Kapgir
133 subscribers
1 photo
2 videos
6 links
Download Telegram
Channel created
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энди мен озодман, Добби озод!

Шу десанглар, 6 йил 4 ой ва 2 кун деганда камина ҳарбий хизматдаги фаолиятимни якунлаб, майор ҳарбий унвони билан захирага бўшатилдим. Ўтган йиллар давомида нималар бўлгани ва нималардан ўтганим ўзимга аён, буларни айтиб ўтириш шарт эмас. Муҳими, ўзимни енгиб, хизматдан бўшашга куч топдим ва буни уддаладим.

Буёғига бир дунё режалар бор, шулардан биттаси Telegram канал очиш ва уни мунтазам юритиб бориш эди. Мана, буниям бошладим. Барчаси яхшиликка бўлсин! 😎

@Kapgir
Ишдан бўшганим билан ҳали расман кетганим йўқ. Ва бундан кейин давлат ишида ишламасам ҳам керак.

Шунга қарамай, жозибадор таклифлар келиб қоляпти🙈

@Kapgir
Ҳозир Юнусобод — «Ҳасанбой»га бориб келдим. Ҳаммаси жойида, ҳаво тоза, одамларга нима бўляпти десам, «Иссиқхоналарни иситяпмиз, эртага тайёр бўлган полиз маҳсулотлари тўкин дастурхонларингизга тортилиши учун ишлаяпмизда», дейишди. Барака топишсин. Ҳеч ким шикоят қилмади, ўпкани тўлдириб-тўлдириб нафас олиш мумкин.😉

@Kapgir
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳоким ўринбосарлари учун махсус жавонлар сотувга чиқибди. Қўлга тушмасдан олиб олиб қўйиш тавсия қилинади)

@Kapgir
Бугун тўнғич ўғлимни туғилган куни. Икки йил олдин укам табриклаб, бир пост ёзган эди. Ора-сира шуни ўқиб тураман. Бугун ҳам яна бир қайта ўқишга сабаб топилди.😊

Тилак

Акам, мана, деярли ўн йилдан ошди — Тошкентда ишлайди, яшайди, нимадирлар ортидан изланади, нималардандир афсусланади, яна нималар учундир шукр қилади. Орамиздаги муносабатлар энг катта сиридан энг майда дардига қадар уялмай, ўнғайсизланмай айтоладиган қалин оға-иничалик бўлмасада, гарчи, мен ва унинг ўртасидаги катта масофа — мен тарафдан ҳайиқиш, ҳурмат, ўзини нормал укадек тутишга чираниш, у тарафдан меҳр, қаттиққўллик, иззат пардалари тўсиб турсада, ундан ҳеч жой, ҳеч кимсадан топилмас илиқликни ҳис қиламан. Бу илиқлик доим бир-биримиз ҳақимизда ўйлашимизга, қайғуришимизга, қилинажак ҳар хайрли иш, ҳар таклиф унгаям, менгаям бирдай хизмат қилишига кўприк ўлароқ катта ёрдам беради.

Ёнида бачкана қилиқ ва гаплар қилмасликка, фаросат ҳамда дунёқарашим яхшигина эканлигини билдиришга, мен билан сира ҳам уялиб қолмаслигига ишонч уйғотишга ҳаракат қиламан. Бу бошқача масъулият. Бу сизга миннатли ёки оғир туюлмайди, елкангизни эзмайди, фикрингизни оғритмайди, аксинча алланечук хотиржамлик ва сен тўғри қарор ортидан кетяпсан, деган ички умид бағишлайди.

Барибир, нима бўлганда ҳам, унинг истаклари, хатти-ҳаракатлари, маслаҳатлари, англамлари мен ҳавас қилган қай бир инсондан минг марта жўялироқ, мазмунлироқ, муҳимроқ туюлаверади.

