Kasbi.uz / Kasbi tumani hokimligi
4.81K subscribers
22.2K photos
1.65K videos
20 files
3.84K links
Rasmiy sayt: Kasbit.uz

Kasbi tuman hokimligi Axborot xizmati rasmiy kanali.
Tumanda sodir bo'layotgan yangiliklar, xabarlarni eng avval shu yerdan bilishingiz mumkin.

Murojaat uchun: @Kasbi_hokimiga_mu

Link: https://t.me/joinchat/AAAAAE9dMGsa_svRHaIs2w
Download Telegram
Kasbi tuman Kengashining navbatdagi sessiyasi bo‘lib o‘tdi

Deputatlar va mas’ul rahbarlar hamda OAV vakillari ishtirok etgan navbatdagi sessiya kun tartibidan tumanimizning ijtimoiy-iqtisodiy hayotiga oid muhim masalalar joy oldi.

Jumladan, tumanda Tuman mahalliy budjetining 2023 yil boshidagi erkin qoldiq mablag‘larini yo‘naltirish hamda tuman mahalliy budjetining 2022 yildagi ijrosi to‘g‘risidagi masalalar joy oldi.

Shuningdek, boshqa masalalar - Kasbi tuman Xalq qabulxonasining hokim yordamchilari faoliyati natijadorligi yuzasidan kiritgan axboroti to‘g‘risidagi masalalar ham ko‘rib chiqilib, qarorlar qabul qilindi. Barcha qarorlar "e-qaror.gov.uz" saytida.

Kanalga ulaning
👉@kasbi_tuman_hokimligi
❗️ДИҚҚАТ ЁЛҒОН (ФЕЙК). Интернет фирибгарларининг тузоғига тушманг!
————
Телеграм мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти кўринишидан фойдаланиб тарқатилаётган "Ўзбекистон Республикасида ҳар бир бола учун оилаларга 785.000 сўм миқдорда нафақа тўлаш тўғрисидаги фармон кучга кирди." мазмунидаги хабарлар келса, АСЛО уларга ИШОНМАНГ. Ушбу хабарлар ЁЛҒОН.
Эҳтиёт бўлинг фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолманг.
Эътиборли бўлинг, фирибгарлар Сиз орқали телеграм мессенжерида ҳаволани бошқаларга тарқатишга уринмоқдалар.
Фейк хабарларга алданманг, батафсил маълумотларни олиш учун бизнинг каналларимизни кузатиб боринг!

#Мен_банк_картам_СМС_кодини_ҳеч_кимга_бермайман

#стоп_фейк_кибержиноятлар

❗️Фейк хабарлар.

Батафсил бу
ерда
👇👇👇
https://t.me/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз Қашқадарё вилоятига доир муҳим қарорни имзолади

Хабарингиз бор, 2022 йилнинг 25 октябр куни Президентимиз раислигида ўтказилган йиғилишда Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов ҳудудни ривожлантириш ишлари ҳолати ва истиқболдаги мақсадли режалар юзасидан ҳисобот берган эди.

Вилоят ҳокими тақдимотидан келиб чиқиб, жорий йилнинг 3 феврал куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев "2023-2025 йилларда Қашқадарё вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-44-сонли қарорни имзолади.

Қарорни ўқиш👉 https://lex.uz/pdfs/6377444 👈

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|Twitter
Qashqadaryo viloyati bo'yicha 3 000 dan ortiq tadbirkorlik uchun yer uchastkalarini ijara va mulk huquqi bilan shaffof AUKSION savdolari orqali sotib oling!

🔸 G'uzor tumanidan 282 ta (ko'rish)
🔹 Dehqonobod tumanidan 411 ta (ko'rish)
🔸 Qamashi tumanidan 433 ta (ko'rish)
🔹 Qarshi tumanidan 100 ta (ko'rish)
🔸 Koson tumanidan 219 ta (ko'rish)
🔹 Kitob tumanidan 97 ta (ko'rish)
🔸 Mirishkor tumanidan 329 ta (ko'rish)
🔹 Muborak tumanidan 236 ta (ko'rish)
🔸 Nishon tumanidan 334 ta (ko'rish)
🔹 Kasbi tumanidan 150 ta (ko'rish)
🔸 Ko'kdala tumanidan 62 ta (ko'rish)
🔹 Chiroqchi tumanidan 149 ta (ko'rish)
🔸 Shahrisabz tumanidan 93 ta (ko'rish)
🔹 Yakkabog' tumanidan 214 ta (ko'rish)
🔸 Qarshi shahridan 28 ta (ko'rish)
🔹 Shahrisabz shahridan 107 ta (ko'rish)

Video qo'llanmalar: https://t.me/auksionvideo
📊2022- yil yakunlariga ko‘ra Qashqadaryo viloyatida aholi jon boshiga yalpi hududiy mahsulot qanchani tashkil etdi?

2022- yil yakunlariga ko‘ra, Qashqadaryo viloyatida aholi jon boshiga hisoblangan yalpi hududiy mahsulot hajmi 14 372,6 ming so‘mni tashkil etdi va o‘tgan yilga nisbatan 3,4 % ga o‘sdi.

Kanalga ulaning
👉@kasbi_tuman_hokimligi
Kasbi tumani hokimligi apparati xodimlari malakali tibbiy ko‘rikdan o‘tkazilmoqda

Tuman tibbiyot birlashmasining oliy toifali shifokorlari ishtirokida Kasbi tumani hokimligi apparati xodimlari to‘liq sifatli profilaktik tibbiy ko‘rikdan o‘tkazildi.

Kasalliklarni ertaroq aniqlash va ularning oldini olish orqali mehnat faoliyatida samaradorlik va natijadorlikka erishishni ta’minlash maqsadida viloyat, tuman va shahar hokimliklarida faoliyat yuritayotgan davlat fuqarolik xizmatchilarini tasdiqlangan reja grafik asosida profilaktik tibbiy ko‘rikdan o‘tkazilishi rejalashtirilgan.

Kanalga ulaning
👉@kasbi_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли юртдошлар! Жамоатчилик муҳокамасида фаол бўлинг!

👉http://2023.strategy.uz

Каналимизга обуна бўлинг
👉🏻
https://t.me/dscuzbekistan

Марказ расмий саҳифалари
Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
Энергетика масалаларини ҳал қилишда қайта тикланувчи энергия салоҳиятига таянилади

Айни пайтда Президент пойтахт жамоатчилик вакиллари ва мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказмоқда.

Йиғилишда Тошкент шаҳрининг электр энергияси ва табиий газга эҳтиёжи тобора ортиб бораётгани таъкидланиб, энергетика масалаларини тўлиқ ҳал қилиш учун барча ҳисоб-китоблар қилингани айтилди.

Авваламбор, қайта тикланувчи энергия салоҳиятидан фойдаланиш зарур.

Шаҳарда камида 2 минг мегаваттга яқин қувватли қуёш панелларини ўрнатиш мумкинлиги қайд этилди. Бу ишлар билан кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа объектлари, давлат идоралари ва тадбиркорлик биноларининг том қисми, саноат зоналари ҳудуди, автотураргоҳлар ва йирик сув иншоотлари ҳудудини қамраб олиш мумкин.

Бу чоралар кўрилса, ҳисоб-китобларга кўра, 2023 йилда кутилаётган 240 миллион киловатт соатлик талабни 4 баравар ортиғи билан, яъни 1 миллиард 80 миллион киловатт соат ҳажмда таъминлаш имконияти пайдо бўлади.

Facebook|Instagram|Twitter
Тадбиркор ва аҳоли ишлаб чиқарган электр энергияси давлат томонидан кафолатли сотиб олинади

Президентимиз электр ишлаб чиқаришда давлат монополиясидан кетиб, рақобатли муҳит жорий қилиш зарурлигини таъкидлади.

Жумладан, панел ўрнатган тадбиркорлар ишлаб чиқарган электрни давлат кафолатли сотиб олади. Кейинги йилдан эса бошқа истеъмолчиларга ҳам сотиши мумкин бўлади.

Аҳоли ўз хонадонида панел ўрнатса, эҳтиёжидан ортиқ тармоққа сотган электр энергиясининг ҳар бир киловати 1 минг сўмдан сотиб олинади (ҳозирги тариф 295 сўм).

Ҳар ойда ҳисоб-китоб қилиб, маблағлар хонадон эгасининг пластик картасига ўтказиб берилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Тошкент шаҳрини энергия ресурслари билан таъминлашни яхшилаш мақсадида Президент томонидан қуйидаги қўшимча вазифалар белгилаб берилди:

- саноат зоналари ва йирик корхоналарда қуёш панеллари ўрнатиш орқали 400 миллион киловатт соат электр чиқариш бўйича лойиҳаларни бошлаш;

- ижтимоий соҳа ва давлат идоралари биноларида қуёш панелларини ўрнатиш ҳисобига 75 миллион киловатт соат электр ишлаб чиқаришни таъминлаш;

- Юқоричирчиқ туманида 500 мегаваттли йирик қуёш электр станциясини қуриш;

- пойтахтдаги саноат корхоналарида электр йўқотишларини 1 фоизга камайтириш ва энергия самарадорлигини 3 фоизга ошириш;

- 1 минг 817 та кўп қаватли уйларнинг ички иситиш тизимини тўлиқ янгилаш;

- 300 километр магистрал иссиқлик тармоқларини янгилаб, йўқотишларни 5 фоизга камайтириш.

Умуман, шаҳарда қайта тикланувчи энергия жорий қилиш учун 1 миллиард доллар йўналтирилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда 2023 йилда пойтахтда аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Янги иш ўринларини яратиш бўйича улкан марраларга эришишда тадбиркорларга таяниш, уларни қўллаб-қувватлаш лозимлиги таъкидланди.

Жумладан, бу йили Тошкент шаҳрида хизматлар соҳасини ривожлантириш учун 20 триллион сўм кредит йўналтирилади, оилавий тадбиркорлик учун 300 миллиард сўм имтиёзли кредитлар ажратилади.

Мутасаддиларга йил якунига қадар:

- 14 та йирик савдо комплексини ишга тушириш, шунингдек 12 мингта савдо-сервис объектлари ташкил этишни таъминлаш;

- 57 та меҳмонхона, 3,5 мингта умумий овқатланиш ва маҳаллаларда 7 мингта савдо-сервис объектларини ишга туширишга кўмаклашиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Маҳаллаларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини яхшилаш учун Тошкент шаҳрига 1,4 триллион сўм маблағ йўналтирилмоқда.

Шунингдек, “Очиқ бюджет” доирасида маҳаллалар инфратузилмасига 573 миллиард сўм ажратилади.

Президент маҳаллаларни ободонлаштириш, тармоқлар, йўллар, сув иншоотларини таъмирлаш ишларига яна қўшимча маблағ ажратилишини таъкидлади.

Шунинг учун шаҳардаги 584 та маҳалланинг ҳар бирига бюджетдан қўшимча 1 миллиард сўмдан, жами яна 584 миллиард сўм ажратишга қарор қилинди.

Facebook|Instagram|Twitter