Kompromatuzb
53.2K subscribers
2.1K photos
592 videos
3 files
1.31K links
Мурожаат учун: @Kompromatga_bot

Компромат обычно представляет собой документы (фотографии, видео и звукозапись), содержащие информацию, разоблачающие тёмные стороны деятельности человека или организации — те, которые он/они старались не разглашать.
Download Telegram
Қашқадарёга қайсидир раҳбар меҳмон бўлиб юрган кўринади а?! Сув сепиб қўйишмабдида, ҳаммаёқ чанг бўлиб кетди, кутишмаган шекилли меҳмонни.

@kompromatuzb
Мурожаат!

Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 188-сон ўрта таълим мактабида, ўқувчиларнинг ота-оналар билан мактаб адабиётларидан фойдаланиш учун пул тўланиши ТАЛАБ қилинган шартнома имзоланмоқда.

2022/2023 ўқув йиллари учун мактабда адабиётлар бепул тарқатилсин деган топшириқ бекор бўлдими?

Президентнинг бепул китоб тарқатилсин деган топшириғи бекор бўлмаган бўлса, нега Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Дўмбиробот маҳалласида жойлашган 188-сон ўрта мактаб маъмурияти ота-оналар билан адабиётлар ижараси учун пул тўлансин деган шартнома тузаяпти?

Хўш нега жаноб вазир?

@kompromatuzb
Яна пахта !!!

Андижон вилояти солиқчиларини мажбурий 1 ойга пахта теримига жўнатишмоқда. Хўш ким солиқларни ундиради? Наҳотки фермерлар ўзлари пахтасини териб олиша олмайди?

Раҳматли Ҳожибой Тожибоев ҳаёт бўлсалар ва @kompromatuzb’даги шу хабарни ўқисалар нима дердилар, биласизларми?

“Солиқчилар ҳам одамми? Чиқар уларни, фермерларни кирит меҳмонхонага!”- дердилар.

@kompromatuzb
АТБ Микрокредитбанк фаолияти тугатилмадими?

Банк иловаси орқали телефон рақамига пул тўлаган мижоз мана 15 кундан буён сарсону саргардон.

На телефон рақамига пул тушди ва на пластик картасига пулни қайтардилар.

1285 қиска рақами орқали боғланган кузатувчимизнинг қулоғига “лағмон илишдан” бошқасига ярамайсизлар.

Банк мижоз учун хизмат қиладими, мижоз банк учунми?

@kompromatuzb
Экология қўмитасининг янги матбуот котибига саломлар бўлсин!

Қани видеокамерангизни кўтариб, Пискентдан бир хабар олинг. Дарахтларга қарши оммавий қирғин эълон қилинганмиш. Ўрмонни кесишни бошлаганлар сиз боргунизча тугатиб улгуришмайди деган умиддамиз.

Бориб келиб нима бўлганини айтиб берасиз деган умиддамиз. Биринчи иш кунингиз хайрли бўлишини тилаймиз.

@kompromatuzb
Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг сессиясида Зойир Мирзаев номзоди вилоят ҳокими лавозимига тавсия этилди ва маъқулланди.

@kompromatuzb
Ана сенга ўша кайф!

Қашқадарё вилояти прокуратурасининг маълум қилишича, Яккабоғ туманидаги 75-умумтаълим мактаби балансидаги ер участкалари кўп қаватли турар-жой биноси қуриш учун ажратилиб, асоссиз равишда бегоналаштирилган.

Талон-торож қилинганлик ҳолати юзасидан туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш доимий комиссияси мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят кодексининг 205-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@kompromatuzb
Андижон шаҳрининг 50-мактабида ҳам мактаб стадиони сотиб юборилган ва стадион ўрнига кўп қаватли уй қуришяпти. Андижон шаҳар прокурори ҳам у-бу нарса деворармикан а?

@kompromatuzb
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна 11 минг сўмдан ошди

Доллар ва рубл нархида ўсиш кузатилди.

доллар 11 010,33 сўм (+30,32)
рубль 183,58 сўм (+2,47)

Бир нарсани тушунмайман. Бизни Марказий банкдагилар қаери билан ўйлайди. Россияликлар Тошкентга учиб келаётгани, ўз нархидан анча қимматга билет сотиб олганини кўриб ҳам айнан доллар ва рубль нархини кўтармоқда. Аксинча тушириш ва улардан арзонроқ нархга сотиб олиш керак деб ўйлайман. Ахир улар ҳозир мажбур сўм олишадику.

@kompromatuzb
⚡️1 октябрдан касаначиларга ажратиладиган субсидия миқдори оширилади

Президентнинг “Хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

@kompromatuzb
⚡️"Коробка" уйларга ҳам субсидия берилади

Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинди.

@kompromatuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шуҳрат нафас ростлаб олган бўлсанг, яна давом этамиз!

Республика таълим маркази 9-синф ўқувчиларига нима тарғиб қилаяпти? “Ишчи гуруҳ” бу масалага ҳам албатта эътибор қаратади деб ишонамиз.

Нармода нималигини ҳали сенга албатта тушунтираман.

@kompromatuzb
Шуҳрат ухлаб қолмадингми?!

Унда мана бу саволларга жавоб бер?

Она тили ва ўқиш саводхонлиги 2-синф дарслиги.

1. Қайси воқеа назарда тутилаяпти?

2. Бу ерда олим шарт қўйган экан ўша шартлар қани?

3. 2-синфда болалар ибратли воқеа ҳақида қаердан билади? 1-синф даврида ибрат дарслиги бормиди?

Хуллас оёғини осмондан қилгансан, проста тан олиб халқдан узр сўра.

@kompromatuzb
Яккабоғ туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида 10 млрд сўмга яқин маблағлар йўқ бўлиб кетгани ҳақида инсайдерлар хабар берди.

Нима гап ҳоким бобо? Қовчин билан муаммолар тугаган бўлса туманга ҳам бир қараб қўйинг. Халқ учун, адолат учун деган овозингизни бекорга тарқаттирмагандирсиз а?!

@kompromatuzb
Одамларда уят қолмади. Самарқанд саммитига бағишланган шеър ҳам бўладими?

@kompromatuzb
Тошкент шаҳар раҳбариятига салом.

Сергели туман ИИБ бошлиғи сайёр қабулга келтиришни янги усулини ўйлаб топди. Энди у ҳам кашфиётчи ва бу иши билан тарихда қолади. Ҳа айтмоқчи Тошкент шаҳар раҳбарияти деганда ким тушунилади, ҳокимми ёки Сизнинг раҳбарингизми?!

Кейинги сафар мажбурий келтириш билан қўрқитишдан олдин гапнинг эга ва кесимига ҳам эътибор беринг!

@kompromatuzb
Марказий банк огоҳлантиради!

Фуқаролар диққатига: автомашина харид қилишда уни гаровда турган ёки турмаганлигини текшириб олишни унутманг!

🔸Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига йўлланаётган айрим мурожаатларда, фуқаролар автомашинани лизинг ёки бўлиб-бўлиб тўлаш ҳисобига сотган шахслар билан келишилган пул маблағлари тўлаб берилгандан сўнг, автомашина банк кредити бўйича гаровда турганлиги тўғрисида хабар топганлиги, шунингдек, унинг номига расмийлаштириш учун мазкур автомашинани гаровдан чиқариш юзасидан шикоятлар қайд этилмоқда.

🔸Марказий банк томонидан ушбу мурожаатлар ўрганилганда, муаммо юзага келган автомашиналар банкнинг кредит маблағлари ҳисобига сотиб олинганлиги ёки автомашина банкдан олинган бошқа кредит тури бўйича ўрнатилган тартибда гаровга қўйилганлиги маълум бўлмоқда.

🔸Ўз навбатида, мазкур ҳолат банк, автомашинани лизинг ёки бўлиб-бўлиб тўлаш ҳисобига сотиб олган фуқаро ҳамда автомашинани лизинг ёки бўлиб-бўлиб тўлаш асосида сотган шахслар ўртасида суд тартибида кўриб чиқиладиган низоли муносабатларни келтириб чиқармоқда.

Ҳурматли фуқаролар!!!

🔸Юқорида келтирилган муаммоли вазиятларга дуч келишингиз эҳтимолини камайтириш мақсадида қуйидагиларга амал қилиш тавсия этилади:

1) Автомашинани сотиб олиш мақсадида тузилган ҳар қандай шартномани нотариал тасдиқлашни талаб қилиш (шартнома тузувчилар бунга қонуний ҳуқуқга эга).

📌Бунда нотариал идорада шартнома тузилаётган пайтда автомашина тақиқда турганлигини текшириш имконияти пайдо бўлади ва шартнома матни қонунчилик ҳужжатлари талабига мувофиқ бўлиши таъминланади.

2) Сотиб олинаётган автомашина гаровда турганлигини гаров реестри базасидан аниқлаштириш (текширишга ҳақ олинмайди).

📌Бунинг учун сотиб олинаётган автомашина кузов рақамини ёки сотувчи – автомашина эгасига тегишли солиқ тўловчининг идентификация рақамини (СТИР) ёҳуд унинг шахсий идентификация рақамини (ЖШШИР) garov.uz сайтига киритган ҳолда қидириш мумкин (батафсил ушбу линк орқали: https://www.garov.uz/uz/site/search).

3) Лизинг шартномасига ёки тўловни бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда автомашинани олди-сотди қилиш бўйича шартномага асосан автомашинага бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги ёзувни гаров реестрига киритиш.

📌Мазкур вазиятда лизингга ёки бўлиб-бўлиш тўлаш ҳисобига олинаётган автомашина кейинчалик кредит таъминоти учун гаровга қўйилмаслигининг олдини олиш мақсадида лизинг ёки тўловни бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда автомашинани олди-сотди қилиш шартномасига асосан автомашинага бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги ёзувни ўзингиз garov.uz сайти орқали гаров реестрига киритишингиз мумкин.

Қўшимча маълумот учун “Гаров реестри” корхонасининг телефон рақами: (+998) 71-212-60-03, 71-256-25-32.

@kompromatuzb
​Бош прокуратура томонидан мутасадди идоралар билан биргаликда ҳозирга қадар фойдаланиб келинаётган архитектура ёдгорликларининг аҳволи Тошкент шаҳрида ўрганилди.

Пойтахтда мавжуд 290 та тарихий биноларнинг 167 таси ташкилот ва идоралар томонидан фойдаланилмоқда.

Ўрганишлар фойдаланувчилар томонидан объектлардан нотўғри фойдаланиш ва зарар етказиш ҳолатлари мавжудлигини кўрсатди.

Масалан,
давлат муҳофазасига олинган Тошкент иқтисодиёт университети биносига 30 та, Фанлар академиясига 49 та ёки Транспорт университетига 98 та кондиционер ўрнатилган.

“Ўзархив”, Бадиий академия, Фанлар академияси, Руҳий касалликлар клиник шифохонаси, “Геология музейи”, “Бошплан ЛИТИ” корхонаси ва бошқа идоралар масъул шахсларининг жавобгарлик масаласи ҳал этилди.

@kompromatuzb