof yo'l” платформаси.

Яна ўша гап, мамлакатдаги №1 коррупциялашган тизимга шаффофликни нима кераги бор..?

Ичкаридаги инсайдерларимиз омон бўлишса ҳали кўп қинғирликларни очиқлаймиз.

@kompromatuzb
Анорбанк ва Туризм вазирлигига зўридан бор. Ухлаб қолиш йўқ. 🥴

@kompromatuzb