Китобим чиқишини ҳаммадан кўра кўпроқ кутган ҳам, чиққандан кейин бир қондош жигар, суяб тургувчи оға сифатида қувонган ҳам акам эди. Бу уни қандай ифодалади? Ёнимга келиб, қучоқлаб, ука бос газига, молодес, сендан ғурурланаман, демайди. Шунчаки, аввалгидан кўра кўпроқ суҳбатлашгиси келади, нисбатан юмшоқроқ оҳангда сўзлашади, ўн-ўн бешта ташлаб кет, ишхонага тарқатаманда китобингни, деган гаплар билан қалб қўридаги, ўзи анчадан бери чиқармай қўйган топ-тоза меҳрни ўзига ярашган нўноқлик билан улашади. Ва шунинг ўзи менга кифоя қилади.

Орзуларим, бўлажак режаларим унга саёз, бўш ва қизиқмасдек туюлишини одатий гап-сўзлари, енгил кесатиқлари билан билдириб турсада, кўнглининг энг қоронғу бурчакларида ҳам бунинг рўёбини кўришни қаттиқ истайди. Мен шундай ўйламайман, мен буни биламан!

Бугун акамнинг катта фарзанди — Бобуржоннинг туғилган куни. У ҳали боғчада. Вақти келиб, мактабга боради, ўқиш-ёзишни ўрганади. Улғаяди. Шахсий фикрига эга, катта йигитга айланади. Ўзининг даврида урф бўлган ижтимоий тармоқларни (унгача фейсбук йўқ бўлиб кетади деб ўйламайман) титкилайди, вақтини совуради, хуллас, ўғил бола қилиши керак бўлган мақбул ва номақбул ишларнинг барини синаб кўради. Мабодо, ўша пайт фейсбукка кириб, саҳифамни кўздан кечирганда, мендан унга қизиқроқ нимадир қолишини истардим. Ва мен сенга, Бобуржон, шуларни ёзиб қоламан:

Мен сени елкамга кўтариб, йиғлаганингда овунтириб, хоҳ уй, хоҳ кўчада соатлаб сен билан ўйнаб вақт ўтказмаган, бугунги туғилган кунингга қадар совғага ақалли бир оғиз ширин сўз ҳадя қилмаган, сенинг кулгули қилиқларингга, бурро тилингдан чиқаётган қизиқ-қизиқ гапларингга ўзини беписанд тутган ва буларнинг ҳаммасини бошқачасига ифодалаб беролмайдиган аканг, аслида, энг меҳрибон акалардан кам яхши кўрмайди.

Истардимки, даданг ва менинг орамиздаги ўзгаларга намуна бўлишга унчалик ҳам ярамайдиган, бироз ғалатироқ, бироз оқибатсизроқ, лекин фавқулодда туғиладиган муаммоларда ёрдам қўлини чўзадиган, юрагида тепиб турган муҳаббатини бус-бутунлигича ташқарига узатолмай, гўдаклардай тутилиб энг жўн, энг ҳиссиз сўзларга ўрайдиган, ҳар гапида мен борку, демаса ҳам, ҳар ҳолатда ортингда тоғдек туриб берадиган бу ажойиб муносабат сен билан укангда ҳам бўлсин, илоҳим! Сен ҳали билмайсан, бунинг таъми ҳам, татими ҳам бошқача!

Туғилган кунинг билан, укажон!

@Kapgir
Омадинг келмаса, қийинда

Uzbekistan Airways’нинг самолёти бугун эрталаб Тошкентдан Нью-Йоркка учиши керак эди. Самолёт ҳавога кўтарилган пайтда россиялик йўловчини мазаси қочиб қолади ва ҳаво кемаси яна аэропортга қайтади. Натижада, самолёт яна жонажонда ушланиб қолади.

Мазкур рейс ичида бўлган бир йўловчи аёл эса «фарзандимни АҚШда туғаман» деб билет олган, катта режалар тузган. Самолёт белгиланганидан кечроқ учган ва ҳомиладор аёлнинг тўлғоғи эртароқ тутиб қолибди. Командир бўлса, самолётни Канадага қўндиришга қарор қилибди. Энди агар ўша йўловчи фарзандини Канадада дунёга келтирса, чақалоқ у ернинг фуқаролигини олмайди (билишимча). АҚШда туғилганида бошқа гап эди, автоматик равишда фуқароликни оларди (адашмасам).😉

@Kapgir