Jurnalist-kotib
167 subscribers
492 photos
108 videos
556 links
"Дарё"нинг Андижондаги мухбири.

Каналда шахсий фикрлар, ОАВда чоп этилган материаллар.
Мурожаатлар учун @umidjon_mamarasulov
Download Telegram
Адашмасам, 2018 йил эди. Президент рамазон ҳайити арафасида афв эълон қилди. Комиссия таркибида бўлган прокурорнинг ҳайрат билан айтган гаплари ҳеч эсимдан чиқмайди, чунки суяк-суягимдан ўтиб кетган. Ўша ишлар ҳамон давом этаётганига 21 ёшли йигитнинг қамалгани очиқ далилдир.

Ўша прокурор айтган эди:
“Афв этиладиганлар рўйхатида 67 ёшли момо ҳам бор экан. 20 йилга қамалган. Шунинг 17 йилини ўтириб бўлган. Ҳузуримизга кирганида ўрнимда ўтиролмадим. Бошқалар ҳам туриб кутиб олишди. Сочлари оппоқ, қадди букилган, ранглари сўник... Арзимаган айби учун қамашган. Қаранг, 98 йилги портлашларда қора рўйхатга тушган йигит шу момонинг номида бўлган уйда ижарада турган. Бўлди! Бошқа айби йўқ. Шугина айби учун 20 йил беришган. Тасаввур қиляпсизми, 20 йил?! “Дело” билан танишиб чиқиб бошимни чангаллаб қолдим. Кўзларимдан ёш тирқираб кетди.
Момога биринчи айтган гапим узр сўраш бўлди: “Бизни кечиринг, онахон, биз 17 йилга кечикдик!” дедим...”

Кейин 18 ёшли бир қизнинг ҳам ҳаёти увол бўлганини айтган эди: телефонини ўғирлатиб қўйган. Лекин қиз милисага ариза бермаган. Кейин бир нокас ўша телефондан четга, тақиқдаги одамларга қўнғироқ қилган. Айланиб келиб, ўша қиз катта муддатга қамалган. Судялар ҳам билиб туриб, катта муддат беришган. Ноинсофларча!.. “Телефон йўқолса, гарчи арзимаган арзон матоҳ бўлса ҳам, милисага билдириб қўйиш керак...” деган эди.

Бунақа ноҳақликлар ўнлаб эмас, юзлаб, минглаб бўляпти. Ноҳақ оққан кўзёшлар аслида кўзёш эмас, қон! Бу қонлар ҳали шу дунёнинг ўзидаёқ бадалини сўрайди. Фақат ўша судялару прокурорлардан эмас, сиздан, мендан, жамиятдан, давлатдан! Ҳаммамиз жавоб берамиз!

Бунақада неча ўн йиллардан бери жар солиб айтилаётган “инсон қадри”, “адолатли жамият” деган шиорлар қачон рўёбга ошади?! Ё у гаплар фақат халқни алдаш, кўзбўямачилик учунми? Жамият адолатли бўлмас экан, кучли давлат қуриш ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас!

Эскартиш: Расмни кўриб, онамнинг мен афғонга тушганимдаги ҳолати эсимга тушди (муштипарим устунга суяниб йиғлаган). Оналарни йиғлатган ҳукумат узоқ яшамайди. Узоқ яшайман деган ҳукумат оналарни қон қақшатмайди!

© Абдугафур Искандар
@Jurnalist_kotib
Европа иттифоқи Россияга қарши янги санкциялар пакетини тайёрлади. Reuters манбаларига кўра, Ўзбекистон, Хитой, Қозоғистон ва Эрондан ҳам ўнлаб янги компаниялар “қора рўйхат”га киритилади.
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоят асаб-руҳий касалликлар диспансерида тиббиёт ходими томонидан беморлардан бирига жисмоний қўпол ҳаракатлар қилинаётгани акс этган видео тарқалди.
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
Andijonda qulupnay sotuvchisini urib, uning o‘limiga sababchi bo‘lgan erkakka jinoyat ishi qo‘zg‘atildi

Gumonlanuvchiga nisbatan qamoqqa olish ehtiyot chorasi qo‘llanilgan.

Batafsil — http://dy.uz/l6liw

📱Yangilangan mobil ilova 👉 iOS | Android
Гумонланувчи бозордан чиқаётиб, марҳум сотаётган қулупнай олдига келиб нархини сўраган. Сотувчи сал қимматроқ айтган. Бу ҳаридорга ёқмаган ва нега қиммат сотаётгани бўйича сўроққа тутган.Сотувчи қимматроқ оволгани учун қиммат сотаётганлигини айтган. Бу жаноби олийларига ёқмаган ва яхшигина шапалоқ қўйган. Марҳум ерга йиқилган ва миясига қон қуйилган.
Айтишларича, гумонланувчи бундан аввал ҳам бир инспекторни мошинасига бензин сепиб ёқиб юборгани учун қамалиб чиққан экан.
http://dy.uz/l6liw
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
Бўстон тумани ахборот хизмати ходими ҳокимликнинг бошқа бир лавозимдаги ходими томонидан калтакланди.
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Sherali Jo’rayevning konserti bo’layotganini eshitib, kelaverdim. Qancha qo’shiq kerak bo’lsa, mendan so’rayverasizlar”. Shoh Jahon otasi Sherali Jo’rayevni qiynalmasin deb dam olishi uchun uyga jo’natib konsertni o’z qo’liga oldi.

