Kompromatuzb
54K subscribers
2.1K photos
592 videos
3 files
1.31K links
Мурожаат учун: @Kompromatga_bot

Компромат обычно представляет собой документы (фотографии, видео и звукозапись), содержащие информацию, разоблачающие тёмные стороны деятельности человека или организации — те, которые он/они старались не разглашать.
Download Telegram
Нега?

2022 йил 1 июндан барча тиббиёт ходимларининг маоши оширилди. Аммо, ИИВ тизимидаги тиббиёт ходимларининг маоши ошмабди.

@kompromatuzb
Kompromatuzb
@kompromatuzb хабарларини норасмий бўлса-да, корхона масъуллари алоқага чиқиб тасдиқлашмоқда. "Навоий ИЭС" раҳбарининг соғлиги ёмонлашгани сабабли, ўз хоҳишига кўра ариза ёзиб ишдан бўшади дейди ташкилот ходимаси, аммо биз у кишининг қачон ва қаерга олиб…
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси жиноят иши тафсилотлари ҳақида қўшимча маълум қилди

@kompromatuzb`да пул маблағларининг талон-торож қилиниши ҳолати бўйича турли хабарлар тарқатилмоқда.

Мажбурий ижро бюросининг марказий аппарати ва вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган ўрганишда, “Навоий иссиқлик электр станцияси” АЖ мансабдор шахслари ҳамда бошқа шахслар томонидан жуда кўп миқдордаги пул маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилганлигини аниқланган.

Ҳозирда, ҳшбу ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов ҳаракталари даврида, ушбу жиноят ишига алоқадар барча шахслар, шунингдек масъул Бюро ходимларининг ҳаракатларига баҳо берилади. Тергов натижалари ҳақида қўшимча маълум қилинади.

Бюронинг Навоий вилоят бошқармаси бошлиғи О.Б.Мардонов ўз хизмат фаолиятини давом эттирираёган экан. Фаррух Ташпўлатов бу бўйича аниқ фактлар келтирди.

@kompromatuzb
Адолат тикланди! "Бургутчи" тадбиркорга қарши чиқарилган Олий суднинг кассация ажрими Олий суднинг такрорий кассация босқичида бекор қилинди. Бургут эгасининг барча ҳуқуқлари тикланди. Ушбу ғалаба билан ҳаммамизни табриклайман.

Барча тушкун қалблар, келажакка ишончсиз кўнгиллар! Курашишни ўрганинг. Ҳақ бўлсангиз албатта енгасиз. Мана шу иш биз учун дарс! Яшасин адолатли суд!

©️ Баҳодир Аҳмедов

@kompromatuzb
Ана сенга ўша кайф! Дунё сени тоғангмас

Фарғона туманидаги Барқарор ҳамжиҳатлик маҳалла фуқаролар йиғини бўйича ҳоким ёрдамчиси Б.О. “A.A.F” деҳқон хўжалиги норасмий раҳбари А.А ва бошқалар билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш орқали ҳужжатларни қалбакилаштириб ва ундан фойдаланиб, фуқарога ажратилган 31,6 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилишганмиш.

Мабодо ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар шу масалани ўрганиб кўришса, мавзуга яна қайтамиз!

@kompromatuzb
Чуст ҳокимлиги мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Наманган вилоятидаги «Абдумалик» масжиди Чуст туман ҳокимининг қарори билан «қаровсиз ва эгаси аниқланмаган бино» деган важ билан ҳокимият балансига ўтказиб олинган.

Сўнгра, Туман ҳокимлигининг ташаббуси билан ушбу масжид биноси аукцион савдолари орқали фуқаро Т.А.га 61 млн сўмга сотиб юборилган.
«Туман ҳокимининг 30.04.2019 йилдаги қарори билан ушбу маданий мерос объектини қайта қуришга ноқонуний равишда рухсат берилади. Оқибатда, фуқаро Т.А. томонидан «Абдумалик масжиди»нинг 61,1 кв метр шифт қисмининг қайтадан таъмирланиб, туси ўзгартирилгани натижасида унга 806,5 млн сўм жиддий зарар етказилган».

