Kar24.uz | Расмий канал
29K subscribers
24.5K photos
6.53K videos
210 files
14.4K links
Atrofingizga befarq bo'lmang
Biror voqea guvohi bo'lsangiz bizga ulashing

Bog'lanish: @Akmalsrajatdinov
Тelefon: +998 91 270 2198


Reklama:👇
@AkmalSrajatdinov
+998912702198
Download Telegram
#Биласизми #Пенсия_ва_ижтимоий_ҳимоя

🔰 Қонунчиликка кўра, "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га ("Ягона реестр" АТ) оиланинг 18 ёшга тўлган ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган Ўзбекистон фуқароси, Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар киритилиши белгиланган.

📜 "Ягона реестр" АТга киритиш давлат хизматлари маркази, ЯИДХП (my.gov.uz) орқали ёки "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходим томонидан амалга оширилади.

🚫 Бунда давлат хизмати кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди (бепул хизмат кўрсатилади).

☑️ "Ягона реестр" АТга киритилганларга ижтимоий нафақалар "Халқ банки"нинг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тўланилиши белгиланган.

Каналга уланиш: @Kar24Uz
#Биласизми #Пенсия_ва_ижтимоий_ҳимоя

📌 Қонунчиликка кўра, ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар учун:

🔹бир марталик моддий ёрдам берилади;

🔹зарур ҳолларда, сектор раҳбари хулосаси асосида оғир турмуш шароитидаги (уй-жойи таъмирлашга муҳтож, бироқ оиласининг моддий имконияти етмайдиган) хотин-қизларнинг уй-жойи таъмирланади;

🔹тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар учун зарур тиббий ёрдамлар кўрсатилади.

Каналга уланиш: @Kar24Uz