📱Yangilangan mobil ilova 👉 iOS | Android
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💵 O‘zbekistonda pedagog xodimlarning oylik maoshlari oshirildi

Bu bo'yicha qaror kuchga kirdi

@Jurnalist_kotib
Andijonda qulupnay sotuvchisini urib, uning o‘limiga sababchi bo‘lgan fuqaroga nisbatan jinoyat ishi qo‘zg‘atildi.

Bosh prokuratura axborot xizmatining “Daryo” muxbiriga ma’lumot berishicha, 29-aprel kuni soat 17:30 larda fuqaro A.I. Jalaquduq tumani “Bozorboshi” mahallasida joylashgan buyum bozorining kirish yo‘lagida meva sotayotgan sotuvchi P.A. bilan qulupnay mahsulotining narxi yuzasidan o‘zaro janjallashib qolgan. Shunda fuqaro A.I. qo‘li bilan sotuvchining yuz qismiga bir marotaba urgan. Oqibatda P.A. yerga yiqilib, sud-tibbiy ekspertizasining dastlabki maʼlumotnomasiga ko‘ra “o‘rtacha og‘ir” tan jarohati olgan.
https://youtu.be/LLaSwodBWyY
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
Субсидия олишда ўқитувчилар ва профессионал таълим тизими ходимлари учун қандай имтиёзлар мавжуд?
Ҳеч қаерда ишламасам ҳам субсидия олиш учун ариза берсам бўладими?
Шу ва бошқа фуқароларни қизиқтирган саволларга қуйидаги видеолавҳа орқали жавоб олишингиз мумкин
Батафсил:
https://bit.ly/3M4EZBt
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
Jurnalist-kotib pinned «Субсидия олишда ўқитувчилар ва профессионал таълим тизими ходимлари учун қандай имтиёзлар мавжуд? Ҳеч қаерда ишламасам ҳам субсидия олиш учун ариза берсам бўладими? Шу ва бошқа фуқароларни қизиқтирган саволларга қуйидаги видеолавҳа орқали жавоб олишингиз мумкин…»
Шаҳрихонда юз берган ЙТҲда бир нафар ўқувчи вафот этди. Бунга 5 ойдан буён мактаб биносининг қурилиши битмаётгани сабаб деб кўрсатилмоқда

“Дарё” мухбири мурожаатни ўрганиш мақсадида Шаҳрихон туманида бўлди.

Батафсил — http://dy.uz/Ngq5D

📱Янгиланган мобил илова 👉 iOS | Android
#Биласизми
Субсидия асосида олинган уй-жой кредити учун йўналтирилган маблағдан даромад солиғи олинмайди

Президентнинг 2022 йил 22 сентябрдаги «Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, 2023 йил 1 январдан уй-жой учун субсидия берилган фуқароларнинг ипотека кредитлари ва уларнинг фоизлари учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари даромад солиғига тортилмайди.

Мазкур имтиёз қарз олувчи ва бирга қарз олувчилар даромадининг бир солиқ даврида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 80 бараваридан ошмаган қисмига татбиқ этилади.

2023 йилдан ипотека кредитига олинган мол-мулк олинган санадан 36 ойда қайта сотилса, кредит ва фоизлар учун йўналтирилган даромад солиққа тортилади.
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
#Биласизми
2023 йил давомида шаҳар ва туманлар кесимида «Мангуберди ватанига саёҳат қил» ички туризм дастури доирасида жами 53 минг 666 нафар андижонлик ўқувчи, талаба ва пенсионерларнинг Хоразм вилоятига саёҳатларини ташкил этиш мўлжалланган.
Бундан ташқари жорий йил давомида яна 4 минг 712 нафар ўқувчилар, талабалар ва корхона ходимлари Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманига саёҳат қилишлари белгиланган.
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
Туркия президентлиги учун ўз номзодини қўйган Муҳаррам Индже сайловларга тўрт кун қолганида ўз номзодини қайтариб олди. Бунга унинг интернетда тарқалган шаҳвоний характердаги сурат ва видео(Индже уларни соҳта, монтаж қилинган деб атаган)лар сабаб бўлган. Қизиғи соҳта бўлсаям қўлни қўтарди.
P/S: Оббо, яна мени ҳаво илғаяпти шекилли. Миндеее, жим ўтириб имтиҳонга тайёрлансам нима бўлади ааа
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib