Kompromatuzb
54.7K subscribers
2.1K photos
592 videos
3 files
1.31K links
Мурожаат учун: @Kompromatga_bot

Компромат обычно представляет собой документы (фотографии, видео и звукозапись), содержащие информацию, разоблачающие тёмные стороны деятельности человека или организации — те, которые он/они старались не разглашать.
Download Telegram
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп янги ижтимоий тармоқлар яратиш учун инвестор яқинларидан 1 миллиард$ маблағ тўплабди

Шу пулни 1% қисмини манга беришса даҳшатли соцсет яратардим. Кўрамиз Трамп нималарга эришади.

⚡️ https://t.me/Kompromatuzb
Сергели туман ҳокимига 35 миллион камлик қилади унга битта қора малибу бериш керак

Сергели тумани ҳокими, Халқ депутатлари туман кенгаши раиси Элбек Шукуров ўз имзоси билан 35 миллион сўм ўзига устама пул белгилади. Ҳужжатни ҳақиқийлига шубҳа қилганлар e-qaror.gov.uz сайтига кириб танишиб олинглар.

Яшасин Элбек Шукуров! Яхши гумонга борамиз, у бу пулни эҳсон қиворган! Битта саволда, ака нима ташаббускорлик кўрсатган эканлар а?!

📌 https://t.me/Kompromatuzb
Боғдодда нима гаплар?

Айрим Ички ишлар ходимлари Эски Ўзбекистоннинг эски усулларини қўллашни бошлаб юбордими?

Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлими тезкор вакили 2021 йил 26 ноябрь куни ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган ва Фарғона шаҳар прокурорининг илтимосномасига биноан қамоққа олинган.

Эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш қўлланилгани бежиз эмас, албатта. Ички ишлар ходимининг бундай тарзда қамоққа олинишига жиддий сабаб борлиги аниқ.

ИИБ тезкор вакили фуқаро А.Ғ. билан Боғдод туманида кўришиб, унга тегишли “Ласетти-2” авомашинаси кулдони ёнига "Опий" гиёҳвандлик воситасини “ташлаб қўйганлик”да айбланмоқда.
Тергов сири боис шахслар ҳамда ҳолатни батафсил очиқламаймиз, аммо бу воқеа ортидан бир неча нафар ИИБ ходимларига нисбатан жиноят очилиши мумкин деган гумондамиз.

Ҳа айтмоқчи Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи Дониёр Тошхўжаев ОАВ учун доимо очиқ позиция тутган. Балки Дониёр аканинг ўзларидан эшитганимиз яхшидир!

⚡️ https://t.me/Kompromatuzb
Нималар бўляпти а?

Инсайдерларнинг маълум қилишича, собиқ Олмазор тумани прокурори, Бош прокуратуранинг собиқ бошқарма бошлиғи, собиқ махсус прокурор. А.Т. кўп миқдордаги пора олишда гумонланиб ДХХ томонидан қўлга олинди.

Хабар расман тасдиқланмаган, расмий ахборот берилиши билан бизга келган қўшимча маълумотлар билан ўртоқлашамиз.

⚡️ https://t.me/Kompromatuzb
Бош прокуратура Расмий баёнот берди. Демак А.Т. Мустафо кафесида кеча ушланган ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган!

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Бош прокуратура
билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Аниқланишича, А.Т. Олмалиқ ихтисослаштирилган прокурори лавозимида ишлаган пайтида, 2020 йил октябрь ойларида ўзига таниш бўлган қурилиш корхонаси раҳбари Д.А.ни Олмалиқ шаҳридаги 11-сонли ётоқхонани реконструкция қилиш бўйича қонуний ўтказилган тендерда қурилиш корхонаси гўёки унинг ёрдами билан ғолиб чиққанлигига ишонтирган ва моддий рағбат талаб қилиб келган.

Шундан сўнг, ҳозирда Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаётган ва жорий йил 22 ноябрдан меҳнат таътилида бўлган А.Т. жорий йил 5 декабрь куни соат 22 ларда Миробод туманида жойлашган "Мустафо" ресторанида Д.А.дан гўёки тендерда ютишига ёрдам қилганлиги учун 29 минг АҚШ долларини олганида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан А.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми "а" банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди.

Гумонланувчи процессуал тартибида ушланди.

⚡️ https://t.me/Kompromatuzb
⚡️Роспотребнадзор — ПЦР тест натижасига кўра, Жанубий Африка Республикасидан ташриф буюрган икки россиялик фуқародан Омикрон аниқланди.
Ўзбекистонда картошканинг нархини ким назорат қилиши керак?

Давлат статистика қўмитасининг истеъмол нархлари кузатуви маълумотларига кўра, ноябрь ойида картошка нархлари октябрь ойига нисбатан ўртача 10 % га қимматлашган.

Картошка нархлари йил бошидан буён ўртача 18 % га ошганини кузатиш мумкин. Кўриш мумкинки, йилнинг 10 ойи давомида 8%, бир ойда эса 10 % қимматлашган. Эслатиб ўтамиз, 9 ойда 2,5 млн. тонна картошка етиштирилгани ҳам нархнинг арзонлашишига сабаб бўлолмади.

Демак, кўп картошка еворяпмиз, шекилли!!!

Маълумотларингиз ёки хабарингиз бўлса @kmprtpochtabot почтасига юборинг. Биз беминнат хизматингиздамиз.

⚖️ https://t.me/Kompromatuzb
Мактаблардаги йиғди-йиғдилардан ўқитувчилар арз қилмоқда

Кузатувчи мурожаати:
- Ассалому алайкум, Мен Тошкент вилояти Бекобод тумани Халқ таълим бўлимига қарашли 38-мактабда ишлайман, мактабимизда ҳар ой 15.000-25.000 сўм атрофида пул йиғиб олишади. Сабаби комиссия келган бўлади, ҳар ой. Буни туман ХТБ мудири Азизга ҳам айтдим, ХТВ матбуот котиби Лайлога ҳам айтдим, лекин ҳеч қандай реакция бўлмади. Ўтган йили мактабда таъмирлаш ишлари бўлди, лойиҳа бўйича 1 та корпус тушишиш керак эди, лекин ундай бўлмади. Ремонт тугаганидан сўнг, лойиҳа ўзгартирилди -демоқда ўқитувчи.

Бекободда ҳам прокуратура бор, бир эринмасдан ўрингларингдан туриб ўрганиб келинглар шу масалани. Дуо қилади шу ўқитувчилар!

Маълумотларингиз ёки хабарингиз бўлса @kmprtpochtabot почтасига юборинг. Биз беминнат хизматингиздамиз

⚡️ https://t.me/Kompromatuzb
Суд тадбиркорни қўллаши керак акс ҳолда эски Ўзбекистонга қайтиб қоламиз

Тошкент туманлараро иқтисодий суди Давлат солиқ инспекциясининг аризасини қаноатлантириб тадбиркорни банклардаги ҳисоб варақлари бўйича операция (бюджетга тўловлар, иш ҳақи, нафақалар, шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходиса оқибатида соғлиқ ва ҳаётга етказилган зарарни қоплаш учун маблағлар бериш ҳоллари бундан мустасно)ларини тўхтатиб қўйди.

Баҳона ёки сабаб Солиқ инспекциясига ҳисобот тақдим этилмаётгани эмиш.

Қизиғи шундаки, давлат солиқ органи хизмати томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори) асосида ҳисоб- варақлар бўйича операциялар тикланармуш.

Кимдир бордими ўша тадбиркорни олдига нега ҳисобот бермадинг, нима ёрдам дедими?! Йўқ айрим судлар тадбиркорни судга келишини ҳам кутиб ўтиргани йўқ. Ажримни шарт чиқарворди.

Яшасин солиқчиларни қўлловчи адолатли суд.

⚡️
https://t.me/Kompromatuzb
Ijro.gov.uz” электрон тизимига етарли асосга эга бўлмаган маълумотларни киритиш ҳолатлари аниқлангани ва бир қатор камчиликлар учун Сурхондарё вилояти ҳокимининг икки ўринбосари ҳамда иккитата туман ҳокимига интизомий жазо чоралари кўрилибди

Берилган топшириқларнинг бажарилишига масъулиятсизлик билан ёндашгани, “Ijro.gov.uz” электрон тизимига етарли асосга эга бўлмаган маълумотларни киритиш ҳолатлари кузатилгани ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ хато ва камчиликларга йўл қўйгани учун вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, котибият мудири ва туман ҳокимларига турли даражадаги интизомий жазо чоралари қўлланилди.

Жумладан, вилоят ҳокимининг ўринбосари Сапаров Илҳом Очилович ҳамда котибият мудири Мирзаев Фаррух Рўзибоевичларга нисбатан "Ҳайфсан" интизомий жазоси, вилоят ҳокимининг ўринбосари Хидиров Алишер Буриевичга "Ўртача ойлик иш ҳақининг ўн фоизи" миқдорида, Қизириқ тумани ҳокими Юсупов Илхом Элмуродович ҳамда Термиз тумани ҳокими Уринов Шухратжон Бекмахматовичларга "Ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизи" миқдорида жарима жазоси белгиланди.

⚡️ https://t.me/Kompromatuzb
Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновга!

Юқорида расмда турган 3 та ходимингиз сизнинг сиёсатга "саботаж" қилмаяптими?

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи, полковник Саидов Олим Чорикулович, ЙҲХББ бошлиғининг 1-ўринбосари, полковник Жашид Каримов, ЙҲХББ бошлиғининг ўринбосари, полковник Эрали Бозоров жуда уятли аҳвол учун автомашина эгаларидан бош эгиб узр сўраб чиқиши керак.

ЙҲХББга тегишли Тошкентдаги бўлимларга борган автомашина сотиб олганлар автомашинани қайд этиш гувоҳномаси (техпаспорт) йўқлиги сабаб оввора бўлишмоқда.

ЙҲХББ оддий техпаспорт масаласини ҳал қилолмай ўтирибдику, биттаси чивқолиб буларга феррари керак дейди. Ҳайф бўларга ласетти ҳам. Муаммони қаранг оддий бир буюмча йўқлиги сабаб бутун бошлиғи ходимлар "қўлини бурнига тиқиб ўтирибди". Ҳа десангиз тепадан сўранг дейди. Тепа ким?

Тепа сизми ҳурматли Пўлатжон Раззоқович ёки терговдан чиққан ЙҲХББ бошлиғи Олим Чориқуловичми?

Айбдорларни топиб албатта жазолаш керак!

Давоми бор...

https://t.me/Kompromatuzb
Кузатувчиларимиз сони 6666 тага етганини бирровга нишонлаб олдик

Демак биз 6 минг 666 кишилик жамоамиз. Шундай экан бу миллат ва бу ватан учун бирга жон куйдирайлик. Компроматларимиз яхшиликка хизмат қилсин.

Биз сиз учун беминнат хизматдамиз. 7 мингинчи кузатувчимиз бўлса, унинг шарафига битта теша тегмаган компромат мандан совға бўлади.

Маълумотларингиз ёки хабарингиз бўлса @kmprtpochtabot почтасига юборинг. Биз беминнат хизматингиздамиз

⚡️ https://t.me/Kompromatuzb
Бош прокурорга мурожаат!

2021 йилнинг 5 декабрь куни бўлиб ўтган ЙТҲ бўйича тергов-суриштирув ишларини ўз назоратингизга олинг.

Кегейли туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими бошлиғи Гулмурат Матқурбоновнинг ЙТҲ содир этгани айтилмоқда. Натижада Бахтигул Алланазарова ҳамда унинг вояга етмаган фарзанди вафот этган. Бизга маълум қилишларича, ИИБ ходими маст ҳолда бўлган.

Ички ишлар вазирлиги ҳам бирор муносабат билдирар деган умиддамиз.

⚡️ https://t.me/Kompromatuzb
Ойликлар ҳақидаги мавзуни кўтарганимиздан сўнг солиқчилардан бири Конституция куни муносабати билан бериладиган байрам пули берилмайдиган бўлди деб шикоят қилмоқда.

Солиқчилар тасдиқлаворила, Кудбиевга айтар гапимиз бор. Жамоа шартномасида бу байрам албатта борлигини унутманглар!

⚡️ https://t.me/Kompromatuzb
Бош қомусимизга бўлган ҳурмат! Ходимлар байрам пулисиз қолдирилмоқда. Бу конституцияга муҳаббатни оширса керак!

- Assalamu aleykum bizdaxam shu muammo uzim Xalq Bankida ishlayman bizgaham hech qanday bayram puli berishmadi oldingi yillar berishgan shu muammoniyam kursatib yuboring oldindan rahmat!

- Андижон вилояти Тоза худуд 5 ойдан буён ойлик бермайди бокижонов деганларига бирон нарса деворинг бу кетишда янги йил хам курук булади.

- Салом алайкум андижон вилояти солик бошкармасида ишлайман 8 декабрга мукофот пули бизга аввалдан берилмайди.


- Suv xoʻjaligi boshqarmasida ishlayman. Bizlarga ham berilmaydigan boʻlishdi bayram puli. Vazirlikdan buyruq keldi lekin boshqarmaga berilmayapti. Butun boshliq Qashqadaryo viloyatining suv xoʻjaligi tashkilotlariga berilmayapdi

Байрам пули берилмаётгани бўйича маълумотларингиз бўлса @kmprtpochtabot почтасига юборинг.

⚡️ https://t.me/Kompromatuzb
⚡️ Президент фармонга мувофиқ, 182 нафар шахс муддатидан олдин озод қилинди

Конституция куни арафасида Президент яна бир Фармонга имзо чекди. Унга кўра, 182 нафар шахс муддатидан олдин озод қилиниб, эркин ҳаётга қайтарилмоқда.