Ҳозирда Чуст туман ҳокимлиги мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@kompromatuzb
Бухоро вилоятида яратилган янги иш ўринлари сони ҳисоботларда орттириб кўрсатилган — Сенат!

Сенат Бухоро, Жиззах, Наманган ва Фарғонада аҳоли бандлигини таъминлашга доир ишларни танқид қилди. Хусусан, Бухорода яратилган янги иш ўринлари бир вақтда бошқа соҳада ҳам қайд этилиб, ҳисоботда рақамлар орттириб кўрсатилган. Ўтган йилги инвестлойиҳа маълумотлари эса жорий йилда қайта киритилган.

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринларидан фойдаланиш даражаси бўйича энг паст кўрсаткич Учкўприк (2 фоиз), Олтиариқ (3 фоиз), Ғиждувон (9 фоиз) ва Тўрақўрғон (9 фоиз) туманларида қайд этилиб, мавжуд имкониятдан самарали фойдаланилмаган.

Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳузурида ташкил этилган «Янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармаси» маблағлари ҳисобидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида тадбиркорлик субъектларини имтиёзли шартларда молиялаштириш мақсадида тижорат банкларига ресурс сифатида маблағ ажратилмаган.

@kompromatuzb
Ўзбекистонда 2022 йилнинг биринчи ярмида 5 945 нафари аёл ва 11 695 нафари ёшлар судланди

2022 йилнинг биринчи ярмида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 38 077 нафар шахсга нисбатан 29 783 та жиноят иши кўриб чиқилди, - деб хабар берди Оллий суд.

468 нафар шахс оқланди ва реабилитация қилинди, судланган шахслар сони 28 736 нафарни ташкил этиб, шундан 8 929 нафар шахсга озодликдан махрум қилиш ва 19 070 нафарига бошқа турдаги жазолар тайинланди, 737 нафар шахс шартли ҳукм қилинди. Судланган шахсларнинг 25 564 нафари эркак, 5 945 нафари аёл, 11 695 нафари ёшлар (шу жумладан 971 нафари вояга етмаган) ва 854 нафари 60 ёшдан ошган шахслар.

4 263 нафар шахс озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланиши муносабати билан суд залида қамоқдан озод қилинди, 12 184 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 4 595 нафарига тайинланган жазоси енгили билан алмаштирилди ва 6 707 нафар шахсга нисбатан дастлабки тергов органлари томонидан асоссиз равишда қўйилган моддалар айбловдан чиқариб ташланди ёки қайта малакаланди.

310 нафар шахсга (ёшлар, аёллар ва бошқалар) кафолат хатлари асосида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

@kompromatuzb
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман ҳокимининг Уй-жой, коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари А.К. қамоққа олингани айтилмоқда

2022 йилнинг 15 июнь куни ушбу лавозимга тайинланган А.К.нинг "ушланиши" катта эҳтимол билан эски иш жойидаги муаммолари сабаб бўлса керак.

У ушбу тайинловга қадар Тошкент вилояти Қибрай туман ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Тафсилотлар бўйича расмий хабар кутамиз. Сабабини балки Тошкент шаҳар ҳокимлиги, балки Прокуратура айтар. Қолгани билан ишимиз йўқ, тергов сирини билиш ва тергов ишларига аралашиш ниятимиз ҳам йўқ.

@kompromatuzb
Kompromatuzb
Солиқ назорати тадбирларини амалга оширишда процессуал нормаларга риоя қилинмаган ҳолатлар кўп экан! Жорий йилнинг январь-май ойларида ўтказилган 12 017 та камерал солиқ текширувларидан 5 060 тасида ёки 42 фоизида солиққа оид ҳуқуқбузарликлар содир қилинганлиги…
Давлат солиқ қўмитаси солиқ назорати тадбирларини амалга оширишда процессуал нормаларга риоя қилинмаганлиги ҳолатлари аниқланаётганига муносабат билдирибди

Расмий муносабатда, бу борада камчиликларга йўл қўйган ходимларга қатъий чоралар кўрилиши айтилган.

@kompromatuzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бу суд мажлисими ёки чойхонами?

@kompromatuzb
Бу суд мажлисими ёки чойхонами?

Судья отвод масаласини ҳал қилишга танафусга чиқиши керагиди, танафус вақтида журналистлар ва даьвогар вакили ташқарида қолди, қайтиб кириб раддияни ҳал қилишни истамаган-ки, даьвогар жамият раҳбари Б.Тешабоев ва ҳисобчиси суд залига кириб бемалол судья билан чойхонада ўтиргандақа гаплашиб ўтирибди.

Судья шу вақтдан фойдаланиб яна даьвогарга ўзини ҳақ эканлигини, даьвони таьминлаш аризасини асосли рад қилганини, даьвогарни юристи қонунларни билмаслигини айтиб психологическая атака қилишни бошлади.

Яна орада Фарходжон келадими деб сўраб хам қўябди, хисобчи йўқ деб жавоб берди. Демак. Даьвогар вакили судга берган раддияси асосли эканлигини билган, фақат судья Акрамова нима сабабдандир бу раддияни раисга юборишни истамагани, яна қанақадир шубхали ҳолат даьвогар вакилини суд залига қайта киришга ундамаган.

Ичкаридаги ҳолатни қаранг. Бу суд мажлисими ёки чойхонами? Иккинчи тарафни ҳуқуқларини поймол қилиб ташладику бу судья, яна бир жавобгар видеоконференсалоқада ўтирибди, нагли уларни микрофонни ўчириб қўйиб, буёғда келишувми ё бошқача усулда ўзаро тил бириктиришми шунга ўхшаш ишлар кетябди.

Ха даьвогар вакили судьяни шундоққина мот қилиб қўйган экан, бечара судья ўзаро тил топишга уринмоқда, чунки судьяни харакатлари шундан далолат бермоқда.

Судья: мана хозир ёзилмаябдими?

Даьвогар: йўқ.

Ман тушунмадим судни ким бошқарябди? Ёзилмаябди опажон ёзилмаябди, бемалол дарду хасратингизни хам айтиб олорин, келишиб олин, бундан олдинги видеода микрофонни ўчиртириб қўйдизку. Жуда таниш билиши кўп судья экансиз.

Ие судья хоним Юн дегани билан гаплашганини тан овордими, бир балоси бўлмаса шудгорда қуйруқ на қилур. Даьвогар вакили Фарходжон қани тезроқ кирмедими судга опа илиниб қолдику. Ха айтганча судья ёзмаябдими деб сўраб олгандида. Эҳ, аттанг қовун бўлди буёғи, камера ўчмаган экан.

Иккинчи жавобгар нариги томондан бизларга эшитилмаябди деворди, судья хоним йўқ биз иш бўйичамас деб оғзига урди. Бемалол келишиб олаверин судья хоним сизга бўлаверади.

Ха шу масалани Юн билан ҳал қилибсиз, аввалига ишни отказ қилишга келишибсиз, ха анави Зияевни оғзини скотчлаб қўймабсизда судья хоним. Энди кетларинг очилиб қолдими? Йўл ахтарябсизми?

Ха айтганча, биз раддия масаласи билан даьвони таьминлаш масаласи бўйича шуғулланябмиз, асосий иш бўйича эмас. Асосий ишни натижасини билмаймиз нима бўлганини. Агар иш шу судьядан қолган бўлса асосий иш натижаси нима бўлиши уже маьлум.

Даьвогар микрофонни ёқиб нариги томонни ҳуқуқини тиклаб, кейин нима деди, судья билан ўзаро гаплашиб олдик отводни қайтариб оламиз дедими? Қойил, қойил Акрамова, сиз Президент олдида, Конститутциямиз олдида ҳалол судья бўлишга қасамёд қилганмидингиз?

Судьялар Олий кенгаши раиси Ёдгоров бу иш бўйича хизмат текширув қачон бошланади? Сиз хизмат текширувни бошлайверин, биз даьвони таьминлашни рад қилиш ажримлари вилоятда нима бўлгани ҳақидаги қисмни эьлон қилиш тарадудида бўламиз!

@kompromatuzb
Эндиликда йўқотилган ҳайдовчилик гувоҳномасини қайта тиклаш учун имтиҳон топшириш тизими бекор қилинди.

___

Система сдачи экзамена на восстановление утраченных водительских прав отныне отменена.

©️Комил Алламжонов

@kompromatuzb
Спортчи Мурод Хонтўраевнинг вафот этганига бир йил бўлди!

Орадан бир йил вақт ўтган бўлишига қарамай Instagram, Yotube’да ҳамон унинг жанглари ва бошқа видеолари энг кўп кўрилмоқда.

Демак у қалбларда яшаяпти, уни ҳурмат қилганлар эслашда давом этмоқда. У қисқа лекин мазмунли умр кечирди. У ҳақиқий мард эди.

Жойинг жаннатда бўлсин - Чемпион!

@kompromatuzb
Яна ўша Самарқанд, яна ўша Манучеҳр ака!

Самарқанд вилояти ҳокимининг топшириғига асосан, Самарқанд вилояти божхоначилари Samarqand Сity яқинидаги уйларни снос қилиш ишларига мажбуран жалб қилинибдимиш.

@kompromatuzb кузатувчиси бўлган божхона ходимимиз сўраяпти, ҳурматли Божхона қўмитаси раиси (Матбуот котиби олинг тезроқ Нурбек Саломов ҳоким ёрдамчилигидан қайтиб келмаса керак) - айбимиз форма кийиб, қасамёд қилганимизми?!

Биз Самарқанд вилояти ҳокимининг мардикоримизми, касбимизни ҳурмат қилмай қўйдилар деб мурожаат қилишмоқда.

(Ҳозир шу хабарни ёлғон дейишади ва ўзлари ишонган ёлғонга бизни ҳам ишонтиришга уринишади! Аслида энг жирканчлик мана шудир)

@kompromatuzb
Олтиариқ туман тиббиёт бирлашмасининг ходимлар бўлими мудири, танлов комиссияси котиби Ш.П. фуқаро Х.ни бирлашма комиссияси раиси ва аъзолари ёрдамида ҳамшира вазифасига ишга киритиб қўйиш эвазига 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

@kompromatuzb
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ҳазорасп туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси Ш.О. фуқаро С.ни танишлари орқали ҳамшира вазифасига ишга киритиб қўйиш эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

@kompromatuzb
Мирзо Улуғбек туман ҳокими ўринбосарини қўлга олингани бўйича ҳам маълумот берворила, ўқитувчилар хафа бўлишяпти, биз қўлга тушсак телевизордан чиқаради, ҳамшира ёки фаррошни ҳам “машҳур” қилишадию нега ҳоким, ҳоким ўринбосaрларини гапиришмайди деб.

@kompromatuzb
Нурота туманида нега электр энергия йўқ? Эшонбобо ўлди, энди бўлдими?

@kompromatuzb
Ички ишлар вазири Пўлатжон Раззоқович Бобожоновга @kompromatuzb’дан мурожаат!

Сизга ушбу мурожаат йўллашимиздан мақсад, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимларида учта А дан иборат бўлган рақамлар аукционга қўйилмасдан яхшигина пулга (2-3 минг доллар) сотилмоқда.

Ҳа нима эмиш котта боллар шунақа учта А рақамда юрармиш, уларни ГАИ ҳам тўхтатмасмиш, ҳаттоки қўрқармиш ГАИ акалар. Қайсидир братанга алоқадор деган гаплар тарқалганмушда.

Ишонмасангиз кўчага чиқинг, кўчада шунақа гаплар. ЙҲХБни ҳам тинчига қўймай ҳали у ёқдан телефон, ҳали бу ёқдан телефонлар бўлаётганмиш. Инспекция бир ўрганиш ўтказсин ҳаммасини билиб оласиз.

Прокуратура ҳам ўрганса бўладиган масала, фақат кейин рақам нархи баттар ошиб кетмасмикин а?

Кузатувчилар эса кўчада кўрган учта А рақамлардан мисоллар тўплашда ёрдам беришларини сўраймиз. Шунчаки инстаграмга кириб тўплашга вақт йўқ.

@kompromatuzb
Нега Навоий ИЭС ва МИБ воқеаси бўйича ўта жимлик…

Кармана МИБ ҳисобига туширилган 10 млрд сўмга кимлар учундир шахсий коттеж қурилаётгани ростми?!

@kompromatuzb
Kompromatuzb
Яна ўша Самарқанд, яна ўша Манучеҳр ака! Самарқанд вилояти ҳокимининг топшириғига асосан, Самарқанд вилояти божхоначилари Samarqand Сity яқинидаги уйларни снос қилиш ишларига мажбуран жалб қилинибдимиш. @kompromatuzb кузатувчиси бўлган божхона ходимимиз…
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси муносабат билдиради

Самарқанд вилояти божхона бошқармарси ижтимоий тармоқларда божхона ходимларининг “Самарқанд туризм маркази” яқинидаги дала ҳовлиларни снос қилиш ишларига жалб қилинганига доир хабар юзасидан муносабат билдиради.

Самарқанд шаҳрида қурилаётган “Самарқанд туризм маркази”ни барпо этиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ишчи гуруҳ тузилган. Ишчи гуруҳ таркибига Давлат божхона қўмитаси ҳам киритилган ва вазифалар юкланган.

Ҳозирда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси “Самарқанд туризм маркази” яқинида ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этмоқдалар.

Жорий йилда Самарқанд шаҳри муҳим сиёсий тадбирларга мезбонлик қилади. Шу муносабат билан шаҳарда шахсан Президентимиз раҳбарликларида улкан қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Ушбу жараёнларда томошабин бўлиб турмасдан, аксинча фаол фуқаролик позициясини намоён қилиб, ўзларини энг аввало Самарқанд шаҳрининг фарзанди сифатида ҳис қилиб, божхона ходимлари ҳам бошқа идора ва ташкилотлар ходимлари билан елкама-елка туриб, жамоат ишларида фаол қатнашишмоқда.

Таъкидлаш жоизки, божхона ходимлари жамоат ишларига мажбурий тарзда жалб қилинмаган ва улар исталган вақтда ободонлаштириш ишларини тарк этишлари мумкин.

Шунингдек, ходимлар божхона тизимида ҳам ҳеч қачон мажбурий тарзда ушлаб турилмайди. Соҳада олиб борилаётган ҳозирги бошқарув ва тизимдаги туб ислоҳотларга нисбатан норози ходимлар исталган вақтда бирон-бир тўсқинликларсиз тизимни тарк этишлари мумкин.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси шахсий таркиби Президентимиз томонидан илгари сурилаётган “Янги Ўзбекистонни халқимиз билан биргаликда барпо этамиз!” ғоясини қўллаб-қувватлайди. Шу сабабли ижтимоий тармоқларда билдирилган турли фикр-мулоҳазалар Самарқанд вилояти божхона ходимларининг умумий муносабатини англатмайди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси божхона органлари фаолиятига доир холис ва ҳаққоний хабарларни эълон қилишда оммавий ахборот воситалари, кенг жамоатчилик вакиллари билан ўзаро ҳамкорликка доимо тайёр эканлигини маълум қилади.

@kompromatuzb